Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Яқинда ислом.уз тарафдорлари ҳар ҳил маълумот тарқатаётганидан хабар топдим. Уларнинг бу иши янгилик эмас албатда, чунки бидьат аҳли суннат аҳлига тош отишни тўҳтатмайди. Ҳақни кўрсата олмагани боис, суннат аҳлини қоралайди, бу ботил кураш услубидир.
Одатда улар салафийларнинг давлатга қарши қилиб кўрсатишга ўринишади, ва давлатдан ўзларининг ғараз мақсадларида фойдаланишади.
Ақидалари - Мотирудий ! Фиқхда - Ханафий ! Манҳажлари - Ихвон
Улар асли ўзлари давлатпараст ва сиёсатга аралашишларини сирдан кўрсатишмасада ўз амалларида ва китоблари муаллифларида ихвонларнинг йўлини ушлаганликларини кўриш мумкин.
Масалан:
1. Аввалам бор бу ерда Саудия қиролининг АҚШ президенти билан муомиласи қораланияпти. Хокимларни қоралаш, уларни оммада обрўларини тўкишга уриниш хаворижларнинг белгиси.
Саудия қиролини иши қораланганда Ўзбекистон президентиники қораланмаслигига ким кафил? Яна қайси юз билан ўзларини давлатга сипо лекин салафийларни қарши қилиб кўрсатишга ўринишади.
Лекин ғайри динлар билан хам асли муомила қилишда карохият йўқ, чунки бу муомила дўстликни билдирмайди. Киши биров билан муомила қилиши учун унга дўст бўлиши шарт эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам насоро ва яхудлар билан муомила қилар эдилар.
Динни салафлардан тушунмаслик мана шундай оддий масалаларда ҳам хато қилишига олиб боради.
Аллоҳ таоло хатто китоб аҳлига уйланишга рухсат берди. Киши уйланса унга расмдагидек оддий совға у ёқда турсин нималарни хадя қилмайди? Улар(сўфи-ихвон)лар уйлагандек улар ҳам Аллоҳ таоло қайтарган дўстликка кирадими? Субҳаналлоҳ! У ҳолда Улар Аллоҳнинг каломларини бир бирига қарама қарши қилиб қўймоқдалар.!
2. Ҳар бир расмга изоҳ бермоқдалар.
Бу камида туҳматлиги аниқ, чунки у ерда бу гаплар айтилмаганига биров шубҳа қилмаса керак ёки у ғайбни даъво қилмоқда.
Кишининг қадай ғаламис эканини унинг бу ишларининг ўзи кўрсатмайдими?!
Аллоҳнинг оятларини, ўзининг тухматлари билан бирга бемалол келтириши одамни ажаблантиради ва одамни қўрқитади!.