Pages (2):    1 2
Меҳмон   02-09-2010, 05:02 PM
#11
Дуо ибодатдир

Мукаддима

Оламлар Роббиси Аллохга беадад хамдлар бўлсин. Пайгамбар ва элчиларнинг афзали Мухаммад ибн Абдуллохга, у зотнинг оилалари ва асхобларига салоту саломлар бўлсин.

«Дуо ибодатдир»,- дейдилар Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам. Ибодат эса кўркув, умид ва мухаббат мажмуи натижасида юзага келадиган маълум харакат ва холатлардан иборатдир. Дуода хам ана шу учта сифат очик-ойдин акс этади. Яъни, инсон биринчидан, Аллохдан кўркиб, Унга дуо килишга ўзида эхтиёж сезади. Яратгандан шу дунёга юборадиган балоларидан омон саклашини, охиратдаги азобидан халос этишини сўраб дуо килади. Иккинчидан, одам боласи ўз хаёти давомида бу оламнинг яхшиликларидан бахраманд бўлишни, охиратда эса Аллохнинг розилиги ва жаннатига сазовор этилишини умид килиб илтижо этади. Учинчидан, иймонли киши ўзи хали сўрамасидан, сўрашга акли етмасидан туриб унга канчадан-канча бебахо неъматларни ато килиб кўйгани учун Парвардигорини яхши кўриб, Унга шукр бажо келтириб ва Ундан рози бўлган холда дуо килади.
Маълумки ибодат факат Аллохгагина килинади ва одамзод бу дунёга мана шу вазифа учун юборилган. Демак дуо хам Аллохга килинади ва инсоннинг умри дуою илтижоларга йўгрилган холда ўтиши лозим. Шундагина у хайрли ва баракали бўлади.
Дуо мусулмон киши учун шундай улуг бир имкониятки, бу неъмат мўмин кишидан хаёти давомида хеч качон олиб кўйилмайди. Бундан бошка жамики воситалар, неъматлар муаккат бўлиб, качондир уларнинг барчасидан инсон махрум бўлиб колиши мумкин. Агар инсон танасининг аъзолари харакатдан бутунлай тўхтаб колган бўлса хам, унда хали акл, жон мавжуд экан, у юкоридаги имтиёздан фойдаланишда давом эта олади. Тўгриси, дунёдан кетар чогида хар кандай мусулмон энг сўнгги имкон ва эхтиёж сифатида дуо ўкишга, калима ўгиришга мухтож бўлади. Ундан хаётининг охирги лахзаларида кайтариб олинадиган сўнгги имконият хам дуодир.
Дуо инсон учун ўта мухим эхтиёж саналади. Унга мухтож бўлмаган бирор кимса йўк бу дунёда. Шох хам, гадо хам, оч хам, тўк хам, шунингдек бою камбагал, олиму оми хамма-хамма дуо билан яшайди. Тинч бўлса хам, нотинч бўлса хам кимдир яширин, кимдир ошкора, кимдир тўгри, кимдир нотўгри дуо ўкийди, тилак тилайди. Халкнинг ибораси билан айтганда, кочган хам худо дейди, кувган хам.
Бирок худо деганларнинг хаммаси хам максадга эришавермайди. Асосий гап шундаки, дуодек бу улуг неъмат кадрининг инсон хаётида тутган ўрнини хамма хам тўгри англаб етавермайди, ундан тўгри фойдалана олмайди. Баъзилар бу сохада динимиз ўргатган йўллардан чалгиб, турли хил хурофот ва бидъатларга берилиб кетадилар, шайтоннинг васвасасига алданиб, бехуда нарсаларни ўкиб, хеч нарсага эришолмасдан дунёдан ўтадилар. Яна бошка бировлар бўлса максад сари интилишда кўлланиладиган ушбу бебахо воситага ўзлари мухтож бўлиб турсалар хам умуман мурожаат килмайдилар. Шундай килиб улар ўзлари билмаган холда ўзларини жуда кўп манфаатлардан бутунлай махрум килиб юраверадилар.
Аллохнинг мархаматига сазовор бўлиб, дуолари ижобат этиладиган кишилар эса, хар ишда бўлгани каби илтижо-дуоларини хам Аллоху Расулнинг ва салафи солихийнларнинг йўлларига мувофик равишда адо этувчи инсонлар бўладилар.
Биз бу рисоламизда дуонинг фазилатлари, унинг инсон хаёти ва фаолиятидаги ахамияти, шунингдек, дуо килишнинг коидалари хакида маълумот беришга харакат киламиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   02-09-2010, 05:05 PM
#12
Дуо илм, эътикод ва тарбиядир

Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан ворид бўлган ёки Куръони Каримда келган маъсур дуоларни ўкир экансиз, улардан олам-олам маъно ва маърифат хосил киласиз. Акида борасидаги тушунчаларингиз тиниклашади, эътикод-иймонингиз мустахкамланади. Хулку атворингиз ислох топади, ўзингизни ўзингиз тарбия киласиз. Дин ва дунё ўртасидаги мувозанатнинг кандай бўлиши кераклигини ўрганасиз.
Масалан,أَصْبَحْنَا وَ أَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ «Асбахна ва асбахал мулку лиллах» «Ўзимиз хам, бутун мулк-подшохлик хам Аллохники бўлгани холда тонг оттирдик», деб бошланадиган эрталабки дуони ўкиётганингизда сиз ўзингиз ва бутун олам Аллохники эканига икрорлик билдирасиз. Олам илгари хам Аллохники эди, бугун хам Уникидир, хар куни Уникидир. Демак, унинг ичидаги яхшиликлару ёмонликлар хам Унинг измига бўйсунган холда юзага келади. Бинобарин, сиз ўз дуоингизда олдингиздаги куннинг яхшиликларига эриштиришини ва ёмонликларидан асрашини шу куннинг эгасидан илтижо килиб сўрайсиз. Аслини олганда, кимирлаган жон борки, эртадан кечгача ўзи учун бирор яхшилик-фойда хосил килиш ва ўзидан ёмонликларни даф этиш учун харакат килади, елиб-югуради. Бу хамма учун тушунарли, оддий хакикат. Аммо ана шу харакатларга киришишдан олдин инсон боласи бир неча калималар оркали ўз ахволи ва максадини парвардигорига - барча яхшилик ва ёмонлик жилови Унинг иродасига богланиб турган Зотга арзи хол этиб кўйса ва шундан кейин умиду ишонч билан йўлга тушса, унинг ишлари анча осонлашмасмиди?! Албатта осонлашарди. Ахир мехрибон пайгамбаримиз айни шу максад билан ўз умматларига бу дуоларни ўргатганлар ва ўкишга таргиб этганлар.
Куръон ва суннатдаги дуоларнинг мазмун-мохиятига яхширок назар солсангиз, унда инсон боласининг дунё ва охиратда юзага келадиган барча эхтиёжлари ифода этилганига амин бўласиз. Келажакда уни нималар кутаётганини, хали унинг бошига нима ишлар тушадию, у ўз Роббисига нималар деб ёлворади, буни бандасининг ўзи билмайди. Аммо дуолар билан таниша бошлаган пайтда ана ўша мавхумликлар унга кандайдир маънода ойдинлашгандек туюлади. Хаёт биносининг канчалар мураккаб килиб курилган эканлигини чукуррок тушунади ва шунга яраша тайёргарлик кўриш лозимлигини хис эта бошлайди.
Сиз яна шу дуода давом этиб: رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَ سُوءِ الْكِبَرِ- дея ялковликдан панох беришини Аллохдан сўрайсиз. Шундан сўнг дин ва дунё юмушларига рўбарў бўлар экансиз, энди ўз сўзингизга амал килган холда дангасаликни йигиштириб, гайрат, шижоат ва умид билан харакатга тушасиз. Одамзоднинг, жумладан мусулмонларнинг хаётдаги муваффакиятсизликлари асосан диний ва дунёвий сохадаги сусткашликлари хамда ялковликларидан келиб чикишини ана шу юкоридаги иборадан англаб олиш кийин эмас.
Сиз дуоларингизнинг аввали ва охирида истигфор айтасиз ва инсон томонидан содир этилаётган гунохлар кўп офату мусибатларга сабаб бўлаётганини ёдингизга оласиз. Мен хам шундай гунохкор инсонлардан бириман, деган ўй билан ўзингизни Аллох олдида айбдор хис этиб: «...гунохимга икрорман, мени кечиргин...», дея илтижо киласиз. Ўз айби ва хатоларини англаб етиш, ўзини-ўзи ислох килишга каттик киришиш, дунё ва динни ислох этишнинг калити, айни муаммолар ечимининг дебочасидир.
Хар куни тонгда мана шундай эътикод билан уйгонган ва ўзи билан Аллох ўртасидаги ахду паймонини яна бир карра янгилаб олиб, кейин хаёт дарёсига шўнгиган инсон, иншоаллох, фитналар тўлкини орасида гарк бўлиб кетмай, яна сог-саломат кечкурун ўз манзилига кайтишига асос хосил килган бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   02-09-2010, 05:09 PM
#13
Дуо одамнинг ихлосини мустахкамлайди, иймонининг зиёдалашувига сабаб бўлади

Дархакикат дуонинг кабул бўлиш шартларидан бири дуо килувчи кишининг ихлосли бўлишидир. Демак, дуойим кабул бўлсин деган одам ўзида ана шу фазилатни пайдо килишга интилади, дилини тоза тутиб, ниятини яхши килишга харакат килади. Маълумки ихлос хар бир ишни ёлгиз Аллохнинг розилигини умид этган холда бажаришдир. Инсон ўз хожатларини раво этишини сўраб факат Аллохгагина сигиниши хам ихлос саналади. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам Ибн Аббосга: «Агар бирор нарса сўрамокчи бўлсанг, Аллохдан сўра, ёрдам сўрасанг хам Аллохдан сўра»- деган эдилар. Бу хусусият одамни ўткинчи дунё молини деб хар хил ножинс кимсаларга кулдек муте бўлиб колишдан саклайди. Бировларга ялинчоклик, тилёгламалик ва лаганбардорлик килиб кун кечиришдан кайтаради. Дуо пайтида инсон хар турли гаразлардан покиза ва холис бўлиши хам лозим. Ўз Яратувчисига чин дилдан ёлвораётган одам ўзини бу оламнинг матохлари таъсиридан холи килиб, хаёлот осмонидан дунёвий-моддий фикрларни узоклаштиради. У ўзининг калбини тириклик ташвишлари юкидан бир зумга бўлса хам бўшатиб халос килар экан, бундай калб энди факат Аллохнинг ёди билан машгул бўлади. Ана шу калбда ихлос учун муносиб макон вужудга келади. Араб тилида «халос» ва «ихлос» калималарининг ўзаги хам биттадир. Демак, айтиш мумкинки, калбда ихлос пайдо бўлиши учун уни дунё хирсидан халос килиш керак. Аммо бу гапдан дуода дунёвий нарсаларни сўраб бўлмайди деган маъно келиб чикмайди. Аксинча, дунёвий хожатлар хам албатта Аллохдан сўралиши лозим. Аллохнинг ўзи Куръонда: «Эй Роббимиз, бизга бу дунёда хам яхшилик, охиратда хам яхшилик ато килгин» (Бакара: 201) деб дуо килишни ўргатган. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эса «Оёк кийимингизнинг ипини хам Аллохдан сўранглар» деганлар. Бу ерда асосий гап шундаки, сўралаётган нарса дунёвий ашё-матох бўлса-да, хакикатда ўша нарсанинг яратувчиси Аллохдир ва бинобарин, Аллох хохласагина банда ўша хожатига эришиши мумкин. Агар У хохламас экан, инсон ўзи минг югурсин, елсин барибир унга етиша олмайди. Демак одам моддий-дунёвий нарсалар устида хам Аллохни ёддан чикармаслиги лозим. Яна шу билан бир каторда унинг бу дунёдаги моддий нарсаларга бўлган барча хожатлари вактинчалик ва ўткинчи эканлиги, хакикий мухтожлик эса Киёмат кунида юзага келиши доимо кўз ўнгида туриши зарур.
Сиз Аллохдан нимани сўраётган бўлишингиздан катъий назар бутун вужудингизу такдирингизни унга топширишга харакат килинг. Дунёвий режаларингизни, чора-тадбирларингизни бир зумгина унутинг. Чунки сиз хозир ўша чора-тадбирларингиз ва режаларингизни амалга ошириб берадиган Зот олдида турибсиз. Агар Унинг розилигини ололсангиз, дуоларингизни Унинг хузурига кўтарилишига муваффак бўлсангиз - чора-тадбирларингизнинг амалга ошгани хам, мўлжаллаган режаларингизнинг бароридан келгани хам шу. Агар сиз ўз нола-илтижоларингизни Аллох хузурига «ўтказа» олмасангиз, унда чораю тадбирлар, елиб-югуришларнинг барчаси бефойда кетади, наъузу биллах.
Сиз, демак, дуо килиш давомида калбингизни тарбия килиб, поклаб хам борасиз. Ихлос нима эканлигини илгари хам билар эдингизу, аммо энди чин дилдан дуо килишга интилиш асносида уни яна хам яхширок хис эта бошлайсиз. Хаттоки агар Аллох ўзининг азалий хикмати такозоси билан сўраган нарсаларингизни сиз кўзлаган вактда ато этмаса хам, яхши биласизки, сизнинг унга чўзилган кўлингиз харгиз бўш кайтарилмайди. Чунки сиз энг аввало Унга ибодат килдингиз. Ахир дуо - ибодат. Бўлиб хам ибодатнинг магзи, каймоги - энг мухим жойи. Хожатларингизнинг раво бўлиши, сўраганларингизнинг берилиши, аслини олганда, кейинги масала. Энг биринчи масала эса шуки, сиз ўз Роббингизга илтижо килдингиз, Унга сигиндингиз, сиз хам Унинг ожиз бир бандаси эканингизни Аллохга эълон килдингиз. Сиз бунинг учун энг аввало Ундан албатта савоб олишингиз керак. Ундан кейингина сўраган нарсангизни оласиз, иншоаллох. Сўраган нарсангиз кўшимча «даромад», «устама фойда» бўлади. Сиз Аллохга килган ибодатингиз савобини олишингиз аник эканини ўйлаб хурсанд бўлинг.
Расулуллохнинг куйидаги хадислари эса хар кандай мусулмонни хурсанд килиши аник: «Албатта Роббингиз нихоятда хаёли ва саховатлидир, агар бандаси икки кўлини У тарафга чўзадиган бўлса, уни курук кайтаришга бандасидан хаё килади». (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)
«Кимда-ким гунохга кўл урмаган, якинлари билан алокасини узмаган холатда дуо килар экан, Аллох унга учта нарсадан бирини албатта ато этади: ё шу банданинг дуосини тез фурсатда ижобат килади, ёки унинг савобини охират учун захира килиб олиб кўяди, ё эса шу дуоси мукобилида (унга етишлиги мумкин бўлган) ёмонликни ундан даф этади». Шунда асхоблар: «Унда биз дуо килишни яна хам кўпайтирамиз», дедилар. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «Аллох сизникидан кўра кўпрок ато килувчидир», деб жавоб килдилар». (Абу Довуд ваТермизий ривоятлари)
Хабарларда ворид бўлишича, Киёмат куни баъзи инсоннинг бошига шундай машаккатлар тушадики, ўшанда у одам бир огиз «Субханаллох» деган тасбехнинг савобига мухтож бўлиб колади. Унинг бу дунёда ўзига яраша яхши амаллари хам бўлган, аммо ёмон ишлари хам бўлиб, мана энди хисоб-китоб килинганда гунохлари кўплик килиб, озгина савоб етмай колди. Агар хаётда у яна озгина ортикрок солих амал килганида, хеч бўлмаганда «Алхамду лиллах», «Субханаллох» ёки бошка бирор яхши калимани лоакал бир марта кўпрок айтганида эди тарозунинг савоб палласи огир келиб, у жаннатийлар томонга ўтказиларди. (Куртубийнинг «аттазкира» китобидан) Бундан маълум бўладики, инсоннинг бу дунёда килаётган катта-кичик амалларигина эмас, хатто унинг огзидан чикадиган бир дона харф хам охират куни тарозуга солинади ва муносиб бахоланади. Шундай экан фурсатни ганимат билиб дуо, зикр, тиловатларни хеч эринмасдан, иложи борича кўпрок ва кўпрок килиб олиш керак. Бу иш учун асло вактни кизганиш керакмас. Тилимиз бўш колди дегунча уни Аллохнинг зикри билан машгул килишга одатланишни Аллох насиб килсин!
Дуо килар экансиз, унинг ижобат этилишида зинхор шубха килманг. Бундай умидсизлик ўзини ўзи халокатга ташлайдиган нодон инсонларгагина хосдир. «Сўраганим билан Худоим берармиди менга», деб ўйлаган киши ўзини ўзи Худодан бегона килган, эътикоди ва химмати паст одам бўлади. Ўзини Худодан олиб кочган мутакаббир одам хам худди шунака бўлади. Бунга ўхшаган мисолни хаётда хам учратиш мумкин.
Баъзи одам хаддан ташкари тортинчок ва журъатсиз бўлади. Бунинг устига сал нарсага хафа бўлиб, бошкаларга зарда килиб юради. «Девона зарда килса, хуржунига зиён» деган гапнинг магзини чакмайди. Бирор инсоннинг олдига бориб, унга чиройли сўзлар билан мурожаат килиб иш битириш укуви йўк. «Хе, мен борганим билан, айтганим билан у ёрдам берармиди», деб ўзининг йўлини ўзи боглаб кўяди. «Хой инсон, сал яхши ният билан унинг олдига бориб кўргин аввал. Худо унинг дилига солса, сенинг ишинг битиб кетади. Ишинг битса, у эмас, Худо битирган бўлади, банда сабабчи бўлади холос. Унга рахмат, Аллохга эса шукроналар айтасан. Битмаса, ундан кейин яна кўрармиз...», деган гапни тушунмайди у инсон. Бундай киши хакида: «Одамови, ёввойи, бунинг кони бизга кўшилмайди», дейишади одамлар. Дархакикат, улар ўз умидсизликлари ва журъатсизликлари туфайли хеч кимга кўшилолмай, якинлари, дўстлари орасида хам бегонасифат бўлиб ётсираб юришади.
Бировнинг олдига ёрдам сўраб боришнинг ўзи билан хам иш битиб колмайди. Ёрдам сўрашнинг, бировга мурожаат килишнинг, муомала килишнинг хам йўли-коидаси бор. Ана шу коидаларга амал килмаган, муомала сирларидан бехабар, кўпол, беодоб ва мутакаббир одамнинг бировга мурожаат килган, минг югуриб-елган иши битмай колса, дарров Худодан ёки бошкалардан ўпкалайди, зарда килиб тўнини тескари кийиб олади. Ўзим муомала одобини ўринлата олмадим шекилли балки бунинг бошка бир сабаби, хикмати бордир, демайди. Худди шунга ўхшаб, Аллохга илтижо килишнинг хам одоблари бор. Уларнинг баъзилари хакида юкорида айтиб ўтдик.
Бир хожатбарор, солих инсондан ёрдам сўраганингизда хам гапни унинг яхши одам эканини зикр килишдан, аввалдан кўпчиликка ёрдам бериб юргани учун унга ташаккур айтишдан бошлайсиз. Мабодо у маълум ё номаълум сабабларга кўра сизга ёрдам беролмаса, ундан хафа бўлмайсиз. Бу одамгарчилик коидаларидан хисобланади. Бандалик коидаларини хам мана шунга киёслаб, хулоса килиб олиш хато бўлмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   02-09-2010, 05:13 PM
#14
Дуо – тавхид, таваккул, сабр

Аллохдан ўз хожатларини сўраб илтижо килаётган инсон тавхиди ва иймонини мустахкам килиши, такдирга чинакам иймон келтирган бўлиши зарур. «Хаётда содир бўладиган нарсаларнинг бари Аллохнинг хохишига биноан вужудга келади, Унинг измидан ташкари бирон япрок хам жойидан кимирламайди, У рухсат бермаса инсонга бир зирапча хам кирмайди» деган эътикодни хар бир мусулмон ўзининг дилига махкам тугиб олиши шарт. Бу эътикод ўрнашиб улгурмаган, такдирга чин иймон келтирмаган инсон бошига огир кун тушиб колганда жуда каттик кўркиб кетади ва «энди бу ёгига нима киламан», деб довдираб, ўзини йўкотиб кўяди.
Огир бир мусибатга йўликиб колган одамнинг мисолини кенгрок олиб кўрайлик. Бу инсон хеч бир чора-тадбир фойда бермайдиган, балки чора-тадбир кўришнинг бирон иложи колмаган вазиятга тушиб колди дейлик. Яъни рўпарасида каттакон бир бало тахдид солиб турган ёки энг ашаддий душманининг кўлига тушиб колган, атрофида хеч кими йўк одамни тасаввур килинг... Энди унинг додини хеч кимса эшитмайди, каерларда колиб кетганини хам хеч ким билмайди, балки билишга хам кизикмаяпти, дейлик. У эса шу дакикаларда бир халоскорга, хеч бўлмаганда бир холис маслахатгўйга шунаканги мухтожки, буни сўз билан таърифлашнинг асло иложи йўк. Бирор ёрдами тегиши мумкин бўлган нарсаларнинг барчасидан умиди узилиб бўлган, нажот йўллари кесилиб колган бундай пайтда инсон боласи кандай холатга тушади? У кимга, нима деб мурожаат килади? Энг мухими бунака вазиятда мусулмон киши ўзини кандай тутмоги керак?
Авваламбор, бу мавзуда факат гапириш осонлигини эътироф килган холда айтиш лозимки, чин мўмин кишигина шундай синовларга дош бера олиши мумкин. Хадисда Аллох таъоло мўмин бандасининг бошига юборадиган бало-офатларнинг катта-кичиклигини ўша бандасига ато килган иймоннинг кувватига караб белгилаши айтилган. Шунга кўра, чин иймонли бандагина огир шароитларда хам ўзини энг тўгри йўлда ва энг яхши холатда тутиб тура олади. Чунки у атрофини ўраб турган олам билан бўлган барча алокалари узилиб битган бўлса-да, шу оламнинг эгаси Аллох таъоло билан алокаси хали-хануз ўзининг ихтиёрида турганини ёдидан чикармайди. Хар кандай огир вазиятда колган бўлса хам, агар Аллох хохласа, унга хар бир лахзада ёрдам бериши аник эканини ич-ичидан хис килади. Хозирги огир холат хам унинг бошига ўша кудратли Зотнинг ўзи хохлагани учун юборилганини билади ва бунинг учун хеч ўксинмайди. Ундан ўзгага ялинмасдан, ўзини махлуклар олдида хор тутмасдан, сабот билан туришга харакат килади. Хаётда содир бўладиган турли-туман яхши ва ёмон вокеалар сингари ушбу ходиса хам иймон синовларидан бири эканини ёдга олади. Унинг бу кийин соатларни кандай ўтказаётганини кодир Аллох албатта кўриб-кузатиб турганини, бу банданинг ўз Роббисига килаётган хар бир дуоси-ю илтижосини У Зот албатта эшитаётганини, эшитганда хам суюб эшитаётганини, Унинг фаришталари хар бир сўзни кайд этиб ёзиб боришаётганини яхши билади. Шунинг учун хам у инсон сабр-бардош билан Парвардигорга тўхтовсиз дуода бўлади, гунох ва хатоларининг кечирилишини умид этиб илтижо килади. Охират машаккатлари бундан кўра каттикрок эканини ўйлаб, ундан панох тилайди. Буюк Зотдан бошига тушган кулфатни даф этиб, ўзини халос килишини сўрайди.
Шулар билан бир каторда у Аллох томонидан бериладиган хар кандай кичкина имкониятдан хам тўгри фойдаланишга, фурсатни кўлдан бермасликка интилади. Аклу заковатини ишга солади, фахму фаросатини йўкотмасликка, ўзини кўлга олишга уринади. Довдираб огзига келган гапларни гапиравермайди, сирларини душманга бой бериб кўймайди, кўнглига келган ишларни килавермайди.
Бундай огир мажбурлик шароитида шариат харом килган ишлардан кайси бирларини килиш жоизу, кайси бирлари умуман жоиз эмаслигини эсга олишга тиришади.
Агар инсонда такдирга бўлган иймон, ишонч суст бўлса-чи? Бундай холатда унинг ахволи Куръондаги мана бу таърифларга мос келиб колади: «Агар биз инсонга ўз хузуримиздан бир неъмат насиб этсак-да, кейин ўша нарсани ундан олиб кўйсак, у дархол ноумид, нонкўр бўлиб олади». (Худ: 9)
Ушбу калималар кофир одам хакида айтилган бўлса-да, баъзи мусулмон инсон хам иймон сустлигидан шу алфозга тушиб колади. Бундай пайтда у бошидаги мусибатни энди ўзидан бошка хеч ким бартараф килолмайдигандай, гўё унинг учун такдир китобининг бундан кейинги вараклари мутлако бўм-бўшдай, энди уни ўзи хохлаганча тўлгазиши керакдай харакат кила бошлайди. Бунака вазиятда у «Тамом! Хаммаси тугади! Бўлганича бўлди...», деб бутунлай умидсиз бўлиб, тушкунликка тушиб колади. Чиройли сабр килишнинг ўрнига факат ёмонликлар хакида хаёл суриб, ўз асабларини ўзи какшатиб, жуда оз фурсатда ўзини ўзи еб тамом килади ёки кўпам ўйлаб ўтирмасдан шошма-шошарлик ва енгилтабиатлик билан динга хилоф йўлларга кириб кетади. Тўхта, сал сабр килиб, шайтонга таслим бўлмай турайчи, балки хеч ким ўйламаган, кутмаган ердан бирон енгиллик ёки яхшиликни Аллох сал кейинрокка бўлса хам яшириб, тайёрлаб кўйгандир деган фикр унинг аклига келмайди. Аллох таъолонинг шу кунгача унга ато килиб келган неъматларини бир пасда эсдан чикаради.
«... Кимки Аллохдан такво килса У Зот бу бандага бир нажот йўлини ато килади ва унга ўйламаган жойдан ризк етказади», (Талок: 2,3) - деган ваъдаларга эътибор бермайди. Шайтоннинг васвасасига берилиб, у кайси томонга бошласа, нажот йўли шу экан деб ўша ёкка караб кетиб колади. Окибатда у Аллох харом килган ишлардан хам тап тортмай, ўз динига, мусулмон биродарларига ва нихоят охирида ўз жонига хам зулм килади.
Дуо килиш билан бирга инсон Аллохга таваккул килиши хам керак. Таваккул эса барча холатларда Аллохга суяниб, Уни ўзига вакил килиб олиш ва хамма ишларининг жиловини Унга топшириб, хотиржам бўлиш демакдир. Чин таваккул сохиби: «барибир менинг хамма ишларим Аллохим айтганидек бўлади. Аллох эса: «Хайрли окибат таквоникидир»,- деган. Демак мен такво йўлида турсам, нима бўлганда хам барибир охир-окибат натижа албатта менинг фойдамга бўлади», деган катъий ишончда бўлиши лозим. Мана шу акидани ўзига мустахкам килиб олгандан сўнг инсон хеч иккиланмасдан шариат кўрсатмалари бўйича диний ва дунёвий харакатларини давом эттиради.
Демак, таваккул килган одам доимо Роббул-иззатга чин дилдан сигинади ва шариат буюргандек эхтиёт чораларини кўриб юради. Мабодо бошига фалокат келиб колса, буни ўзининг бирон ножўя килмиши сабабли бўлгандир, деб эхтимол килади ва гунохларига тавба килади. Чунки Аллох айтади: «Сизларга нимаики мусибат етса, бас у ўз кўлларингиз билан килган килмишларингиз туфайлидандир. Кўп нарсаларни эса Аллох кечириб туради». (Шўро: 30)
Шу билан бирга мўмин инсон бу мусибатнинг такдирда битиб кўйилган эканига икрор бўлади. Энди бундан кутулишнинг йўлини ва вакти-соатини хам Аллох албатта такдиримга ёзган, деган яхши умид билан Унга дуо килишда давом этади. Ўзини йўкотиб, саросимага тушмайди, дарров душманларнинг гапига ишониб, алданиб колмайди. Аксинча Аллохга ўзини якин тутади, Унинг бандаларига мехрибонлигини ва саховатини дилидан ўтказиб дуо килади. Унга дуоси ижобат бўлмаётгандек туюлганда хам, ўзидан бирон хато ўтган бўлиши мумкинлиги хакида ўйлаб, камчилик ва гунохлардан покланишга харакат килади. Шунингдек, сўраётган нарсасининг ато этилиши учун белгилаб кўйилган вакт етиб келгунга кадар, яъни то Аллох томонидан дуоси ижобат этилгунга кадар сабр килади. Шундай килиб, бу инсон «Дуоларим албатта ижобат бўлади, иншоаллох. Бунинг самарасини албатта кўраман», дея ният килиб дуода ва харакатда яна давом этади. У Роббисига чин дилдан сигиниб дуо-илтижо киларкан, Аллохнинг: «Менга дуо килинглар, дуоларингизни ижобат этаман»,- деган ваъдасини ёддан чикармайди. Рухан бардам бўлади, хаётининг охирги лахзаларигача хам Аллохнинг мадади ва мархаматидан бирор сония бўлсин асло умидини узмайди. Ана шундай умид ва ишонч билан хаёт кечирган инсоннинг дуолари албатта ижобат бўлиб, мусибатлари бартараф этилади. Унинг умри баракали ва мазмунли ўтади. Дунёда амалга ошираётган ишлари самарали бўлади.
Аллохдан ўз хожатларини ато килишни сўрар экан одам боласи сабр-каноатли бўлиши лозим. Фалон нарсани сўраяпман, Худо бермаяпти, деган ўкинч-надоматни кўнглига келтириш ўрнига инсон чин дилдан Аллохдан миннатдор бўлишга ўрганиши керак. Чунки У Зот аслида хеч кимдан хеч нарса карздор эмас. Бандаси Ундан сўраётган нарса аслида банданики эмас, Аллохникидир. Инсон дуода нима сўрашидан катъий назар, барибир ўзининг шахсий нарсасини эмас, Аллохнинг нарсасини сўраётган бўлади. Шундай экан Аллох нимани берса хам, ўшанга рози бўлсин. Унинг озгина берганиям аслида, жуда кўп. Факат бандасининг нафси ёмонлиги учун доимо оз кўради. Агар Аллох ўша «оз»ини хам бермаганида эди, банда озгинагаям ялиниб-ёлворарди. Ха, хамма нарсадан аввал Аллохнинг шу кунгача берганларига шокир бўлишимиз, шу бериб кўйганлари мукобилида жуда кўп ибодат килишимиз даркор. Аллохдан сўраётган бўлсак хам «берилмаётган» нарсалар хакида ўйлаб сикилавермасдан, сўрамасак хам бериб кўйганлари тўгрисида фикрлашимиз лозим. Хаётда эришган кўпгина нарсаларни Аллохга килган дуо-илтижоларимизга жавобан ато килинганини ўйлашимиз керак. Шунда ўз хаётимизда маъно ва барака хосил кила оламиз. Роббимизга чиройли сабр, шукр, каноат ва рухий бардамлик билан яна дуо килишда давом этамиз.
Аслида тавхид, таваккул ва сабр алохида-алохида мавзулар бўлсада, аммо дуо килаётган инсонда мазкур сифатларнинг хаммаси жамул-жам бўлиши дуонинг тезрок мустажоб этилишига сабаб бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   02-09-2010, 05:16 PM
#15
Энг огир синовлар - энг яхши одамларга!

Бизку хеч ким эмасмиз. Аммо Аллохнинг энг азиз бандалари хам бу дунёда не-не азобу укубатларни тортмадилар.
...Хазрат Яъкуб пайгамбарнинг ўгиллари Юсуф алайхиссалом ёшлик чогларида кудукка ташландилар. Кудукдан кутулиб чикканларидан сўнг, у кишини Миср бозорида арзимаган пулга кул килиб сотишди. Орадан бироз вакт ўтиб подшох амалдорлари тухмат билан зиндонга ташладилар. Аллохнинг суюкли пайгамбари зиндонда йиллаб машаккат тортган пайтларида хам дуо-ибодат ва даъватдан бир зум тўхтамадилар. Бу орада оталари Яъкуб алайхиссалом хам ўгиллари Юсуф алайхиссалом гамида куйиб, икки кўзлари ожиз бўлиб колди.
...Хазрат Юнус алайхиссаломни эса денгизга ташлаб юборишади ва у киши тинмай Аллохга тасбех ва истигфор айтиб илтижо киладилар:
«لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنيِّ كُنْتُ مِنَ الظَّالمِيِن» - Сендан ўзга хеч бир илох йўкдир, мен хакикатда ўзига-ўзи зулм килганлардан бўлдим...».
Хазрат Айюб алайхиссаломга Аллох бир неча йиллик фарогатли турмушдан сўнг неча ўн йилга чўзилган огир касаллик берди. У кишининг касалликлари шу даражада эдики, биргина аёлларидан бошка хамма одамлар ўзларини олиб кочарди. Бу давр мобайнида у киши Аллохга бирор марта шикоят ёки бетокатлик килмасдан шукр айтишда давом этавердилар.
Бу зотларнинг хаммалари инсониятнинг энг улуг сиймолари, одамзоднинг энг афзал вакиллари, Аллохнинг энг азиз бандалари эдилар. Шундай улуг мартабали инсонлар бўлишларига карамасдан улар хам Аллохнинг каттик синовларидан четда колмадилар. Чунки инсониятни хак йўлга бошловчи кишиларнинг ўзлари биринчи бўлиб шу йўлдан юриб ўтиб, бошкаларга ибрат кўрсатишлари лозим эди. Улар бу йўлнинг огир ва машаккатли ўнкир-чўнкирлари келиб колганда одам ўзини кандай тутиши лозимлигини, ундан кандай чидам ва сабр билан ўтиш кераклигини хам ўзлари намойиш этдилар.
Аллох эса «Мўминларга ёрдам-галаба ато килиш Бизнинг устимизда албатта вожиб бўлди!»,- деган ваъдасининг исботини намойиш этиб, охир-окибат ул табаррук инсонларга ва уларнинг мўмин кавмларига галаба ва хайрли хотимани насиб этди. Замона чархпалагини хохлаган томонга айлантирадиган Буюк Зот кеча кул килиб сотилган ва зиндонга ташланган бандасини, энди юксак мартабага кўтариб, Миср давлати хокимиятига олиб чикиб кўйди. Яъкуб алайхиссаломга эса ўгилларига кўшиб кўзларини хам кайтариб берди.
Юнус алайхиссалом тинмай Аллохнинг зикрида давом этганликлари шарофати билан зулмат кетидан зулмат ичида колганларига, кайтиб чикишга инсон акли бовар килмайдиган холатда бўлганларига карамасдан, мехрибон Парвардигор у кишини ўша ерда хам ўз панохига олди. Юнус алайхиссалом охири балик корнидан сог-саломат чикиб яна ўз кавмлари олдига кайтиб бордилар. У кишининг денгиз тубида, балик корнида хам Аллохнинг рахматидан асло умидларини узмасдан такрор-такрор ўкиган тасбехларини Куръони карим бизга хикоя килади.
Шундай килиб «لاَ إلهَ إلاَّ أنْتَ سُبْحانَكَ إنِّى كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِين»,- деган тасбех шу зотдан бизга мерос бўлиб колди. Юнус пайгамбар киссалари сўнгида Аллох таъоло: «Шундан сўнг унинг дуосини ижобат этдик ва ўзини гамдан халос килдик. Мўминларга хам худди шундай нажот берурмиз», (Анбиё6 88)- дер экан, бу билан ушбу дуони биз мазлумлар хам иймон-ишонч билан доимий суратда ўкишга одат килмогимиз кераклигига ишора килди.
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Зуннуннинг хут корнидаги дуоси: «Ла илаха илла анта субханака инний кунту миназ-золимийн», эди. Кайси бир мусулмон хар кандай мусибат ичида бўлса хам мана шу дуони ўкиб илтижо килар экан, албатта унинг дуоси кабул этилади». (Абу Довуд ривояти)
Айюб алайхиссалом оркали яхши бандаларнинг Аллох неъматларига нечоглик шокир, балоларига канчалик бардошли бўлишлари мисолини келтира туриб, Парвардигори олам вокеалар нихоясида у зотнинг бахоларини бутун дунёга эълон ва то Киёматга кадар тиловат килинадиган Куръон килди: «Дархакикат биз уни собир дея эътироф этдик!».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   02-09-2010, 05:18 PM
#16
Дуо, зикру тасбех - мусулмоннинг калкони

Онадан тугилган пайтидан бошлаб то кабрга киргунга кадар мусулмонга доимий хамрохлик киладиган бирдан-бир курол, калкон, бу - дуодир. Жанг майдонига куролсиз кириш аклсизлик бўлгани каби бугунги тахликали кунларда зикрсиз юриш хам акли расо одамнинг иши эмас. Мусулмон кишининг хаёти хавф остидалиги барчага, жумладан ўзига хам маълум экан, нима учун у олдинрокдан Роббисига мурожаат килиб, ўзини душманларнинг ёмонлигидан асрашини сўраб хар куни хеч бўлмаганда икки маротаба - эрталаб ва кечкурун - дуо ўкишга одатланмайди?! Афсуски, кўп одамлар бундай иш учун «вакт тополмайдилар». Аммо айни дуо билан машгул бўлиш керак бўлган бир пайтда, яъни эрталаб кун чиккунга кадар, албатта ухлайдилар. Кейин, бошларига иш тушиб колганда дуо ўкишга эмас, балки ухлашга хам вактлари бўлмай колиши мумкинлигини ўйлаб хам кўрмайдилар. Демак бугунги кунда хар бир мусулмон, хар бир талаба эрталаб ва кечкурун ўкиладиган дуо-зикрларни ўзига-ўзи вожиб килиб олиши шарт. Нафакат ўзи, балки оила аъзолари, ота-онаси, бола-чакалари ва дўстларини хам бу ибодатга ўргатиши, уларда шу ишга кўникма хосил килиши зарур. Яна таъкид билан эслаб ўтамизки, зикр-дуо бўлаётган жойга фаришталарнинг ташриф буюришлари, бундай покиза мухитдан шайтону жинларнинг кочиши хакида Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хабар берганлар. Шайтон-жинларнинг биздан узоклашиши, малоикаларнинг бизга хамрохлик килишлари душман ёмонлигидан узокда ва омонда бўлишимизга сабаб бўлади.
«Эй Аллохим! Эй етти осмон ва буюк Аршнинг Роббиси! Сенинг халкларингдан фалончи ўгли фалондан ва унинг тўдаларидан Ўзинг менга химоячи бўлгин. Улардан биронтасининг менга хамла килиши ёки тажовуз этишидан Ўзинг саклагин. Сен химоя килган инсон азиздир, Сенинг мактовинг улугдир, Сендан бошка хеч бир илох йўкдир!».
«Эй Роббим, менга нусрат ато кил, менинг зараримга ракибимга ёрдам берма. Менга голиблик насиб эт, менинг зиёнимга душманларни голиб килма. Менинг фойдамга Ўзинг хийла йўлини кўрсат, менга карши килинган хийлаларга йўл берма... Менга зулм килган кимсанинг устидан мени голиб эт»
.
(Абу Довуд, Термизий ва Ахамад ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   02-09-2010, 05:23 PM
#17
Дуо ижобат бўлади, деб умид этиладиган вакт ва холатлар

Дуо килар экансиз, бу илтижоларингизнинг Аллох даргохида кабул бўлиши учун сабаб бўладиган, юкорида айтилганлардан бошка яна баъзи омиллар борлигини билиш хам албатта мухим. Жумладан, дуо учун муносиб ва ганимат фурсатлар деб кўрсатилган вактлардан фойдаланмок лозим. Аллох ва Расулнинг сўзлари ва салафи солихинларнинг бу борада тутган йўлларига назар соладиган бўлсак, куйида санаб ўтилган пайтларда килинадиган дуоларнинг ижобатга якин эканлигини англаймиз:
• Лайлатул кадр кечаси, Арафа куни ва Рамазон ойидаги дуолар;
• Хар кечанинг сўнггида, сахар вактида туриб килинган дуо;
• Азон ва такбир орасидаги дуо;
• Фарз намоз сўнггида килинган дуо;
• Охирги ташаххудда Расулуллохга салавот айтгандан сўнг килинадиган дуо;
• Хар бир кечанинг ичига яширилган номаълум соатдаги дуо;
• Ёмгир ёгаётан вактдаги дуо;
• Жума куни ичига яширилган номаълум бир соатдаги дуо;
• Зам-зам суви ичаётганда яхши ният билан килинган дуо;
• Мусулмонларнинг зикр-илм мажслисларига йигилган пайтларида килган дуолари;
• Тахорат килиб бўлгач, Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ўргатган маъсур дуолар билан дуо килиш;
• Хаж вактида бажариладиган амаллар асносида килинадиган дуолар;
• Аллох йўлида жангга чикканлар душман билан тўкнашган пайтларида килинган дуо;
Санаб ўтилган вактларнинг баъзилари хаётда камрок учраса, баъзилари инсоннинг кўз ўнгидан хар куни кетма-кет ўтиб боради. Олдингдан оккан сувнинг кадри йўк, деганларидек, олтиндан киммат ушбу дакикаларни кўпчилигимиз бепарволик билан, бесамар ўтказиб юборамиз. Аммо оркасига кайтарилмайдиган ўша фурсатлардан яна кимдир хушёрлик билан унумли фойдаланиб колади. Ўзига берилган умр неъматини юксак кадрлайдиган зийрак ва аклли мусулмон учун фойда бўлар деган умидда биз юкорида зикр килинган фазилатли кун ва соатлардан баъзилари хакида яна алохида тўхтаб ўтамиз.
Хар кечанинг охирги учдан бири колганда, сахар вакти яъни, бомдод вакти киришидан бироз олдинрок дуо килишнинг фазилати хакида бир неча оят ва хадислар бор. Хадисда айтилишича, Аллох таъоло хар кечанинг охирги учдан бири колганда дунё осмонига тушади ва:
«Кани Менга дуо киладиган одам борми, Мен унинг дуосини кабул киламан. Мендан бирор хожатини сўрайдиган киши борми, Мен унинг сўраганини бераман», дейди. Яна бир ривоятда эса Аллох хар кечанинг охирида Ўзининг бир фариштасига буюради, у юкоридаги чакириклар билан ер ахлига караб нидо килади, дейилган. Хазрат Яъкуб пайгамбар хам ўгилларига - улар гунох ишларга кўл уриб, кейин тавба килишганда - «Мен бироздан сўнг сизларнинг хакларингизга Роббимга дуо килиб, Ундан гунохларингизни кечиришини сўрайман» дедилар ва кечанинг охири келишини кутдилар...
Хар намозга азон айтилгандан сўнг то такбир айтилгунга кадар дуо килиш хам мухимдир. Бу хакда Расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг сўзлари бор. Азон айтилаётган вактда унга хурмат билан муносиб жавоб кайтариб туриш, кейин азон дуосини ўкиб, унинг сўнгидан ўз хожатларингизни Аллохдан сўраб дуо килишни унутманг.
Хар куни эрталаб намоз ўкигандан сўнг то кун чиккунга кадар ва аср намозини ўкиб бўлгач, то кун ботгунгача бўлган вакт давомида дуо ва зикр билан машгул бўлиш жуда фойдалидир. Хадисларда баён килинишича, бу вакт ер ва осмон фаришталарининг учрашадиган ва алмашадиган пайтлари бўлади. Тунгги фаришталар инсонлар оламидаги вазифаларини бажариб бўлиб, Аллохнинг хузурига кўтарилаётган ва уларнинг ўрниларига кундузги фаришталар ерга ташриф буюраётган вактда дуо-зикр ва солих амаллар билан машгул бўлиб туриш фаришталарнинг шу инсонлар фойдаларига яхши гувохлик беришларига сабаб бўлади. Фаришталардан Парвардигор «Бандаларимни кандай холда тарк этдингиз?», деб сўраганда (Холбуки У бандаларини улардан кўра яхширок билади), улар «Биз ерга етиб борганимизда бандаларинг зикр ва ибодат билан машгул эдилар, мана хозир ердан кайтаётганимизда хам уларни худди шундай холатда турганларида колдириб келдик»,- дейдилар. Шунда Улуг Роббимиз ўша бандаларнинг гунохларини кечирганлигини ва дуоларини кабул килганлигини эълон килиб, бунга малоикаларни гувох килади.
Хар жумъа кунини алохида эъзозлаш ва шу кунда дуо-зикрни кўпрок килиш хам алохида ахамиятга эга. Чунки Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хабар беришларича, бу куннинг ичига бир соат яширилганки, ўша соатда ким нима дуо килса, албатта ижобат этилади. Бу соатни топиш учун инсон шу куни кўп дуода бўлиб туриши керак. Чунки у ўша сирли соат качон ўтишини билмайди. Уламолар бу соатни асрдан кейин, кун ботиш олдидаги энг сўнгги соат деганлар. Баъзилар эса уни жумъа хутбаси ва намози ўтадиган соат хам дейишган.
Табиатда бирон ўзгариш содир бўлганда дуо килиб, ўзининг бандалиги ва ожизлигини изхор этиб туриш хам мусулмон кишининг одатидир. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам янги ой чикканини кўрганда, ёмгир ёкканда, шамол ёки зилзила бўлганда ўкиладиган дуоларни ўз умматларига таълим берганлар. Демак бундай вазиятларда табиатга хамоханг инсон калбида хам маълум ўзгариш юз беради. Унда хушёрлик, огохлик пайдо бўлади, дунё ташвишларини бир зумга унутиб, Аллохни, охиратни ёдга олади. Одам боласи дили юмшаган шундай фавкулодда холатларни хам ганимат билиб, ўз Роббисига илтижо килиб колиши керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   02-09-2010, 05:25 PM
#18
Дуо одобларидан

• Агар имкони бўлса, дуо килишга киришишдан олдин тахорат олиш яхши. Бу дуонинг тезрок ижобат бўлишига сабаб бўладиган омиллардандир.
• Киблага юзланган ва кўлларини кўтарган холда дуо килиш, баъзи ибораларни уч маротабадан такрорлаш хам дуо одобларидан саналади.
• Дуонинг аввалида Аллохга хамду сано, Расулуллохга салоту салом айтилади. Шундан кейин инсон истигфор айтиб, аввал ўзига, сўнгра ота-онаси ва бошка якин кишилари хакларига дуо килади.
• Инсон ўзига, фарзандига ва якинларига дуои бад килишдан тийилиши лозим. Шунингдек мол-дунёсининг касодга учраши ёки йўк бўлиб кетишини сўраб дуо килиш хам дуруст эмас.
• Уламолар овозни кўтармасдан ва жуда пасайтириб хам юбормасдан, ўртача овоз билан дуо килишни афзал дейишади.
• Илтижо пайтида инсон ўзини камтар ва тавозели тутиб, астойдил тазарруъ билан ёлвориши, ўзида кўркув ва умидворликни хис этиб туриши керак. Одатда мутакаббир кишилар одамлар олдида ўзларини жуда эркин ва магрур тутадилар. Дуо килаётган пайтда ана шундай кибрли холатда туриб колишдан эхтиёт бўлиш лозим.
• Дуода Аллохнинг гўзал исмларини васила килиш яхшидир. Инсон Аллохнинг розилиги учун килган бирон солих амалини васила килиши хам мумкин.
• Мусулмон киши дуо килар экан, емок-ичмогининг ва кийимларининг халолдан бўлишига каттик эътибор бериши лозим. Акс холда дуоси ижобат этилмайди.
• Гунох иш килиб турган холда ёки якин кариндошларидан алокасини узган холда дуо килинмайди. Дуоларим кабул бўлсин деган одам хар кандай гунохдан доимо узок юради.
• Кофиядош сўзларни териб, шеърга ўхшатиб дуо килишга харакат килмайди.

Дуолари албатта ижобат бўладиган кишилар

Хадисда баъзи кишиларнинг дуолари албатта ижобат этилиши хакида хабар берилган:
• Мазлумнинг ўзига зулм килган золим хакига килган дуоси;
• Мусулмоннинг мусулмон биродари хакига килган гоибона дуоси;
• Мажбур ва ночор одамнинг дуоси;
• Отанинг ўз боласига киладиган дуои хайри ёки дуои бади;
• Солих фарзанднинг ота-онаси хакига дуоси;
• Куръон хукмини юргизаётган одил подшохнинг дуоси;
• Рўзадорнинг ифтор олдидан килган дуоси;
• Мусофирнинг дуоси.
This post was last modified: 02-09-2010, 05:26 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 6 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.