Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ.
Биродар биз тушларни бирон нимага ҳужжат қила олмаймиз, бундан ташқари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан тушни ҳужжат қилиб бирор амал қилиш мумкинлигига ҳужжат келмаган. Ўша одамларни биз тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрмаган ҳам демаймиз, биз учун далил бу Аллоҳнинг каломи ва Расулининг суннатидир.
Ҳадисга келсак Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ким мени тушида кўрса, тез фурсатларда уйғоқ ҳолатида ҳам кўради. Ёки уйғоқликда мени кўрибди. Чунки Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди», дедилар. (Буҳорий/6592 ва Муслим /2266.)
Аммо шайтон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам қиёфаларига кира олмасада, бошқа қиёфада келиб, ўзини у киши каби кўрсатишга ўриниши мумкин. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам кўринишлари, сийратлари ҳақида билимга эга бўлиш зарур.
Машҳур тобеъинлардан Муҳаммад Ибни Сийрин олдига биров келиб, тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрганини айтса, у киши "Қани тавсифлаб берчи" дер эдилар. Шунда жавобдан сўнг агар киши Ибн Сийрин билган тафсифлар билан тасвирласа, у киши "Сен у кишини кўрибсан" дер эдилар.
(Ҳабар исноди саҳиҳ)
Яна Аъсим ибн Кулайба ўз отасидан ривоят қилади: " Мен Ибн Аббосга: "Мен тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрдим" дедим. У эса "Менга тафсифлачи" деди. Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни набиралари Хусайин ибн Алига ўхшашини айтдим. Ибн Аббос "Сен ҳақиқатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрибсан" деди. (исноди хасан, Фатхул-Борий 12.383)
Бу маълумотлар шуни кўрсатадики Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳаётида кўрмаган киши, у кишини тузилишлари ҳақида илмга эга бўлмаса шайтон ўзи ҳоҳлаган қиёфада келиб, мен пайғамбарман дейиши ҳеч гап эмас.
Бир киши имом Моликка тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам кўрганини ва у киши имом Моликни олдиларига олиб келишни буюриб, олдиларига ўтирғизиб у киши учун дуо қилганини айтиб берганда. Имом Молик йиғлаб юбориб "Туш кўришлик одамларни хурсанд қилиши керак, адаштирмаслиги керак" дедилар!. “Шарх ал-Муватта” 1/37.
Яъни имом Молик назарда тутган нарсага мисол қилиб шуни келтирамиз. Ҳориса ибн Мударриб айтардилар:
"Бир куни бир киши тушида бугун масжидда ибодат қилган киши жаннатга киришини кўради. Бу ҳақда Ибн Масъуд эшитгандан сўнг, масжидга келиб "Чиқинглар адашманглар! Албатда бу Шайтоннинг найрангидур" деди. (Аби Шайба 7\233)
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).