Admin   02-10-2010, 10:51 PM
#1
Қўли кесилган одамнинг таҳорати

Савол: Қўли чиғаноғигача кесилган одамнинг намоз учун қандай ғусл қилади? Унинг ҳукми тиззасигача оёқлари кесилган одамнинг ҳукмидан фарқли бўладими?

Жавоб: Аллоҳ таоло икки қўл ва икки оёқни ювишга амр қилди ва уларнинг чегараларини белгилаб қўйди. Бундан мазкур аъзоларни ювмай туриб намоз раво бўлмаслиги маълум бўлмоқда. Агар мазкур аъзолардан билакнинг ёки оёқ кафт суякларининг бирон қисми қолган бўлса, уларни ювиш лозим. Агар ювилиши фарз қилинган аъзолар қолмаган бўлса, фуқаҳолар, икки қўл ва икки оёқ деб аталган аъзоларни ювишга муносиб келиши учун, чиғаноқ усти суягининг ёки болдир суягининг (пастки) бошларини ювиб қўйишни, эслатиб ўтдилар.

Admin   02-17-2011, 12:24 PM
#2
Шол одам қандай таҳорат қилади?

Савол: Менинг, юқорида айтиб ўтганимдек, танамнинг кўп қисми шолдир. Мен намоз учун қандай таҳорат қилишим керак? Ғусл қилмоқчи бўлсам ҳам жуда қийналаман. Кўпинча олдимда менга сув келтирадиган ёки менга ғусл ва таҳорат қилдириб қўядиган одам бўлмайди. Мен ҳозир, юқорида айтиб ўтганимдек, таҳоратсиз намоз ўқияпман. Аллоҳ сизга хайрли мукофотлар берсин, менга фатво беринг: ўқиган намозим тўғрими ёки йўқми? Менга нима маслаҳат берасиз?
Жавоб: Сиз сизга сув келтириб, таҳорат қилидириб қўядиган одамнинг ёрдами билан бўлсада, таҳорат қилишингиз керак. Агар бунга қодир бўлмасангиз яқинингизга тупроқ келтириб қўйилсин ва у билан таяммум қилишингиз кифоядир.
Намоз вақти келиб, сизга таҳорат қилдириб қўядиган одам йўқ бўлса ва сиз намоз ўқимоқчи бўлсангиз, ўша тупроқ билан таяммум қилиб, имкониятингизга қараб намоз ўқинг.
Валлоҳу аълам.

  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.