Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Абул Ҳасан Алий ибн Холаф ибн Абдулмалик ибн Баттол Қуртубий раҳимаҳуллоҳ (449 ҳижрий йил вафоти) “Саҳиҳул Бухорий”га шарҳ бериб “Таҳорат Китоби” (1/214-216)нинг аввалида шундай дедилар.
Таҳорат Китоби
Таҳорат ҳақида келган ҳужжатлар ҳақидаги боб
Аллоҳ таолонинг ушбу қавли:
“Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масх тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз!”. (Моида: 6).
Абу Абдуллоҳ шундай дедилар: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратнинг фарзи (аъзолар) бир марттадан (ювилиши) дея баён қилдилар. Ва яна (аъзоларни) икки марттадан ва уч марттадан (ювиб) таҳорат олардилар. Уч марттадан оширмасдилар. Илм аҳли бу борада исроф қилиш ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларидан ҳатлаб ўтишни кариҳ кўрадилар.
Муаллиф дедилар: Таҳовий в бошқалар шундай дейишди: Илм аҳли ушбу оятда (Моида: 6) зикр қилинган қиём-(туришлик) борасида ихтилоф қилдилар. Баъзилари шундай деди: фарз намозга турувчи ҳар бир киши учун, дарҳақиқат, унда (намозда) туришидан олдин унга таҳорат олишлик вожиб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ушбу қавли каби дейишди:
“(Эй мўмин бандам), ҳар қачон Қуръон қироат қилсанг, албатта қувилган — малъун шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрагин!”. (Наҳл: 98). Яъни, агар Қуръон қироат қилишни хоҳласанг, бас, Аллоҳдан паноҳ сўра.
Буни Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан “Мунқотиъ” (санад билан) ривоят қилдилар.
Шуъба Масъуд ибн Алийдан Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу) ҳар бир намоз учун таҳорат олиб, (ушбу оятни) тиловат қилганларини ривоят қилади:
“Намозга турганингизда… ювингиз…”. (Моида: 6).
Гарчи таҳоратли бўлсада ҳар бир намоз учун таҳорат олганлардан Ибн Умар, Убайд ибн Умайр, Икрима ва Ибн Сийринлар.
Илм аҳлининг жумҳури шундай деди: фарз намозга туришни хоҳлаган киши таҳоратсиз бўлсагина, таҳоратсизлиги(ни кетказиш) учун таҳорат олади. Чунки у намозга таҳорати бор экан, демак, уни таҳоратсизликдан таҳоратга олиб чиқмайдиган таҳорат олишида маъно йўқ.
Бир таҳорат билан бир неча намоз орасини жамлаганлардан: Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Мусо Ашъарий, Анас ибн Молик ва Ибн Аббослар (розияллоҳу анҳум).
Бироқ ушбу сўзни айтадиганларнинг баъзилари шундай дейишди: ҳар биз намоз учун таҳорат олишлик Саврий Алқама ибн Марсаддан, у Сулаймон ибн Бурайдадан, у эса отасидан ривоят қилган ҳадис билан насх-(бекор) қилинган. Дедики: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Макка фатҳи йили беш вақт намозни бир таҳорат билан ўқидилар. Шунда Умар (розияллоҳу анҳу) у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: бу нимаси эй Расулуллоҳ?, дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса:
“Уни қасддан қилдим эй Умар”, дедилар.
Яна ибн Ваҳб ибн Журайждан, у Муҳаммад ибн Мункадирдан, у эса Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисга биноанки, ансорлардан бўлган бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни қовурилган қўй (гўшти)га чақирди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан саҳобалари ҳам бор эди. Шунда пешин ва асрни бир таҳорат билан ўқидилар”.
Ушбу қавлни айтувчиларнинг аксари шундай дейишди: Расул (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг фатҳ куни ва у кишини қовурилган қўй (гўшти)га чақирган аёл ҳузурида бир таҳорат билан бир неча намозларни жамлашликлари, юқорида ўтган у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир намоз учун таҳорат олишларини насх-(бекор) қилувчи эмас. Балки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фатҳ куни ўз феъллари билан ҳар бир намоз учун таҳорат олишликлари фазл ва ажрда зиёдалик бобидан эканини баён қилдилар. Ким бу борада у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га иқтидо қилса, унга у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)да гўзал намуна бор.
Айтишдики: бунинг саҳиҳлигига далолат қиладиганлрдан ибн Ваҳб Абдурроҳман ибн Зиёддан, у Абу Атийя ал-Ҳузалийдан ривоят қилган асардир. “Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) билан пешин, аср ва шомни ўқидим. Ҳар бир намоз учун таҳорат олдилар. У кишига: бу нимаси?, дедим. У киши эса: бу суннат эмас, бироқ мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деганларини эшитганман:
“Ким таҳоратли бўла туриб таҳорат олса, унга ўн ҳсанот ёзилади”.”.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлганига биноан суннатларидан шу нарса маълум бўлмоқдаки, намозга туриш учун таҳорат олишлик, таҳоратни вожиб қиладиган таҳоратсизликдангина вожиб бўлади. Бу, Молик, Саврий, Абу Ҳанифа ва унинг шогирдлри, Авзоий, Шофеий ва (бошқа) ўлка умум фуқаҳолари ҳамда улардан кейинги бизнинг шу вақтимизгача бўлганларнинг қавлидир.
Яна Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳул Бухорий”нинг “Таҳорат Китоби”даги “Таҳорат бузилмай таҳорат олишлик ҳақидаги боб” (1/321-322)да шундай дедилар:
Таҳорат бузилмасада таҳорат олишлик ҳақидаги боб
Анас (розияллоҳу анҳу)дан:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намозда таҳорат олардилар”. Мен: сизлар қандай қилардингиз, дедим. У киши (розияллоҳу анҳу) эса: модомики таҳорати бузилмас экан, биримизга таҳорати кифоя қиларди, дедилар.
Сувайд ибн Нўъмондан ривоят:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни асрни сўнг шомни ўқидилар ва таҳорат олмадилар”.
Бу (боб)да: таҳорат бузилмай туриб таҳорат олишлик вожиб эмас. Дарҳақиқат Анас (розияллоҳу анҳу) буни ушбу қавллари билан баён қилдилар:
“Модомики таҳорати бузилмас экан, биримизга таҳорати кифоя қиларди”. Фақиҳ ва одамлар ушбу қавлдадир. Бу борадаги Анас (розияллоҳу анҳу)нинг қавллари саҳиҳ эканига Сувайднинг ҳадисида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Хайбар куни бир таҳорат билан аср ва шомни ўқиганликлари шоҳид бўлади. Балки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буни, умматларига у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари хоссатан ҳар бир намоз учун таҳорат олишни лозим тутишлари лозим-(вожиб) эмас эканини кўрсатиб қўйиш учун қилдилар. Дарҳақиқат, ушбу маъно “Таҳорат Китоби”нинг аввалида ўтди.
Баъзи уламолар шундай дейишди: таҳорат бузилмай туриб таҳорат олишлик нур устига аъло нурдир.
Ким шуларнинг барида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга иқтидо қилишни хоҳласа, бас, бу мубоҳдир. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга жамийки феълларида эргашишликни лозим тутардилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиган ўринларни мақсад қилиб-(интилиб), ўша ерда намоз ўқирдилар. Ҳатто у киши ўз туяларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз туяларини олиб ўтган ерлардан олиб ўтардилар. (Буларнинг бари) у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га иқтидо қилишга муҳаббат ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг феълларига амал қилишга рағбат нуқтаи назаридан эди.
Йўлдаги ёғду фатволари
Таҳорат ва у билан узоқ муддат намоз ўқишга риоя қилиб юришлик ҳукми
Савол: Узоқ муддат таҳоратини сақлаган кишига бу кифоя қиладими ёки йўқми?
Жавоб: Ҳараж-(танглик) йўқ. Агар пешинга таҳорат олса ҳамда аср, шом ва ҳуфтон вақтларигача таҳорати қолса, ҳараж-(танглик) йўқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, одамлар у кишидан ўрнак олишлари учун фатҳ куни бир таҳорат билан бир неча намозларни ўқидилар ва
“Қасддан қилдим” (Аҳмад “Муснад” (23029) Бурайда ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят) дедилар. Мақсад шуки, агар у бир таҳорат билан кўплаб намозларни ўқиса ва таҳорати синмаса, алҳамдулиллаҳ. Ҳатто бомдодни ўқиса ва таҳорати кетмай пешин, аср, шом ва ҳуфтонни ўқиса, бас, ҳараж-(танглик) йўқ, алҳамдулиллаҳ. Ҳар бир намоз учун таҳорат олгани афзалдир. Бунда фаол-(тетик)лик ва ажр бўлгани учун ҳам афзалдир. Бироқ, агар бир таҳорат билан бир неча намозни ўқиса ҳараж-(танглик) йўқ.
(39-савол, 301-кассета (7/228)).
Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...1&BookID=5