Бу биродар узрли бўлгани учун оёғини ювиб, кейин махсини кийиб, кейин чап оёғини ювиб, кейин махсини кийган бўлса, узрли бўлгани учун, таҳорат билан кийган бўлади иншааллоҳ. Лекин бундан кейин иложи борича икки оёғини тўлиқ ювиб бўлиб кейин (махси кийиб) масҳ тортгани афзал. Бу билан хилофдан чиқади. Чунки бу масалада уламолар ўртасида хилоф бор. Икки оёғини ювиб кейин махси кийса, шу афзалроқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўтган намозларини қайтариб ўқимай қўя қолса бўлади иншааллоҳ.
29.01.2018 / 12 Жумадул аввал, 1439 ҳ.й.