Admin   05-09-2014, 10:20 PM
#1
Мағфиратнинг уч сабаби

Мағфиратнинг уч улкан сабаби бўлиб, улар юқоридаги Анас (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида жамланган:
Биринчи: Банда бирор гуноҳ қилса, уни мағфират қилишни Раббисидан ўзгасидан умид қилмайди. Ҳамда Ундан ўзгаси гуноҳларни мағфират қилиб, кечиб юбормаслигини билади. «Саҳиҳ»да Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари ривоят қилинади: «Банда бир гуноҳ қилиб: «Эй Аллоҳ! Гуноҳимни мағфират қил», дейди. Шунда У табарока ва таоло: «Бандам бир гуноҳ қилиб, Унинг гуноҳни мағфират қиладиган ва уни кечиб юборадиган Раббиси борлигини билди», деди. Сўнг қайтиб, гуноҳ қилди. Ва: «Эй Раббим! Гуноҳимни мағфират қил», деди. Шунда У табарока ва таоло: «Бандам бир гуноҳ қилиб, Унинг гуноҳни мағфират қиладиган ва уни кечиб юборадиган Раббиси борлигини билди», деди. Сўнг қайтиб, гуноҳ қилди. Ва: «Эй Раббим! Гуноҳимни мағфират қил», деди. Шунда У табарока ва таоло: «Бандам бир гуноҳ қилиб, Унинг гуноҳни мағфират қиладиган ва уни кечиб юборадиган Раббиси борлигини билди. Хоҳлаганингни қил. Дарҳақиқат, сени мағфират қилдим», деди». Абдул Аъла: «Хоҳлаганингни қил, деб учинчи ёки тўртинчисида айтдиларми билмай қолдим», деди. Бир ривоятда (шундай ворид бўлган): «Дарҳақиқат, бандамни мағфират қилдим. Хоҳлаганини қилаверсин» (Муслим (2758)).
Иккинчи: Истиғфор. Агар гуноҳлар улканлашиб, кўплигидан осмондаги булутлар ёки осмонда кўз илғар жойгача етсада, бошқа ривоятда эса: «Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар осмон ва ер орасини тўлдириб юборар даражада хато қилсангиз, сўнг Аллоҳ азза ва жаллага истиғфор айтсангиз, албатта, сизларни мағфират қилади» (Имом Аҳмад «Муснад» (13427)). Истиғфор – мағфират сўрашлик. Мағфират – гуноҳларни сатр қилиш билан уларнинг ёмонлигидан сақлаш. Агар истиғфор тавба билан бўлса, ана шу вақт истиғфор тил билан мағфират сўрашдан иборат, тавба эса қалб ва аъзолар билан гуноҳларни ташлашликдан иборат бўлади.
Учинчи: Тавҳид. У энг катта сабабдир. Ким уни йўқотса мағфиратни йўқотибди. Ким уни олиб келса, дарҳақиқат, мағфиратнинг энг катта сабабини олиб келибди. Аллоҳ таоло деди: «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Эй Аллоҳ! Гуноҳларимизнинг барини, кичиги ва каттаси ҳамда биз билган ва билмаганларимизни мағфират қил. (Ҳаётимизни) солиҳ амалларимиз билан якунла.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.