Меҳмон   03-14-2013, 07:03 PM
#1
assalamu a`laykum va rohmatullohi va barokatuh

xozirgi paytda ba`zi bir muslima opa-singillarimizda kuzatilayotgan xolat - burniga zirak taqishlik

bu ishni Islomda hukmi nima?
bu haqda ulamolarni biror qovli mavjudmi?
bu ishni joiz diyishlik to`g`rimi?
mutaallim   03-15-2013, 12:12 AM
#2
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳга: зийнат учун қизнинг қулоғи ёки бурнини тешишлик ҳукми ҳақида савол йўлланди.
Роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб бердилар: “Саҳиҳи шуки: қулоқни тешишда зарар йўқ. Чунки бу мубоҳ бўлган зийнатланишга элтадиган мақсадлардандир. Дарҳақиқат, саҳобаларнинг аёлларини қулоқларига тақадиган зираклари бўлганлиги собитдир. Бу азоб беришлик енгил бўлиб, агар кичиклик ҳолатида тешилса тузалиши тез бўлади.
Бурунни тешишга келсак, мен бу борада илм аҳлининг бирор сўзларини эсламайман. Бироқ бу мусла ва биз билишимиз бўйича хилқатни бузишдир. Эҳтимол биздан бошқалар бу борада бундай раъйга бормас. Агар аёл бурунни зийнатлашлик зийнат ва гўзаллик деб ҳисобланадиган юртда бўлса, бурунга зийнат осишлик учун уни тешишликда зарар йўқ”.
“Мажмуъ Фатава Ибн Усаймин” (11-савол 69-рақам).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.