Яратган зот ибодат килинишга лойикдир.
Аллох инсонларни Ўзига ибодат килишга буюрар экан, уларни Ўзи яратганини таъкидлайди. Дархакикат, бу оламни ва унинг ичидаги барча махлукотларни яратган, уларнинг ишларини бошкариб, барча жонзотга ризк ато килаётган Зот ибодат килинишга, дуо килинишга муносибдир. Куртубий ""сизларни ва сизлардан аввалгиларни хам яратган Раббингиз"" деган ибора тафсирида ёзадилар: ""Аллох инсонларни яратиш сифатини бошка сифатларидан алохида хослаб зикр килди. Чунки араблар ўзларини Аллох яратганлигига икрор бўлардилар. Шунинг учун Аллох уларга ушбу хакикатни хужжат ва танбех сифатида келтирди... Аллох уларга ўзларидан аввалгиларни хам эслатдики, токи билсинлар, улардан аввалгиларни (яратиб) ўлдирган Зот буларни хам яратган экан, албатта ўлдиради хам. Шунинг учун ўзларидан аввал ўтганларнинг ахволлари кандай бўлганлигини эсласинлар ва уларнинг ичларидан халок этилганлари кандай ишларни килиб ўтганлари хакида тафаккур юритсинлар. Билсинларки, ўшалар кандай синовларга дучор этилган бўлсалар, булар хам ўшандай синовларга дучор килинадилар, валлоху аълам"".
Аллох таолонинг ""шоядки"" деган сўзи бандаларга умид багишлайди.
Куръон оятларида кўп келадиган ""шоядки"" ( لَعَلّ ) калимаси хакида уламолар бир канча фикрларни айтишган. Жумладан, Жалолайн тафсири муаллифлари айтадилар: "" لَعَلّ "" аслида умидни ифода килади, аммо у Аллохнинг каломида келса ишнинг амалга ошиши аник эканини билдиради"".
""...шоядки, такводор бўлсангизлар"" - деган жумланинг тафсирида Табарий ёзадилар: ""Бу шундай маънодаки, сизларни яратган Раббингизга ибодат килишингиз, буюрган ва кайтарган ишларда Унга итоат этишингиз, ибодатни ёлгиз Унинг Ўзига багишлашингиз билан шояд Раббингиздан такво килсангиз, яъни сизларнинг устингизга Унинг газаби тушишидан саклансангиз ва Раббилари улардан рози бўлган такводорлардан бўлсангиз"".
Яна Табарий ёзадилар: ""Агар кимдир: олий мактовли Зот кандай килиб ""шоядки такводор бўлсангизлар"", деб айтади, ахир, бандалар Унга ибодат ва итоат килсалар, нима натижага эришишларини Унинг Ўзи билмайдими? ""Мана бу ишни килсанглар, эхтимол такводор бўларсизлар"", дейиш билан Унга ибодат килишларидан келадиган натижа хакидаги хабарни шубха остига кўйган бўлмайдими? - деб айтса, унга мана бундай жавоб килинади: Йўк, бу жумла сиз ўйлаган маънода эмас. Бунинг маъноси мана бундай: Унга тоатда бўлиш, тавхидига риоя этиш, рубубиятда яккалаш ва сигиниш оркали такводорларга айланишингиз учун сизларни ва сизлардан аввалгиларни яратган Раббингизга ибодат килингиз"".
Аллома Саъдийнинг хам бу оятга берган тафсирлари чиройлидир: ""Бунинг маъноси ""агар сизлар Аллохнинг якка Ўзига ибодат килсангизлар, шунинг сабаби ила Унинг газаби ва азобидан сакланган бўласизлар. Чунки сизлар шунга олиб келадиган сабабни пайдо килган бўласизлар"", дегани хам бўлиши мумкин. Яна бу оятга ""агар сизлар Аллохга ибодат килсангизлар, такво билан сифатланган инсонларга, яъни муттакийларга айланасизлар"", деган маъно бериш хам мумкин. Хар икки маъно хам тўгри бўлади. Чунки бу икки маъно бир-бирини такозо килади. Яъни кимки мукаммал ибодатни бажо килса, муттакийлардан бўлади. Кимки муттакийлардан бўлса, Унга Аллохнинг азоби ва газабидан нажот топиш насиб бўлади"".
Куртубий хам Куръони каримда келган бу каби ибораларнинг бир нечтасини эслатиб, уларга ажойиб маъноларни берадилар.
{ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ } [البقرة:37]، { لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ } [البقرة:25]، { لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ } [الأنعام:251]، { لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ } [البقرة:35]
""Шоядки акл юргизсангизлар"", ""шоядки шукр килсангизлар"", ""шоядки эслатма олсангизлар"", ""шоядки хидоят топсангизлар"". Бу ўринда "" لَعَلّ "" (""шоядки"") ўзининг аслига кўра умид ва бирор ишнинг амалга ошишини кутиш маъносида бўлиб, бу одамзоднинг табиатига тегишли ишдир. Оятда гўёки уларга айтилаяптики, шу айтилган ишларни килар экансизлар, сизлар насихат олишни, эслатма олишни ва такво хосил килишни умид килган холингизда бўлинг"".
Ибн Касир айтадилар: ""Аллох таборака ва таоло Ўзининг ягона илохлигининг баёнига киришиб, айтадики, бандаларни йўкликдан борликка келтириб, уларга Ўз инъомларини ато килувчи Зот факат Удир. У инсонлар устига Ўзининг зохирий-у ботиний неъматларини ёгдирди. Ерни тўшак, бешик мисоли ором оладиган макон килди. Унга улкан тогларни ўрнатиб, мустахкамлади, баркарорлаштирди. Осмонни бино килиб кўйдики, у иморатнинг томидир. Бошка бир оятда ""Осмонни хеч бир зарар етмайдиган мустахкам том килиб кўйдик"", деган. Аллох... сувни тушириб, у туфайли одамларнинг ўзларига ва хайвонларига ризк-емиш бўлсин учун хамма гувох бўлиб турган турли-туман донларни, меваларни ундириб чикариб берди. Бу хакда Куръоннинг бир неча ерида келган... Мазмуни шундан иборатки, Аллох яратувчи, ризк берувчи, олам ва унинг ичидагиларнинг эгасидир, уларнинг бокувчисидир. Шундай экан, ёлгиз Унинг Ўзи ибодат килинишга лойик, Унга бирор нарсанинг шерик килиниши мумкин эмас. Шунинг учун ""Бас, билиб туриб, Аллохга тенглаштириш учун шериклар ўйлаб топманглар"", деб айтди. ""Сахихайн""да Ибн Аббосдан ривоят килинадики, у киши дедилар: Мен эй Расулуллох, Аллох хузурида энг каттик гунох нима, деб сўрадим. У киши айтдилар: ""Аллохнинг тенгдоши бор деб даъво килишингдир, холбуки сени У яратган""... Шунингдек, Муознинг хадисида келадики, Пайгамбар дедилар: ""Биласанми, Аллохнинг бандалар устидаги хакки нима?"" ""Аллохнинг хакки бандаларнинг Унга ибодат килишлари ва хеч нимани Унга шерик килмасликларидир"". "