Меҳмон   01-13-2015, 02:46 AM
#1
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته
Муслима аёлнинг ижтимоий тармоқларда шаҳсий саҳифа тутмоғи ҳақида уламоларимизнинг қандай сўзлар мавжуд?

Батафсилроқ қилиб айганда ижтимоий тармоқда саҳифаларнинг икки ҳил ҳолати бўлиши мумкун, яъни

Биринчи ҳолат:
1)Саляфийлардан ташкари: кофир, ғайридин, ҳизбий, джоҳил ва ҳаказо кимсалар фойдаланувчи эркак ва аёллар аралаш ижтимоий тармоқ.
2)Шаҳсий саҳифа (аёлни кимлигини тасаввур қилиш мумкин бўлган даражда)купинча аёлга нисбатан исм-шарифи, ёши, турар жойи ва ҳаказо шаҳсий маълумотларни; аёлнинг ёзма сўзи, келтирган ҳар-ҳил мавзуга нисбат мақола ва маълумотларни жамлаган. 3)Қолаверса фойдаланувчи (аёл ва эркак)лар бир бирларига маҳфий (тет-а-тет) шаҳсий ҳатлашишлари учун ҳам воситалар мавжуд;

Иккинчи ҳолат:
1)Ҳолат ҳудди юқорида зикр этилганидек, аммо фойдаланувчи аёл/эркак иҳтиёрий суратда саҳифасини оммадан ўз алоқа доирасини танлаб чеклаши (чегаралаши) мумкун.
2)Бу нуқта хас биринчи ҳолатдагидек, аммо фойдаланувчи никидан ташқари маълумотларни фақат танланган алоқа доирасигина кузатиб бориши мумкун.
3)Шаҳсий ҳат ёзиш имкони ҳам фақат чегараланган алоқа доирасигагина мумкун

Бу ҳолатларнинг биринчиси «муслиманинг беҳожат кучага чиқиши»; «номаҳрам эркак ва аёллар ихтилофи»; «фитна, фисқ, зинога олиб борувчи воситалар» ҳукмларига тўғри келаябдими?

Иккинчи ҳолат эса, Аллаҳдан тақво қилиш насиҳати билан эри/отаси(валийи) руҳсат берса фойдаланилса дуруст бўладими?

Қўшимча қилиб бу мавзуда хусусан номахрамлар хатлашиши тўғрисида ўқидик уламолар сўзларини, колаверса аёлнинг умумий интернетга чиқиши тўғрисида Абу Марьямни хам (эри рухсати/назорати остида жоиз деган), яна муслима аёлнинг мажхула бўлиб билим талаб қилиши ҳақида сўзларини хам тингладик.

Лекин бу мавзу долзарб бўлиб купни фитнага олиб бораябганини гувоҳи бўлаямиз, шунинг учун уламолар/толиби илмлардан бу мавзуни айни «ижтимоий тармоқ, ундан фойдаланишдаги одоб» ҳақида, фатво, мақола ва насиҳатлар келтирсаларингиз.

جزاكم الله خيرا وبارك الله فيكم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.