rinat80_09   11-25-2012, 10:31 PM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Агар хотини хомиладор булиб, сахрода тугса, лекин сут келмаса Эри уз хотинини эмиб сутни келтирса ва эри билмай сутни ичиб куйса энди эр хотин бир бирига талок буладими?
мана шу саволга биродаримиз жавоб тарикасида бир хадис келтирди, эр хотини иккаласи Оиша розиаллоху анхонинг олдига бориб сурайди, у киши энди сизлар эр хотин булмайсизлар деб жавоб ёзган, кейин Абдуллох ибн Маъсудга (розиаллоху анху) бориб айтганларида У киши: бунинг хеч киси йук, эр хотинликда давом этаверасизлар деган экан. бу хадис хакикатдан хам бор ми? бор булса сахих ми?

Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   11-26-2012, 11:26 AM
#2
(11-25-2012, 10:31 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(11-25-2012, 10:31 PM)beruni2008 Wrote: 1) Агар хотини хомиладор булиб, сахрода тугса, лекин сут келмаса Эри уз хотинини эмиб сутни келтирса ва эри билмай сутни ичиб куйса энди эр хотин бир бирига талок буладими?
Хотинимнинг кўкрагиини эмиб қўйдим ...

Савол: Менинг ёшим йигирма бирда бўлиб, бултур уйланганман. Хотиним билан жинсий муошарат қилар экан, унинг кўкрагини турли замонларда эмиб қўйганман. Бироқ, бунинг динимиз тарафидан қандай иш экани ҳақида ўйламаган эканман. Менга бу ҳақда фатво берсангиз. Шуни ҳам айтишим керакки, хотиним қизимни туққанидан кейин бу ишни қайта қилмадим. Яъни, ҳодиса фарзандимнинг туғилишидан илгари бўлган. Бу масъалага ойдинлик киритиб, менга йўл кўрсатинг: Мен нима қилишим керак? Шуни ҳам айтиб ўтайки, биз хотиним билан бир-биримизни жуда ҳам севамиз.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Эркалаш ва жинсий муносабат асносида тарафингиздан содир бўлган хотинингизни эмиб қўйишингизнинг сизга ва оилавий ҳаётингизга ҳеч қандай зарари йўқ. Қилган ишингиз мубоҳ бўлгани боис, сизга бирон жарима ҳам йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6942.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Кўкрагини эмиб қўйди ...

Савол: Менинг дўстим Мисрда яшайди. У менга бир мавзуда мактуб йўллаб, унинг ҳаётида рўй берган бир ҳодиса ҳақида сиздан фатво сўрашимни истабди. Ҳодиса шундай: У, хотини билан жинсий муносабатда бўлаётган пайтда сийнасидан сўриб, сутини ичиб қўйибди. У сутни ўша заҳоти тупуриб ташлаб оғзини ювибди ва Аллоҳга истиғфор айтибди. Шу кунимизгача унинг боши қотган. Айтингчи, ўша пайтда эмизикли бўлган боласи ошнамнинг ўғли бўладими ёки укасими? Хотинининг ҳукми нима бўлади? Аллоҳ таоло сизларни ўз паноҳида асрасин, Ислом уммонидан билимларингизни, салаф солиҳ йўлида юришни, ҳамда Аллоҳ муяссар қилганича исломий шариат ва пок суннат асосида насиҳат қилишни зиёда қилиб, Ислом ва мусулмонларга хизмат қилишингиз бардавом айласин, бу масъалага ойдинлик киритиб берсангиз.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Дўстингизга хотинининг сийнасини сўришида бирон зарар бўлмас. Ундан эмиб олган сут ҳам хотинини унга ҳаром қилмас. Чунки бу сутнинг ун(инг никоҳи)га ҳеч қандай таъсири йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 11950–2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
(11-25-2012, 10:31 PM)beruni2008 Wrote: мана шу саволга биродаримиз жавоб тарикасида бир хадис келтирди, эр хотини иккаласи Оиша розиаллоху анхонинг олдига бориб сурайди, у киши энди сизлар эр хотин булмайсизлар деб жавоб ёзган, кейин Абдуллох ибн Маъсудга (розиаллоху анху) бориб айтганларида У киши: бунинг хеч киси йук, эр хотинликда давом этаверасизлар деган экан. бу хадис хакикатдан хам бор ми? бор булса сахих ми?
Имкони бўлса ўша биродарингиз айтган ҳадисларининг иснодини ҳам келтириб ўтсинлар.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.