Меҳмон   01-01-2014, 10:53 PM
#1
Инсон тавҳид фитратида туғилади

Савол: Инсон туғилганидаги (табиатан бўлган) дин ҳақиқий динми?
Жавоб: Инсон тавҳид фитратида туғилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидагидек: «Ҳар бир туғилган фарзанд фитратда туғилади. Ота-онаси эса уни ё яҳудий, ё насроний, ё мажусий қилади». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисидан, сиҳати муттафақун алайҳ (Соҳиҳ Бухорий «Жанаиз» 1385, Соҳиҳ Муслим «Қадар» 2658, Сунани Термизий «Қадар» 2138, Сунани Абу Довуд 4714, Муснади Аҳмад 2/481, Муватто Молик «Жанаиз» 569).
Лекин бу фитрат – тавҳид тафсилотларини ва Аллоҳ жалла ва аълони ибодатининг қандайлигини билишликка кифоя қилмайди. Балки динни ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликни ва унга итоат қилишликни ўрганишлик ва тушунишлик керак. Чунки Роббиси субҳанаҳу ҳақидаги маблағ (яъни танишлик)да бандаларга дин ишлари ва ибодатлари тафсилотларида ҳожат йўқ. Мусулмон киши шу (Роббисини танишлик) билан бирга, у учун яратилинган ибодатларини танийди (яъни ўрганади). Аллоҳ таолонинг қовлида эслатилганки: «Мен инсон ва жин тоифасини фақатгина ўзимга ибодат қилишликлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).
Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимизга ва у кишининг оиласига ва саҳобаларига Аллоҳнинг саловот ва саломлари бўлсин!

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудаён,
Солиҳ ал-Фавзон, Бакр Абу Зайд


Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/FatawaChapt...nguagename=
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.