Quote:Assalomu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:Silardan tokli pashsha uldiraydigandan foydalansa buladimi shuni suramokchi idim?
Савол: Уйдаги пашша ва бошқа зарали ҳашоротларни электрик жиҳоз ёрдамида ёқиб юборишлик жоизми ёки ҳаромми?
Жавоб: Менимча у бугунги кунда одамлар ишлатадиган, люстрага ўхшаган ва чивин, пашша ва шу кабиларни тутадиган (жиҳоз)ни назарда тутмоқда. Бунга бизнинг жавобимиз шуки, бунинг зарари йўқ. Бу нарсалардан фойдаланишнинг зарари йўқ. Чунки ушбу ҳашоротларнинг ундаги ўлими разряд сабабидан бўлади, ёқиб юбориш билан эмас. Агар ўлим (электр) разряд сабабидан бўлиб, (оловда) ёқиб юбориш сабабидан бўлмаса, бунинг зарари йўқ. Ҳатто агар ёқиб юборишлик оқибатида ўлади деб фараз қилсак ва уларнинг зараридан фақатгина уларни ёқиб юборишлик билангина халос бўлишдан бошқа услуб бўлмаса, унда бунинг зарари йўқ. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлардан бири ҳақидаги ривоятларидир. Уни чумоли чақиб олганда, у бутун чумолилар уясини ёқиб юборишга буйруқ беради. Шунда Аллоҳ айтдики: (فهلا نملة واحدة)
“Нега сен фақатгина сени чақиб олган чумолини ёқиб юбормадинг?” (Бухорий 3141, Муслим 2241). Бу шунга далолат қиладики, агар зарар келтирувчидан ҳимояланишнинг уларни ёқиб юбориш йўлидан бошқа имкони бўлмаса, бунинг зарари йўқ. Чунки инсон уларни азоблашни мақсад қилмади. Бироқ у уларнинг йўқ қилишни истайди ва унда бунга эришиш учун ёқиб юборишликдан бошқа йўли йўқ.