Admin   10-29-2009, 08:14 AM
#1
Умра ибодати эҳром, тавоф, саъй ва сочни қирдириш ёки қисқартиришдан иборат. Эҳром эса умра ёки ҳаж ибодатига киришни ният қилиш. Умрага эҳром боғламоқчи бўлган киши имкони бўлса, ғусл қилади, хушбўйлик суради, сўнг ўз мийқотидан эҳром либоси бўлмиш изор ва ридони кияди. Аёллар эса хоҳлаган кийимларини ясан-тусансиз кийишади. Улар ниқоб ва қўлқоп кийишмайди ва юзларини бегона кишилар олдида беркитишади. Бошқа вақтларда эса очиб юришади, чунки уларнинг эҳромлари юз ва қўлларида бўлади. Имом Дароқутний Ибни Умардан ривоят қилишларича Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аёлнинг эҳроми юзида, эркак кишиники бошида” - деган эканлар (Сунани Дароқутний, 2/294). Сўнг: “Лаббайка умратан, лаббайкаллоҳумма лаббайка лаббайка ла шарийка лака лаббайка иннал ҳамда ван неъмата лака вал мулка ла шарийка лака” - деб умрани ният қилади. “Талбия”нинг маъноси қўйидагича: “Лаббай, эй, Аллоҳим! Сен шериксиз ягонасан, лаббай! Ҳамду-сано, неъмат ва мулк Сен учундир! Сенинг шеригинг йўқдир!” (Муслим ривояти, 7/397, ҳадис рақами: 2868). Талбияни баланд овозда айтиш эркаклар учун суннат, чунки овозни кўтаришда Аллоҳнинг маросимларини изҳор қилиш ва тавҳидни ошкор қилиш бор. Аёллар эса талбияни ҳам бошқа зикрларни ҳам баланд овозда айтишмайди. Йўл давомида кўп зикр, дуо ва талбия айтади. Эҳромга кирмоқчи бўлган киши касаллик ё кечикиш каби умра ё ҳажни охирига етказишдан тўсадиган тўсиқлардан чўчиса, эҳромга киришдан олдин: “Ин ҳабасаний ҳаабисун фамаҳиллий ҳайсу ҳабастаний” - деб шарт қилиб олиши суннат саналади. Маъноси: “Агар умра ё ҳажимни охирига етказишдан тўсадиган касаллик ё кечикиш каби тўсиқлар чиқиб қолса, мен эҳромимдан чиқиб кетаман” - дегани. Бу каби нарсалардан чўчимаган киши шарт қилиши керак эмас. Умрадаги талбияни эҳромдан бошлаб то тавофга киришгунча айтилади. Маккага етиб боргач, умраси учун Каъбани етти марта тавоф қилади. Тавофнинг бошланиши ҳам тугаши ҳам Қора тошдан ҳисобланади. Қора тошни ўнг қўли билан силайди. Имкон топса, ўпади. Буни Қора тош фойда ё зарар етказа олади деб эътиқод қилиб эмас, балки Аллоҳни улуғлаб ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашиб қилади. Тошни ўпишга имкон топмаса, уни қўли билан силаб, қўлини ўпади. Қўли билан силашга имкон топмаса, одамларга тиқилмайди, чунки тиқилинч ўзига ҳам бошқаларга ҳам озор беради, хушуъни кетказади ва тавофни ибодатлик хусусиятидан чиқариб юборади. Гоҳида у сабабли жанжал-сурон келиб чиқади. Шунинг учун узоқдан бўлса ҳам қўли билан ишора қилиши унга кифоя қилади. Тавоф қилаётганда Каъбани чап тарафида қолдириб айланади. Рукни ямонийга етгач имкони бўлса, уни ўпмасдан қўли билан силайди. Имкон топмаса, одамларга тиқилмайди. Каъбадан фақат Қора тош ва Рукни ямонийгина қўл билан силанади, чунки иккаласи Иброҳим (алайҳис салом) қурган пойдевор устига қурилган бўлиб, Пайғамбаримиз фақат иккаласини силаган эканлар. Рукни ямоний билан Қора тош орасида Бақара сурасининг 201-оятида келган:
“Роббана аатина фид дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қина азабаннаар” - деган дуони айтилади. Маъноси: "Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин". Қачон Қора тошни тўғрисига келса, юқорида ўтган амаллардан имконида борини қилади ва “Аллоҳу акбар” - дейди. Тавоф қилаётганда ўзи хоҳлаган зикр, дуо ва тиловатларни қилади, чунки Каъбани тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш ва Жамаротларга тош отиш Аллоҳ зикрини адо этиш учун машруъ қилинган. Ушбу тавофда эркаклар учун тавофнинг ҳаммасида изтибоъ қилишлари ва аввалги учта тавофда рамал қилишлари суннат. Изтибоъ деб ўнг елкани очиб ридонинг ўртасини ўнг қўлтиқ остига, икки тарафини эса чап елка устига ташлаб қўйишга айтилади. Рамал эса кичик қадамлар босиб тез юриш, ёки лўккиллаб юриш дегани. Тавофни етти марта қилгандан сўнг Мақоми Иброҳимнинг олдига бориб Бақара сурасининг 125-оятида келган оятни ўқийди. Маъноси: “... ва Иброҳимнинг (Каъбатуллоҳни бино қилаётган вақтида) турган ўрнини намозгоҳ қилиб олинг, (дедик) ва Иброҳим билан Исмоилга: “Менинг байтимни тавоф қилгувчилар, ўша ерда ибодат қилиб турувчилар, руку — сужуд эгалари учун пок тутинг”, деб буюрдик”. Сўнг имкони бўлса, Мақоми Иброҳимнинг орқасида унга яқинроқ жойда икки ракаат намоз ўқийди. Агар тиқилинч бўлса, узоқроқда ўқиса ҳам бўлади. Бу намознинг биринчи ракаатида Кофирун сурасини иккинчи ракаатида Ихлос сурасини ўқилади. Тавофнинг икки ракаатини ўқигандан сўнг Замзам сувидан қониққанча ичади. Сўнг имкони бўлса, Қора тошга қайтиб бориб уни силайди. Имкони бўлмаса, унга қўли билан ишора қилмайди. Сўнг Сафо тоғи тарафга юради. Уни кўрганда Бақара сурасининг 158-оятини ўқийди. Маъноси: “Албатта Сафо ва Марва Аллоҳ (буюрган) маросимлардандир. Шундай экан, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир” (Бақара: 158). Сўнг Сафога чиқади ва Каъбага юзланиб икки қўлини кўтарган ҳолда Аллоҳга ҳамд айтади ва хоҳлаган нарсаларини сўраб унга дуо қилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Сафо ва Марванинг устида: “Ла илаҳа иллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр, ла илаҳа иллоҳу ваҳдаҳ, анжаза ваъдаҳ, ва насоро абдаҳ, ва ҳазамал-аҳзаба ваҳдаҳ” - деб уч марта такрорлар ва шулар орасида дуо қилар эдилар. Сўнг Сафодан Марва тарафга қараб юради. Яшил чироқли белгига етгач имкони борича бировга озор бермай кейинги яшил чироқли белгигача тез югуради. Кейин Марвага етиб боргунча одатдагидай оддий юради. Етиб келгач, унинг устига чиқади ва Қиблага юзланиб икки қўлини кўтарганча Сафо устида қилган зикр ва дуоларни қилади. Сўнг Марвадан Сафога қараб юрадиган ўринларда юриб, чопадиган ўринларда югуриб боради. Сўнг Сафога чиқади ва Каъбага юзланиб икки қўлини кўтарган ҳолда биринчи марта қилганидек дуо қилади. Саъйнинг қолган қисмида ўзи ёқтирган зикр, қироат ва дуоларни айтади. Сафо ва Марванинг устига чиқиш ва иккита яшил чироқли белги орасида югуриш вожиб эмас, балки суннатдир. Сафо билан Марва орасида етти марта умранинг саъйини қилади. Уни Сафодан бошлаб Марвада тугатади. Саъйнинг ҳар мартасида эркаклар иккита яшил чироқли белги орасида югурадилар. Аёллар учун бу машруъ эмас. Саъйни тугатгандан сўнг эркаклар сочларини қириб олдирадилар ёки қисқартирадилар. Қириб олдириш афзал, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочни қириб олдирганлар ҳаққига уч марта Аллоҳдан раҳмат сўраб дуо қилганлар, қисқартирганлар ҳаққига эса бир марта дуо қилганлар (Муслим ривояти, 8/287, ҳадис рақами: 3206).
Аёллар эса сочларини учидан бир бармоқ учи миқдорида қисқартирадилар. Шу билан умра амаллари якунланади. Шундан сўнг эҳром либосларини ечиб, ўз кийимларини кийишади. Энди атир суриш, соч ва тирноқларни олиш ва ўз аёлига қўшилиш каби эҳромда ҳаром қилинган нарсаларнинг ҳаммаси ҳалол бўлади.

(Мажмуъул фатово, Ибни Усаймийн, 241/31-36).

Abu Amina   10-08-2011, 10:32 PM
#2
Муаллиф: Саудия Арабистони Кироллигининг собик муфтийси
Мўътабар Олимлар Хайъати хамда Илмий Тадкикотлар
ва
Фатво Идорасининг собик Раиси
Аллома Абдулазиз ибн Боз рахимахуллох

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Умра кандай килинади?

Бисмиллахир рохманир рохийм



Аллохга хамдлар, сўнгги пайгамбар, Унинг оиласи ва сахобаларига салавот ва саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Ушбу рисола умра ибодати хакида бир шингил кўрсатмалардан иборат бўлиб, уни ўкувчиларга такдим этамиз.
Биринчи: Умра килмокчи бўлган одам мийкотга етиб келганидан сўнг, гусл килиб, тозаланиши мустахабдир. Хотин кизлар хам, гарчи хайз ва нифос кони кўраётган бўлсалар-да, гусл килиб, тозаланадилар. Бирок, кон тўхтаб, гусл килиб покланмагунларича, Каъбани тавоф килмайдилар.
Эркак киши эхром кийимларига теккизмаган холда, баданига хушбўй нарсалар суриши мумкин. Агар мийкотда гусл килиш имкони бўлмаса, зарари йўкдир. Чунки унинг Маккага етиб келгач, кулайлик бўлса, тавоф килишдан аввал гусл килиши, мустахабдир.
Иккинчи: Эркак киши тикилган барча кийимларини ечиб, изор (бел ости лунгиси) ва ридо (бел усти лунгиси) боглайди. Эркакларнинг ок рангдаги изор ва ридони бошларини ўрамасдан боглашлари мустахабдир.
Хотин-кизлар эса, зийнат ва шухрати бўлмаган оддий кийимларни кийиши – эхром боглашидир.
Учунчи: Сўнгра калби билан ибодатга киришишни ният килади ва тили билан: «лаббайка Аллохумма умратан» (Аллохим сенинг барча хукмларингга тайёрман ва умрага ният килдим) ёки «Аллохумма лаббайка умратан» (Илохим, сенинг барча хукмларингга тайёрман ва умрага ният килдим), дейди. Агар эхромдаги одам касаллиги, душманнинг хатари ва бундан бошка шариат изн берган сабаблардан бири сабабли ибодатини адо эта олмай колишдан кўркса, эхромга кириш пайтида «Агар мени бирон тўсик тўсса, ўша ер менинг эхромдан чикиш еримдир», деб шарт килади. Бунинг далили Зубоъа Зубайр кизининг айтган сўзларидир. У: «Ё расулуллох, мен хаж килмокчиман, бирок, касалман»- деди. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Хаж кил. Бирок, (касаллик) мени каерда тўсса, ўша ер менинг эхромдан чикиш еримдир», деб айт»- дедилар» (Муттафакун алайх).
Эхромни кийганидан сўнг, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтган талбияни айтади: «Лаббайкал-лохумма лаббайк! Лаббайка ла шарика лака лаббайк! Иннал-хамда ван-неъмата лака вал-мулк, ла шарика лак».
У бу талбия ва Аллохнинг зикрини кўп айтади ва Аллохга кўп дуо килади. Масжидул-Харомга етиб келгач, худди бошка масжидларда килганидек, эшикдан ўнг оёги билан кириб: «Бисмиллах, вассолату вассаламу ала расулиллах, аъузу биллахил-азийм ва би важхихил-карийм ва султонихил-кадийм минаш-шайтонир ражийм. Аллохуммаф-тах лий абваба рохматик (Аллохнинг номи билан.. Аллохнинг расулига салавот ва саломлар бўлсин. Мен Буюк Аллохдан, Унинг буюк юзи ва кадимий султонлиги билан (Аллохнинг рахмат даргохидан) кувилган Шайтондан панох сўрайман. Илохим, мен учун рахматинг дарвозаларини оч!)- дейиши суннатдир.
Кейин, Каъбага етиб келгунига кадар талбия айтиш билан машгул бўлади.
Тўртинчи: Каъбага етиб келгач талбия айтишни тўхтатади ва Кора тош-Хажарул-асвадни касд килади-да, унинг каршисига юриб, уни ўнг кўли билан силайди ёки имкони бўлса, ўпади. Одамларга озор бермайди. Силаш пайтида: «Бисмиллахи валлоху акбар» (Аллохнинг исми билан ва Аллох буюкдир) ёки «Аллоху акбар» (Аллох буюкдир), дейди. Агар ўпиш имкони бўлмаса, кўли ёки хассаси ва шунга ўхшаш бирон нарса билан силайди ва силаган нарсасини ўпади. Агар силаш имкони хам бўлмаса, кўли билан ишора килади ва: «Аллоху акбар» (Аллох буюкдир)- дейди. Ишора килган нарсасини ўпмайди. Тавоф тўгри-сахих бўлиши учун тавоф килаётган одамнинг гусли ва тахорати бўлиши керак. Чунки тавоф хам намоз сингари бўлиб, факат унда гапиришга рухсат берилган.
Бешинчи: Тавоф килар экан, Каъба унинг чап тарафида бўлишига диккат килинади ва уни етти марта тавоф килинади. Агар ўнг тараф – «рукнул-ямоний»га етиб келинса, уни ўнг кўл билан силанади ва: «Аллоху акбар» дейилади. «Рукнул-ямоний»ни ўпилмайди. Агар силаш имкони бўлмаса, силамай тавофда давом этилади: унга ишора хам килинмайди ва такбир хам айтилмайди.
Хажарул-асвадга етиб келингач, юкорида эслатиб ўтилганидек, уни силанади, ўпилади ва такбир айтилади. Бўлмаса, унга ишора килиниб, такбир айтилади.
Эркакларгагина «кудум» - келиш тавофи асносида биринчи уч тавофда «рамл» - кичик кадамлар билан тез юриш, мустахабдир..
Бундан ташкари, эркакларнинг «кудум» тавофининг барча шавт-марталарида ридоларининг ўртасини ўнг елкаларининг остига ва икки тарафини чап елкаларининг устига кўйишлари мустахабдир. Барча шавтларда имкони борича Аллохнинг зикри ва дуоларнинг кўп айтилиши мустахабдир. Тавофда ўкиладиган махсус дуо ва махсус зикр йўкдир. Балки, билган зикр ва дуолар ўкилаверади. Икки рукн ўртасида: «Роббана аатина фид-дуня хасанатан ва фил-охирати хасанатан ва кинаа азабан-наар» (Роббимиз, бизларга дунёда хам, охиратда хам яхшиликлар ато эт ва жаханнам азобидан сакла!) дуосини хар бир шавтда айтилади. Чунки бу, расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан собитдир. Еттинчи шавтни, юкорида зикр килинганидек, имкони бўлса Хажарул-асвадни ўпиш ёки силаш ёки ишора килиш ва такбир айтиш билан тугалланади. Бундан сўнг ридони ёпинилади: елкага ташланиб, учлари кўксида бўлади.
Олтинчи: Маком(и Иброхим) оркасида, имкони бўлса, никки ракаат намоз ўкийди. Агар имкони бўлмаса, масжиднинг хар кайси ерида ўкилса хам бўлаверади. Унинг биринчи ракатига фотихадан сўнгра «Кофирувн», иккинчи ракаатида эса «Ихлос» сураларини ўкилади. Бундай килиш афзалдир. Агар бошка сураларни ўкилса, зарари йўк. Икки ракатни тугатилганидан сўнг, Хажарул-асвад томон юрилади ва имкони бўлса ўнг кўл билан силанади.
Еттинчи: Кейин Сафо (тоги) тарафига бориб, унинг устига чикилади ёки турилади. Чикиш афзалдир. Биринчи шавтни бошлашдан аввал:
«Иннас-Софа вал-Марвата мин шаъоириллах» (Сафо ва Марва (тоглари) Аллохнинг ибодат килинадиган ерларидир) оятини охиригача ўкийди. Эхромдаги одамнинг киблага юзланиб туриши, Аллохга хамду такбир айтиб: (لا إله إلا الله، والله أكبر، لا إله إلا الله وحده لا شريك له، له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير. لا إله إلا الله وحده، أنجز وعده، ونصر عبده، وهزم الأحزاب وحده)
«Ла илаха иллаллох. Валлоху акбар, ла илаха иллаллоху вахдаху ла шарика лах, лахул-мулку ва лахул-хамд, ва хува ала кулли шайъин кодийр. Ла илаха иллаллоху вахдах, анжаза ваъдах ва насара абдах ва хазамал-ахзаба вахдах» (Аллохдан ўзга илох йўкдир ва Аллох буюкдир! Шериксиз ёлгиз Аллохдан ўзга илох йўкдир хамда эгадорлик ва хамдлар Унгагина хосдир. Холбуки, У барча нарсага кодирдир. Ёлгиз Аллохдан ўзга илох йўкдир. У ваъдасига вафо килди, бандасига ёрдам берди ва ўзи гурухларни маглуб килди), деб кўлларини кўтариб дуо килади ва бу зикр ва дуоларни уч марта такрорлайди.
Кейин, Марва тоги томон юрилади ва биринчи белгига етиб келганда, эркаклар иккинчи белгига етгунга кадар югуриб чопадилар. Хотин-кизларнинг тез юришлари шариатда кўрсатилмаган. Чунки хотин-кизлар авратдир. Сўнгра давом этиб, Марва тогига чикилади ёки Марвада турилади: тогнинг устига чикиш афзалдир. Марва тогида хам Сафо тогида килинган ишларни килинади. Бирок, юкорида зикри ўтган оятни ўкилмайди. У оятни расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан намуна олиб, факатгина биринчи шавтда Сафо тогидагина ўкилади, холос. Кейин тогдан тушиб, Сафо тогига етиб борилгунига кадар секин юриладиган ерда секин, югуриладиган ерда югурилади. Етти шавт шу каби адо этилади: Бориш бир, кайтиш эса алохида бир шавт хисобланади. Хусусан, эхтиёж бўлса, бирон нарсани миниб юрса, зарари йўк. Юриш асносида кўп зикр ва дуолар килиш мустахабдир. Бу юришда хам гуслли ва тахоратли бўлиш керак. Тахоратсиз юрса зарари йўк.
Саккизинчи: Агар юриш-саъй нихоясига етса, эркаклар сочларини киришлари ёки кискартишлари зарур. Кириб ташлаш афзалдир. Агар Маккага келиш пайти хаж мавсумига якин бўлса, сочларни кискартиш афзалдир. Чунки сочнинг колган кисмини хаж мавсумида кириб ташланиши мумкин. Хотин-кизлар эса, сочларини тўплаб унинг учидан бир бармок бўгимича ёки ундан озрок киркишлари етарлидир.
Эхром боглаган одам юкорида зикри ўтган амалларни килса, умра ибодати тугайди валхамду лиллах ва унга эхром боглаши билан харом бўлган барча нарса халол бўлади.
Аллох таъоло бизларни ва барча мусулмон биродарларимизни динида факих ва собиткадам бўлишга муваффак килсин хамда барчадан ибодатларини кабул этсин. Дархакикат, У саховатли карим зотдир.

Аллох таъоло пайгамбаримиз, Унниг оиласи, сахобалари ва Унга киёмат кунига кадар яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.



  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.