Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аслида бокиралик қони нифос ва қони ҳукмига кирмайди. У келганда намоз ўқиб, рўза тутилади.
Бокиралик қони баъзиларда умуман келмаслиги мумкин, баъзиларда жуда оз миқдорда келиши мумкин, баъзиларда эса жуда кўп миқдорда келиши мумкин. Бу қизнинг организми, ёши ва бошқа сабабларга боғлиқ нарса. Агарда қон келиши бир неча кун тўхтамаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Яъни агар бу ҳолат у жуфти билан қўшилмаганда содир бўлса. Чунки қон келишининг тўхтамаслиги қайта жимо қилишдан бўлиши мумкин.
Бу қон ҳукми, бошқа ҳар қандай қон ҳукми каби бўлади. Масалан одам қўлини ёки оёғини кесиб олганида чиққан қон каби бўлади. Унинг нажосат ёки нажосат эмаслиги эса, қоннинг асл ҳукми ҳақидаги масалага бориб тақалади.
Валлоҳу аълам.
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий