rinat80_09   04-24-2012, 01:31 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Шариатимизда "Дуппи" кийиб намоз укишлик хакида бирор аник сахих маълумот бор ми? хозирда купчилик намозхонларимиз агар дуппи кимасдан намоз укисангиз "макрух" булади агар касддан киймасангиз умуман "харом" булади деган фатволарни беришиябди, уша масала буйича Салафларимиз ва уламоларимиз нима дейишган? Аллох рози булсин!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Муслим   04-24-2012, 05:50 PM
#2
(04-24-2012, 01:31 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(04-24-2012, 01:31 AM)beruni2008 Wrote: 1) Шариатимизда "Дуппи" кийиб намоз укишлик хакида бирор аник сахих маълумот бор ми? хозирда купчилик намозхонларимиз агар дуппи кимасдан намоз укисангиз "макрух" булади агар касддан киймасангиз умуман "харом" булади деган фатволарни беришиябди, уша масала буйича Салафларимиз ва уламоларимиз нима дейишган? Аллох рози булсин!
Аллоҳ таоло намозхон кишини намоз вақтида ясаниш ва зийнатланишга буюради: "Эй, одам болалари, ҳар бир сажда (намоз) вақтида (ва маконида) зийнатланинг!" (Аъроф: 31)
Намоз учун ясаниш шунчаки авратни беркитишдан ортиқ ва зиёда бўлган амалдир. Шу боис ҳам аёл киши намозда бошини беркитишга буюрилади, гарчи, ўзига маҳрам бўлган кишилар олдида бошини очиб юриши жоиз бўлса ҳам.
Шайхул Ислом Ибн Таймия шундай дейдилар:
"Намоз учун зийнатланиш авратни беркитишдан зиёда амал бўлиб, бу масаладаги асос аслида Китоб, Суннат ва ижмоъда мавжуддир. Китобдан далил Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг ушбу сўзи: "Эй, одам болалари, ҳар бир сажда (намоз) вақтида (ва маконида) зийнатланинг!" Мушриклар байтуллоҳни яланғоч ҳолда тавоф қилардилар. Аллоҳ таоло бунга раддия ўлароқ юқоридаги ояти каримани нозил қилди. Оятда ҳар бир "масжидда" деган лафз ишлатилади. Маълумки, ҳар бир сажда қилинадиган жойга араб тилида масжид дейилади. Бу шунга далолат қиладики, намоз ва тавоф учун сутра қилишлик, авратни беркитишлик Аллоҳга ибодат қилиш учун зийнатланиш қасд қилинган амаллар сирасига киради. Шунинг учун ҳам оятда сатри аврат эмас, балки "зийнат" сўзи ишлатилди, токи, банда шунчаки авратни беркитиш билангина чекланиб қолмай балки, ибодатга зийнатланиши ҳам кераклигини баён қилиш учун.
Суннатдан далил эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларидир: "Аллоҳ таоло ҳар бир ҳайз кўрувчи (яъни аёл)нинг намозини рўмол билан ўқисагина қабул қилади."...
Ижмоъга келсак, Абу Бакр ибнул Мунзир бу борада қуйидагиларни айтади: "Озод ва балоғатга етган аёл намоз ўқиганда бошини беркитиши лозимлигига илм аҳли итифоқ қилишган. Агарда аёл киши боши очиқ ҳолда намоз ўқиса у намозини бошқаттан ўқимоғи лозимдир".
Шунингдек, Ибнул Мунзирдан бошқалар ҳам барча намозда намозхон ўз олдидан ҳеч ким ўтиб кетмаслигини таъминлаш учун сутра учун яроқли бўлган биронта нарсани тўсиқ қилишлиги ҳақидаги аҳли илмлар ижмоъсини нақл қилганлар." (Шарҳул умда: 4-258, 259)
Юқорида айтилганлардан маълум бўладики, намозхон киши намоз учун зийнатланмоғи керак. Бироқ, бу зийнат у ёки бу ўлканинг урф-одатларига биноан бир-биридан тафовут қилади. Саволда бош яланг ҳолда намоз ўқиш тилга олинган. Агар савол берувчи биродаримиз истиқомат қиладиган юртнинг урфига кўра комил зийнатланиш бошни ёпиш ва енги узун либос кийишни тақозо қилса, у ҳолда саволда айтилган ҳайъатда намозга кириш Аллоҳ Таоло амрига хилоф бўлади, гарчи, намоз дуруст бўлса ҳам. Аммо бу либос яъни бош яланг юриш ўша ўлканинг урфи бўйича одатий ҳисобланса, унда саволда тилга олинган кайфиятда намозга шуруъ қилишнинг ҳеч қандай зарари йўқ.
Яна шуни ҳам билиб қўйиш керакки, ҳукм либоснинг ҳар хил бўлишлиги жиҳатидан ҳам ўзгариб туради. Баъзи исломий ўлкаларда енги калта кўйлак кийиш ва у билан зийнатланиш одат тусига кирган бўлса, ундай либос билан дейлик, ишхона, меҳмон ва ҳоказога борилса бу каби либос билан намоз ўқиш жоиз бўлади. Аммо аксинча бўлиб, бундай либос ўша шаҳарнинг урф-одати бўйича зийнат либосидан деб қаралмаса, балки, уни киши фақат уйида ёхуд уйқуга ётаётганда киядиган либослардан бўлса. Мана шундай ҳолатда мазкур либосда намоз ўқиш ярамайди.
Қуйида масалага оид аҳли илмлар фатволаридан айримларини келтириб ўтамиз. Уларнинг барчаси, юқорида айтилган қоида яъни "бу масаладаги қатъий ҳукм муайян шаҳарнинг урф-одатига тобеъ эканини" баён қилади.

Бош кийимсиз имомликка ўтиш

Савол: Агар имомликка ўтаётган киши бошида бош кийими бўлмаса бунинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Бунинг зарари йўқ. Чунки бош аврат маҳалли эмас. Балки намозда вожиб бўлган нарса кишининг эгнида изор (Изор: Белдан пастни ёпиш учун кийиладиган либос, иштон) ва ридо (Ридо: устки либос, кўйлак, яктак) бўлишлигидир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Биронтангиз елкаси устидан ўтмайдиган (яъни масалан фақат авратини беркитиб турадиган, иштон каби) битта либосда намоз ўқимасин!". Лекин, зийнатланиб, либосини мукаммал қилиб намоз ўқиса бу албатта афзалдир. Зеро, Аллоҳ азза ва жалла марҳамат қиладики: “Эй, одам болалари, ҳар бир сажда (намоз) вақтида (ва маконида) зийнатланинг!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Аммо у шундай шаҳарда бўлсаки, бошни беркитиш у шаҳарнинг урф-одатларига кирмаса, бошяланг ҳолда намоз ўқишнинг зарари йўқ.

Шайх Абдулазиз Ибн Бознинг фатволар тўплами, (10-405,406).

Бошяланг ҳолда намоз ўқиш ҳақида

Cавол: Салласиз намоз ўқиш жоизми? Имомликка ўтаётган киши ғутрасиз (Ғутра: араблар киядиган рўмолсифат бош кийими) намоз ўқиши жоизми? Салланинг ўрнига дўппи кийса ҳам бўладими?
Жавоб: Салласиз намоз ўқиш жоиз. Чунки, бош аврат ҳисобланмайди. Бинобарин, намозда уни ёпишлик вожиб бўлмайди. Бунда хоҳ имом бўлсин, хоҳ мунфарид (Мунфарид: фиқҳда якка ҳолда намоз ўқувчи кишига айтилади), хоҳ маъмум (Маъмум: Имомга эргашган ҳолда намоз ўқувчи киши) бўлсин фарқи йўқ. Лекин намозда кийиш одат тусига кирган саллани ўраган ҳолда намоз ўқиши афзалдир. Айниқса бир ўзи эмас, жамоатга имомлик қилса, бу афзаллик янада таъкидланади. Зеро, салла зийнатдандир. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Эй, одам болалари, ҳар бир сажда (намоз) вақтида (ва маконида) зийнатланинг!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Маълумки, эҳромдаги эркак кишилар эҳромдалик пайтда бошни ёпишдан ман қилинганликлари учун бошяланг ҳолда намоз ўқийдилар. Шундан билинадики, бошяланг ҳолда намоз ўқишнинг гуноҳи йўқ.

Шайх Абдулазиз Ибн Боз фатволар тўплами, 10-406.

Бош кийимсиз намоз ўқишнинг ҳукми

Савол: Мен бош яланг ҳолда намоз ўқийман. Бироқ, масжидимиздаги намозхонларнинг айримлари бу борада менга эътироз билдирадилар. Уларнинг айтишича, бундай ҳолда намоз ўқисам суннатга хилоф иш тутган бўларканман ва шу туфайли айрим савоблардан бебаҳра бўлиб қолар эканман. Намозда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқ тарздаги либос қандай бўлиши керак?
Жавоб: Хабарларда келишича, Ибн Умар разияллоҳу анҳу ходимлари Нофеъга:
"Одамларнинг олдига бошяланг чиқасанми? - дедилар.
Йўқ, (бундан уяламан) деди Нофеъ. Шунда Ибн Умар:
Ахир Аллоҳ азза ва жалла уялинишликка ҳақлироқ-ку!" - деган эканлар.
Бу сўзлар намозда афзали бошни ёпишлик эканига далолат қилади. Бироқ, бу масалани Аллоҳ Таолонинг: “Эй, одам болалари, ҳар бир сажда (намоз) вақтида (ва маконида) зийнатланинг!” (Аъроф сураси, 31), ояти каримасига татбиқ қиладиган бўлсак, бизга қуйидаги нарса ойдинлашади.
Бошга нарса кийиш зийнатдан деб эътибор қилинадиган ўлкада бошни ёпиб намоз ўқиш афзал. Аммо бошга нарса кийишлик зийнат деб эътибор қилинмайдиган қавм ичида бўлсак, намозда бош кийим кийиш афзал деб айтолмаймиз, худди шунингдек, бош яланг ўқиш ҳам афзал деёлмаймиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ул Зотнинг саллада намоз ўқишлари собит бўлган. Салла эса бошни ёпиб турувчи нарсадир.

Шайх Ибн Усаймийн раҳимаҳуллоҳ, “Аш-Шарҳул Мумтиъ”

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.