Admin   09-11-2010, 06:34 AM
#1
Назр аташ ва унинг далили

Назрнинг далили: «Улар (ҳаёти дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар ва ёмонлик-даҳшатлари кенг ёйилгувчи бўлган (қиёмат) кунидан қўрқурлар» (Инсон: 7).
Назр - инсон шариат унга мажбур қилмаган бирор нарсани ўзига-ўзи мажбур қилиб олиши. Мисол учун рўза тутиш ёки садақа қилишни назр қилиш каби. Энди унга назрига вафо қилишлиги лозим бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: «Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишни назр қилган бўлса, бас, Унга итоат этсин» (Бухорий (6696) ва (6700) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят). Назр ибодат турларидан бири бўлиб, у фақат Аллоҳ учунгина қилинади. Кимки қабр, бут-санам ёки бошқа бирор нарса учун назр атаса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирибди. Ва у маъсият ва ширк назридир. Дарҳақиқат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Кимда-ким Аллоҳга маъсият қилишни назр қилган бўлса, бас, Унга маъсият қилмасин» (Бухорий (6696) ва (6700) Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят).

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.