Инсон   02-16-2014, 02:40 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Ушбу ҳадис саҳиҳми?
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради».

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
Муслим   05-05-2014, 07:39 PM
#2
(02-16-2014, 02:40 PM)Инсон Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(02-16-2014, 02:40 PM)Инсон Wrote: Ушбу ҳадис саҳиҳми?
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради».
Ушбу ҳадиснинг саҳиҳлиги борасида илм аҳли ўртасида ихтилоф бор. Уни ҳофиз ал-Мунзирий, Ҳайсамий, Ибн Боз ва Шуайб Арнаутлар заиф ҳисоблаган. Аммо шайх Албоний ҳадисни қувватловчи ҳадислар мавжудлиги сабабидан ҳасан деган.
Ҳадис имом Аҳмаднинг “Муснад”ларида қуйидаги матнда келтирилган:
عن معاذ بن أنس الجهني صاحب النبي صلى الله عليه و سلم عن النبي صلى الله عليه و سلم قال : من قرأ قل هو الله أحد حتى يختمها عشر مرات بني الله له قصرا في الجنة فقال عمر بن الخطاب إذا أستكثر يا رسول الله فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم: الله أكثر وأطيب
Муоз ибн Анас Жуҳаний, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобасидан ривоят, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради». Умар ибн Хаттоб деди: “Унда биз кўпайтиришга ҳаракат қиламиз, эй Расулаллоҳ”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ (сизга) кўпроқ ва яхшироғини (беради) (Аҳмад 3/437).
Уқайлий ривоятида Умар деди: “Унда биз қасримизни кўпайтиришга ҳаракат қиламиз, эй Расулаллоҳ”.
Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ «ас-Силсила ас-саҳиҳа» (2/137)да дедилар: “Ушбу ҳадисни Аҳмад (3/437) ва Уқайлий “ад-Дуафа” (147)да Ибн Лаҳиъа ва Рушдин ибн Саъд йўли билан ривоят қилиб айтишдики: “Бизга Забон ибн Фаид (ал-Ҳамравий) ривоят қилди…”. Яна уни Ибн Сунний (687) фақат Ибн Лаҳиъадан ушбу зиёдасиз ривоят қилди.
Мен (Албоний) айтаман: Ушбу иснод Забон сабабли заифдир. У ҳақида ҳофиз (Ибн Ҳажар) деди: “Тақво ва ибодатига қарамай ҳадисда заиф”. Ҳайсамий “ал-Мажмаъ” (7/145)да деди: “Уни Табароний ва Аҳмад келтиради. Уларнинг иснодларида Рушдин ибн Саъд ва Забон бор ва иккови ҳам заиф (ровий)дир”.
Бироқ Рушдин ҳадисларини Аҳмаддаги Ибн Лаҳиъа ҳадислари қувватлайди ва бу (ҳадисни) қувватловчи сарасидан ва ундан камчиликни кетказади. Забон ёлғонда айбланмаган, унинг ҳадислари эса шоҳид сифатида келтирилади.
Мен бу (ҳадис) учун узлуксиз иснодли шоҳид ҳадисни топдим ва бошқаси эса мурсалдир. Аввалгисига келсак, уни Табароний “ал-Авсат”да Абу Ҳурайрадан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўтарилган ҳолда, мана бу зиёда ва қўшимчасиз келтиради: “Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср қурилади. Ким уни ўттиз марта ўқиса, учта (қаср) қурилади”. Ҳайсамий деди: “Унда Ҳаниъ ибн ал-Мутаваккил бор ва у заифдир”.
Иккинчисига келсак, Доримий ўзининг “Сунан”ида (2/459) деди: Бизга Абдуллоҳ ибн Язид ривоят қилди: Ҳайва бизга ривоят қилиб деди: Менга Абу Уқайл Саъд ибн Мусайяб шундай деганини эшитгани айтди: “Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар …” ва у мана шу, Муоз ибн Анас ҳадисига ўхшаган ҳадисни айтиб берди ва унда биринчи шоҳид ҳадисдан иккинчи зиёдаси бор.
Мен (Албоний) айтаман: Ушбу иснод саҳиҳ, унинг ровийлари ишончга лойиқ, икки шайх (Бухорий ва Муслим) ровийси, Абу Уқайладан ташқари. Унинг исми Зуҳр ибн Маъбад, у фақатгина Бухорий ровийси. Агар ушбу саҳиҳ ҳадисга нариги икки узлуксиз иснодли Муоз ва Абу Ҳурайранинг ҳадисларини қўшсак, унда бу ҳадис қувватланади ва камида ҳасан даражасига етади”
.
Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Инсон   05-08-2014, 05:21 PM
#3
Жазакаллоху хойр! Аллох сизга куп яхшиликлар берсин!

«Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Роббингга боргувчисан, бас, У зотга йўлиққувчисан» (Иншиқоқ: 6).
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.