bahod-i-r   12-07-2009, 04:02 PM
#1
Ассаламу алайкум!!!!
Мисол учун: Эркак киши сафардан қайтди, ва аёли билан хайз холида қўшилди (аёлининг хайз холатида эканлигини билган холда). Бунга айрим биродарлар каффорат сифатида қандайдур миқдорда тилла садақа қилиши кераклигини, айримлари эса қаттиқ тавба зарурлигини айтишмоқда.
Илмли биродарлардан сўрардик бу холатда қандай йўл тутиш афзал?
Муваҳҳид   12-07-2009, 04:14 PM
#2
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳ

Ҳайз кўрган хотин билан жинсий алоқа қилиш ҳаром ва эрга каффорот бериши вожибдир
Савол: Ҳайз кўрган хотинга жинсий алоқа қилиб қўйилса нима қилиш керак?
Жавоб: Ҳайз кўрган аёл билан жинсий алоқа қилиб қўйган киши, Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинганига кўра, бир ёки ярим динор каффорот бериши керак. Чунки каффоротлар қасам ичилганидагина берилсада, гуноҳларнинг жазосини енгиллатиш учун ҳам берилади. Каффорот - тавбани камолига етказиш учун воситадир.

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ

Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий алоқа қилган одамнинг ҳукми
Савол: Хотинига ҳайз кўраётган муддат ичида жинсий алоқа қилган одамнинг ҳукми нима?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Ҳайз кўраётган муддат ичида хотинига жинсий алоқа қилиш - Қуръон ва суннат насс-матнлари билан ҳаромдир. Аллоҳ таоло:
«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас ҳайз пайтида жуфтларингиздан узоқ туринг!» (Бақара: 222) - деди. Бу ерда жинсий алоқани таъқиқлашдан мақсад - жинсий аъзодир. Агар эр ўз ҳаддидан ошиб жинсий алоқа қилган бўлса, тавба қилсин ва бу қабиҳ ишини такрорламасин ҳамда каффорот берсин. Каффоротнинг миқдори бир ёки ярим динордир (хоҳлаганини танласин). Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу хотини ҳайз кўраётган (пайтида қовушган) одам ҳақида: «Бир ёки ярим динор садақа қилади» - деди. Буни имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилдилар.
Бир динордан мақсад - бир мисқол (4 гр) тилладир. Агар бу миқдордаги пулни топа олмаса шунча миқдордаги кумушни ҳам садақа қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх
Меҳмон   12-07-2009, 08:45 PM
#3
Ҳайз кўраётган хотини билан жинсий алоқа қилди ...

Савол: Эр билмагани учун ҳайз кўраётган, ёки ҳайз ёхуд нифос қони тўхтасада ҳали ғусл қилмаган хотини билан жинсий алоқа қилди. Бу эр каффорот бериши керакми? Каффоротнинг миқдори қанча? Шу алоқа сабабли фарзанд дунёга келса, у ношаръий бўладими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Ҳайз кўраётган аёлнинг таносил аъзосига жинсий алоқа қилиш, Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятларига кўра ҳаромдир:
«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз!» (Бақара: 222).
Ҳайз кўраётган хотинига жинсий алоқа қилган кимсанинг Аллоҳга истиғфор айтиши, тавба қилиши ҳамда қилмишига каффорот ўлароқ бир ёки ярим динор садақа қилиши керак. Чунки, Имом Аҳмад ва «Сунан» муаллифлари яхши санад билан Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ушбу ривоятини нақл қилганлар: «(Хотинига ҳайзлик пайтида жинсий алоқа қилган) одам бир ёки ярим динор садақа қилади».
Каффоротларни бир динор берсангиз ҳам, ярим динор берсангиз ҳам кифоядир. Бир динор Саудия жанийҳининг еттидан бирига тенгдир. Масалан, бир жанийҳ етмиш риёлга тенг бўлса, сиз унинг йигирма ёки қирқ риёлини фақиру фуқарога садақа қилиб берасиз.
Қон кўраётган аёлга пок бўлишидан, ёки қон тўхтаб ғусл қилишидан илгари қовушиш жоиз эмас. Чунки, Аллоҳ таоло:
«... ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз!» (Бақара: 222) – деган. Аллоҳ таоло ҳайз кўраётган хотинга ҳайз қони тўхтаб, покланмагунича – ғусл қилмагунича жинсий алоқа қилишга рухсат бермаган.
Хотини билан, хотини ғусл қилишидан илгари, жинсий алоқада бўлган эр, гуноҳкор бўлади ва унинг каффорот бериши шартдир.
Ҳайз кўраётган ёки ҳайз қони тўхтасада ғусл қилмаган хотини билан жинсий алоқа қилиши оқибатида фарзанд бўлиб қолса, бу фарзанд ношаръий эмас, балки шаръий фарзанд ҳисобланади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1844.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
  
Users browsing this thread: 5 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.