Admin   02-08-2013, 12:38 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalomu alaykum men ichimda bir narsa kop so'zlaydi kop bomdod namoziga turg'zadi hayot sinovlarida qiynalsamda sabrli bolishga harakat qilaman men kop ohratimni oylayman kop olimni eslayman hayolimdan ketmayabdi nima qilishim kerak yordam beringlar:'(
Муслим   02-08-2013, 12:52 PM
#2
Quote:Assalomu alaykum
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Quote:men ichimda bir narsa kop so'zlaydi kop bomdod namoziga turg'zadi hayot sinovlarida qiynalsamda sabrli bolishga harakat qilaman men kop ohratimni oylayman kop olimni eslayman hayolimdan ketmayabdi nima qilishim kerak yordam beringlar:'(
Шайтон васвасасидан қутулиш

Савол: Шайтон васвасасидан қутулиш мақсадида ўқиладиган қандай дуолар бор?
Жавоб: Одам Аллоҳ муяссар қилганича дуолар ўқийди. Масалан ушбу дуони ўқисин:

( اللَّهُمَّ أَعِذْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ، اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ، اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ ، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ مَكَائِدِ عَدُوِّكَ الشَّيْطَانِ )

«Аллоҳим, менга шайтондан паноҳ бер! Аллоҳим, мени шайтондан Ўз паноҳингга ол! Аллоҳим, мени шайтондан сақла! Аллоҳим, Сени эслаш, Сенга шукр қилиш, Сенга чиройли ибодат қилишда менга ёрдам бер! Аллоҳим, мени душманинг бўлган шайтондан асра!».
Сўнгра Аллоҳни кўп зикр қилсин, Қуръон Каримни кўп тиловат қилсин ва васваса пайтида Аллоҳга шайтондан сиғинсин. Васвасага дуч келганида, ҳатто намозда бўлса ҳам, Аллоҳдан Аллоҳнинг даргоҳидан тошбўрон қилиб қувилган шайтондан паноҳ сўрасин. Агар намозида васваса кучайиб кетса чап тарафига уч марта туфлаб, шайтондан уч марта паноҳ сўрасин. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ушбу саҳиҳ ҳадис ворид бўлган: «Усмон ибн Абул Ос Сақафий разияллоҳу анҳу намозда дуч келаётган васвасадан шикоят қилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни намоздалик чоғида чап тарафига уч марта туфлаб, Аллоҳга шайтондан сиғинишга буюрдилар. У шундай қилгач, Аллоҳ таоло унинг васвасасини кетказди» (Имом Муслим 2203; Имом Аҳмад 4/216).
Хуллас, мўъмин ва мўъмина васвасага дуч келсалар, Аллоҳ таолога бундан ва шайтондан қутулиш учун кўп сиғинишлари, унга қарши курашга қаттиқ бел боғлашлари, на намоз ва на бошқа пайтларда шайтонга бўйинсунмасликлари, таҳорат қилсалар таҳорат қилганликларига қатъий ишониб, уни қайта қилмасликлари, намоз ўқисалар, намоз ўқиганликларига қатъий ишониб, уни қайта ўқимасликлари, агар такбир айтган бўлсалар Аллоҳнинг душманига мухолифлик ва душманлик қилиб, қайта такбир айтмасликлари керак.
Мўъмин ҳар он шайтонга душман, унга қарши жангчи бўлиб, унга ҳеч қачон бўйинсунмаслиги керак. Агар шайтон таҳорат қилганингиз ёки намоз ўқиганингизни аниқ билган пайтингизда сизга васваса қилса ва қўлингизда сувни кўрсангиз ва намоз ўқиганингизни аниқ билсангиз, Аллоҳнинг душманига итоат этманг. Ўзингизнинг таҳорат қилганингиз ва намоз ўқиганингизга қатъий ишонинг. Таҳорат ва намозингизни қайта қилиб, қайта ўқиманг ҳамда Аллоҳга Аллоҳнинг душмани бўлган шайтондан сиғининг.
Ҳа, мўъмин Аллоҳнинг душманига қарши курашда душман ғолиб бўлмайдиган ва зарар бермайдиган даражада кучли бўлиши керак. Чунки шайтон инсон устидан ғолиб келса, уни ўйинчоққа айланган телба қилиб олади. Мўъмин ва мўъмина Аллоҳнинг думанидан эҳтиёт бўлиши, унинг шарри ва тузоқларидан Аллоҳга сиғиниши, ўз кучини ишга солиши, бу курашда матонатли бўлиши, намозини қайта ўқиш ёки таҳоратини қайта қилиш ёхуд такбирни қайта айтиш билан шайтонга бўйин эгмаслиги керак.
Агар шайтон сизга: «Кийимларинг ифлос» ёки «Жой ифлос» ёхуд «Ҳаммомда нажосат бор» ё «Босган жойингда нажосат бор» ёда «Намоз ўқиётган жойингда фалон нарса бор эди» деб васваса қилса, унга итоат этманг. Чунки Аллоҳнинг душмани ёлғон гапирган бўлади ва сиз Аллоҳдан унинг шарридан паноҳ сўранг-да, ўқиётган жойингиз ёки жойнамозингиздан қимирламай, намозингизни давом эттиринг. Босаётган жойингизнинг тоза эканига қаноат ҳосил қилинг. Агар ўз кўзингиз билан бирон нажосатни кўрсангиз ва унинг намлигини ҳис этсангиз, оёқларингизни ювиб олинг ва шу билан иш тамом. Шайтоннинг васвасаларига ҳеч ҳам бўйинсунманг. Унутмангки, бундай пайтлардаги асос – покликдир. Ўз кўзингиз билан кўрган ёки ўзингиз гувоҳ бўлмаган нарсаларда Аллоҳнинг душманига итоат қилманг! Акси тақдирда Аллоҳнинг душмани сизни мағлуб этади. Аллоҳ таолодан барчамиз учун офиятни сўраймиз.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
Фатво № 30.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.