Эри жомеада ўқийдиган аёлнинг ажри
Савол: «Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Ушбу савол йўлловчи аёл айтадики: «Уйида фарзандлари билан қолиб, эри эса исломий жомеада ва уламолар ҳузурида илм ўрганувчи хотиннинг ажри қандай бўлади?».
Жавоб: «У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки:
ﺇِﺫَﺍ ﺻَﻠَّﺖْ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﺧَﻤْﺴَﻬَﺎ، ﻭَﺻَﺎﻣَﺖْ ﺷَﻬْﺮَﻫَﺎ، ﻭَﺃَﻃَﺎﻋَﺖْ ﺯﻭﺟﻬﺎ , ﻭَﺣَﻔِﻈَﺖْ ﻓَﺮﺟَﻬﺎ ﻗِﻴﻞَ ﻟَﻬَﺎ: ﺍﺩْﺧُﻠِﻲ ﻣِﻦْ ﺃَﻱِّ ﺃَﺑْﻮَﺍﺏِ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔِ ﺷِﺌْﺖِ
«Агар аёл беш маҳал намозини ўқиса, (Рамазон) ойи рўзасини тутса, эрига итоат қилса ва фаржини (зинодан) сақласа, унга: «Жаннатнинг эшикларидан хохлаганингдан киравер», дейилади». Бу буюк бир ҳушхабардир! Аёл эрини хизматини қилса, фарзандларини тарбияласа, у (эрига) ўстираётганлари (бўлмиш фарзандларини) салоҳиятли қилиб улғайтиришликда кўмак бўлади. Эрига эса илм аҳлидан олган (илмини) аёлига етказишлик вожиб бўлади. Ҳатто тасмадан (эшитган) бўлса ҳам... Ха, илмда мустаҳкам бўлган илм аҳлининг (овозли) тасмалари Суннат билан маъруф-(машруъ)дир. У эрига (аёлига илмни етказгани) ва уни (ўрганганининг) ажри бўлади. Шунингдек, у (аёлнинг) эрига хизмати ва болаларини бефойда ва ўйин-кулги қилиб вақтни зое қилишлигидан тўсганига ҳам ажр бўлади. Ха (шундай).
Убайд ибн Абдуллоҳ ал-Жобирий, 1435/07/24 жума.
Эшитишлик учун:
http://lm.facebook.com/l.php?u=http%3A%2...Dc8W_A&s=1