Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Саҳиҳайнда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатга кирадиган аввалги гуруҳ тўлин ой суратида, улардан кейингилар осмондаги энг ёруғ юлдуз (сурати)да кирадилар. Бавл қилмайдилар, бўшанмайдилар, бурун қоқмайдилар ва тупурмайдилар. Тароқлари тилладан, терлари миск, ладандон-(хушбўй ҳид олиш учун ўсимликлар дудланадиган асбоб)лари хушбўй новда, жуфтлари оҳукўз ҳурлар. Хилқатлари оталари Одам суратида, бир кишининг хилқати (каби) осмонда олтмиш зиро» (Бухорий (3327) ва Муслим (2834)).