abu mus'ab   08-02-2013, 03:36 PM
#1
Assalamu alaykum! Nikohni shartlariga mahr berish ham kiradimi? Sila tepada sanagan shartlani ichida körmadim!

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
mutaallim   08-11-2013, 07:45 PM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!

Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Никоҳдаги маҳр
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/079404.mp3[/mp3]
Савол: Маҳр никоҳ рукнлариданми? Бунга далил нима? Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин!
Жавоб: Маҳр унинг (никоҳнинг) рукнларидан ҳам, шартларидан ҳам эмас. Бироқ унинг бўлиши лозим. Чунки Аллоҳ таоло никоҳни зикр қилганда шундай дейди: “Мана шулардан бошқа аёлларга…молларингизни маҳр қилиб бериш билан уйланишга ҳаракат қилиш сизлар учун ҳалол қилинди”. (Нисо: 24). Агар у (эр) унга (аёлга) маҳрсиз уйланса, унга “Маҳрул мисл”-(аёлнинг ота томон қариндошлари, агар қариндошлари орасида бўлмаса ўзи яшаб турган шаҳар аҳолиси ичида мол-мулк, ҳусни-жамол, ақл-фаросат, одоб-ахлоқ, ёши ва бокира бўлиш ёки бўлмаслигида баробар бўлган аёлнинг маҳри каби маҳр) вожиб бўлади. Ва никоҳ саҳиҳдир. Агар: сенга (қизимни) турмушга бердим деса, аёлнинг валий-(ҳомий)си эрга: сенга (қизимни) турмушга чиқардим, деса ва у (қиз) рози бўлса, эр икки гувоҳ ҳозирлигида: қабул қилдим, деса ҳамда бу ўринда тўсиқлар бўлмаса никоҳ саҳиҳдир. Агар аёлда монеълик-(тўсиқ) бўлмаса, эрига маҳрам бўлмаса, эҳромда бўлмаса, иддада (идда сақлаётган) бўлмаса, унда никоҳдан монелик бўлмаса ва (ўзи) рози бўлса, валий-(ҳомий) уни турмушга берса ҳамда у (қиз) ва эр икки гувоҳ ҳозирлигида қабул қил(дим де)са никоҳ саҳиҳдир. Гарчи маҳрни тилга олмаган бўлса ҳам. Бироқ унга “Маҳрул мисл” вожиб бўлади. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маъқил ибн Синон ал-Ашжаъийнинг ҳадисида шунга ҳукм қилганлар. (Ҳадисда ворид бўлишича) бир киши бир аёлга, унинг маҳрини тилга олмай уйланди ва (эр) вафот этади. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У (аёл) ўз аёлларининг (қариндош аёлларининг маҳри каби) маҳрга эга. Арзон ҳам, қиммат ҳам эмас. (Яъни, адолат билан). Унга идда сақлаш вожиб бўлади. Ҳамда меросда ҳаққи бор”., дедилар. Мақсад шуки, бу, турмуш қуриб, унинг (аёлнинг) маҳрини тилга олмаган киши ҳақида, хоҳ (у эр) тирик, хоҳ ўлган бўлсин, у (аёл) “Маҳрул мисл”га ҳақли экани ҳукмидир. Агар (эр) ўлса, аёлга унинг қолдириб кетган молидан берилади. Агар (эр) тирик бўлса унга (аёлга) маҳрни топширади. Агар у билан қўшилган бўлса ёки холий-(ёлғиз) қолган бўлса. Аммо у билан никоҳ ўқилиб сўнг талоқ қилса, бас, у аёлга ҳадя берилади. Аллоҳ унга муяссар қилган кийим-кечак ва мол билан уни (аёлни) сийлайди. Аллоҳ субҳанаҳунинг ушбу қавлига биноан: “Эй мўминлар, қачон сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра уларга қўл тегизишдан (яқинлашишдан) илгари уларни талоқ қилсангизлар, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда бўлмас. Бас сизлар уларни (озми-кўпми ҳадя билан) баҳраманд қилиб, чиройли кузатиш билан кузатинглар!”. (Аҳзоб: 49). Субҳанаҳу деди: “Агар хотинларингизни уларга қўл текизмай туриб ёки улар учун маҳр белгиламай туриб талоқ қилсангиз (ҳам) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Ва (бу холда) уларни бой борича, йўқ ҳолича яхшилик қилиш билан фойдалантиринг! (Бу ҳукм) яхшилик қилгувчилар зиммасига бурч бўлди”. (Бақара: 236). Ушбу ҳолатда у (аёл) “Маҳрул мисл”га ҳақли бўлмайди. Бироқ бой борича, йўқ ҳолича уни сийлайди. Бой бир жория ёки ўзи(га ўхшаш аёл)нинг маҳри(чалик маҳр) билан ёки муяссар бўлганча бундан озроғи билан сийлайди. Камбағал эса озгина (нарса) билан бўлсада, кийим-кечак билан бўлсада (сийлайди). Бундан мақсад, бой, камбағал сийлайдиган нарсадан яхшироғи билан сийлайди. Бой баланд-(қиммат) нарса билан сийлайди. Унга (аёлга) бир жория, чўри ёки кўп мол беради. Яъни, маҳр ёки маҳрнинг ярмига яқинлашадиган (нарса билан сийлайди). Фақир сийлайдиган нарсадан юқори дея эътибор қилинадиган нарса билан сийлайди. Камбағал эса баҳоли қудрат ўзининг тоқатига яраша кийим-кечак ёки дирҳамлар билан сийлайди. Аллоҳ жалла ва аъла мутлақ айтди ва (миқдорини) чекламади, субҳанаҳу ва таоло.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/12408
“Маҳрул мисл” – Аёл киши никоҳ ақди вақтида ота жиҳатдан ёш, ҳусни жамол, мол, ақл фаросат, яшаётган шаҳри, дин-диёнат, бокиралик ва жувонликда ўзига ўхшашининг маҳрига ўхшашига ҳақдор бўладиган маҳрдир. Чунки маҳр ушбу сифатлар турлича бўлишига қараб турли бўлади.
Маҳрсиз никоҳ “Никоҳ тафвиз” дейилди. У икки турли: “Тафвиз бузъ” деб аталиб, киши ўз қизини маҳрсиз турмушга беради. Қизимни сенга турмушга бердим, дейди. Совчи қўйган киши эса: қабул қилдим, дейди. Бу ҳолатда иккилари ҳам маҳрни ёдга олишмайди.
Иккинчиси: “Тафвиз маҳр”. У маҳрнинг миқдорини ёдга олмай маҳр ҳақида сўз очишларидир. Ҳудди совчи қўйган киши (қизнинг) валийсига: маҳрни хоҳлаганингизча тўлайман, деб айтиши ёки валий совчи қўйган кишига: истаганингни бер, дейиши ва шунга ўхшашлар каби.
Икки ҳолатда ҳам аёл “Маҳрул мисл”га ҳақли бўлади.
“Маҳрул мисл”ни низо бўлиш олди олиниши учун қози белгилаб беради. Агар икки томон қозига мурожат қилишликсиз бирор нарсага ўзаро келишсалар, бунда ҳараж-(танглик) йўқ.
abu mus'ab   08-12-2013, 05:15 AM
#3
Jazakumullohu xoyr!

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ушбу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” (Қозий Иёз: “аш-Шифа”: 2/ 88).
rinat80_09   01-13-2014, 09:33 PM
#4
Ассаламу алейкум!

1) Махр бериш Никохнинг шартларидан бири булади ми? ёки суннат ми?

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.