Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Арзимайди биродар.
Қайси бирини ўқиш масаласини билмадим энди биродар. Энг юқоридаги китобни матн ҳолати. Тагидагилар эса ушбу китобга олимларнинг қилган шарҳи. Сизнинг ҳолатингизни билмайман. Шунга қайсинисини ўқиш борасида очиғи бир нарса дея олмайман.
Менга маълум бўлган нарса шуки, уламолар "Ақида Таҳовия" китобини бошланғич эътиқодий илмларни эгаллаган талабаларга дарс беришади. Илм даражаси катта бўлмаган талабаларга уни ўқишни тавсия этишмайди. Ёш талабага бу китоб оғирлик (қийинлик) қилиши мумкин.
Фойда учун ушбу китобни ўқимоқчи бўлганларга ушбу китобни дарс шаклида ўтилган маъруза билан эшитиб, ўқишликни тавсия этаман.
Разъяснение книги «аль-’Акыда ат-Тахавия». Маъруза рус тилида. Шахсан ўзим эшитиб чиққанман. Шарҳ алҳамдулиллаҳ жуда ажойиб қилинган. Бу Қримлик биродаримиз ушбу дарсликлари шайх Албоний, Солиҳ Фавзон ва Солиҳ Абдулазиз Оли Шайхнинг ушбу китобга қилган шарҳларига асосланган.
Бундан ташқари ўзбек тилида ҳам Таҳовийя ақидасини шарҳ қилган ва шарҳ қилиб бораётган одамлар бор. Мен уларни эшитиб кўрмаганим, илмли одамлар бу шарҳлар борасида нима дейишгани менга номаълумлиги учун бирор нарса дея олмайман.
Валлоҳу аълам.