Меҳмон   10-28-2011, 06:19 PM
#1
assalamu aleykum va rohmatullohi va barokatuhu
agar qabriston va sajdagohni devor-to'siq ajratib tursachi,
yoki masjid va qabriston yonida (yoki old tomonida) alohida-alohida bo'lsachi,
ya'ni masjid yonida yaqin bo'lishi uchun qabriston bo'lsa ham, u masjidda namoz o'qib bo'miydimi?
Yoki farqi yo'qmi?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Admin   02-27-2013, 09:01 PM
#2
«Саҳифамизда қолдирилган савол» Wrote:Assalamu alaykum.
keyin yana savol bor edi Alloh sizlarga ko’p yahshilik bersin. bir mahallada masjid bor, u masjidning qarshisida qabriston bor, va bu qabriston ayni qibla tarafda joylashgan, Rosululloh alayhi salom: Qabrlarga yuzlanib namoz o’qimanglar -deganlar. Va bu qabriston devor bilan o’ralmagan. Savol: masjid binosinig devori kifoya qiladimi, yoki qabriston uchun ham alohida devor bo’lishi kerakmi? ta’kidlab o’taman, qabriston ayni masjidning qibla tarafida joylashgan, va masjid bilan qabriston orasini faqat 1 ta yo’lak ajratib turadi, qabriston esa ihota qilinmagan yani devor bilan. shu machitda namoz o’qish mumkinmi, ulamolardan qanqa fatvolar mavjud.
http://tavhid.com/mehmonxona#comment-1341
mutaallim   04-23-2013, 06:39 PM
#3
Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Қабристонга туташган масдидда намоз ўқишлик

Савол: Қабристонга туташган манжидда намоз ўқишнинг ҳукми нима? Уни (масжидни) ундан (қаристондан) бир девордан бошқаси ажратмайди, яъни, масжид девори.
Жавоб: Йўл ёки масжид девори ортидаги очиқ бўшлиқ билан қабрдан ажратилган масжидда қайтариқ мавжуд эмаслиги сабабли намоз ўқишликнинг зарари йўқ. Чунки ушбу масжид қабр устига қурилмаган. Аммо қабр ёки қабристон масжид девори билан бир бўлса, батаҳқиқ, у ерда намоз ўқишлик саҳиҳ бўлмайди. Чунки у қабр олдида намоз ўқишлик бўлади. Бу эса ширк воситаларидан бир воситадир.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (21004)-рақам остидаги фатвонинг иккинчи саволи. (5/243).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Қабристонга яқин жойлашган масжид

Савол: Қарамоғимиздаги ерда бир масжид қурдик. Қишлоқ қабристони унга яқин жойлашган бўлиб, масжиддан уч метр узоқликда. Қабристон унинг олдида ҳам, қибла томонида ҳам эмас. Ушбу масжид (6х9) майдонни эгаллаган. Дарҳақиқат, бўйи икки ярим метрга етди-(кўтарилди). У жамоат масжиди, жума эмас. Маълумки, ушбу масжид ўрнини босувчи (бошқа масжид) йўқ. Унинг биносини охирига етказиш жоиз бўладими ёки ўрнини аввалги ўрнига яқин (жойга) ўзгартирамизми? (Савол) шу, Аллоҳнинг ўзи сизларни асрасин!
Жавоб: Воқелик сиз саволда эслаб ўтгандек қабристон масжидга туташмай, ундан ажратилган бўлса, батаҳқиқ, қайтариқ мавжуд эмаслиги сабабли ушбу масжид (ўз ўрнида) қолиши ва у ерда намоз ўқишдан монелик йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (19755)-рақам. (5/244).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Мушриклар қабрларига яқин қурилган масжид

Савол: Мушриклар қабрларига яқин қурилган масжидда намоз ўқишлик ҳукми нима? У билан қабрлар ўртасида девор мавжуд. Қабрлар масжиднинг шарқ томонида. Эгалари қабрлар кавланишига рози бўлмадилар ва масжид қурилиб, шифти кўтарилди.
Жавоб: Қабрлар билан масжид ўртасида кўча ёки очиқ бўшлиқ бўлиши каби иккисининг ораси тамоман ажратилган бўлса, бас, намоз ўқишликдан монелик йўқ. Қабрлар хоҳ мусулмонларники ёки кофирларники бўлсин.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (21587)-рақам остидаги фатвонинг биринчи саволи.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Қабр мавжуд масжидларда намоз ўқиш

Савол: Бу ерда, Ҳиндистонда кўплаб масжидларда қабрлар бор. Хоҳ қибла томонда ёки қибладан ўзга томонда бўлсин. Мен кўпинча биздан узоқдаги масжидларга бораман. Чунки у ерда аломат-белгиси зоҳир бўлган қабрлар топилмайди.
Хоҳ имом ёки бошқаси бўлсин, айрим намозхонлар билан ушбу масжидлардаги намознинг саҳиҳлиги атрофида ихтилоф қилганимда, биз яшайдиган минтақанинг барчаси мусулмонларнинг мақбаралари бўлган дея таъкидладилар. Ушбу минтақада масжидлар бўлиши лозим. Масжидларнинг ҳолати эса барча уйларнинг ҳолати каби. Дўконлар қабрлар устига тушган. Ушбу қабрларнинг белги-аломати зоҳир эмас. Ҳиндлар белги-нишони қолган ушбу айрим қабрларни бузиб ташлашидан хавфсираб уларни масжид ҳовлисига қўйилган. Аммо ушбу белги-ношонлари йўқ қилинадиган қабрлар устига бино қуришдан тўла бош тортсак, батаҳқиқ, ҳиндлар тезда уни ўзларига тўлалигича (ўзлаштириб) оладилар.
Бизга шунга ўхшаш масжидларда намоз ўқишлик жоиз бўладими? Ҳолат эса зикр қилинганидек. Ёки биз учун уйда намоз ўқишлик афзалми? Хоссатан баъзиларга яшаш жойидан узоқдаги масжидларга боришлик қийин бўляпти. Агар қабрлардан холий бўладиган ушбу масжидларга ўхшашлари топилса.
Жавоб: Аслида қабрларни ўз ичига олган масжидларда мусулмонга намоз ўқишлиги жоиз эмас. Хоҳ қабрлар масжид ўртасида ёки икки томонининг бирида бўлсин, модомики масжид девори ичида бўлса. Агар қабрлар масжиднинг қибласида бўлса иш янада хатарли тус олади. Қудрати етган кишига масжидни қабрларни ўз ичига олган ҳолатида давом этишига ташлаб қўймаслиги, ушбу мункарни йўқ қилиш йўлларини топиши вожиб бўлади. Бу масжиднинг ҳолатини эътиборга олиш биланки, у икки ишдан холий бўлмайди:
Биринчи иш: Масжид қабрлар устига қурилган ва мақбара масжиддан олдин тушган бўлиши. Асос шуки, қабрлар устига қурилган ҳар бир масжидни йўқ қилишлик вожиб бўлади. Чунки у Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам жорий қилганига зид ўлароқ таъсис этилган. Чунки уни ўз ҳолатига ташлаб қўйиш ва у ерда намоз ўқишлик қабрлар устига қурилгани боис гуноҳи кабиралардан бирида бардавом бўлишлик бўлади. Бунда динда янада ғулув кетишлик, қабри устига масжид қурилган кишини улуғлашлик мавжуд. Бу эса ширкка олиб борувчи воситалардандир.
Иккинчи иш: Масжид қабрдан олдин тушган бўлиб, қабр у ерда кейин пайдо бўлган бўлишлиги. Ана шу ҳолатда масжид бузилмайди. Бунда мункарни йўқ қилиш ва пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатига эргашган ҳолатда кейин пайдо бўлган ушбу қабрлар кавланиши ва жасадлари мусулмонлар қабристонига дафн қилиниши вожиб бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари бор масжидларда намоз ўқишдан ёки қабрлар масжид қилиб олинишидан қайтардилар ва ушбу ишни қилган кимсани лаънатладилар. Бунга “Саҳиҳайн”да Оиша розияллоҳу анҳодан собит бўлган ҳадис далолат қилади. У (Оиша розияллоҳу анҳо) дедилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгандаги касаллик дамларида шундай дедилар: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди”. (Бухорий (1390), Муслим (531), Насоий (703), Аҳмад (6/121) ва Доримий (1403)). Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: “Улар қўл урган ишдан ҳазир бўлишга чақирдилар. Агар шу бўлмаганда, албатта, қабрлари чиқариб қўйиларди. Бироқ у масжид қилиб олинишидан қўрқдилар”. (Бухорий (1390), Муслим (531), Насоий (703), Аҳмад (6/121) ва Доримий (1403)). Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан беш кун олдин шундай дедилар: “Огоҳ бўлинг! Албатта сизлардан олдингилар пайғамбар ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олардилар. Огоҳ бўлинг! Қабрларни масжид қилиб олманглар. Албатта мен сизларни бундан қайтараман”. (Муслим (532)). Яна Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида: “Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб-(юзланиб) намоз ўқиманлар”. (Муслим (972), Термизий (1050), Абу Довуд (3229) ва Аҳмад (4/135)). Саҳиҳайнда Оиша розияллоҳу анҳодан шундай ворид бўлади: Умму Салама (розияллоҳу анҳо) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўрган каниса ва ундаги қабрларни зикр қилдилар. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Улар орасида солиҳ киши ёки солиҳ қул вафот этса қабрига масжид қурадилар ва у ерга ўша суратларни чизадилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг ёмонидир”. (Бухорий (3873), Муслим (528), Насоий (704) ва Аҳмад (6/51)).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни ва уни масжидлар қилиб, чироқлар иладиганларни лаънатладилар”. Сунан соҳиблари ривоят қилишди. (Термизий (320), Насоий (2043), Абу Довуд (3236) ва Аҳмад (1/337)).
Шунга кўра сизга қабрлари мавжуд ушбу масжидларда намоз ўқишингиз жоиз бўлмайди. Сизга қабрлардан холий жамоат қоим бўладиган масжидни излаб топишда тиришишингиз вожиб бўлади. Ва у ерда намоз ўқийсиз. Агар сиз ва биродарларингиз қабрлардан холий масжид топмасангиз, бас, барчангиз қабрлардан саломат-(холий) масжид қуришга қодир бўлгунингизгача бирортангизнинг уйида жамоат бўлиб намоз ўқинглар. Аллоҳ ишингизни осонлаштирсин, ҳаракатларингизга барака берсин ва сизлар сабаб динига нусрат ато этсин.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (19381)-рақам остидаги фатвонинг биринчи саволи. (5/245-247).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Масжид деворларининг ташқарисида қабрлар бўлишлиги

Савол: Мен аксар аҳли удум ва тақлидларга берилган қишлоқда яшайман. У ерда кичик масжид бор -Аллоҳга ҳамдлар бўлсин- бироқ муаммо шундаки, ушбу масжиднинг қибласида “Алий ибн Хозан” дейиладиган солиҳ валий сағанаси ва бошқа икки қабр бўлиб, у унинг икки ўғли қабри дейишади. Унинг шимолий томонида адади номаълум бўлган бошқа қабрлар мажмуаси бор. Ушбу масжидда намоз ўқиш жоиз бўладими? Маълумки, ушбу қабрлар масжид деворларининг ташқарисида. Агар жоиз бўлмаса жумани қаерда ўқийман. Бу ердан уч км узоқликда бошқа масжид борлигини ҳам билмоқ лозим. Бироқ унинг ери тортиб олинган. Жавоб беришингизни умид қиламан. Чунки мен жамоат намозини зое қилишимдан қўрқаман.
Жавоб: Зикр қилинган ушбу масжидда намоз ўқишлик жоиз эмас. Чунки сағана биноси масжидга туташиб кетган. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар олдида намоз ўқишдан қайтардилар. Қайтариқ эса барбод бўлишликни тақозо этади. Ва қабрлар устига масжид қуришликдан қайтардилар. Чунки бу ширк воситаларидандир. Аллоҳ таоло бизни ва сизни ҳақни билиш ва унга амал қилишга муваффақ айласин.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (20896)-рақам. (5/248).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.a...1&BookID=3

Ночор киши бошқасини тополмаса қабр бор масжидда намоз ўқийдими?

Савол: Ё ичида ёки ортида ёки ён чеккасида қабрлар бўлган масжидларда намоз ўқишдан ўзга чора тополмай қолган киши нима қилади? Маълумки, ушбу қабрларга бир қанча замонлар бўлган ва ёдга олинмай қўйилган. Ушбу маҳалла ёки қишлоқда шундан бошқа масжид йўқ.
Жавоб: Қабрлари бор масжидларда намоз ўқиш жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди”. Муттафақун алайҳ. (Бухорий (1390), Муслим (531), Насоий (703), Аҳмад (6/121) ва Доримий (1403)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб-(юзланиб) намоз ўқиманлар”. Муслим ўз “Саҳиҳ”ларида ривоят қилдилар. (Муслим (972), Термизий (1050), Абу Довуд (3229) ва Аҳмад (4/135)). Бу унинг аҳли учун ширкка ва Аллоҳ субҳанаҳу билан бирга уларга ҳам ибодат қилишларига воситадир. Кимки қабр устига қурилган ушбу масжиддан бошқасини топмаса, батаҳқиқ, у қабрлардан холий бўлган бошқа ўринда намоз ўқийди. Аллоҳнинг ери кенг. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ер мен учун масжид ва покиза қилиб берилди”. (Бухорий (438) ва Насоий (736)).
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (18224)-рақам остидаги фатвонинг биринчи саволи. (5/249).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Масжиднинг сағанаси борлигини билмай намоз ўқиди

Савол: Бир киши масжидда намоз ўқиб, масжидда сағана борлигини билмади. Чунки у ўша ерда бегона эди. Ушбуни билмагани боис намози саҳиҳми ёки йўқми? Агар саҳиҳ бўлмаса уни қандай қайта ўқийди? Дарҳақиқат, сафари кўп бўлиб, ададини билмагани учун намози ҳам кўп бўлиши мумкин. (Намозларни) қандай адо этади?
Жавоб: Воқелик зикр қилингандек бўлса, аниқки, у узрли. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли умумий экани учун: “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди”. (Бақара: 286).
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (20441)-рақам остидаги фатвонинг биринчи саволи. (5/250).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Масжид ва қабристоннинг деворлари бир

Савол: Масжид қабристон майдони ичкарисида жойлашган. Иккисининг девори бирдир. Намозхонлар у ерга қабристон орқали ўтиб киришлари шарт. Юқорида зикр қилинган йўлдан боша йўл йўқ. Исломнинг бу борадаги ҳукми нима? Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин!
Жавоб: Қабрлар устига қурилган масжидда намоз ўқишлик жоиз эмас. Бу намоз саҳиҳ эмас. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар олдида намоз ўқиш ва улар устига масжид қуришдан қайтардилар. Ушбу ишни қилган кимсани лаънатладилар. Чунки бу Аллоҳни қўйиб ўшаларга ибодат қилишга воситадир.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (17975)-рақам остидаги фатвонинг иккинчи саволи.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Қабристон ичидаги жоме масжид

Савол: Қабристон ичидаги жоме масжиднинг ҳукми нима? Бизни хабардор қилсангиз. Аллоҳ сизларни минг бора яхшилик билан мукофотласин!
Жавоб: Агар жоме масжид аввал тушган бўлиб сўнг у ерга қабр киргазилган бўлса қабр кавланиб, уни умумий қабристонга кўчиришлик вожиб бўлади. Аммо агар қабр биринчи тушган бўлиб сўнг унинг устига жоме масжид қурилган бўлса масжидни бузишлик вожиб бўлади. Чунки бу ер қабр соҳибига хосдир.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (18891)-рақам остидаги фатвонинг тўққизинчи саволи. (5/241).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Қабристонда намоз ўқиш

Савол: Қабристонда намоз ўқишлик жоизми?
Жавоб: Қабристонда ўқилган намоз саҳиҳ эмас. Кимда-ким у ерда намозни адо қилса, бас, у ботилдир. Унга намозни қайта ўқишлиги вожиб бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қабрларни масжид қилиб олишдан қайтарув борасида мутавотир ҳадислар бўлгани сабабли. Жаноза намози бундан мустасно. Уни қабристонда ўқишликни зарари йўқ.
Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Фатво: (16731)-рақам остидаги фатвонинг иккинчи саволи. (5/253).
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Солиҳ ал-Фавзон
Абдулазиз Оли Шайх
Бакр Абу Зайд
Манба: http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...1&BookID=3

Ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

Қабрларга туташган масжидда намоз ўқишлик ҳукми, ушбу қабрларга қурбонлик ва назрлар билан қурбат ҳосил қилинади

Савол: Биз томонда жоме масжид бўлиб, бироқ у ерда масжид саҳнига туташган бир хона бор. Унинг ичида эса икки қабр мавжуд. Уларга муайян нарсалар, моддий ва молга оид назрлар келтирилади. Қабрда ётганларни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сулолаларидан деб эътиқод қиладилар. Ушбу масжидда намоз ўқишнинг ҳукми нима? Яна девор-тўсиқ ичкарисида вақти-вақти билан намоз ўқиладиган жой каби ўринлар мавжуд. Ушбу маконда ҳам намоз ўқишнинг ҳукми нима? Маълумки, мен уларни Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишни хоҳлайман. Бироқ икки қабр мавжудлиги сабабли ушбу масжидда даъват қилишдан тўхтаб турибман. Нима қилсам экан? Сизлардан (жавоб) умид қиламан, менга йўл-йўриқ кўрсатинглар! Жазакумуллоҳу хойрон.
Жавоб: Агар ушбу икки қабр масжид девор-(тўсиқ, панжара)ларидан ташқарида бўлса ушбу масжидда намоз ўқишнинг зарари йўқ. Масжид жамоати ва масъуллардан … умумий қабристонга кўчиришда саъй-ҳаракат олиб боришлари лозим бўлади. Тоинки масжид айрим кишиларнинг у ерда намоз ўқишдан тўхтаб қолишларига олиб келган ушбу шубҳадан саломат бўлсин. Маън қилингани шуки, (қабр) агар масжидда бўлиб, масжиб унинг устига қурилган бўлса. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган яҳуд ва насороларни лаънатладилар. Агар ушбу икки қабр ўнг ва чап ёки шарқ ёҳуд ғарб томонлардан масжиднинг ташқарисида бўлса, ичкарисида бўлмаса, бас, у ерда намоз ўқишликнинг зарари йўқ. Аммо масжиднинг ичида, масжид девор-(тўсиқ, панжарас)ининг ичида бўлса (жоиз) эмас. Агар масжид уларни улуғлашлик учун улар устига қурилган бўлса. Аммо у қурилиб бўлгандан кейин у ерда вужудга келган бўлса, аниқки, у иккиси кавлаб олинади. Шунингдек, ёлғиз бўлса, кавланиб, қабристонга кўчирилади ва масжидда қолмайди. Ҳамда масжидда намоз ўқилаверади. Аммо у қабрлар устига қурилган бўлса, у (масжид) бузилади. Ва қабрлар қуёш нури тушиб турадиган ҳолда қолиб, у ерда масжид бўлмайди. Ва унинг атрофида намоз ўқилмайди. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтардилар. Айтдиларки: “Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб-(юзланиб) намоз ўқиманлар”. Ва шундай дедилар: “Огоҳ бўлинг! Албатта сизлардан олдингилар пайғамбар ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олардилар. Огоҳ бўлинг! Қабрларни масжид қилиб олманглар. Албатта мен сизларни бундан қайтараман”. Ва дедилар: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди”. Иймон аҳлига бундан ҳазир бўлишлари, (қабр) устига масжид қурмасликлари, масжидларга қабр олиб кирмасликлари ва масжидларга ўликлар дафн қилинмаслиги вожиб бўлади. Балки ўликлар қабрларда, қабристонда биродарлари билан бўлишлиги вожибдир. Ҳамда масжидлар бундан холий, шубҳадан йироқ бўлишлиги вожиб бўлади. Ана шу мусулмонларнинг зиммасидаги вожибдир. Бироқ намоз саҳиҳ, агар қабр масжиднинг ташқарисида, масжид девор-(тўсиқ, панжара)ларининг ташқарисида бўлса. Аммо масжиднинг ичкарисида бўлса у ерда намоз ўқилмайди ва намоз саҳиҳ бўлмайди. Демак, ушбу масжидда даъват қилишнинг ҳукми нима? Ҳолат эса зикр қилинганидек, эй шайх жаноблари? Агар келиб, уларни Аллоҳнинг йўлига даъват қилса, модомики ушбу икки қабр масжид ташқарисида бўлса зарари йўқ. Аммо масжид ичкарисида бўлса, аниқки, у уларни ушбу масжидда намоз ўқишни тарк этишга даъват қилади. Уларни агар (масжид) қабр устига қурилган бўлса, уларни уни бузиб, йўқ қилишга ва йўқ қилингунча масъулларга боғланишга даъват қилади. Аммо ушбу икки қабр масжидда кейин мавжуд бўлган бўлса ва масжид биринчи тушган бўлса, у икки қабр кўчирилади. Шунингдек, агар икки қабрдан кўпроқ бўлса кавланиб, умумий қабристонга кўчирилади. Ва шундан кейин бу масжидда намоз ўқилаверади, ҳараж-(танглик) йўқ. Чунки у масжидда кейин пайдо бўлди, ҳукм унинг учун эмас балки кавлаб олинади.
Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/14823

Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

Савол: Қишлоғимизда эски масжид бўлиб, унда жума ва жамоат намозлари адо қилинади. Маълумки, ушбу масжиднинг қибла томонида эски ва янги қабрлар мавжуд. Шунингдек, у ерда ушбу масжид қибласига туташган бир қанча қабрлар бор. Яна шу нарса маълумки, ушбу қабрлар оралаб эркак ва аёлларнинг йўли ўтиб боради. Яна автоуловларнинг йўли ҳам. Бу борадаги ҳукм нима?
Жавоб: Агар қабрлар масжиддан ажратилган бўлса ва масжид уларни деб қурилмаган бўлса, балки унда намоз ўқиш учун қурилган ва қабрлар ундан чекка ўринда, масжидга қабр қўйиш ва масжидни қабр олдига қўйиш қасд қилинмаган бўлса, балки уларнинг ҳар иккисини ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлмаган мақсадда ўз ўрнига қўйилган-(қурилган) бўлса ҳамда ўрталарида тўсиқ бўлса, бас, ушбу масжидда намоз ўқишдан монелик йўқ. Чунки бу масжид қабрлар устига қурилмаган. Аммо мақбара орасидан йўл ўтиши масаласига келсак, бас, буни маън қилишлик, мақбарани девор-(тўсиқ, панжара) билан ўрашлик ва йўлни у ердан йироқ қилишлик вожиб бўлади.
(“Мунтақо фазилат аш-Шайх Солиҳ ибн Фавзан ибн Абдуллоҳ ал-Фавзан” (2/171)).
Манба: http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=102081
Telegram   05-03-2017, 06:07 PM
#4
Ассаламу а'лайкум ва рох'матуллах'и ва барокатух', масжидларни олдида мозор болса номоз о'к'илиши мумкун эмаслигини коп эшитим, аммо бунинг сабаби нимадир?
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.