Меҳмон   11-07-2010, 05:04 PM
#1
Ният қилган, бироқ талаффуз қилмаган бўлса талоқ тушмайди ...

Савол: Мен хотиним билан жанжаллашиб қолдим ва: Бошингга тез кунда талоқ тушади!,– дедим. Бу гапимдан кейин мен нима қилишим керак?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Агар ҳолат фатво сўраётган одам айтганидек бўлган ва жанжал ортидан хотинига: Бошингга тез кунда талоқ тушади!,– деган ва хотинига бундан бошқа гапни айтмаган бўлса, унинг бу гапи талоқ эмас, талоқ қўйишни ваъда қилиш ҳисобланади. Агар шу ваъдадан кейин хотинини талоқ қўйса, талоқ тушади. Агар талоқ қўймаса уларнинг оилавий ҳаётларига мазкур жумлани айтишнинг ҳеч қандай зарари йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 326.

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Мунийъ ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
This post was last modified: 11-07-2010, 05:04 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.