Меҳмон   08-29-2009, 12:20 PM
#1
Расми бўлган жойнамозларнинг ҳукми

Савол: Сизларга шуни маълум қиламизки, биз айрим муаммоларимизни ҳал қилишда қийналамиз. Биз янги мусулмон бўлганларга қилган ваъзларимиздан сўнгра, уларга савол бериш имкониятини яратамиз. Яқинда улардан баъзилари суратга олиш ва ҳайкалларнинг ибодат қилиш маконларида қандай ҳаром қилингани ҳақида савол бериб қолишди. Бу, ҳадисда ворид бўлган ҳукм. Хуллас, ваъздан сўнгра улардан бири бир савол бердики, унга жавоб бера олмасакда, сизлардан сўраб беришни ваъда қилдик. Унинг саволи қуйидагича эди: Биз намоз ўқийдиган жойнамозларда арслон, йўлбарс ва бошқа ҳайвонларнинг расми бор. Масжидлардаги жойнамозларда эса Каъбанинг расми бор экан. Шу жойнамозларда ўқилган намозлар қабул қилинадими? Биз мазкур саволни билим доирамиздан юқори бўлгани учун сизларга жўнатаяпмиз.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Жони бўлган инсон ва ҳайвон каби махлуқотларни чизиш ҳаром бўлиб, катта гуноҳлардан ҳисобланади. Уларнинг ҳайкал ёки газмол ёхуд қоғоз ёда деворга чизилган бўлиши, ёки рангли иплар ёки бошқа нарсалар билан тўқилган бўлишининг аҳамияти йўқ. Уларни сақлаш ёки (уй ёхуд масжидда) қолдириш ҳаромдир ва уларнинг устида намоз ўқиш улар заруратсиз олинган (чизилган) бўлса ҳурматланмагани учун ҳаром эмас, макруҳдир. Агар суратлар зарурат учун, масалан, гувоҳномалар, бошпутлар ва шунга ўхшаш ҳужжатлар учун олинган бўлса, уларга рухсат берилади. Жони бўлмаган тоғ, дарё, денгиз, дала, дарахт, уй ва бошқа нарсаларнинг расмлари атрофида жонли махлуқотлар кўрсатилмай чизилса ёки олинса, бу иш ҳам жоиздир. Уларнинг устида ўқилган намоз намозхоннинг хаёлларини бўлгани, хушуси бузилгани боис макруҳ бўлсада, раводир.
Каъбанинг расми чизилган масжидда ўқилган намоз раводир. Чунки раволигига монеъ бўладиган бирон нарса йўқ. Бироқ, масжидларга Каъбанинг суратини қўймаслик авлодир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 3316.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
This post was last modified: 08-29-2009, 12:23 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.