Меҳмон   12-01-2014, 03:22 PM
#1
Савол: «Молим закотини уйланишга рағбат қиладиган йигитга, (уйланиш)лигига кўмак бериш (мақсадида) берсам бўладими?»

Жавоб: Ха. Кишига молининг закотини уйланишга эҳтиёжли, маҳрга берадиган нарсаси йўқ йигит ёки йигит бўлмаган (ёши катта) кишига, маҳрига ёрдам ўлароқ беришлиги жоиздир. Ҳоҳ кам ёки кўп бўлсин... Аммо ҳалиги йигитга (закотни) берсаг-у, у уйланса... Ҳамда унга битта хотин кифоя қилмасдан, (яна устига) бошқа хотинни хохласа... Унга (ҳам закотимизни) берамизми?
Агар иштаҳаси йўлида (уйланаётган) бўлса, унга бермаймиз. Агар зарурат юзасидан (уйланаётган) бўлса ва биринчи аёли унга қарши бўлмаса, унга (закотимизни) бераверамиз. Чунки закотдан мақсад ҳожатмандларнинг ҳожатини кетказишдир. Шубҳасиз, инсоннинг уйланишликка бўлган эҳтиёжи - эҳтиёж турларининг шиддатлироғидир.
Агар унда таоми, ичимлиги, кийим-кечаги, турар жойи бўлган толиби илмни топсаг-у, аммо фойдаланадиган илмий китобларга муҳтож бўлиб, уларни сотиб олишга ҳечвақоси бўлмаса, закотдан унга (китобларини) сотиб олиб бераверамиз.

Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг «Мажмуъ ал-фатово вар-расаил»лари, «Аҳлуз закот» боби (4570-рақам, 18-мужаллад, 351-бет).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.