TALABA   07-31-2013, 05:34 PM
#1
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
Ҳаром пулдан тайёрланган таомлар

Савол: Дўстим ҳийла билан пул топади. Мен эса уни вақти–вақти билан кўргани бораман. Ўша пайтда олдимга қўйилган овқатидан есам бўладими?

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 8244-3):

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг...

Агар олдингизга қўйган овқати топган ҳаром пулидан тайёрланган бўлса, уни истеъмол қилиш жоиз эмас. Агар у ҳалол ва ҳаром касблардан аралаш пул топадиган бўлса, уламоларнинг қувватли қавлларига кўра, уни истеъмол қилишингиз мумкин.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.



Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70-71).
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.