Меҳмон   01-07-2014, 12:33 AM
#1
БисмиЛлах!
Ассалом алейкум ва рохматуЛлохи ва барокатух!
БаракаЛлоху фикум!
Обидхон Коридан билим олса буладими? Акидаси кандай? Манхаджичи?
Сайтларида ушбу таржимаи ҳоллари келтирилибди:


Quote:"Обидхон қори Собитхон ўғилларининг мухтасар таржимаи ҳоллари
12.09.2007
Обидхон қори Собитхон ўғиллари 1958 йилда Наманганда диндор оилада таваллуд топганлар.

Дастлабки диний таълимни оталаридан, сўнг Наманганда таниқли уламолардан бўлган Муҳаммадхон махсум домладан олганлар.

1965-1975 йилларда Намангандаги 16-сон ўрта мактабда ўқиганлар ва уни аъло баҳолар билан тамомлаганлар.

Шундан кейин 1975-1978 йиллари 3 йил давомида Намангандаги тўқимачилик фабрикасида ишлаганлар.

1980-1984 йилларда Обидхон қори Тошкент Ислом олий маъҳадида таълим олганлар.

1985-1990-йиллари Тошкентдаги “Тиллашайх” жомеъ масжидида имом ноиби, 1990-1996-йилларда эса “Тўхтабой” жомеъ масжидида имом-хатиб сифатида фаолият юритганлар.

1993 йилда Саудия Арабистони подшоҳи қирол Фаҳд бин Абдулазиз таклифи билан иккинчи бор ҳажга борганлар.

1995 йили қирол Фаҳд бин Абдулазиз дунёнинг бир қатор уламолари қаторида Обидхон қорини исломий кутубхона билан тақдирлаган.

1992-1998 йиллар давомида Қори ака “Озодлик” радиосининг диний дастурини олиб бориб, тингловчиларни Қуръони карим тафсири билан таништириб борганлар.

Халқ ўртасида таъсир ва обрўлари ортиб кетгани, мусулмон оламида тобора танилиб бораётганлари ўзбек ҳукуматини анчадан бери ташвишга солиб келар эди. Оқибатда ҳукумат Обидхон қори Назаровга нисбатан сохта жиноий иш очди ва таъқибларни кучайтирди. Ниҳоят, 1998 йилнинг 5 март куни Қори ака уйни ташлаб кетишга мажбур бўлдилар. Давлат раҳбарларининг махфий буйруғига кўра, айнан шу куни милиция ходимлари Обидхон қорини ҳибсга олишлари керак эди. Аммо Аллоҳ Ўзининг қудрати Ислом душманларининг макридан устун эканини намойиш қилди. Ҳукуматнинг яширин режасидан хабардор бўлган холис инсонлар Обидхон қорини ўз вақтида огоҳлантиришга улгурдилар.

Обидхон қори 1998 йил баҳоридан 2000 йил ёзига қадар Ўзбекистонда, 2000 йилдан 2006 йил баҳорига қадар Қозоғистонда яширин ҳаёт кечирдилар.

2006 йил мартида БМТнинг қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги Обидхон қори Назаровни ўз ҳимоясига олди ва у кишига Швеция давлатидан сиёсий бошпана берилди.

Обидхон қори Собитхон ўғилларининг 6 фарзандлари ва 7 та неваралари бор. Катта ўғиллари Ҳусниддин Назаров Ўзбекистон МХХси томонидан 2004 йил 16 май куни ўғирлаб кетилган. Бу жиноят Қори акадан ўч олиш мақсадида амалга оширилган.

Аллоҳ барча мазлумларга Ўз нусратини насиб айласин."


БиизниЛлах, сайтлари билан танишиб чикиб акида ва манхаджи масаласида ойдинлик кирита оладиган толибул илмлардан илтимос киламиз, ваЛлаху аълам!
ДжазакумуЛлоху хайрон!
Аллох барчамизни тавхидда собид килсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
0691   02-10-2016, 01:54 PM
#2
Islom ovozi Vebsayti haqida fikringiz qaday
Telegram   10-07-2017, 04:49 PM
#3
Obid Qori Nazarov haqida nima deysiz, u kishini ma'ruzalarini darslarini tinglasa bo'ladimi?
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.