Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
Шайтон жиндандир
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/058107.mp3[/mp3]
Савол: Шайтон ва жин ўртасида нима фарқ бор? Шайтон эркак ва урғочи бўлиб насл қолдирадими? Агар оталари жаннатдан қувилган бўлса, чунки у Раббисига итоатсизлик қилди ва Аллоҳ унга дўзах билан ваъид қилди, унда нима учун фарзандларига дўзахдан нажот топишлари учун насиҳат қилмайди? Шайтон инсон Раббисига итаотсизлик қилиши эвазига унга хизмат қилиш ила инсон билан муомала қиладими? Бу ўринда жанобимиз Сулаймон алайҳиссаломга хизмат қилганлари каби мусулмонларга хизмат қиладиган мусулмон жинлар борми? Агар шайтон ёки жин инсонга хизмат қилишга қодир экан, унда нима учун жинлардан иборат мусулмонлар инсдан иборат мусулмонларга кофирларга қарши жангларида, уларнинг сирларини етказиш ва исломга ёрдам беришда кўмаклашмайдилар? Нима учун уларнинг кофирлари инсдан иборат кофирларга қандай кўринишда бўлсада ёрдам бермайдилар? Ушбу ишлар борасида кўрсатма (беришингизни) умид қиламан. Агар қалбимда яхши ишни ният қилсам, шайтон уни билиб, мени ундан буриб юборишга ҳаракат қиладими? Агар ушбуларнинг бари мавжуд бўлса, бу ўринда Қуръон ва суннатдан ҳам далил борми? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида (шунга) мисоллар бўлиб ўтганми? Шайтонларнинг ёмонлигидан нажот топишга қодир бўлишим учун агар ушбу масалаларга ўхшаши бор китоб бўлса мени унга йўллаб қўйинг. Аллоҳ менга ва сизларга уларнинг ёмонлигидан нажот берсин.
Жавоб: Шайтонлар жиндандир. Улар (шайтонлар) уларнинг (жинларнинг) итоатсиз ва ёмонларидир. Худди инсдан бўлган шайтонлар инсонларнинг итаотсиз ва ёмонлари каби. Демак, жин ва инснинг кофир ва фосиқлардан иборат шайтонлари, итоатсиз ва ёмонлари бор. Улар орасида пок яхшилардан иборат мусулмонлари ҳам бор, инсонлардан пок яхшилари бўлгани каби. Аллоҳ таоло деди: “Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, ундай қилмаган бўлур эдилар. Бас, уларни туҳмат, бўҳтонлари билан бирга тарк қилинг!”. (Анъом: 112). Шайтон бир жамоа илм аҳли наздида жинларнинг отасидир. Раббисига итоатсизлик қилиб, Одамга сажда қилишдан кибр қилган (айнан) у. Шунда Аллоҳ уни ҳайдаб, узоқ қилди. Илм аҳлидан иборат бошқалар шундай дейишди: Шайтон фаришталардан иборат бир тоифадандир. Уларга шундай дейилади: жин сажда қилишдан кибр қилди. Шунда Аллоҳ уни ҳайдаб, узоқ қилди. Ва у ҳар бир ёмонлик, ярамаслик ҳамда барча кофир ва золимга бошлиқ бўлди.
Ҳар бир инсон билан шайтон ва фаришта бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Сизлардан ҳар бир кишининг жин ва фариштадан иборат ҳамроҳи бор”. Улар: “Сизнинг ҳам эй Росулуллоҳ?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мени ҳам. Бироқ Аллоҳ менга унга қарши кўмак берди ва у мусулмон бўлди”-дедилар. (Аҳмад (3591) ва Доримий (2618)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шайтон инсонни ёмонликка буюриб, чорлашлигини, унинг қалбида унинг (шайтоннинг) ҳамроҳлари бўлиб, у Аллоҳнинг банда яхши ва ёмон амаллардан нимани хоҳлаб, ният қилишини тақдир қилганидан хабардор эканлигини хабар бердилар. Шунингдек фариштанинг ҳам унинг қалбида ҳамроҳлари бўлиб, унга яхшиликни буюриб, чорлайди. Аллоҳ уларга ушбу ишларга иқтидор берди. Яъни, икки ҳамроҳ, жин ва фаришталардан иборат ҳамроҳларга. Ҳатто пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан шайтон бўлиб, у юқорида ўтганидек жиндан бўлган ҳамроҳдир. Бу эса ҳадисдаги пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларидир: “Сизлардан ҳар бир кишининг жин ва фариштадан иборат ҳамроҳи бор”. Улар: “Сизнинг ҳам эй Росулуллоҳ?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мени ҳам. Бироқ Аллоҳ менга унга қарши кўмак берди ва у мусулмон бўлди. Мени фақат яхшиликка буюради.”-дедилар. (Аҳмад (3591)). Айтмоқчи бўлганим шуки, ҳар бир инсонни фаришта ва шайтонлардан иборат ҳамроҳи бор. Мўмин Аллоҳга тоат қилиш, динида тўғри-(устивор) бўлиш билан ўз шайтонига ҳукмини ўтказади ва шайтонини хор қилади. Ҳатто у заиф бўлиб, мўминни яхшиликдан тўсиб қолиш ва ёмонликка туширишга қодир бўлмай қолади, Аллоҳ хоҳлагани бундан мустасно. Осий эса ўз маъсияти ва гуноҳлари билан шайтонига кўмак беради. Ҳатто у унга ботилда ёрдам бериш, ботилга шижоатлантириш, яхшиликдан тўхтатиб қолишга кучи етади. Мўминга Аллоҳдан тақво қилишлиги, Аллоҳ ва Расулига итоат қилиш, Аллоҳдан шайтондан паноҳ сўраш билан шайтонига қарши жиҳод қилишга ҳарис бўлиши, Аллоҳ ва Расулига итоат қилиш, У субҳанаҳу ва таолонинг буйруқларини адо этиш билан ўз (ҳамроҳ) фариштасига ёрдам беришликка ошиқиши вожиб бўлади. Мусулмонлар инсонлар (ўзаро ўрталарида бўлгани) каби Аллоҳ ва Расулининг тоатида жинлардан иборат биродарларига ёрдам берадилар. Гоҳида инсонлар айрим масалаларда уларга ёрдам берадилар. Гарчи инсон буни билмасада. Гоҳида инсонларга таълим ва панд-насиҳат қилиш билан Аллоҳ ва Расулининг тоатида уларга ёрдам берадилар. Дарҳақиқат, жинлар масжид ва бошқа ўринлардаги инсонларнинг дарсларида ҳозир бўладилар. Ва бундан фойда оладилар. Гоҳида эса инсон ўзига фойдали айрим нарсаларни улардан эшитади. Гоҳида уларни намозга уйғотади, уларга фойдали ва зарарли нарсалардан огоҳ қилади. Ушбуларнинг бари юз бергандир. Гарчи улар одамларга (ўз суратларида) гавдаланмасаларда. Гоҳида эса жин яхшилик ёки ёмонликка далолат қилишда айрим инсонларга кўринади. Гоҳида ушбу рўй беради. Бироқ у оздир. Асосан улар инсонга кўринмайди. Гарчи айрим вақтларда уни намозга уйғтаётган ёки баъзи хабарларни етказаётганда уларнинг овозини эшитсада. Хулоса шуки, мўмин жинлар мўмин (инсон)ларга ёрдам беришлари бор. Гарчи мўминлар буни билмасаларда. Улар (мўмин жинлар) уларга (мўмин инсонларга) барча яхшиликни хоҳлайдилар. Шунингдек, инсдан бўлган мўминлар жиндан бўлган мўмин биродарларига барча яхшиликни хоҳлайдилар. Аллоҳдан уларга яхшилик сўрайдилар. Дарҳақиқат, улар дарсларга ҳозир бўладилар, Қуръон ва илмга қулоқ солишни яхши кўрадилар. Юқорида ўтганидек жиндан бўлган мўминлар айрим вақтларда, айрим шаҳарларда инсонларнинг дарсларида ҳозир бўладилар. Инсонларнинг дарсларидан фойда оладилар. Буларнинг бари юз берган ва маълумдир. Жинлар билан боғланган кўплаб илм аҳли бу ҳақда очиқ айтишган. Жинлар унга баъзи илмий масалалар ҳақида савол беришган ва унга унинг дарсларида ҳозир бўлаётганларини хабар беришган. Буларнинг бари маълумдир. Валлоҳул Мустаъан. Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳанаҳу Аҳқоф сурасининг охирида жинларнинг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Қуръон эшитишганини хабар қилди. Субҳанаҳу шундай деди: “(Эй Муҳаммад), эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар. Улар дедилар: «Эй қавмимиз, дарҳақиқат бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилгувчи бўлган, Ҳақ (дин)га ва Тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир Китобни – Қуръонни тингладик”. (Аҳқоф: 29-30). Ва ундан кейинги икки оят. У субҳанаҳу бу борада алоҳида сура нозил қилди. У ушбу: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (менинг Қуръон тиловат қилганимни) эшитишиб, (ўз қавмларига қайтиб боришгач, дедилар: «Дарҳақиқат бизлар Ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик...” (Жин: 1)-сурасидир. Бу бобда битилган кўплаб китоблар мавжуд. Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ китобларида бу ҳақда кўп зикр қилганлар. Баъзи уламоларнинг ҳам бу борада китоблари бўлиб, уни “Ал-Маржан фий Баяни Аҳкамил Жаан” (“Жинларнинг ҳукмларини баён қилишлик борасидаги маржон”) деб номлаган. Муаллифи Шиблий ва у фойдали китобдир. Яна бу бобда тасниф этилган бошқа китоблар ҳам бор. Инсон тижорий кутубхоналарда уларни излаб, суриштириш ҳамда Жин ва Аҳқоф сураси ва жинларнинг хабари ворид бўлган сураларнинг тафсир китоблардан фойда олиш имконига эга. Тафсирларга мурожат қилиш ва муфассирлар роҳимаҳумуллоҳ жинларнинг яхши ва ёмонлари ҳақида айтган сўзларидан инсон фойда олади.