Муслим   11-03-2011, 04:25 PM
#1
Учоқда рўзани очиш

Савол: Рўзадор учқичга ўтирса ва у кўтарилгач соат ёки ойнаи жаҳон воситасида ифтор маҳали кирганини ўрганса–ю, қуёш ҳануз ботмагани ва чарақлаб турганини кўриб турса, ўша жойга яқин шаҳарнинг тақвимига кўра рўзасини очса бўладими? Агар у ўз юртида рўзасини очганидан кейин учқичга ўтириб кўтарилгач қуёшнинг чарақлаб турганини кўрса нима қилади?
Жавоб: Агар рўзадор учоқда соат ёки ойнаи жаҳон воситасида ифтор маҳали бўлганини ўрганган, лекин қуёш ботмаганини кўрган бўлса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига кўра рўзасини очмайди:

﴿ثُمَّ أَتِمُّوا الصِّيَامَ إِلَى اللَّيْلِ﴾

«... сўнгра рўзани кечқурунгача етказиб тугалланглар!» (Бақара: 187). Бу ғоя мазкур рўзадор учун модомики қуёшни кўриб турар экан ҳануз амалга ошмагандир. Агар у кундуз тугаб ўз юртида ифтор қилиб учоққа ўтирган ва сўнгра осмонга кўтарилгач қуёшни кўрган бўлса, овқатланиб кетаверади. Чунки унинг ҳаққида рўза тугагандир. Чунки у кетаётган маҳалида ўзи учган шаҳарнинг ҳукмида бўлади. Яъни, унинг учун учоққа ўтирган шаҳарда рўза куни тугагандир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1693-2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.