Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Балиқ ёки бошқа ҳар қандай жониворни эҳтиёж бўлса овлаш мумкин. Бироқ Ислом ов қилиш мобайнида зараркурандалик қилишдан қайтаради. Ўша ҳайвон гўштига ёки ундан фойдаланишга эҳтиёжи бўлмай туриб, эрмак сифатида ҳайвонларни ўлдириш мумкин эмас. Ҳадисда айтиладики: «Кимки бир қушни эрмак учун ўлдирса, у Қиёмат куни Аллоҳга: «Эй Роббим, фалончи мени эрмак учун ўлдирди, бирор мақсад билан ўлдирмади» деб бақириб, ёлворади» (Насоий ривояти).
Валлоҳу аълам.