Қизларни хатна қилиш
Савол: Саудия Арабистони Бош муфтийси муҳтарам шайх Абдулазиз ибн Боз жаноблари! Айрим исломий давлатларда қизларни фарз ёки суннат деган баҳона билан хатна қилинмоқдалар. «Мажаллаҳ» ойномаси шу мавзуда бир рукн тайёрламоқда. Шариатнинг бу аҳамиятли мавзудаги фикрини ўрганиш илинжида, сиз жанобларининг фикрини ўрганмоқчи эдик. Сизга соғлиқ ва саломатчилик тилаги билан, бу рукнда иштирок этишингизни умид қилиб, юракдан саломларимизни йўллаймиз.
Ойнома муҳаррири ўринбосари
Жавоб: Ва алайкуму салом ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Сўнг ...
Қизларни хатна қилиш ҳам, агар ўз ихтисосини яхши билган эркак ёки аёл доктор бўлса, ўғил болаларни хатна қилиш каби – суннатдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Фитрат бештадир: хатна қилиш, аврат туклари, тирноқлар, мўйлаб ва қўлтиқ ости тукларини олиш» – деганлар (Муттафақун алайҳ. Имом Нававий «Саҳиҳу Муслим шарҳи», 2/125).
Аллоҳ таоло барчани Ўзи рози бўлган нарсаларга муваффақ қилсин.
Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.