Pages (3):    1 2 3   
mutaallim   06-14-2015, 01:42 AM
#11
Ана шу тавҳид “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган сўзингизнинг маъноси. Илоҳ улар наздида ушбу ишлар учун қасд қилинадиган нарса. Хоҳ фаришта ёки пайғамбар ёҳуд валий ёкида дарахт ё қабр ёки жин бўлсин баробардир. Илоҳ, у Яратувчи, ризқ берувчи, Бошқарувчи дея ирода қилмаганлар. Юқорида сизга айтиб ўтганимдек улар буни ягона Аллоҳ учун эканини билардилар. Улар илоҳ дея назарда тутганлари, замонамиз мушриклари “Саййид” дея назарда тутаётганларидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар олдига келиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлмиш тавҳид калимасига уларни даъват қилдилар.
Ушбу калимадан мурод унинг маъноси, шунчаки-(қуруқ) лафзи эмас. Жоҳил кофирлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу калимадан муродлари Аллоҳ таолони (бирор ибодат билан) боғланиш ила ёлғизлаш, Ундан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтириш ва ундан пок-(безор) бўлиш эканини билардилар. У киши уларга “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтинглар деганларида: “(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!»”. (Сод: 5), дедилар.
Жоҳил кофирлар ана шуни билган эканларини билиб олган бўлсангиз, ушбу калиманиниг тафсири ҳақида жоҳил кофирлар билганини билмаган ҳолда исломни даъво қиладиган кимсадан ажабланасан киши! Балки у буни, қалб унинг маъноларидан бирор нарсага эътиқод қўймай ҳарфларини талаффуз қилиш деб ўйлайди. Уларнинг уддабурони унинг маъноси: Аллоҳгина яратади, ризқ беради ва ишни бошқаради, деб ўйлайди. “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини жоҳил кофирлар ундан билувчироқ бўлган кимсада хайр йўқ.

Шарҳ:
“Ана шу тавҳид “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган сўзингизнинг маъноси”. Тавҳид юқорида баён қилинди. У Аллоҳ азза ва жаллани жонлиқ сўйиш, назр аташ, ўтиниб ёрдам сўраш ва жамийки ибодат турлари билан қасд қилиш ила ёлғизлашликдир. Ана шу тавҳид. У “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси рад этиш ва исбот қилишни ўз ичига олган. “Ла” билан рад этилди ва “Илла” билан исбот қилинди.
“Ла” билан рад этилган нарса, у ибодатга мустаҳиқ бўлиш ёки Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ҳақ илоҳ бор эканидир. Демак, “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. (Ибн Жарир ат-Табарийнинг тафсири (24/81), Абу ас-Суъуднинг тафсири (1/10), Шавконий “Фатҳул Қодир” (1/281), Мунавий “Файд ал-Қодир” (1/77), (2/461), “Тайсир ал-Азиз ал-Ҳамид Шарҳ Китаб ат-Тавҳид” (53)). Чунки илоҳ сўзининг маъноси: маъбуд. Ва бу, араб тилида маъруф. Ҳамда у, арабларнинг ҳолатидан ҳам маъруф. Ҳудди бино дея қурилган нарса назарда тутилгани каби ва шунга ўхшаш. Илоҳ маъбуд маъносида. Илоҳлаштирди-(сиғинди), яъни, муҳаббат ва улуғлашлик билан ибодат қилди.
Демак, улиҳиятнинг маъноси: убудият. Улуҳият тавҳидининг маъноси: убудият тавҳиди. Илоҳиёт тавҳиди: ибодат тавҳиди. Илоҳнинг маъноси: маъбуд бўлади. Шунинг учун камолот сифатлари унга қайтадиган ва унда жамланадиган “Аллоҳ” исмининг маъноси ҳақ маъбуддир.
Баъзилар: Аллоҳ – ҳақ маъбудга аломат-(белги). Аллоҳ аслида ал-илоҳдир саҳиҳ (қавл)га кўра. Чунки у ясалган-(тусланган). “Ал-илоҳ”даги ҳамза тахфиф қилинган. Натижада Унга кўп дуо қилиш, Ундан умид қилиш ва Унга шу исми билан васила қилиш сабабли “Аллоҳ” бўлган, дедилар. (Қуртубий тафсири (1/55), “Зад ал-Масир” (1/9), “Бадаиъ ал-Фаваид” (2/473), Ибн Касир тафсири (1/20), “Фатҳул Мажид” (9)).
Мақсад шуки, “Ла илаҳа” калимасида убудият мавжуд. Ҳамда бу Қуръон ва араб тилида қарор топган. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Аллоҳ билан бирга яна бирон ҳақ илоҳ борми?!”. (Намл: 60). Яъни, Аллоҳ билан бирга ҳақ маъбуд борми? Чунки улар Аллоҳ билан бирга маъбуд исбот қилгандилар, Аллоҳ азза ва жалла билан бирга Раб исбот қилмаганлар. Ибн Аббоснинг Аъроф сурасидаги машҳур қироатларида ворид бўлгани ҳам шу жумладан: “و يذرك و إلاهتك” “Ҳамда сени ва илоҳларингни тарк этишига”. (Аъроф: 127). Яъни, сенга ибодат қилишни. (Табарий тафсири (1/54), Ибн Абу Ҳотим тафсири (5/1538), Саъид ибн Мансурнинг “Сунан”и (5/151), Бағавий тафсири (2/189)).
Илоҳ ва улуҳият, буларнинг бари ибодат маъносига қайтади.
Демак, ибодат маъноси бошқариш ва (коинот) ишини тасарруф этиш маъносида эмас. Ва бу, араблар наздида маъруф. Араблар бундан фақат ибодат қилди деб билишган. Ва бу унинг луғат ва шариат жиҳатидан ҳаракатидир.
Бу эса улуҳиятни рубубият деб изоҳлайдиган муфассирлардан иборат барча фирқа эгалари ва уларнинг йўлидан юрганларнинг сўзи ботил эканига далолат қилади. Шунинг учун имом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ илоҳ маъносидаги тушунчани тўғирлаганлари ҳамда улуҳият билан рубубият ўртасидаги фарқ илм борасида баён қилган энг улкан нарса бўлди. Ушбу масаладаги салафларнинг сўзлари ва илоҳ Рабдан ўзга экани ҳақида уламоларнинг сўзлари ҳамда Раб дея қўлланганда бошқарувчи, тасарруф этувчи ирода қилишини кўтардилар.
Бир мартта у киши раҳимаҳуллоҳга: рубубият улуҳиятдан мутлақо бошқами, Раб дея қўлланганда илоҳ ирода қилинмайдими?-дея савол йўлланди. Шунда имом раҳимаҳуллоҳ жавоб бердилар ва у маъруф жавобларида девон шаклига келтирилган (“Муаллафат ал-Имам аш-Шайх Муҳаммад ибн Абдилваҳҳаб раҳимаҳуллоҳ фил Ақида” (17), “Дурар ас-Сания” (1/68), “Росаил Шахсия” иккинчи рисола (17)): Улуҳият ва рубубият ҳамда илоҳ ва Раб жамланганда ажраладиган ва ажралганда жамланадиган лафзлардан. (Яъни, илоҳ ёки Раб ёлғиз келганда бири иккинчисининг маъносини ўз ичига олади. Иккиси ҳам бир ўринда зикр қилинганда эса ҳар бири ўз маъносини ифодалайди, тарж). Гоҳида ёлғиз Раб қўлланади ва у билан илоҳ назарда тутилади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрига қўйилгандаги банданинг ҳолатини сифатлаб айтган сўзлари каби: “… Унинг олдига икки фаришта келиб, уни ўтқизадилар ва унга: Раббинг ким?-дейдилар”. (Абу Довуд “Сунан” (4753), Аҳмад “Муснад” (4/287, 295, 296), Ҳоким “Мустадрок” ва саҳиҳ деди (1/37-40), Байҳақий “Қабр азобини исбот қилиш” (20) Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят). Яъни, маъбудинг ким? (Кимга ибодат қилиб ўтдинг?) Чунки синов-(имтиҳон) рубубиятда юз бермаган. Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавлида: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини … Парвардигор-(Раб) деб билдилар”. (Тавба: 31). Унинг тафсири борасида Адий розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида дедилар: “Улар (насронийлар) уларга ибодат қилмаганлар. Бироқ уларга бирор нарсани ҳалол қилиб берсалар уни ҳалол деб билардилар. Уларга бирор нарсани ҳаром қилиб берсалар уни ҳаром деб билардилар”. (Термизий “Сунан” (3095): Бу “Ғариб” ҳадис бўлиб, уни фақат Абдуссалом ибн Ҳарбнинг ҳадисидан биламиз, деди). Шунда рубубият убудият изоҳига айланди. Шунингдек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавлида: “У (пайғамбар) сизларни фаришталар ва бошқа пайғамбарларни Роб қилиб олишингизга буюриши ҳам жоиз эмас. Ахир у сизларни мусулмон – Аллоҳга бўйинсунгувчи бўлганингиздан кейин куфр – динсизликка қайтишга буюрадими?!”. (Оли Имрон: 80).
Яъни, олиҳа. У киши Раб ва илоҳ лафзи жамланганда ажраладиган ва ажралганда жамланадиган ислом ва иймон лафзи каби дея ирода қиляптилар. Бироқ бирининг далолати, яъни, Рабнинг илоҳга далолати, ё ўз зимнига олиш далолати ёҳуд лозим тутиш далолатидир. Яъни, рубубият улуҳиятни ўз ичига олади. Ёки Раб бўлар экан, У маъбуд ҳам бўлиши, илоҳ бўлар экан, У Раб ҳам бўлиши лозим бўлади. Яъни, одамлар Раб бўлмаган нарсага қандай ибодат қиладилар? Яратувчи, ризқ берувчи бўлмаган нарсага? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?!”. (Аъроф: 191). Шак-шубҳа йўқки, яратмайдиган ибодатга лойиқ эмас.
Бу, араблар наздида маъруф. Юнон китоблари таржима қилингунга қадар саҳоба ва тобеинлар наздида мъруф эди. (Кейинчалик) шариат олиб келган нарса билан юнон илмларидаги нарса ўртасида қоришиш бўлди. Ушбу китобларни таржима қилганлар, уни ким ўқиса ўқиди. Энг улкан мақсад киши ушбу борлиққа боқиши ва Аллоҳ азза ва жалланинг рубубиятини исбот қилиши қилиб олишди. Шунинг учун: биринчи мақсад рубубият. Агар киши назар ташлаш билан Аллоҳ азза ва жалла ушбу борлиқни вожиб қилувчи-(йўқдан бор қилувчи) дея исбот қилса иқрор бўлувчи ва мўминга айланади, дедилар. Мутакаллимлар назар ва фалсафа борасида ўз мактабларида юнонлардан таъсирланишган вақт илоҳ маъносини рубубиятга қайтади дедилар.
Шунинг учун мутакаллимларнинг тафсирлари илоҳни икки қавлга кўра (изоҳлаганини) топасиз:
Биринчи қавл: улардан: илоҳ – ихтиро қилишга Қодир, дейдиганлари бор. (Шайх Абдурраҳмон ибн Ҳасан раҳимаҳуллоҳ “Дурар Сания” (1/320)да шундай дедилар: “Ашъарийлар диннинг учта асосида хатога йўл қўйдилар. Тавҳид борасида ҳам хатога йўл қўйдилар. “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг тафсири борасида ихтиро қилишга Қодир деган маънонигина билдилар”. “Мажмуъ Фатово” (3/101), “Даръ Таъаруз ал-Ақл ва ан-Нақл” (1/226), “Ал-Милал ва ан-Ниҳал” (1/100)га ҳам қаранг). Яъни, Холиқ. (“Мажмуъ Фатово” (3/101)).
Иккинчи қавл: Ашъарийларнинг машҳур сўзларидаги қавли: илоҳ – ўзгасидан беҳожат, Ундан ўзга барча унга муҳтож. Ҳатто Санусий машҳур “Умм ал-Бороҳин”да ақидалари борасида шундай деди (Муҳаммад ибн Юсуф ибн Ҳасан ас-Санусий 895 ҳижрий йили вафот этди. “Кашф аз-Зунун” (1/170)га қаранг): “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: Аллоҳдан бошқа ўзгасидан беҳожат бўладиган ва Ундан бошқа барча Унга муҳтож бўладиган Зот йўқ. Бу эса Аллоҳдан бошқа бирортаси ўзгасидан беҳожат бўлмайди, У беҳожат бўлишда ягона, У азза ва жалла барча нарса Унга муҳтож бўлишда яккадир дея Абу Жаҳл иқрор бўлган ва Абу Лаҳаб иқрор бўлган нарсадир. Араб мушриклари ҳам бунга иқрор бўлган. Мулҳид-(атеист) бўлмаган ҳар бир киши унга иқрор бўлади. Чунки Аллоҳ энг буюк беҳожат Зот, У энг катта куч ила кучли Зот. Бу эса кўплаб муфассир ва кўплаб ҳадис шарҳловчилари юриб ўтган бало жумласидандир. Ҳатто улуҳиятни рубубият деб изоҳлайдиган бўлишди. Натижада катта оғишиш юз берди. Ҳар икки қавлга кўра ҳам илоҳ рубубият билан изоҳланди. Чунки яратишга қодир бўлиш, бу рубубият. Ўзгасидан беҳожат, Ундан ўзга барча нарса Унга муҳтож, бу ҳам рубубият. У, рубубият сифатларидан, улуҳият сифатларидан эмас.
Мусулмонлар орасида бу юз бериб, ушбу қавл истеъмолга киргач, улар наздида иймон белгиси икки Рабга иқрор бўлмаслик бўлиб қолди. Улар буни икки илоҳ бор эканига иқрор бўлмаслик дея ифодалайдилар. Шунинг учун Анбиё сурасида: “Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга илоҳлар булганида, ҳар иккиси бузилиб кетар эди”. (Анбиё: 22). Ушбу оятни Аллоҳ азза ва жалла рубубиятда ёлғиз эканига исбот дея далил қилдилар. Ушбу оят икки (илоҳ бўлиши) ўзаро бир-бирига ҳалақит беришига далил, дейдилар. Уларнинг наздида бунинг маъноси, икки илоҳ бўлиши, бу унинг мулкида тасарруф қилишига, бу эса мулкнинг бир қисмида тасарруф этишига чек қўяди. Ўзаро бир-бирига ҳалақит бериш ва изтироб юз бериши чорасиз. Чунки бу ўз иродасига эга, бу ҳам ўз иродасига эга. Бу ўринда илоҳни айни Раб дедилар. Шунинг учун уни, уларнинг наздида ғоя бўлган рубубият тавҳидига далил қилиб олдилар. Ва бу, мусулмонларга кириб борди. Кириб бориб, одамлар ашъарий, мотуридий, мўътазила мазҳаби ва мутакаллимларнинг йўлларига эргашишга киришиб кетишгач, улар наздидаги ғоя рубубият тавҳидига айланди. Шунинг учун анавилар улар наздида мушрикка айланмади. Бу эса “Ла илаҳа иллаллоҳ”дан тўсиш ва уни рубубият тавҳиди билан изоҳлашда юз берган энг улкан фитна. Шунинг учун ашъарийлар ақидасида, “Санусия ал-Кубро” улар назида “Уммул Бароҳин” (“Далиллар онаси”) деб аталади, шу ерда айтадики: илоҳ – ўзгасидан беҳожат, Ундан ўзга барча нарса Унга муҳтож. Ушбу калимани бу тариқа изоҳлаш, у “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси эмас. Балки у, “Борлиқда Аллоҳдан ўзга Раб йўқ” калимасидир. Илоҳ Рабдан ўзга. Улуҳият маъноси бошқа, рубубият маъноси бошқа. (Абус Саъадат “Ан-Ниҳая фий Ғориб ал-Ҳадис” (2/179-180)да деди: “Раб луғатда ал-Малик (Подшоҳ), тасарруф этувчи, Бошқарувчи, Тарбияткунанда, ал-Қоййим-(тутиб турувчи), Неъматлантирувчи. Тарбия қилди, тарбия қилади, яъни, унга Раб бўлди, дейилади. Фалончи ўғлини тарбия қилди, тарбия қилади, дейилади. Бари бир маънода”. Қисқа ўзгартириш билан сўзи тугади. Табарий тафсири (1/62)га қаранг). Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлида “Аллоҳ” номи “Оламларнинг Рабби”га сифат бўлиши мумкин бўлди: “Ҳамду сано бутун оламлар Хожаси … Аллоҳ учундир”. (Фотиҳа: 2). Агар рубубият, у улуҳият бўлганида ёки улуҳият, у рубубият бўлганида, албатта, бир нарсани айни ўзига васф қилиш бўларди. Бу эса биз Қуръонни ундан пок деб биладиган сўздаги зиёдаликдир.
Бундан мақсад шуки, мутакаллим ва уларнинг йўлидан юрганларнинг наздида илоҳиётнинг маъноси рубубиятдир. Шунинг учун мушриклар ва мушрикларнинг уламолари ана у ўликларни восита қилишга, бу тавҳидга футур етказмайди дея даъват қилдилар. Чунки уларнинг наздидаги тавҳид, у рубубиятдир. Ширкни яхши деб ҳисоблаш ва бу борада енгилтаклик қилиш негизида бино қилинган қоида, у тавҳид калимасини изоҳлашдаги ихтилоф. Бунинг сабаби, улар тавҳид калимасининг маъноси ихтиро қилишга қодир, Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ихтиро қилиш ва яратишга бирортаси қодир эмас, дея изоҳладилар. Бунга эса Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилган ҳар бир кимса иймон келтирганидир.
Шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ана шу тавҳид “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган сўзингизнинг маъноси”. Яъни, бундан олдин баён қилинган сўзлар. “Илоҳ улар наздида”. Яъни, араблар наздида. “Ушбу ишлар учун қасд қилинадиган нарса. Хоҳ фаришта ёки пайғамбар ёҳуд валий ёкида дарахт ё қабр ёки жин бўлсин баробардир. Илоҳ, у Яратувчи, ризқ берувчи, Бошқарувчи дея ирода қилмаганлар. Юқорида сизга айтиб ўтганимдек улар буни ягона Аллоҳ учун эканини билардилар”. Бу эса ишонарлидир. Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “(Эй Муҳаммад), қасамки, агар сиз улардан: «Осмонлар ва ерни ким яратган?» деб сўрасангиз, албатта: «Уларни қудратли ва Билувчи (Аллоҳ) яратган», дерлар. (Аммо ўзлари ҳеч нарса ярата олмайдиган бут ва санамларни У зотга шерик қилиб, уларга сиғинурлар)”. (Зухруф: 9). У азза ва жалла деди: “Қасамки, агар сиз улардан «Осмонлар ва ерни ким яратган», деб сўрасангиз, улар албатта «Аллоҳ» дерлар. Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз…”. (Зумар: 38). У азза ва жалла деди: “(Эй Муҳаммад) айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар”. (Юнус: 31).
mutaallim   06-14-2015, 01:50 AM
#12
Демак, рубубият маъноларининг аксарини ёлғиз Аллоҳ азза ва жаллага мансуб деб билардилар. Олиҳаларига ундан бирор нарса исбот қилмаганлар. Шунинг учун кемага минганларида якка Аллоҳга дуо қилардилар. Чунки бу улкан талаб билан якка Аллоҳ мустақил бўлади. У ёлғиз Унга юзланишни яхши кўради деб билардилар. Чунки олиҳалари улардан йироқ эди. Бу эса мутакаллим ва уларнинг йўлидан юрганларнинг: “Ла илаҳа иллаллоҳ” – Аллоҳдан бошқа ихтиро қилиш-(яратиш)га қодир зот йўқ, деган сўзларига мухолиф. Чунки араблар ушбу калима ихтиро қилишга қодирлиги учун эмас улуҳият учун келганида шак-шубҳа қилмаганлар. Акс ҳолда биз бунга иймон келтирамиз дердилар. Бироқ: “(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?!”. (Сод: 5), дедилар. Бу ишонарлидир.
Шайх раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Илоҳ, у Яратувчи, ризқ берувчи, Бошқарувчи дея ирода қилмаганлар. Юқорида сизга айтиб ўтганимдек улар буни ягона Аллоҳ учун эканини билардилар. Улар илоҳ дея назарда тутганлари, замонамиз мушриклари “Саййид” дея назарда тутаётганларидир”. “Саййид” араб тилида: ўз мулкида итоат қилинадиган бошқарувчи. (Абус Саъадат “Ан-Ниҳая фий Ғориб ал-Асар” (2/418)да шундай деди: “Саййид” Раб, подшоҳ, шарафли киши, фазилат эгаси, олийжаноб, мулойим, қавмининг азиятини кўтарадиган, эр ва раҳбарга қўлланади”. “Машариқ ал-Анвар” (2/230) ва “Лисан ал-Араб” (3/228)га қаранг). Саййидлик Рабга ўхшаш турлича бўлади. Изофа-(боғланган) бўлади: Бу фалончининг саййиди. Бу уйнинг саййиди. Бу қабиланинг саййиди. Бу туянинг Рабби-(эгаси). Бу молнинг Рабби ва шунга ўхшаш. Саййид лафзи ўртадаги ихтилоф билан Раб лафзи маъносидадир.
Араб тилида “Саййид”нинг маъноси: ишни тасарруф этадиган ва эгалик қилаётган нарсасининг тадбири унга қайтадиган бошқарувчи. Ўз мулкида бошқарув унга хос. Бироқ шайх замони ва ундан олдин ҳозирги вақтимизгача одамларнинг урфида “Саййид” лафзи араб тилидаги маъносига хилоф равишда истеъмол қилинди. Саййид дея унинг қўлида воситачилик қилиш, ато этиш, маън қилиш ёки унда сир бўлганлар ирода қилинди. Шунинг учун ибодат ва васила қилиш илинжида қасд қиладиганлари ҳақида: “Аллоҳ фалончининг сирини пок айласин”, дейдилар. Чунки унинг руҳида сир бор дейдилар. Ўшаларга “Саййид” лафзини қўллайдилар. Мисол учун: Саййид Бадавий, Саййида Зайнаб, Саййид Ҳусайн, Саййид Айдрус, Саййид Марғоний, Саййид фалончи, Саййид Абдулқодир Жийлоний ва шунга ўхшашларни айтадилар.
Илоҳга ҳам “Саййид” лафзини қўллайдилар. “Саййид” араб тилида, юқорида ўтгнидек, ҳозирги замон ва шайх раҳимаҳуллоҳ замонида одамлар наздидагига хилофдир. Қарор топган қоида шуки, эътиборга молик жиҳат ҳақиқатлардир, лафзлар эмас. Эътиборга молик нуқта Шавконий ва Сонъаний таҳрир қилиб, қайд этиб ўтганларидек. Бироқ бу ўринда у иккилари у ҳақда узун гапирдилар. (Сонъаний “Татҳир ал-Эътиқод ан Адрон ал-Илҳод” (19), Шавконий “Шарҳ ас-Судур Битаҳрим Рофъ ал-Қубур” – “Жомеъ ал-Фарид” мажмуъаси зимнида (604)). Айтдиларки: ном ва далолат қилинган нарсаларнинг ўзгариши ҳақиқатларни ўзгартирмайди. Улар ўшаларни “Саййид” деб атаб, “Саййид” дея илоҳни назарда тутсалар, батаҳқиқ, уларнинг хаёлига келмаган ёки улар назарда тутмаган лафзнинг аслига кўра эмас, улар мақсад қилган нарсаларига биноан ҳисобга тортиладилар.
Демак, “Саййид” сўзидан араблар наздида илоҳ сўзининг маъносидан англашиладиган нарса ирода қилинади. Шунинг учун бу ўринда дедилар: “Улар илоҳ дея назарда тутганлари, замонамиз мушриклари “Саййид” дея назарда тутаётганларидир”. “Саййид” ким у?
Жавоб: Аллоҳнинг ҳузурида воситачилик қилиши учун қасд қилинадиган нарса. Балки баъзилари зиёда қилиб, ушбу саййидларга (ишни) топшириш-(ҳавола қилиш) жиҳатидан мулкда насиба-(улуш) қилдилар. Бу ўринда ер юзида мулкни тасарруф этишнинг баъзиси берилган “Автод”лар бор. “Автод”лардан кейин бу ўринда тасарруф қилишга эга бўлган “Ақтоб”лар бор. Улар (“Автод”лар) уларга (“Ақтоб”ларга) мурожаат қилади. “Ақтоб”лар эса ўлкадаги энг катта “Ғовс”га мурожаат қилади. Ерни тўрт қисмга бўлдилар. Ва унга тўрт шахсни қўйдилар. Улар “Малоз” ва энг буюк “Ғовс”. Бадавий қисми, Абдулқодир қисми, фалончи ва фалончилар қисми. (“Мажмуъ Фатово” (27/97)). Яъни, улар ўшаларга мулкда бошқарув исбот қилиш билан арабларнинг ширкидан ҳам ўтиб кетдилар. Бу, илоҳиётдаги ширк бўлиши билан бирга рубубиятдаги ширкдир.
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар олдига келиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлмиш тавҳид калимасига уларни даъват қилдилар. Ушбу калимадан мурод унинг маъноси, шунчаки-(қуруқ) лафзи эмас”. Мурод калиманинг маъноси, лафзи эмас. Ким мажнун бўлиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деса, батаҳқиқ, унга мусулмон дея ҳукм қилинмаслигига ижмоъ қилинган. Яъни, бундан олдин мушрик бўлган бўлса. Ёки ким мажнун бўлиб туғилган сўнг (мажнунликда) давом этиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деса, батаҳқиқ, ушбу калима билан унга мусулмон дея ҳукм қилинмайди. Балки маъруф тафсилот билан ота-онасига тобе бўлади. (“Мажмуъ Фатово” (10/436)). Ширкда бўлган мушрик сўнг мажнун бўлса ва мажнунлигида юз ёки кўпроқ маротаба “Ла илаҳа иллаллоҳ” деса ўша мухолифлар наздида ва ҳақ аҳли наздида ҳам ижмоъ билан у исломга кирмайди. Чунки у маъносини қасд қилмаган сўзни сўзлади. Чунки унинг маъносига ақли етмайди.
Шунинг учун эътиборга молик нуқта ибодат деб билган лафзлардадир. Эътиборга молик жиҳати маънога иқрор бўлишда, қуруқ лафзда эмас. Чунки мунофиқлар бу калимани зоҳирда айтишарди. Ҳолбуки улар Қуръон ва суннат далили билан дўзахнинг қуйи қатламидаги кофирлардир. “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейиш уларга фойда бермади. Чунки улар унинг маъносини қасд қилмадилар ёки у далолат қилган нарсага хилоф йўл тутдилар.
“Ушбу калимадан мурод унинг маъноси, шунчаки-(қуруқ) лафзи эмас”. Унинг далили эса бир неча турли ижмоъдир. У киши раҳимаҳуллоҳ томонларидан ушбу ишоранинг сабаби шуки, кўпчилик айтадики: сизлар кофир деб ҳукм қилган ёки улар мушриклар деб айтганларингиз “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик берадилар ёки айтадилар. Буни айтадилар. Аллоҳни бир кунда минг мартта зикр қиладилар. Сизлар эса буни қандай айтмоқдасизлар? Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кишидан (қўлни) тийишга амр қилдилар. Усома (розияллоҳу анҳу)га: “Уни “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегач ўлдирдингми?”-дедилар ваҳаказо. (Бухорий (4269, 6872), Муслим (96) Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят).
Айтиладики: маъносига хилоф равишда ушбу сўзни айтиш ижмоъ билан фойдаси йўқдир. Мунофиқлар ва мажнунлик етган кишининг ҳолатида зикр қилганимиз каби.
“Жоҳил кофирлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу калимадан муродлари Аллоҳ таолони (бирор ибодат билан) боғланиш ила ёлғизлаш, Ундан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтириш ва ундан пок-(безор) бўлиш эканини билардилар”. Бу калимадан мурод шайхнинг ушбу сўзларидаги уч нарсадир:
Биринчи: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодат вақтида Унга боғланишда ёлғизлаш. Бу нафий-(рад этиш) ва исботдан олинганки, “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси, Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Ибодат учун қасд қилиш, боғланиш ва сиғинишга Аллоҳ азза ва жалладан ўзга бирортаси ҳақли эмас.
Иккинчи: Ундан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтириш. Буни нафийдан тушунамиз. Чунки нафийнинг маъноси Зухруф сурасида Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлида келди: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман”. (Зухруф: 26). Мумтаҳана сурасида Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги Аллоҳ азза ва жалланинг қавли зимнида ҳам: “Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига…”. (Мумтаҳана: 4). “Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишилар”. Яъни, у киши билан тавҳид асосида бўлган пайғамбар ва элчилар: “Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, "ибодат" қилаётган бут-санамлар) ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар”. (Мумтаҳана: 4). Ва Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”. (Зухруф: 26-28). Ушбу калима борасида муфассирлар: у “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси, дедилар. Демак, “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасининг маъноси: “Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Табарий тафсири (25/63), Ибн Касир тафсири (3/338)). Бу ерда пок-(безор) бўлишнинг маъноси, у Мумтаҳана сурасидаги оят далолат қилган маънодир. Бу эса Аллоҳдан бошқа ибодат қилинаётган нарсаларга куфр келтиришни, ундан пок-(безор) бўлишни ўз ичига олади. Куфр келтириш ва пок-(безор) бўлиш ибодат қилинадиган нарсага тааллуқли экани, ибодат қилувчига (тааллуқли) эмаслигини мулоҳаза қилинг. Чунки ибодат қилувчиларга куфр келтириш (шундоқ ҳам) лозим ишлардандир. Ушбу калима маъносидан эмас. Ибодат қилувчилардан пок-(безор) бўлиш лозим тутувчилардандир, ушбу калима маъносидан эмас.
Демак, тавҳид шайх раҳимаҳуллоҳ бу ўринда зикр қилган уч ишни ўз ичига олади:
Биринчи: Аллоҳни боғланишда ёлғизлаш
Иккинчи: Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ҳар қандай маъбуддан пок-(безор) бўлиш ёки Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ҳар қандай ибодатдан пок-(безор) бўлиш.
Учинчи: Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишдан ўзга ҳар қандай маъбуд ёки ҳар қандай ибодатга куфр келтириш. Аллоҳ азза ва жалладан бошқасига ибодат қилишга куфр келтириш. Буларнинг бари ибодатнинг ўзига қайтади. Ибодат қилувчиларга келсак, бас, унинг бошқа ҳукми ва бошқа тафсилоти бор. Демак, сизга шайх раҳимаҳуллоҳ зикр қилган ушбу уч нарса “Калима”нинг маъносидан эканидаги ҳужжатнинг важҳи зоҳир бўлди. Ва у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу калимадан ирода қилганларидир.
“У киши уларга “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтинглар деганларида: “(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!»”. (Сод: 5), дедилар”. Бу, улар олиҳаларга ибодат қилишгани ҳамда ибодат ва қасд билан ягона Зотга юзланишга иқрор бўлмаганлари, балки у билан бир неча (олиҳа)га юзланишларида очиқ кўриниб турибди.
Ундан кейингиси эса аниқ-равшан. “Жоҳил кофирлар ана шуни билган эканларини билиб олган бўлсангиз, ушбу климаниниг тафсири ҳақида жоҳил кофирлар билганини билмаган ҳолда исломни даъво қиладиган кимсадан ажабланасан киши!”. Кофирлар маънони билишларига қарамай кофир бўлган эканлар, аслида маънони билмайдиган ва зеҳнига ҳам келмайдиган кимсанинг ҳолати қандай бўларкин? Яъни, маънони билмаган ҳолда у ширкка тушади.
Шак-шубҳа йўқки, у кимса маънони била туриб ширкка тушгандан-да ҳолати ёмонроқ. У ширкка маънога иймон келтирмаган ҳолда тушади. Чунки бу (кимса) “Ла илаҳа иллаллоҳ” бўлмиш тавҳид калимаси фақат уни билган ва унинг талабига амал қилган кишигагина фойда беришидан иборат вожибда сусткашликка йўл қўйди. Ана улар эса билдилар ва хилоф йўл тутдилар. Кейинги замонлардаги ана у мушриклар билмадилар ва хилоф йўл тутдилар. Маъносини билмайдиган бир сўзни айтдилар. У уларга ана шу жиҳатдан фойда бермади. Сўнг амал жиҳатидан ҳам унга хилоф йўл тутдилар. У уларга бу жиҳатдан ҳам фойда бермади. Агар анавиларга ушбу калима фойда берганида, албатта, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган мунофиқларга уни айтишлари фойда берарди. Чунки улар маънони билардилар ва уни талаффуз ҳам қилдилар. Шунга қарамай ичларида куфрни яширдилар ва унга амал қилдилар-да кофирлардан-да ёмонроқ бўлдилар.
“Балки у буни, қалб унинг маъноларидан бирор нарсага эътиқод қўймай ҳарфларини талаффуз қилиш деб ўйлайди”. Бу ўринда тавҳид борасида тақлид қилиш ботилга чиқарилмоқда. Чунки Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди тақлид жиҳатидан ярамайди. (Саффариний раҳимаҳуллоҳ “Лавамиъул Анвор” (1/267-268)да шундай деди: “Уламоларимиз ва бошқалар айтишдики: Аллоҳ таолони билиш, тавҳид ва рисолатда тақлид қилиш ҳаром бўлади. Шунингдек, исломнинг беш рукни ва шунга ўхшашларда. Бу, имом Аҳмад ва кўпчилик наздида машҳур ва мутавотир. Абул Хаттоб уни умум уламолардан зикр қилди. У кишидан бошқаси ҳам у жумҳурнинг қавли эканини зикр қилди. Уни “Шарҳ ат-Таҳрир”да айтдилар. Дедиларки: асҳобларимиздан бўлган Ҳалвоний ва у кишидан бошқалар дин асосларида тақлид қилиш маън қилинган дедилар”. Сўзи тугади. Оли Таймия “Мусвадда фий Усул ал-Фиқҳ” (407-408), Қуртубий тафсири (2/212), Шерозий “Табсира” (1/401), Розий “Маҳсул” (6/125), “Ровдо ан-Назир” (406)). Балки киши тавҳид калимасининг маъноси ва у далолат қилган маънони билиш билан ҳаққа далили ила эътиқод қўйиши лозим. Бу эътиқод умрида бир мартта далили билан бўлиши унга етарли. Яъни, исломга кирганида уни билса ва унинг талаби ҳамда у далолат қилган нарсада давом этса. Сўнг ундан сўрасангиз-у, далили билан билган ва эътиқод қўйган нарсасини унутса, батаҳқиқ, у маломат қилинмайди. Бунинг мисоли оқ-қорани ажратадиган кичик (ёшдаги) мусулмон. Унга ушбу калима таълим берилса, унинг маъносидан хабардор қилинса ҳамда у буни тушунса ва далилини ёдлаб олса ёки Китоб ва суннатдан далилини билса ва шунда бардавом бўлса, батаҳқиқ, у унга кифоя қилади. Чунки у ҳаққа эътиқод қўйди ва умрида бир мартта тақлид қилмай ушбу калиманинг маъносига далил билан эътиқод қўйди. Сўнг бу нарсани бузувчи амалга қўл урмади.
Шунинг учун бизда бошланғич мактабларда талаба бола ёки қизга “Уч асос”, ундаги тавҳид калимасининг маъноси ва унинг далили дарс қилиб ўтилади. Шунингдек, иймон рукнлари, яъни, маъруф бўлган қабрдаги уч сўров. (У уч сўров бўлиб, икки фаришта бандадан қабрида Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким?-дея сўрайдилар. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида ворид бўлди). Уламолар қадимдан кичик мутааллимларга буни (ўқув дастури) қилдилар. Чунки улар буни умрда бир мартта далили билан билсалар, тавҳид далолат қилган маънога иймон келтиришлари тақлидан эмас, далил билан бўлади. Агар шундан кейин унутсалар, батаҳқиқ, у таъсир қилмайди. Чунки унутишлари у далолат қилган нарсага амал қилишни тарк этиш жиҳатидан эмас. Бироқ сизга баён қилиб берадиган изоҳни унутиш жиҳатидан. Лекин унга савол бериб: Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига дуо қилинадими?-десангиз, у: йўқ, дейди. Чунки у ушбу калиманинг маъносини билади. Агар унга савол йўллаб: Аллоҳдан ўзгасидан ўтиниб ёрдам сўраладими?, десангиз, у: йўқ, дейди. Чунки у ушбу калиманинг маъносини билади. Бу, унда юз берган бирор нарса сабабли маъно ва у далолат қилган нарсага хилоф йўл тутадиган кимсага акс равишдаки, ундан сўрасангиз аввал билган нарсасининг тескарисини жавоб беради. Бу кимса тақлиддан халос бўлиши учун далилини билишни янгилаши шарт.
Бундан мақсад шуки, тавҳидда тақлид қилиш жоиз эмас. Ким тавҳидда тақлид қилса, батаҳқиқ, у унга фойда бермайди. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ширк аҳлига ушбу сўзларини маломат қилди ва қоралади: “Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз”. (Зухруф: 22). Бошқа оятда эса: “Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз”. (Зухруф: 23). Тавҳидда далил бўлиши чорасиз. Бу борада тақлид қилиш бефойда.
“Уларнинг уддабурони унинг маъноси: Аллоҳгина яратади, ризқ беради ва ишни бошқаради, деб ўйлайди”. Ҳозирги ва ундан олдинги замон аҳли мушрикларидан бўлган ушбу уддабурон, Аллоҳдан офият сўраймиз, агар ундан тавҳид калимасининг маъноси ҳақида сўрасангиз, уни рубубият билан изоҳлаб беради. Нима учун?
Чунки у ашъария, мотуридия ёки мутакаллимларнинг йўлларида дарс қилиб ўрганганидир. Улар наздида тавҳид калимасининг маъноси: ихтиро қилиш-(яратиш)га Аллоҳгина қодир, Аллоҳгина ризқ берувчи, Аллоҳгина тирилтирувчи, Аллоҳгина ўлдирувчи. Бу, улар ичидаги моҳир мутааллимдир! ““Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини жоҳил кофирлар ундан билувчироқ бўлган кимсада хайр йўқ”. Гарчи (қозондек) салла ва чакмон соҳиби бўлса-да. Ким бўлишидан қатъий назар. Унинг илми номуносибдир. Чунки бу калима ҳар бир яхшиликнинг асоси. Агар унинг маъносини билмаса, батаҳқиқ, унда хайр йўқ. Гарчи одамлар у ҳақда (олим) дея ҳар қанча даъво қилсалар-да.
mutaallim   07-18-2015, 04:55 PM
#13
Сенга айтганларимни қалб маърифати ила билиб олсанг ҳамда Аллоҳ таоло у ҳақда шундай деб айтган Аллоҳга ширк келтиришни билиб олсанг: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48). Аллоҳ элчиларнинг аввалгиларидан охиргиларигача жўнатган, бирор кишидан ундан ўзгасини қабул этмайдиган Аллоҳнинг динини билсанг, аксар одамлар бу борада жоҳиллик-(илмсизлик)да эканини биласан. Бу эса сенга икки фойдани беради:
Биринчи: Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидан шодланиш. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»”. (Юнус: 58).
Сенга яна ушбу фойдани беради: улкан хавф. Чунки сен инсон тилидан чиққан бир сўз билан куфр келтиришини биласан. Гоҳида эса уни билмай айтади. Ва билимсизлик сабаб маъзур тутилмайди. Гоҳида уни мушриклар гумон қилганидек у уни Аллоҳга яқинлаштиради дея гумон қилган ҳолда айтади. Хусусан Аллоҳ таоло сенга салоҳиятли ва илмли эканларига қарамай Мусо алайҳиссалом қавми у кишининг олдига шундай деган ҳолда келганларини қисса қилиб берганини билдирса: “Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер”. (Аъроф: 138). Ана шу дамда қўрқувинг ҳамда бу ва бунга ўхшашлардан сени халос қиладиган нарсага ошиқишинг улканлашади.

Шарҳ:
Шайх раҳимаҳуллоҳ тавҳид ва ширкни тушунишдаги асос ва муҳмак (далил)лар, жоҳилият аҳлининг йўли бўлмиш Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш, ана шу ширкнинг сифати ва унга боғлиқ нарсаларни зикр қилганларидан кейин у киши раҳимаҳуллоҳ натижага элтадиган муқаддима билан сўзбоши қилдилар. У ҳам бўлса кейинги мана бу сўзларидир: “Сенга икки фойдани беради”.
Биринчи муқаддима: “Сенга айтганларимни қалб маърифати ила билиб олсанг”. Яъни, юқорида ўтганлар илмга эҳтиёж сезади. Илмнинг эса бир қарашдаёқ идрок қилиш билан билинадиган сўнг тарк этиладигани ва унинг қалб маърифати ила билинадигани бор. Ва у қалбда идрок қилинган, барқарор ҳамда ҳужжат ва далиллари билан маълум бўлади.
“Қалб маърифати”. Маърифат бу ўринда илмдир. (“Лисан ал-Араб” (9/239)). Яъни, сенга зикр қилганларимни қалб илми ила билсанг. Илм ва маърифат одам болалари хусусида бир-бирига яқин (маънода). Аллоҳ азза ва жалланинг ҳаққида эса, У субҳанаҳу ва таоло маърифат билан эмас илм билан сифатланади. (Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Бадаиъ ал-Фавоид” (2/296)да шундай дедилар: “У субҳанаҳу ва таолога илм изофа қилиниши-(боғланиши) билан маърифат изофа қилинмаслиги ўртасидаги фарқ илмга боғлиқ бўладиган нарсаларда таркиб топиши ва ёлғиз қилинишига қайтмайди. Балки маърифатни айни ўзи ва унинг маъносига қайтади. Батаҳқиқ, у истеъмол қилиниш ўринларида унутиш ёки хаёл қочиши ёҳуд қалбдан нафрат қилишдан иборат тасаввур ўтган ўринларда қўлланади. Агар тасаввур қилиб, зеҳнда ҳосил бўлса: уни таниди ёки уни кўрмаган ҳолда унинг васфи унга сифатлаб берилса ва уни ушбу сифатда кўрса ҳамда у ҳақда аниқлик пайдо бўлса: уни таниди, деб айтилади”). Қуръонда маърифат (сўзи) аксар ҳолатда айблаш ва у фойда бермайди қабилида келади. Чунки у зоҳирни билиш, қалб маърифати эмас. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар”. (Наҳл: 83). Ва Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар”. (Бақара: 146). Демак, маърифат Қуръонда мадҳ ўрнида эмас, балки мазаммат ўрнида келди. Бунинг сабаби, маърифатга ҳар доим ҳам ҳақни билиш, унга бўйсуниш ва унга амал қилиш тобе бўлмайди. Гоҳида бундан фойда бўлиши ва гоҳида бўлмаслиги мумкин ва у асосан (фойда бўлмайди). Умум уламолар маърифат ва илм одам болаларида бир-бирига яқин маънода дейдилар. Бироқ маърифат-(таниб олиш)дан аввал бирор нарсани билмаслик ёки унинг белгиларини зое қилиш-(йўқотиш) юз беришида у иккиси (илм ва маърифат) турлича бўлади. Билмайди сўнг таниб олади ёки унинг олдида шу нарсанинг белгилари зое бўлади-(йўқолади) сўнгра унга йўл топади ва уни таниб олади. Аллоҳ азза ва жалла Юсуф алайҳиссалом қиссаларида айтгани каби: “Уларни таниди. Улар эса (Юсуф)ни танимаган эдилар”. (Юсуф: 58). Бу аломат ва сифатлар жиҳатидан. Демак, маърифат ва илм бир маънода. Шунинг учун Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини Яманга жўнатаётганларида шундай деганлари ворид бўлади: “Уларни даъват қиладиганингиз аввалги нарса Аллоҳга ибодат қилиш бўлсин. Агар Аллоҳни танисалар, бас, уларга Аллоҳ бир кеча ва кундузда зиммаларига беш вақт намозни фарз қилганини хабар беринг”. (Бухорий (1458) ва Муслим (19) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят). Ушбу ҳадиснинг баъзи лафзларида эса: “Уларни даъват қиладиганингиз аввалги иш “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элcгиси” деб гувоҳлик бериш бўлсин”. Бироқ гоҳида тавҳид, гоҳида эса маърифат билан ифода этилди. Бу эса ушбу (ҳадис)ни ривоят қилган тобеинлар наздидаги маъно ва бу бир-бирига яқин эканига далолат қилади. Шунинг учун уламолар маърифат ва илм сўзларини бир-бирига яқин (маънода) қўллайдилар. Ва бу, шайх раҳимаҳуллоҳ шу ўринда босиб ўтган йўлларидир. Чунки у киши унинг наздида маърифат ва илм ўртасидаги ушбу нозик фарқлов мавжуд бўлмаганларга хитоб қилганлар.
“Сенга айтганларимни қалб маърифати ила билиб олсанг”. Бундан мақсад қалб илмидир. Чунки маърифат – тил маърифати ёки зоҳирий-(юзаки) маърифат бўлиб, гоҳида ҳаққа бўйсунишга етакламайди. Бироқ қалб маърифати билан ана шу ҳаққа таслим бўлиш бор.
Иккинчи муқаддима: “Ҳамда Аллоҳ таоло у ҳақда шундай деб айтган Аллоҳга ширк келтиришни билиб олсанг: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48)”. Ушбу иккинчи маърифат билан ширкни далолати, васфи, ҳукми ҳамда мушрикларнинг йўли бўлмиш Аллоҳ азза ва жаллага ширк кетиришлари нуқтаи назаридан билиб оласиз.
Ширк – шерик қилишликдир. Шерик исбот қилиш гоҳида энг улкан тенглаштириш жиҳатидан бўлади. Гоҳида эса кичик тенглаштириш жиҳатидан бўлади. Ширкнинг ҳақиқати Аллоҳ азза ва жалла билан бирга тенгдош тутишликдир. Аллоҳ билан бирга тенгдош исбот қилиш икки қисм (Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Мадариж ас-Саликин” (1/339-344)да шундай дедилар: “Ширк икки турли: катта ва кичик. Аллоҳ катта (ширк)ни ундан тавба қилиш билангина мағфират қилади. У, Аллоҳни яхши кўргандек уни яхши кўрадиган Аллоҳдан ўзга тенгдош тутишликдир. Ва у, мушрикларнинг олиҳаларини оламларнинг Раббига баробар қилишни ўз ичига оладиган ширкдир… Кичик ширкка келсак, озгина риё, махлуқотлар учун амал қилиш, Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичиш…”. Қисқа ўзгартириш билан сўзи тугади):
Биринчи қисм: тенгдош қилишнинг улкани. У, Аллоҳни ибодатда яккалашдан иборат банданинг зиммасидаги Аллоҳ азза ва жалла мустаҳиқ бўлган нарсаларда тенгдош тутишлик билан Аллоҳ азза ва жалланинг соф-(тўла) ҳаққини махлуққа қилишликдир. Ушбу тенгдош қилиш катта ширк. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида энг улкан гуноҳ қайси?-дея сўраганларида ворид бўлганидек. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “У сени яратганига қарамай Аллоҳга тенгдош қилишинг”. (Бухорий (4477) ва Муслим (86)). Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). Ва шунга ўхшаш.
Иккинчи қисм: тенгдош қилишнинг кичиги. У, Аллоҳ учун бўладиган нарсалардан бирортасини махлуқ учун қилиниши. Бироқ у катта ширк даражасига етмайди.
Яъни, тенгдошликдан бирор нарса махлуқ учун қилиниши. Бироқ ибодатни Аллоҳдан ўзгасига буришликка етмайди. Бу эса Аллоҳ азза ва жалла изн бермаган айрим сабабларга боғланиш ёки Аллоҳдан ўзгаси билан қасам ичиш каби рубубият мақомига муносиб бўладига даражага етмайдиган (миқдорда) баъзи нарсаларни улуғлаш жиҳатидан бўлади. Мисол учун: Аллоҳ ва фалончи бўлмаганда ва шунга ўхшаш сўзлар. Демак, ширк тенглаштириш, Аллоҳ азза в жалла билан бирга шерик қилиш. (“Лисан ал-Араб” (3/320), “Мухтор ас-Сиҳоҳ” (272)).
Шунинг учун уламолар кичик ширкнинг таърифи, кичик ширкнинг ўлчов-(меъёр)и нима дея ихтилоф қилдилар. Улардан: кичик ширк ҳужжатларда миллатдан чиқарувчи ёки унда ибодатни Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига буриш-(сарф қилиш) васфи йўқ бўлган, катта ширкдан қуйи амаллардир, деганлари бор. Бошқалар эса: кичик ширк – катта ширкка восита бўлган ҳар бир нарса, дедилар.
Иккинчи: Маълум бир нарсаларда бир ўлчов остига киради ва бошқа нарсаларда бир меъёр остига кирмайди.
Кичик ширкнинг маълум бир нарсаларда бир ўлчов остига киришидаги асос, ҳужжат уни ширк деб номлаши ёки унинг ҳақиқати шерик қилиш бўлиб, ибодатни Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига сарф қилишда тенгдош қилишнинг улканига етмаса. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48). Ширкдан эҳтиёт бўлишга чорлов ва қўрқитишда зоҳирдир. Чунки ширк мағфират қилинмайди. Гуноҳларга келсак, бас, у мағфират қилинишидан умид бор. Бу ўринда Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “(Эй Муҳаммад), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур”. (Зумар: 53). Уламолар Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли хусусида: “Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур”, у тавба қилган киши ҳаққида нозил бўлган дея ижмоъ қилдилар. Демак, Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: “Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”, маъсиятда бардавом бўлган ҳолда тавба қилмай вафот этган кимсанинг ҳаққида. У мағфират қилинишидан умид бор, хоҳиш остида, Аллоҳ хоҳласа уни мағфират қилади ва хоҳласа уни гуноҳи сабабли азоблайди. Тавба қилган кишига келсак, батаҳқиқ, у хоҳиш остига дохил бўлмайди. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан: “Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур”. Ва Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан: “Ва мен тавба қилган, ҳамда иймон келтириб яхши амаллар қилган, сўнгра Тўғри йўлга юрган кишиларни мағфират қилгувчидирман”. (Тоҳа: 82). Бу ўриндаги кўплаб оятларда.
Бу ерда ушбу оят борасида баҳс бўлиб, у ҳам бўлса Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлида: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас”, накира-(ноаниқ артиклдаги сўз) нафий-(рад этиш) оқимидадир. Фиқҳ асослари ва араб тили илмида қарор топган қоида шуки, нафий оқимидаги накира умумийликни ифодалайди. (“Ал-Мусвадда” (143), “Ровдо ан-Назир” (221), Розий “Ал-Маҳсул” (2/563), “Иршод ал-Фуҳул” (1/207)). Бу ўринда нафий оқимида накира ворид бўлди. Накира “أن” ва “يشرك” музореъ-(ҳозирги ва келаси замон) фелидан иборат масдар қолипига тушган. Чунки сўзнинг маъноси –Аллоҳ ўзига ширк (қилиниши)ни мағфират қилмайди- масдар накирадир. Бу эса умумий ширкни назарда тутади. Шунда бу ерда ирода қилингани Аллоҳ азза ва жалла ширкнинг ҳар қандай турини мағфират қилмайди. Шунга кўра ширк мағфират остига дохил бўлмайди. Хоҳ катта ёки кичик ёҳуд лафзлардаги ширкда бўлсин ва шунга ўхшашларда баробардир. Балки мувозанат қилиш-(тарозида тортиш) яхшиликлар билан ёмонликлар ўртасида бўлади. Банда у сабаб айбга тутилиб, у сабаб азобланади. Бу, тадқиқотчилардан бир жамоанинг ихтиёри. Шайхул Ислом Ибн Таймия ҳам шулар жумласидан. (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ “Ат-Туҳфа ал-Ироқия” (60), “Ан-Нубувват” (106), “Қоида фил Маҳабба” (68), “Мажмуъ Фатово” (4/475), (7/683)). Бу борадаги усулий қоидага биноан ушбу даъват имомларининг аксари ҳам шулар жумласидан, Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин!
Илм аҳлидан иборат бошқалар эса шундай деди: Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас”. (Нисо: 48). У умумий. Чунки “Шерик қилинишини” накира бўлиб, нафий оқимида келди. Демак, у умумга далолат қилади. Бироқ умумдан гоҳида хос ирода қилинади. Чунки усулчилар наздида умум уч даражада (Шавконий “Иршод ал-Фуҳул” (1/197)):
Ўз умумийлигида қолувчи умум
Хосланадиган умум
Ундан хослик ирода қилинган умум
Шунда лафз умумий бўлади, бироқ ундан хос нарса ирода қилинади. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлидагидек: “Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар”. (Анъом: 82). Бу ўринда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қавли: “Ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган”. Бу ҳам “لم” билан нафий оқимидаги накирадир. Бу эса умумий зулмга далолат қилади. Шунинг учун саҳобалар шундай тушуниб: қай биримиз ўзига зулм қилмаган?-дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу, сизлар гумон қилгандек эмас. Балки у, Луқмон ўғлига айтгани каби: “Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир”. (Луқмон: 13)”, дедилар. (Бухорий (3429) ва Муслим (124) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга бу ўринда зулм дея хоссатан ширк ирода қилинганини тушунтирдилар.
Демак, лафз умумий бўлиб, ундан хос ирода қилинади. Буни эса усулчилар хос ирода қилинган умум деб атайдилар. Ушбу оят борасида бир тоифа илм аҳли шундай деди: лафз умумий. Бироқ ундан хоссатан катта ширк ирода қилинган. (“Мадариж ас-Саликин” (1/282), “Дурар ас-Сания” (2/185)). Чунки у (катта ширк) мағфират қилинмаслиги ва унинг соҳиби дўзах билан қўрқитилганини ҳужжатлардан билганимиздир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Ким Аллоҳга ширк келтирса бас, у осмондан қулагану, уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир”. (Ҳаж: 31). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй Бани Исроил, Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас”. (Моида: 72). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавли: “Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур”. “Кимда-ким” бу шарт. “Ширк келтирса” иш-ҳаракат содир бўлган фел, унда масдар-(ўзак) мавжуд ва у (масдар) накира. Бу эса умумга далолат қилади. Бироқ оқибатини айтгач, у ҳам бўлса Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилиб, унинг борар жойи дўзах экан, ундан мурод хоссатан катта ширк эканини билдик. Ушбу оят (Моида: 72) ана шунга (Нисо: 48) ўхшаш, дедилар.
Аввалгилар айтишдики: бу оятда мағфират йўқ. Мағфират йўқ экани дўзахда абадий қолишни лозим тутмайди. Бу эса дўзахда абадий қолиш (ворид бўлган) оятлардан бошқа. У оятлар эса хос ширк ирода қилинганига далолат қилади. Хусусан катта ширк. Чунки оқим уни талаб этади. Аммо бунда унга далил йўқ.
Умуман олганда эслаб ўтганимиздек биринчи қавл кўпчиликнинг сўзи. Шунга кўра бу ўринда далил келтиртиш тугал бўлди. У ҳам бўлса, кимда-ким аксар илм аҳлининг сўзига биноан катта ва кичик ширк мағфират остига дохил бўлмаслигини билса, бу унга Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришдан қўрқишни олиб келади. Чунки бу қавлга кўра мағфират остига дохил бўладиган бирор ширк йўқдир. Балки Аллоҳ азза ва жалла ширк сабаб азоблаши муқаррар. Агар катта ширк бўлса, бас, ундан қўрқиш улкан. Демак, уни билиш, унинг воситаларини билиш, банда ҳазир бўлиши учун унинг маъноларини билиш лозим. Агар кичик ширк бўлса уни ҳам билиш, маъноларини билиш, банда ундан ҳазир бўлиши учун унинг воситаларини билиш шарт. Чунки бари мағфират остига дохил бўлмайди.
Демак, шайх раҳимаҳуллоҳнинг бу ердаги сўзлари: “Ҳамда Аллоҳ таоло у ҳақда шундай деб айтган Аллоҳга ширк келтиришни билиб олсанг: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48)”. Бу билан ширк сурати аниқ-равшан бўлиши, сўнг ширкдан хавфсираш ва бу хавф ўз асоратини кўрсатишини ирода қиляптилар. У ҳам бўлса дини, нафси ва ушбу фоний диёрда енгилтакликка йўл қўйган нарсалар сабаб келажакда охиратини хатарга қўймаслиги учун банда тавҳидни ўрганиш, унинг зидди бўлмиш катта ва кичик ширкни ўрганишда саъй-ҳаракат қилишидир.
Учинчи муқаддима: “Аллоҳ элчиларнинг аввалгиларидан охиргиларигача жўнатган, бирор кишидан ундан ўзгасини қабул этмайдиган Аллоҳнинг динини билсанг”. Аллоҳ элчиларини юборган дин – ислом. Бу ўринда исломдан мурод унга даъват қилишда ҳар бир элчи муштарак бўлган умумий ислом. Ҳар бир элчи умумий исломни олиб келди. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга келсак, дарҳақиқат, умумий ва ислом шариати бўлмиш хос исломни олиб келдилар. Элчилар (бундан) олдин мусулмонлар, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг издошлари мусулмонлар. Бизлардан олдингиларнинг мусулмон бўлиши умумий исломга дохил бўлади. Ушбу умматнинг исломига келсак, бас, у ақида ва шариат жиҳатидан исломдир.
Умумий ислом нима? Умумий ислом – Аллоҳга тавҳид билан таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан пок-(безор) бўлиш.
Исломнинг бу (маънодаги) таърифига жамийки элчилар даъват қилган. Аллоҳга тавҳид билан таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйсуниш. Тоат бу ўринда ўз эътиборига кўра: ҳар бир умматга келган ҳар бир пайғамбарга бўйсуниш унга (умматга) келган пайғамбар эътиборига кўра. Ширк ва унинг аҳлидан пок-(безор) бўлиш. Демак, бу асос Аллоҳ у ҳақда шундай деган У азза ва жалланинг ҳузуридаги диндир: “Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир”. (Оли Имрон: 19). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир”. (Оли Имрон: 85). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилишларидан олдин ҳар бир тоифага ўзига юборилган элчининг исломи билан хитоб қилинган. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин бирор кишидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган исломдан ўзгаси қабул қилинмайди.
Демак, Аллоҳ юборган элчиларнинг дини Аллоҳни (ибодатда) яккалашни рўёбга чиқариш, тенгдошларни ташлаш ва тоғутга куфр келтиришни ўз ичига олади. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл: 36). Ва деди: “(Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огохлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир”. (Фотир: 24). Ва шунга ўхшаш оятлар. Демак, элчилар динини билиш, бу ғоя учун муҳимдир. Нуҳ алайҳиссалом динини биласиз. Иброҳим алайҳиссалом динини биласиз. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмига нималарда мухолиф бўлган, Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмига нималарда мухолиф бўлганини биласиз. Шунингдек, Мусо алайҳиссаломнинг дини, Ийсо алайҳиссаломнинг динини биласиз. Улар ўз қавмларига нималарда мухолиф бўлганларини биласиз. Шунингдек, одам зурриётининг сараси соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган дин ва у киши ўз қавмларига нималарда мухолиф бўлганларини биласиз. Агар элчилар динининг ҳақиқатини билсангиз, батаҳқиқ, сизга жоҳиллик ғолиб бўлган замонлардаги одамларнинг ҳолатини билиш осон кечади.
Тўртинчи муқаддима: “Аксар одамлар бу борада жоҳиллик-(илмсизлик)да эканини биласан”. Тавҳидни тарк этганларнинг тарк этиши икки нарсадан бири ёки баъзи ҳолатларда ҳар иккисига ҳам қайтади:
Биринчи: ундан жоҳил қолишлик. У гоҳида огоҳлантирадиган одам мавжуд эмаслиги учун ва гоҳида у ҳақда изланишдан юз ўгириш сабабли бўлади.
Иккинчи: қайсарлик ва кибр. Бу эса илм ва ҳужжатни қойим қилиш билан бўлади.
mutaallim   07-18-2015, 04:56 PM
#14
Икки ишнинг ҳар бири куфрга олиб борувчи. Кимда-ким ундан юз ўгириш ва жоҳиллик сабаб тавҳидни олиб келмаса, бас, у кофир. Кимда-ким қайсарлик ва кибр сабаб Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришни ташлаб, тавҳидни олиб келмаса, бас, у кофир. (“Ториқ ал-Ҳижротайн” (611)).
Шунинг учун уламолар: куфр икки турли, дедилар (“Мадариж ас-Саликин” (1/337), “Дурар ас-Сания” (2/70)):
Биринчи: бош тортиш ва кибр қилиш куфри. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан: “Эсланг, (эй Муҳаммад), Биз фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимиз билан саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб — кофирлардан бўлди”. (Бақара: 34).
Иккинчи: юз ўгириш. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Йўқ, уларнинг аксарияти Ҳақикатни билмай туриб, (Ундан) юз ўгирувчилардир”. (Анбиё: 24). Ҳар бир кофир қайсарлик ва кибр қилиб кофир бўлмайди. Балки гоҳида унинг куфри юз ўгириш сабабли бўлади. Шунинг учун ушбу даъват имоми раҳимаҳуллоҳ ёзган исломни бузувчи амалларнинг охиргисида келадики, ўнинчи (исломни) бузувчи (“Дурар Сания” девони ичидаги исломни бузувчи амаллар (2/362)): “Уни на таълим олмай ва на унга амал қилмай Аллоҳнинг динидан юз ўгириш”. Тавҳидни билиш унинг учун муҳим эмас. Ширкни билиш уни қизиқтирмайди. Ушбу масалаларни билиш унга муҳим эмас. Аслида Аллоҳнинг динидан юз ўгиради.
Ана шу қарор топган бўлса: бу ўринда аксар одамлар бундан бехабар бўлиб қолганлари, бу воқеъликка ҳукм қилиш жиҳатидан. Бу гаплашганларимиз асос қўйиш жинатидан эди. Куфр гоҳида юз ўгириш, жоҳиллик жиҳатидан бўлади. Гоҳида эса бош тортиш ва кибр қилиш жиҳатидан бўлади. Воқеълик, яъни одамларга ҳукм қилиш жиҳатидан. Ширкка қоришган кимсага мушрик дейилади. Хоҳ билувчи ёки жоҳил бўлсин. Унга кофир дея ҳукм қилиш турлича бўлади.
Агар шубҳани ундан кетказиш, Аллоҳ Расулига нозил қилган тавҳид ва ширкни баён қилиш чегаларини унга тушунтириш учун хабардор киши томонидан рисолат ҳужжати қойим қилинса ва унга ҳужжат қойим қилинганига қарамай у буни тарк этса, батаҳқиқ, у зоҳиран ва ботинан кофир бўлади. Юз ўгирувчига келсак, бас, у зоҳирда кофирларга қилинган муомала билан муомала қилинади. Ботини эса, батаҳқиқ, биз унга ҳужжат қойим қилингандан кейингина ботиний куфр билан унга ҳукм қиламиз. Чунки уламолар наздида қарор топган қоида шуки, ким зинога қўл урса, бас, у зинокор. Гоҳида азобга тортилади, гоҳида эса азобга тортилмайди. Агар зинони ҳаром эканини билса ва зино қилса, бас, у азобга тортилади. Агар яқинда исломга кирган бўлса ва ҳаром эканини билмай зино қилса, бас, гарданида зино номи боқий қолади. Бироқ билмагани сабабли бу билан азобга тортилмайди. Ана шу, бу бобда ворид бўлган турли сўзларни жамлашдир.
Демак, бу бобда зоҳир ва ботин куфр ўртаси ажратилади. Асос шуки, киши ҳужжат қойим қилингандан кейингина кофир деб ҳукм қилинади. (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Албатта Китоб ва суннат Аллоҳ кишини рисолат еткандан кейингина азоблаши ва кимга у (рисолат) умуман етмаган бўлса, У (Аллоҳ) уни тўғридан-тўғри азобламаслиги, кимга айрим тафсилотларсиз умумий суратда етса, уни фақат рисолат ҳужжати қойим бўлган нарсани инкор қилгани учун азоблашига далолат қилади. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига ўхшаш: “Токи бу пайғамбарлар ўтганларидан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун…”. (Нисо: 165). Сўзи тугади. “Мажмуъ Фатово” (3/229), (12/493-500)га қаранг. Шайх Иброҳим ибн Абдуллатиф Оли Шайх раҳимаҳуллоҳ “Футя фий Такфир ал-Жаҳмия” (145)га қаранг). Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан: “Биз то бирон пайғамбар юбормагунча (у орқали Ўзимизнинг амру фармонларимизни юбориб, унга итоат қилишдан бош тортмагунларича, бирон кимсани) азоблагувчи эмасмиз”. (Исро: 15). Бу ўринда бандага ҳужжат қойим қилингандан кейин дунё ёки охиратда азоб бўлади. Гоҳида динни пок сақлаш ёки уни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан кофирга қилинадиган муомала билан муомала қилинади. Унинг ҳаққига истиғфор айтмаслик, унинг номидан жонлиқ сўймаслик, у билан турмуш қурмаслик ва шунга ўхшаш ҳукмлар жиҳатидан.
Демак, тавҳид даъвати имомларининг ушбу масаладаги сўзида зоҳир куфр билан ботин куфр ўртасида тафсилот бор. Воқеъликда татбиқ қилиш жиҳатидан (орага) тафриқа киритадилар. (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Умумий такфир (кофир деб ҳукм қилиш) мутлақ ва умумий суратда айтиш вожиб бўладиган умумий ваъид-(қўрқитув) каби. Муъайян шахсни у кофир ёки унга дўзах билан гувоҳлик берилган дея ҳукм қилишга келсак, бас, бу муайян далилда тўхтайди. Батаҳқиқ, ҳукм шартлар собит бўлиш ва тўсиқлар бартараф бўлишда тўхтайди. Бу ўринда маълум бўлиши лозим бўладиган нарсалардан бири шуки, шариат гоҳида бизга бирор шахсга дунёда ҳад-(жазо) қойим қилишга буюради. Ё қатл ёки дарралаш ёҳуд бундан бошқа. Ва у охиратда азобга тутилмайди. Шунингдек, қавмлар охиратда кофир бўлишларига қарамай дунёда азобланмасликларини биламиз. Мисол учун кофир эканликларига ишонч ҳосил қилинган зимма аҳли жизя сабаб ва исломни зоҳир қилувчи мунофиқларга ўхшаш. Уларга ислом ҳукмлари жорий бўлади. Ҳолбуки улар охиратда кофирлардир”. Сўзи тугади. “Мажмуъ Фатово” (12/498-501), “Истиқома” (1/164), “Дурар Сания” (2/210), (3/22)га қаранг). Асос қўйиш жиҳатидан келса у куфр дейдилар. Хоҳ унинг куфри юз ўгириш ва жоҳилликдан бўлсин ёки унинг куфри бош тортиш ва кибр қилишдан бўлсин баробардир. Муайян кишига татбиқ қилиш жиҳатидан келса очиқ-ойдин, аниқ-равшан рисолат ҳужжати қойим қилинган кишига куфр дея қўллайдилар. Ҳужжат қойим бўлмаган кимсага келсак, гоҳида унга кофир дея қўлламайдилар. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб бир ўринда айтганларидек: “Абдулқодир (қабри) устидаги санам, Аҳмад Бадавий (қабри) устидаги санам ва шунга ўхшашларга ибодат қиладиганларни жоҳилликлари ва уларга огоҳлантирадиган киши мавжуд эмаслиги сабабли биз уларни кофир дея ҳукм қилмаймиз”. (“Дурар Сания” (1/104, 234, 264)). Шайх кифоя қиларли ҳужжат етиб бормагани учун ишнинг бошида баъзи бутлари бўлган “Ал-Жабила” аҳли ва шунга ўхшашларни кофир дея ҳукм қилмаганлар. Гоҳида баъзилар улар кофир дея қўллайди. Ва бу билан шариат ва иттибоъ ишини сақлаш ва муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан куфр аҳлига қилинадиган муомала билан муома қилинишларини ирода қилади. Тоинки мушрик учун мағфират сўралмасин, мушрикнинг номидан жонлиқ сўйилмасин ёки мушрик дўст тутилмасин ва шунга ўхшаш ҳукмлар.
Демак, бундан хулоса қиламизки, у кишининг ушбу сўзлари: “Аксар одамлар бу борада жоҳиллик-(илмсизлик)да эканини биласан”. Тавҳиддан жоҳил қолиш ғоятда қораланган. Хоҳ унга куфр ҳукмини қўллаб, бу билан муртадлик ва аслида диндан чиқарувчи тўла куфрни эмас, балки зоҳирдаги ҳукмлар унинг ортидан келадиган зоҳир куфр билан зоҳирни назарда тутайлик, ёки у бу борада тавҳиддан жоҳил қолгани боис улкан хатарга қўл урди дейлик баробардир. Бу сизга бугунги кундаги аксар одамлар ҳақида хабар беради. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар”. (Юсуф: 106). Ва деди: “Йўқ, уларнинг аксарияти Ҳақикатни билмай туриб, (Ундан) юз ўгирувчилардир”. (Анбиё: 24). Ҳақ, уни истаган киши учун очиқ-ойдин, аниқ-равшан ва ошкор бўлиб, унга етишади. Бироқ ҳақни билмасликларидаги сабаб, у ҳақ ўзида махфий экани учун эмас. Бироқ унинг сабаби юз ўгирувчининг юз ўгиришидир. Аллоҳ деди: “Йўқ, уларнинг аксарияти Ҳақикатни билмай туриб…”. Нима учун? Ҳақ махфий бўлиб, хос маълумотларга эҳтиёж сезгани учунми? Балки сабаб шуки, улар юз ўгирувчилардир. Юз ўгириш ҳақни билмасликларининг сабаби. Дин ва тавҳиддан бу янглиғ юз ўгириш, тавҳидни таълим олмаслик ва ундан жоҳил қолиш, гоҳида буни хос одамларда, гоҳида даъватчиларда, гоҳида эса баъзи талабаларда топасиз. Аллоҳ азза ва жалла сизга тавҳидни билиш, унинг зиддини билиш, тавҳид турларини билиш, бунинг баёни ва далилларини билишни инъом қилиб берган экан ҳамда одамларнинг кўпини ҳолати, балки одамларнинг аксари тавҳид аҳлиданмиз дея даъво қилсалар-да тавҳиддан жоҳил эканларини билсангиз “Бу эса сенга икки фойдани беради: Биринчи: Аллоҳнинг фазли ва марҳаматидан шодланиш”. Тавҳид ва унинг зиддини билиш, Аллоҳнинг тавҳидга бўлган амрига ижобат қилиш ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг ширк ва унинг воситаларидан қайтарувига ижобат қилишга бирор нарса тенг келмайди. Буни билиш эътиқоднинг асоси. Бунга амал қилиш (ислом) миллатининг асоси. Демак, у пайғамбар ва элчиларни юборишнинг асоси. Илоҳий рисолатлар мағзи. Кимки Аллоҳ унга ушбу илм, уни ва унинг чегараларини тушиниш, далиллари ва бу борадаги илм аҳлининг сўзини фаҳмлашга иқбол қилишни марҳамат қилган экан, бу унга ушбу улкан фойдани улашади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»”. (Юнус: 58). Дин, тавҳид ва уни таълим олиш ҳамда унга иқбол қилиш-(юзланиш, киришиш) билан шодланиш одамларни ўраб турган дунё ишлари ҳамда турли илмларга аҳамият қаратиш ёки турли-туман нарсаларга эътибор бериш каби улар дин ишларидан афзал деб гумон қилаётган ишлардан яхшироқдир. Ислом миллатининг асоси тавҳидни билишингиз ва уни таълим олишингиз. Шунинг уcун Иброҳим алайҳиссалом санамларга ибодат қилишдан ўзлари ҳақида қўрқдилар. Раббиларига ушбу сўзлари билан дуо қилдилар: “(Эй Муҳаммад), эсланг, Иброҳим айтган эди: «Парвардигорим, бу шаҳарни (яъни Маккани) тинч шаҳар қилгин, мени ва болаларимни бутларга бандалик қилишдан йироқ қилгин. Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар”. (Иброҳим: 35-36). Ўзлари ва болалари ҳақида хавфсирадилар. Иброҳим ат-Таймий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Иброҳимдан кейин ким ҳам синовдан ҳотиржам бўларди”. Шунинг учун шайх Тавҳид китобида “Ширкдан қўрқишлик ҳақидаги боб”ни ёздилар.
Ушбу тўрт муқаддимани билиб олган бўлсангиз, одамларнинг аксари бу борада тавҳид ва ширкдан жоҳил қолиш, тавҳид масаласи улкан бўлгани учун унга лойиқ бўлгудек вожиб бўлган аҳамият билан эътибор бермаслик ҳолатига тушганини билган бўлсангиз, бу сизга икки фойдани билдиради:
Биринчи: Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан шодланиш. Ҳақиқатда биз буни тадаббур қилсак, батаҳқиқ, биз бирор нарсага эга эмаслигимизни кўрамиз. Балки у Аллоҳ азза ва жалланинг фазли. Аллоҳ бизга ушбу фазлни тортиқ қилди. Бизни ўзининг фазл-у марҳамати билан унга муяссар қилди. Сўнг Аллоҳнинг фазл-у марҳамати ила шодланамиз. Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ “Нуния”да айтганларидек (“Нуния” (1/131) Ибн Ийсонинг шарҳи билан):
Юзинга икки кўз қилгинки, иккиси ҳам Раҳмондан қўрқув сабаб йиғловчи бўлсин.
Агар Раббинг хоҳлаганда сен ҳам уларга ўхшаш бўлардинг, бас, қалб Раҳмон бармоқлари орасидадир.
Сен бурканган ва Аллоҳ сенга уни марҳамат қилиб берган ушбу фазл-у марҳаматни билсанг, бас, то ўлим келгунча уни ўзгаси дея тарк этма. Чунки бу, банда тавҳид ва элчиларни билиши, жоҳиллар ва жаҳолатга мухолиф бўлиши билан неъматланиши энг улкан неъматдир. Аллоҳнинг фазл-у марҳамати: дин ва Қуръон, дин ва Қуръонни тушуниш ҳамда тавҳид, ислом ва шунга ўхшаш. Шунинг учун Ибн Абу Ҳотим ва бошқалар Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У киши бир куни хизматкор йигитни Мадина ташқарисида у киши учун йиғилган садақа-(закот) туялари олдига чиқишини айтдилар. Унинг (туяларнинг) олдига борганда у кишининг хизматкорлари унинг кўплигидан қўрқувга тушди. Шунда мўминларнинг амири Умар розияллоҳу анҳуга: эй мўминлар амири! Бу, Аллоҳнинг фазл-у марҳамати, деди. Умар ғазабландилар ва: ёлғон сўзладинг. Бироқ Аллоҳнинг фазл-у марҳамати Қуръондир, дедилар. (Ибн Абу Ҳотим (6/1960), Табароний “Муснад аш-Шамиййин” (2/125), Абу Нуъайм “Ҳиля” (5/132)).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан”. (Юнус: 58). Яъни, Қуръон нозил бўлиши ва унинг шариати ҳамда Аллоҳ ушбу умматга у сабаб ато этганлари. “Мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир”. (Юнус: 58). Агар бирор шодланиш бўлса, бас, киши Аллоҳ азза ва жалла уни Аллоҳнинг динини лозим тутиш, тавҳидни таниш ва уни билиш ва шунга боғлиқ нарсаларга ҳидоят қилгани учун шодлансин! Ана шу фазлдир. Бу билан маҳрум кимса ана шундан мосуво қилинган кимса экани ҳамда аксар қавмлар ушбу улкан фазлдан маҳрум эканини биласиз.
Сўнг иккинчи фойда: “Сенга яна ушбу фойдани беради: улкан хавф. Чунки сен … биласан…”. Улкан хавф лозим тутувчи-(ажралмас). Чунки шайтон кўпчиликни йўлдан оздирди. Сиз Аллоҳнинг фазл-у марҳамати билан шодланасиз ва хавфсирайсиз ҳам.
Аллоҳнинг фазл-у марҳамати билан шодланиш, яъни, тавҳидни таниш ва уни билиш, ширк ва унинг воситаларини билиш, ундан узоқлашиш, тавҳидга даъват қилиш, ширкдан умумий ва тафсилий суратда қайтариш. Аллоҳнинг бу фазл-у марҳамати билан шодланиш шунда сабот билан туришликни англатади. Ҳар сафар бу шодликни қалбингизда ҳозир қилар экансиз, у билан шод бўлар экансиз уни маҳкам тутувчи бўласиз.
Сўнг хавф сизни ўнга ҳам, чапга ҳам қайрилиб қарамайдиган қилиб қўяди. Ҳар сафар қайрилиб қараганингизда Иброҳим алайҳиссаломнинг қўрқуви, Аллоҳнинг солиҳ бандаларининг қўрқувини қалбингизда ҳозир қилган ҳолда кучли қўрқув сабаб қайтасиз. Ширкдан қўрқиш банда унга тушмаслиги учун. Сиз бугун ушбу юрт аҳли –мисол тариқасида- уларни тавҳид ҳамда ширк ва унинг воситаларидан узоқ бўлиш билан Аллоҳга яқин қилган ушбу улкан ислоҳот даъвати таъсирида эканларини кўрасиз. Бироқ ширкдан қўрқмасликлари сабабли ширкиётларга тушишди: лафздаги ширкиётлар. Баъзилари кичик ширк жумласидан. Баъзилари эса айрим одамлар ҳаққида катта ширк жумласидан бўлади. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалладан саломатлик ва офият сўраймиз. Ширкдан қўрқмаслик сабаб одамларда биз фитратдамиз, одамлар бу юртда фитрат аҳли деб айтишлари кўпайди. Бироқ қачонгача фитрат аҳли бўлиб давом этадилар? Одам алайҳиссаломдан кейинги авлодлар фитратда эди. Сўнг улар олдига шайтонлар келиб, уларни динларидан буриб юборди.
Демак, шайтон адоватининг ҳақиқатини билган ҳолда бирор киши динига ҳотиржам бўлмайди. Балки хавфсираган кишигина ҳотиржам бўлади. Кимки хавфни доимо қалбида ҳозир қилса, ҳазир бўлса, эҳтиёт бўлишга чорласа, эҳтиёткорликни ёдда тутса, тавҳид масалалари зеҳнидан кўтарилса мурожаат қилиб, таъкидлаб олади. Ана шундай собитқадам бўлиб, дини тўғри-(устивор) бўлгунча тушуниб боради, ёдлайди, мурожаат қилади ва даъват қилади.
У киши раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Сенга яна ушбу фойдани беради: улкан хавф. Чунки сен инсон тилидан чиққан бир сўз билан куфр келтиришини биласан. Гоҳида эса уни билмай айтади”. Шайх раҳимаҳуллоҳ бу билан саҳиҳ ҳадисда келган у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деб айтганларига ишора қиляптилар: “Батаҳқиқ, киши зарари йўқ деб ўйлаган бир сўзни айтади. У сабаб етмиш йиллик дўзах (қаъри)га қулайди”. (Ушбу ҳадис бир-бирига яқин лафзлар билан “Саҳиҳайн” ва бошқаларда ворид бўлди. Абу Ҳурайра, Билол ибн Ҳорис ал-Музаний, Жобир ибн Зайд ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинди. Бухорий (6478), Муслим (2988) шунга ўхшашини ривоят қилди. Термизий (2314), Ибн Можа (3970), Аҳмад “Муснад” (2/236, 297), Ибн Ҳиббон (13/13) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ушбу лафз билан ривоят қилдилар).
Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавллари: “Тилидан чиққан бир сўз... Гоҳида эса уни билмай айтади”, бунда зарар йўқ деб ўйлаши жиҳатидан. Чунки у уни куфрга олиб борувчи эканини билмайди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Зарари йўқ деб ўйлаган бир сўзни айтади. У сабаб етмиш йиллик дўзах (қаъри)га қулайди”. Бу билан ундан қайтарилган экани маълум бўлмоқда. Бироқ у Аллоҳнинг амридан юз ўгирди ва ҳақни изламади.
Шунинг учун у киши раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тилидан чиққан бир сўз билан куфр келтириши…”. Бир сўз билан гоҳида куфр ҳосил бўлади. Хоҳ у далолат қилаётган нарсага эътиқод қўйган бўлсин ёки ушбу сўзни айтиши билишлик имкониятига эга бўлган ҳолда Аллоҳнинг динидан юз ўгириш натижаси ўлароқ Аллоҳга куфр келтириши сабаб бўлсин баробардир. Юз ўгириш агар билиш имкониятига эга бўлиш билан бўлса банда бу билан маъзур тутилмайди. Унинг олдида илм аҳли бор. Унда улардан сўраш имконияти бор. Унинг олдида дин-диёнат аҳли бор. Ҳақни излашга қодир бўлади. Бироқ у буни изламайди. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари остига дохил бўлади: “Зарари йўқ деб ўйлаган бир сўзни айтади. У сабаб етмиш йиллик дўзах (қаъри)га қулайди”.
У киши раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Гоҳида эса уни билмай айтади. Ва билимсизлик сабаб маъзур тутилмайди”. Чунки у, билиш имкониятига эга бўла туриб юз ўгирди. Ҳужжат унга яқин бўлишига қарамай юз ўгирди. Унинг билмаслиги ҳақ яширин бўлгани ёки уни огоҳлантирадиган киши бўлмагани сабабли эмас. Балки унинг бундан жоҳил қолиши юз ўгириш сабаблидир.
Демак, бу ўринда унинг сабаби унга ҳақни огоҳлантириб турадиган кишининг йўқ экани сабабли жоҳил қолиш билан, унинг сабаби унга буни огоҳлантирадиган кишининг мавжуд эканига қарамай юз ўгириш билан жоҳил қолиш ўртасидаги фарқни мулоҳаза қилайлик. Банда бу билан маъзур тутилмайди. Унга огоҳлантириб турадиган кишининг мавжуд эмаслиги сабаб бўладиган жоҳилликка келсак, батаҳқиқ, унга ҳужжатни қойим қиладиган киши келгунча охиратда узрли бўлиш ҳукмидадир. Дунё ҳукмларида эса у билан маъзур тутилмайди. У ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу улкан ваъид-(қўрқитув) остида қолади. Агар инсон етмиш йиллик дўзах қаърига тушиб кетар экан, бу, айтган бир оғиз сўзи билан муваҳҳидларнинг дўзахидан ажралганини назарда тутади. Кимки ана шу нарсадан қўрқса бу унга муртадлик сабаблари, куфр сабаблари ҳамда ўзи билмаган ҳолда у сабабли куфр келтирадиган сўзларни таълим олишини лозим қилади. Бу эса шаръий ўлчов-(меъёр)лар билан бир ўлчовга солинган. Батаҳқиқ, куфр сўзини айтган ҳар бир киши кофир бўлмайди. Шунинг учун шайх бу ерда шундай дедилар: “Гоҳида эса уни билмай айтади. Ва билимсизлик сабаб маъзур тутилмайди. Гоҳида уни мушриклар гумон қилганидек у уни Аллоҳга яқинлаштиради дея гумон қилган ҳолда айтади”. Ҳар қайси замон ва макондаги мушрик душманлик қилишни мақсад қилган ҳолда Аллоҳ ва Расулига душманлик қилиш учун ширк келтирмайди. Балки душманлик қилиш ширкининг натижаси ўлароқ юз беради. Агар у ширк келтирса душманлик қилувчидир. Бироқ жоҳил бутпараст мушрикка сен Аллоҳни ёмон кўрасан, Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўрмайсан, Аллоҳга қарши курашувчисан десангиз, у: йўқ, дейди. Чунки у: мен бу ишларни Аллоҳ ҳузурида мақомим кўтарилиши учун фақат Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида қилдим, дейди. Демак мушрик ҳақида у Аллоҳдан узоқ бўлиш учун ширк келтиргани тасаввур қилинмайди. Балки Аллоҳга яқинлашиш учун ширк келтирди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3).
У киши раҳимаҳуллоҳ шундан кейин дедилар: “Хусусан Аллоҳ таоло сенга салоҳиятли ва илмли эканларига қарамай Мусо алайҳиссалом қавми у кишининг олдига шундай деган ҳолда келганларини қисса қилиб берганини билдирса: “Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер”. (Аъроф: 138)”. Мусо алайҳиссалом қавми олиҳа ва маъбудотларга ибодат қилаётган қавм олдидан ўтиб, бунга назар ташладилар ва уни мақталган (иш) деб ўйладилар. Чунки у, Фиръавннинг динига хилоф. Ва Мусо алайҳиссаломга шундай дедилар: “Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер”. Мусо алайҳиссалом эса уларга: “Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар. Ахир уларнинг (ибодат қилиб) турган нарсалари йўқ бўлгувчи, қилиб турган амаллари эса ботил-ку?”. (Аъроф: 138-139), дедилар. Абу Воқид ал-Лайсийнинг машҳур ҳадисларида айтадиларки: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳунайн (деган жой)га чиқдик. Биз куфрга яқин замонда (яъни, яқинда исломни қабул қилган) эдик. Улар фатҳ куни мусулмон бўлгандилар. “Эй Расулуллоҳ! Уларнинг “Зоти Анвот”и (жангдан олдин барака ҳосил қилиш учун қуролларини илиб қўядиган дарахт) каби бизга ҳам “Зоти Анвот” қилиб беринг”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳу Акбар! Албатта у (сизлардан олдингиларнинг босиб ўтган) йўллари. Бану Исроил Мусога айтгани каби дедингиз: “Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар”, дедилар”.
Уламолар деди (Алусий “Руҳул Маъоний” (9/43), “Муҳаррор ал-Важиз” (2/448), “Доимий Қўмита фатволари” (2/51)): Мусо алайҳиссаломнинг асҳоблари куфр келтирмадилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг куфр замонига яқин (яъни, эндигина исломга кирган) асҳоблари бу сўз билан куфр келтирмадилар. Бироқ унга амал тобе бўлганда-(эргашганда), албатта, кофир бўлардилар. Чунки улар билимсизлик билан бир нарсани талаб қилдилар. Уларга баён қилингач қайтдилар. Мусо алайҳиссалом ҳамда “Зоти Анвот” қиссаси муваҳҳидга гоҳида тавҳиднинг баъзи маънолари яширин бўлишини ифодалайди. Бу эса унга хавфни англатади. Чунки Мусо алайҳиссаломнинг қавми Мусо алайҳиссаломнинг хос асҳоблари эди. Улардан ушбу сўзни айтганлар бўлди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эндигина исломни қабул қилган саҳобалари орасида ушбу сўзни айтганлари бўлди. Ҳолбуки улар “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини билардилар. Унинг остига дохил бўладиган маъноларни билардилар. Бироқ айрим маъноларидан жоҳил қолдилар. Бу эса улардан қуйи бўлганлар қаттиқ хавф билан қўрқиши лозим эканини ифодалайди. Чунки у айрим маънолардан жоҳил қолиши уларнинг жоҳил қолишларидан авлороқдир. Агар Аллоҳ унга бу сўздан кейин ўз марҳаматини инъом қилса, бу уни (ширк) амалидан тўсади ва унга огоҳлантиради. Бу эса Аллоҳнинг унга неъматидир. Агар (буни) топмаса, балки ушбу сўзни айтса ва Аллоҳ билан бирга бирор илоҳ қилиб олса, батаҳқиқ, у ўз фели билан тавҳидини бузувчи бўлади.
“Ана шу дамда қўрқувинг ҳамда бу ва бунга ўхшашлардан сени халос қиладиган нарсага ошиқишинг улканлашади”. Бу шак-шубҳасиз қаттиқ қўрқувни вожиб қилади. Демак, имом раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзларидаги парчада муваҳҳиднинг нафси-(психологияси)ни қуйида баён қилинадиган шубҳаларни аритиш учун ҳозирлаш бор. У киши унинг (муваҳҳиднинг) нафсини ҳар бир элчининг қавмидан ширк келтирган мушрикларнинг ҳолатини баён қилиш учун тайёрладилар. Ҳар бир пайғамбарнинг дини, тавҳид ва унинг зиддини маъноси, аксар одамлар тавҳидга мухолиф, ундан юз ўгирувчи, ундан жоҳил экани ҳамда ушбу муқаддималар сизга икки фойдани улашини баён қилдилар:
Биринчи фойда: шодланиш.
Иккинчи фойда: қўрқиш.
Бу, сизнинг психологиянгизни ушбу шубҳаларни аритишга дуч келган вақтингизда ҳозирлашдир. Қуйида келадиган шубҳаларни аритиш тавҳид билан шодланишингиз ва ширкдан қўрқишингиз билан бирга бўлади. Бу эса шубҳани қўрқув, хавф, шодлик ва розиликдан иборат нафсий ибодатдан холий бўлган мутлақ ақлий нуқтаи назар билан қарши олишдан –калом уламолари ва шуларга ўхшашларнинг йўли каби- кучли психологик тўсиқни қўяди. Сўнг сизга шубҳанинг жавоби дуч келганда нафсингизда тавҳид ҳамда сиздан шубҳа аритилгани учун Аллоҳ азза ва жалланинг фазл-у марҳаматидан шодланиш бўлади. Демак, шубҳа, уни кўндаланг қилиш ва аритиш жиҳатидан қадам қоқиладиган ўриндир. Унинг учун муваҳҳиднинг нафси унда тура оладиган қоида бўлиши лозим. Ушбу қоида, у шайх раҳимаҳуллоҳ сўзбоши қилганларидир. Сўзнинг боши илмий қоидалар. Ҳозир эса ушбу шодланиш ва қўрқув нафсий қоидалар. Тоинки келажакда шубҳаларни келтириш, уларни танқид қилиш ва аритишда (сиз билан) бўлсин. Ундан кейин завол бўлмайдиган муҳкам, илмий қоидалар билан, ҳар қанча келса-да шубҳалардан таъсирланмайдиган нафсий-(психологик) такомиллаштириш ўртасида бўласиз. Агар шубҳа келса сизда тавҳиднинг зиддидан қўрқув ҳамда ўз йўлингиз бўлмиш тавҳид сабаб шодланасиз. Бу эса сизни Аллоҳнинг фазл-у марҳамати билан куч, ҳимояланиш ва ҳотиржамликда қилади.
mutaallim   07-18-2015, 09:12 PM
#15
Шуни билгинки, Аллоҳ субҳанаҳу ушбу тавҳид билан бирор пайғамбар юборганда ўзининг ҳикмати ила унга душманлар ҳам таъйин қилди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, ундай қилмаган бўлур эдилар”. (Анъом: 112). Гоҳида тавҳид душманлари кўп илм, китоб ва ҳужжатларга эга бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Чунки уларга пайғамбарлари (Аллоҳга иймон келтириш ва У зотга бўйинсуниш зарур эканлиги ҳақида) аниқ ҳужжатлар келтирган вақтларида улар ўзларининг олдиларидаги (фақат дунёвий бўлган) билимлари билан шодланиб-мақтандилар (ва пайғамбарлари огоҳлантирган азобни масхара қилиб кулдилар)”. (Ғофир: 83).
Ана шуни билиб олган бўлсангиз, Аллоҳ сари йўлда фасоҳат, илм ва ҳужжат аҳлидан бўлган у (йўл)нинг устида ўтирувчи душманлар бўлиши муқаррар эканини биласиз. Ўша шайтонларга қарши жанг қиладиган қуролингизга айланиши учун Аллоҳнинг динидан таълим олишингиз сизга вожиб бўлади. Уларнинг раҳнамо ва бошлиқлари Раббингиз азза ва жаллага шундай деган: “Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман. Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан»”. (Аъроф: 16-17). Бироқ Аллоҳ таолога юзлансангиз ҳамда Аллоҳнинг ҳужжат ва очиқ-ойдин далилларига қулоқ солсангиз, бас, қўрқманг ва маҳзун бўлманг: “Иймон эгалари Аллоҳ йўлида жанг қиладилар”. (Нисо: 76). Муваҳҳидлардан бўлган оми киши ана ўша мушрикларнинг уламоларидан мингтасини мағлуб қилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар”. (Соффат: 173). Аллоҳ таолонинг лашкари ҳужжат ва тил билан ғолибдирлар. Ҳудди улар қилич cа тиғ билан ғолиб бўлганлари каби. Балки ўзи билан қуроли бўлмаган ҳолда йўл юрган муваҳҳидга хавф бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ бизга “Ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар”. (Наҳл: 89), қилган китоби билан марҳамат кўрсатди. Ботил эгаси бирор ҳужжат олиб келса, албатта, Қуръонда уни йўққа чиқариб, ботилини баён қилиб берадиган нарса бор. Аллоҳ таоло айтганидек: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар, албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. (Фурқон: 33). Баъзи муфассирлар: ушбу оят қиёмат кунигача ботил аҳли олиб келадиган ҳар бир ҳужжатни ўз ичига олади, дедилар.

Шарҳ:
Имом раҳимаҳуллоҳ Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди, У субҳанаҳу ва таоло ҳақли бўлганидек ўзгасини қўйиб, якка ўзини ибодатда ёлғизлаш, буйруқнинг бари Унга хос экани, шариат ва мукаллаф қиладиган нарсаларга тегишли масалаларда ҳукмнинг бари Унга хос экани борасида мушриклар жоҳилларнинг ақлини чигаллаштирган шубҳаларни аритиш олди улкан муқаддималарда фойдали сўзлар айтдилар.
Бандага вожиб бўлгани, Аллоҳ азза ва жалланинг Каломи ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзини талаб қилаётган ва тўғрилик истаётган нарсаларида ўлчов қилишлигидир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир”. (Юсуф: 40). Коинотдаги ҳукм У субҳанаҳу ва таолонинг амри билан бўлганидек, ҳудди шундай одамлар ихтилоф қилаётган, шаръий ва амалий масалаларда тўғри ва ҳақнинг баёнини хоҳлаётган ҳамда билишни талаб қилаётган нарсаларида ҳам ҳукм Уникидир.
У киши раҳимаҳуллоҳ юқоридаги муқаддималарни зикр қилгандан кейин шундай дедилар: “Шуни билгинки, Аллоҳ субҳанаҳу ушбу тавҳид билан бирор пайғамбар юборганда ўзининг ҳикмати ила унга душманлар ҳам таъйин қилди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар. Агар Парвардигорингиз хоҳласа, ундай қилмаган бўлур эдилар”. (Анъом: 112)”. Гоҳида шайтон бандага тавҳид ва дин Аллоҳ ҳузуридан бўлган ҳақ бўлса, агар бунда Аллоҳ азза ва жалланинг розилиги бўлса Аллоҳ ўз дўстларига нусрат ва азизлик беради ҳамда душманларини ёрдамсиз қўяди. Тавҳид аҳли ғолиб бўлиши, элчиларнинг душмани бўлмаслиги фараз қилинади. Чунки улар Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридан, дея шубҳа олиб келади.
Дарҳақиқат, мушриклардан бир тоифа шундай гумонга бориб, иттифоқ бўлиши учун бир фаришта туширилишини хоҳладилар. Набий учун иттифоқ бўладиган, у билан душманлик бўлмаслиги ҳамда у олиб келган нарсани инкор қилмаслик учун унда шундай-шундай нарсалар бўлишини хоҳладилар. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Ва дедилар: «Токи бизлар учун мана шу ерни ёриб, бир чашма чиқариб бермасанг, биз сенга ҳаргиз иймон келтирмаймиз”. (Исро: 90). Аллоҳ азза ва жалла улар ҳақида шундай деди: “Яна улар (масхара қилишиб): «Нега бу пайғамбар (оддий одамлардек) таом ер ва бозорларда юрар?! Унга (пайғамбарлигини тасдиқлайдиган) бирон фаришта туширилиб, у билан бирга қўрқитгувчи бўлса эди. Ёки унга (осмондан) хазина ташланса (ва у бозорларда савдо-сотиқ билан тирикчилик ўтказмай, ўша хазинадан сарф қилиб юрса) эди, ёхуд унинг учун бир боғу-бўстон бўлиб, у (фақат ўша боғдан) еб-ичса эди», дедилар. Бу золим кимсалар (мўминларга): «Сизлар фақат бир сеҳрланган — ақлдан озган кишига эргашмоқдасиз», дедилар. (Эй Муҳаммад), қаранг, улар сиз учун қандай мисоллар келтирдилар-а?! Бас, улар (ҳақ) йўлдан оздилар. Энди улар йўл топишга қодир эмаслар”. (Фурқон: 7-9). У субҳанаҳу элчилар жўнатиб, ҳар бир элчига душманлар қилиши ҳамда элчиларнинг душманлари инс ва жиндан бўлиши У азза ва жалланинг ҳикматидандир. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳар қандай элчининг пайғамбар қилиб юборилиши унинг сўзини тинглайдиган қавмининг инсонлари учун бўларди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни пайғамбар қилиб юборилишлари эса барча оламлар учун бўлди. Жамийки инс ва жин учун. Ҳар бир элчининг душманлари бор. Аллоҳ азза ва жалла у душманларни бир ҳикмат боис душман қилиб қўйди. Чунки тавҳид иши улкан. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло деди: “Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик”. (Анъом: 112). У азза ва жалла бошқа оятда шундай деди: “Биз (сиздан илгари ўтган) ҳар бир пайғамбар учун (ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) қилганмиз. Парвардигорингизнинг Ўзи етарли етакчи ва ёрдамчидир”. (Фурқон: 31). Аллоҳ азза ва жалланинг ҳикмати ҳар бир пайғамбар учун душманлар бўлишини талаб этади. Шунингдек, элчи ва пайғамбарлар издошларининг ҳар бири учун душманлар таъйин қилди. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикмати Аллоҳнинг гуруҳи билан шайтоннинг гуруҳи ажралишини талаб этади. Ва бу фарқ гоҳида илмлар билан бўлади. Гоҳида эса қилич ва тиғ билан бўлади. Шунинг учун Қуръон – Фурқон бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла унда ҳақ илми билан мушриклар илми орасини ажратди.
Мақсад шуки, Аллоҳнинг ҳикмати ҳар бир пайғамбар учун душман бўлишини талаб қилади. Муваҳҳид бирор замон тавҳид аҳлининг озлиги ёки улар назар-писанд қилинмайдиганлар ёҳуд улар аҳамиятсиз ёкида улар узоқ замон турсалар-да нусрат келмади ё шунга ўхшаш нарсалар ёки улар азобланмоқда ёҳуд улар қувғин қилинмоқда ёкида душманлар тавҳид аҳлига нисбатан нималар қилаётганларига боқмасин. Бунга қарамасин. Балки ҳақнинг айни ўзига қарасин. Аллоҳнинг ҳикматига аҳли сунна: нарсаларни мақтовга лойиқ ғоялар учун мувофиқ бўлган ўринларига қўйиш дея таъриф берди. Аллоҳ азза ва жалла ҳақ аҳлининг поклиги ўзгаларнинг нопоклигидан зоҳир бўлиши учун ўз мулкида ёмонликка кавний жиҳатдан изн берди. (“Мадариж ас-Саликин” (2/195-197)). Шунингдек, то яхшилик ғолиб бўлгунча уни қурбон-(фидо) қилиш учун ёмонликка изн берди. Агар ушбу душманлик бўлмаганда тавҳидни маҳкам тутувчи билан ундан ўзгаси ошкор бўлмасди. Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳидидан тўла қаноатда бўлган киши ўз шак-шубҳаларида иккиланиб юрадиганлардан ошкор бўлмасди ва шунга ўхшаш улкан ҳикматлар.
Аллоҳ азза ва жалла душманликни ўз ўрнига туширди. Ва бу душманлик мақтовга сазовор ғояга мувофиқ. Айрим жин ва инсонларни, балки аксар инс ва жиндан бўлган шайтонларни элчиларга душман қилиш, бунда мақтовга лойиқ ғоялар бор. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳикматидан бўлмиш ушбу мақтовга сазовор ғоялардан бири, Унинг фазл-у марҳамати ҳамда каромат диёри-(жаннати)га лойиқ бўладиган ёрдамчиларининг намоён бўлишидир. Шулардан яна самовий эмас, башарий бир нарса билан ҳақ аҳли ила ботил аҳли ўртасида фурқон ошкор бўлиши. Гоҳида Аллоҳ азза ва жалла фаришталар билан қўллаб-қувватлаш ва шунга ўхшаши каби самодан ўзининг ҳузуридан бўлган нарса билан инъом кўрсатади. Шулардан яна душманлар, шубҳалар ва бошга тушаётган нарсаларнинг кўплигига қарамай Унинг динига ёрдам қўлини чўзаётганларда бирор шак-шубҳа йўқ экани намоён бўлишидир. Улар ҳақни ушлашликлари тавҳиднинг тўғрилигига далил. Элчиларга ижобат қиладиганларнинг оз эканига қарамай улар ҳақни маҳкам тутдилар. Баъзилари узоқ муддат турди. Шунда улар ҳақни маҳкам ушлаганлар унда сабот билан турганлар экани намоён бўлди. Ҳатто уларнинг бири ушланиб, аррада икки қисмга арралаб ташланарди. Бу уни динидан қайтармасди. (Бухорий (3612) Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳудан ривоят). Бу, улар гарданига юклаган нарса ҳақ эканига улкан гувоҳлик. Чунки Аллоҳ азза ва жалла уларни шу иш билан мукаррам қилди. Ҳаққа эргашиш билан мукаррам (қилди).
Шайх раҳимаҳуллоҳ бу ўринда дедилар: “Аллоҳ субҳанаҳу ушбу тавҳид билан бирор пайғамбар юборганда … унга душманлар ҳам таъйин қилди”. Ушбу чеклов мана бу оятдан олинган: “Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун … душман қилиб қўйдик”. (Анъом: 112). “Ҳар бир” лафзи умум экани зоҳир. У мана бу маънода: “Аллоҳ субҳанаҳу ушбу тавҳид билан бирор пайғамбар юборганда … унга душманлар ҳам таъйин қилди”. Тавҳид душманлари, пайғамбар ва элчиларнинг душманлари икки қисм:
Биринчи қисм: раҳбар душманлар. Улар ё дунё ишларида бошқарув ва тадбир аҳли бўлади ёки фикр ва дин ишларида бошқарув аҳли бўлади. Улар душманликка етакчилик қиладилар ва одамларни диндан тўсадилар.
Иккинчи қисм: издош-(тобе) душманлар. Улар ҳақдан юз ўгирган ёки тавҳиддан юз ўгириш ва раҳнамоларига ёрдам қўлини чўзишда уларни қизиққонлик ва миллатчилик эгаллаган қора халқ.
Душманлик билан фақат уламолар, яъни, фақат раҳнамолар сифатланмайди. Балки тавҳид душманлари омма ва раҳбарларнинг бари. Чунки ким тавҳидга ижобат қилмаса, дарҳақиқат, у Аллоҳ азза ва жаллани ҳақорат қилибди. Аллоҳга ширк келтирган ҳар бир кимса, бас, у Раб азза ва жаллани оёқости қилувчи ва Уни ҳақоратловчидир. Кимки у билан васила қилинадиган, унинг воситачилиги ва шафоати билан унинг йўли орқали Аллоҳ азза ва жаллага хушомад қилинадиган Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ бор дея даъво қилса, хоҳ олим бўлсин ёки олим бўлмай, раҳнамоларининг издоши бўлсин, батаҳқиқ, у тавҳид душмани. Гоҳида улар одамлар орасида тарқалгани жиҳатидан тавҳидга душманлик уйғотиш ва у адоватни тарқатишда хослардан етукроқ бўлади. Агар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватларига назар ташласангиз, у киши (ота-бобоси) дининдан қайтган, сеҳргар, мажнун дея (гап) тарқатганлар раҳбарларнинг издошлари ва араблар ичидаги авом бўлган. Шунингдек, имом, мужаддид, шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ даъватларига назар ташласангиз, одамлар орасида шайх замонларидаги уламолардан иборат душманларнинг сўзини тарқатганлар авомдир. Авом халқнинг адовати уларга шуни айтган кишидан қаноатланишлари сабабли мутаассиблик ва ботилга ёрдам қўлини чўзиш жиҳатидан бўлади. Улар наздида улуғланадиган - уламолар ва раҳбарлар. Уларга иқтидо қиладилар ҳамда изланиш ва тадаббур қилмай уларнинг сўзларини ҳужжат қилиб келтирадилар. Ана ўшалар Аллоҳ азза ва жалланинг тавҳиди душманлари.
Ушбу икки синфнинг ҳар биридан ҳазир бўлиш ва муваҳҳид унга душманлик қилиши вожиб бўлади. Муваҳҳиднинг душманлиги фақат мушрикларнинг уламолари ёки хусусан тавҳидга уруш эълон қилганлар билан эмас. Улар душманликдан катта насибага эга. Аллоҳ азза ва жаллани (ибодатда) яккаламаган, ширк чангалига тушиб, Аллоҳга ширк келтирган ҳар бир кимса, бас, у Аллоҳ азза ва жалланинг душмани. Ҳар бир мушрик Аллоҳ азза ва жалланинг душмани. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Иброҳимнинг ўз отаси учун мағфират сўраши фақат унга берган ваъдаси сабабли эди. Энди қачонки унга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аниқ маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди”. (Тавба: 114). Аллоҳ азза ва жалла деди: “Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар”. (Анъом: 112). “Инс… (дан бўлган) шайтонлар”. Шайтон яхшиликдан узоқ, узоқ бўлди сўзидан олинган. Шайтон – хайрдан йироқ. Яхшилик ўзига муносиб бўлган ҳар бир нарсада. Шунинг учун баъзи ҳайвонларга яхшилик ва ўзига ярашадиган нарсалардан узоқ бўлгани учун шайтон дейилади. Каптарга ҳам шайтон дейилади. Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилган ҳадисдагидек. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам каптарга эргашаётган бир кишини кўриб: “Шайтон шайтонга эргашяпти”, дедилар. (Абу Довуд (4940), Ибн Можа (3765), Ибн Ҳиббон (13/183), имом Аҳмад (2/345) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят). Демак, шайтон яхшиликдан узоқ.
Бироқ яхшиликдан узоқлик куфрда бўлиши мумкин. Кофир ва мушрик инсон шайтонларидан бўлган шайтон. Унга жин шайтонларидан бири кўмак бериши аниқ. Чунки бирор киши йўқки, албатта, унга ҳамроҳ вакил қилинган. (Муслим (2814) ривоят қилган ҳадисда ворид бўлганидек. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят).
“Инсу жин(дан бўлган) шайтонлар”. (Анъом: 112). Инсондан бўлган шайтонлар кўринади, жинлардан бўлган шайтонлар кўринмайди. Улар ҳам васваса ҳам ҳамроҳлик жиҳатидан инсондан бўлган шайтонларнинг нафсига баъзи шубҳаларни ташлайди.
Аллоҳ азза ва жалла деди: “Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар”. (Анъом: 112). “Гўзал (ялтироқ) сўз” қавли, мушрикларнинг илм ва шубҳаларида савлат ва безак борлигини билдиради. Безак: ялтироқ, тиниқ, яхши нарса. Олтинни безак дейилиши ҳам шу жумладан. Чунки у ялтироқ, тиниқ. Ялтироқ сўзнинг оқлиги, зиёси бўлиб, чуқур мулоҳаза юритувчи онги билан унга қараб алданади. Аллоҳ азза ва жалла бу ўринда деди: “Гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар”. Шунинг учун мушрикларнинг илмида ялтироқлик борлигини топасиз. Демак, ундан эҳтиёт бўлишга чорланади. Ушбу ўринда –шубҳаларни аритиш ўрнида- мушрикнинг шубҳаси бирор важҳга эга эмас деб тасаввур қилинмайди. Батаҳқиқ, мушриклар шубҳа зийнатли бўлиши учун ялтироқ сўз билан бир-бирларини васваса қиладилар. Ушбу шубҳа ҳақдан ўз улушига эга, демак, у ҳақ бўлади, деб айтилмайди. Ёки мушрикнинг шубҳаси илм-(баҳс)дан бирор насибага эга эмас дея гумон қилинмайди. Балки унинг ялтироқлиги ва назар-(изланиш)и бор. Агар илм аҳли уни мулоҳаза қилиб кўрса, уни пуч-(ботил) ҳолда топади. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Аллоҳ (дини) ҳақида уни қабул қилинганидан сўнг (одамларни йўлдан оздириш учун) талашиб-тортишадиган кимсаларнинг ҳужжатлари (яъни талашиб-тортишишлари) Парвардигор наздида ботил-беҳудадир. Уларга (бу дунёда) ғазаб, (охиратда эса) қаттиқ азоб бордир”. (Шўро: 16). Ширк аҳли илгари сураётган ҳужжатларда ялтироқлик, фирибгарлик, чигаллаштириш ва баъзи шубҳалар мавжуд. Уни ҳақ суратида кўрсатадиган баъзи нарсалари бор. Шунинг учун тавҳид душманлари илгари сураётган шубҳалари, бирортаси асло ақлга кирмайди деб тасаввур қилманг. Балки унда шундай нарсалар борки, шайтонлар улар билан инс ва жиндан бўлган халқларни алдаганча алдашган. Бироқ бу сўз сохта. Яъни, у эшитилган ёки кўрилган вақт зоҳир бўлади ва ялтирадйи. Бироқ қўлга киритилганда сохта ва бирор (арзигулик) нарса эмас. Чунки у тадаббур қилса ва текшириб чиқса уларнинг ҳужжатлари пуч эканини топади.
“Гоҳида тавҳид душманлари кўп илм, китоб ва ҳужжатларга эга бўлади”. Бу, мушрикларнинг уламолари илгари сураётган шубҳаларни аритиш йўлида муҳим муқаддима. Хусусан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматидан, ушбу умматда келган уламолардан дея ҳисобланадиган тавҳид душмани, ушбу тавҳид душманида мутлақо илм йўқ экани тасаввурга сиғмайди. Тавҳид душмани фақиҳ, муҳаддис, муфассир, муаррих эмаслиги тасаввур қилинмайди. Балки у ушбу фанда ёки кўплаб фанларда кўзга кўринган бўлиши мумкин. Ушбу даъват имомига раддия берганларнинг ҳолати каби. Уларга ўзлари мутахассис бўлган илмда қўл билан ишора қилинадиганлар бўлган. Улар орасида фақиҳ, тарихчилари бўлган. Бу, ушбу даъват имомлари ҳам раддия берганларнинг ҳолатидир. Тавҳид душмани олим бўлмаслиги тасаввур қилинмайди.
Ушбу шубҳани одамларнинг зеҳниятига залолатга оғганлар ташлайди. Олимни олимга қаршилиги икки мазҳабнинг ҳар бири тўғри эканига далолат қилади, маъно эса кенг дейишди. Шунинг учун баъзилари тавҳид масалаларида: бу, иккинчи қавлдан саҳиҳроқ ёки уламоларнинг икки қавлини саҳиҳроғига биноан шундай-шундай, дейди. Тавҳид масалаларида бундай дейилиши ярамайди. Чунки ким тавҳид масалаларида хилоф чиқса, батаҳқиқ, у тавҳид уламоларидан эмас, уларга бирор сўз нисбат берилиши ёки ихтилоф қилинганда сўзлари олиниши тўғри бўладиган суннат уламоларидан ҳам эмас. Балки тавҳидга Китоб ва суннатдан бўлган кўплаб далиллар, ушбу уммат салафларининг ижмоъси далолат қилади ва имомлар уни баён қилганлар. Ким хилоф қилса, гарчи фиқҳ ёки тарих ёҳуд ҳадис ёкида бошқасида кибор уламолардан бўлса-да, батаҳқиқ, унинг хилоф чиқиши ўзига. Ушбу масалада хилоф бор дейилмайди. Шунинг учун мушрикларнинг уламоларидан бўлган тавҳид душмани олим эмас дея сифатланмаслигига огоҳ бўлишингиз лозим. Балки у фанлардан бирор фанда олим ва имом бўлиши мумкин. Тафсирда имом ёки фиқҳда имом ёҳуд қозиликда мурожаат қилинадиган ва шунга ўхшаш. Ҳудди шайх раҳимаҳуллоҳ ва ушбу даъватга қаршилик кўрсатган тавҳид даъватининг душманларига ўхшаш. Кейингилардан мисол учун Довуд ибн Жаржиснинг ҳолати каби. Батаҳқиқ, у кенг илм эгаси эди. Бироқ у мушрикларнинг уламоларидан. Ҳамда Муҳаммад ибн Ҳамид аш-Шарқий “Ас-Суҳуб ал-Вабила аъла Дороих ал-Ҳанабила” китобининг соҳиби каби. У ҳам тавҳид ёғийларидан эди. Машҳур “Мимия” (ҳар бир байт охири мим ҳафи билан тугайдиган) Бусирий манзумаси ҳақида айтган сўзлари учун шайхларга раддия бериб асар ёзди. (У бир юз олтмиш икки байтдан иборат машҳур “Қасидаи Бурда” бўлиб, “Кавакиб ад-Дуррийя фий Мадҳ Хойр ал-Барийя” деб юритилади. Уни Шарофиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саъид ад-Дувласий сўнг Бусирий назмга солган. Олти юз тўқсон тўртинчи йили вафот этган. “Кашф аз-Зунун” (2/1331)га қаранг). Бу ширк эканини ботил деган. Бусирий айтганларига иқрор бўлган ваҳаказо. Абдурраҳмон ибн Ҳасан “Фатҳул Мажид” китоби соҳиби, иккинчи мужаддиднинг бу борада рисолалари бўлиб, унда ушбу китоб соҳибига раддия берганлар. У фиқҳда кўзга кўринган, тафсир ва (ровийларнинг) таржимаи ҳолида эса (қўл) билан ишора қилинадиган бўлган... Бироқ у тавҳид душманлари бўлмиш мушрикларнинг уламоларидан. Чунки улар ширкни ҳимоя қилдилар. Тавҳид аҳлига раддия бердилар. Тавҳид ва ширкнинг таърифи, мусулмон нима билан мушрик, муртад бўлишининг баёни борасида одамларни йўлдан оздирдилар. Бу борада одамларни залолатга бошладилар.
Демак, бу ўринда муқаддима муҳим. У ҳам бўлса қўл билан ишора қилинадиган уламолар мушрик бўлмайди дея гумон қилманг. Балки шайх раҳимаҳуллоҳ ва у кишидан кейинги замонда (қўл билан) ишора қилинадиган уламолар бўлган. Бироқ улар мушриклар эди. Ҳудди Маккадаги шофеъийлар имоми Аҳмад ибн Зайний Даҳлон ва шунга ўхшашлар каби. Одамлар уларга мурожаат қиларди, улардан фатво сўрарди. Улар эса одамларни (тавҳиддан) тўсардилар. Ширкни ҳимоя қиладиган уламолари йўқ экани тасаввур қилинмайди. Демак, сўзбоши ўлароқ унда шубҳани аритиш бўлган масалалардан бирортаси ҳақида уни фалончи олим ва фалончи имом айтган экан, фалончи имом ахир уни қандай қилган бўлсин деманг. Бу, ё масалани таҳлил қилмаган жоҳил бўлади. Ҳудди яхшилик билан ёдга олинадиган машҳур баъзи уламолар каби. Ёки дарҳақиқат билган ва қайсарлик қилиб, қарши чиққан ҳамда ширкни яхшилаш учун асар ёзган бўлади. Ҳудди “Мафатиҳул Ғайб” деб аталадиган тафсир соҳиби Фахриддин Розий қилгани каби. Собиъа (юлдузларга ибодат қиладиганлар)нинг дини ва юлдузларга хитоб қилишларини маъқуллаб асар ёзди ва уни “Сиррул Мактум фий Асрор ал-Афлак ва Мухотаба ан-Нужум” деб атади. Шу сабаб унга бир тоифа илм аҳли кофир дея ҳукм қилдилар. (“Мажмуъ Фатово” (13/180-181), “Баян Таблис Жаҳмия” (1/447), Ибн Касир тафсири (1/146), “Ал-Муғний фий ад-Дуъафа” (2/508)). Юлдузларга қандай хитоб қилинаётгани, улардан қандай ўтиниб ёрдам сўралаётгани ва қандай ёмғир сўралаётгани ваҳаказоларни маъқуллайди. Ҳаррон (жой номи) соиба (юлдузларга ибодат қилувчи)ларини ана шунга йўллаш учун бу ҳақда асар ёзди. Бу эса шак-шубҳасиз узоқ залолатдандир.
mutaallim   07-18-2015, 09:13 PM
#16
Раддия берилган ҳар қандай шубҳа ҳақида ёки суннат ва тавҳид имомлари раддия берган ҳар қандай шубҳа ҳақида: ахир фалончи олим уни қандай айтди? У шубҳа мана бу фалончи олимга қандай ёйинланди-(кириб борди)?-дейилмайди. Улар ё тавҳид душманлари ҳақида асар ёзмаган жоҳиллар ёки ширк ва уни маъқуллаш ҳақида асар ёзган бўлишлари мумкин. Шайх ушбу сўзлари билан ана ўшаларни назарда тутдилар: “Гоҳида тавҳид душманлари кўп илм, китоб ва ҳужжатларга эга бўлади”. Агар нақл (қилган иқтибос)ларига қарасангиз гоҳида Шайхул Ислом ва Ибнул Қаййимдан бўлади. Ҳудди Довуд ибн Жаржис “Сулҳ ал-Ихвон” китобини ёзганда қилганидек. У ерда Шайхул Ислом ва Ибнул Қаййимлардан иқтибослар нақл қилади. Муфассирларнинг сўзлари ҳамда кўплаб уламоларнинг қавлларини нақл қилган. Ҳудди бу асрда Муҳаммад ибн Алавий ал-Моликийга ўхшаганлар асар ёзгани каби. Дарҳақиқат, китоб ёзиб, унда баъзи ширкиёт ва айрим тавассулни эътироф этган икки юз ёки уч юзга яқин уламонинг сўзларини жамлаган. Ва шунга ўхшаш уларнинг китоблари. Бу эса эътиборга молик эмас.
Демак, муваҳҳиднинг икки қадами унинг устида бўлиши вожиб бўладиган қоида шуки, мушрикларнинг уламолари гоҳида катта илм ва ҳужжатларга эга бўлади. Чунки ширк илмдан ажралганлари сабабли эмас. Аллоҳ азза ва жалла уларнинг аввалгилари ҳақида шундай деганидек: “Чунки уларга пайғамбарлари (Аллоҳга иймон келтириш ва У зотга бўйинсуниш зарур эканлиги ҳақида) аниқ ҳужжатлар келтирган вақтларида улар ўзларининг олдиларидаги (фақат дунёвий бўлган) билимлари билан шодланиб-мақтандилар (ва пайғамбарлари огоҳлантирган азобни масхара қилиб кулдилар)”. (Ғофир: 83). Гоҳида ушбу илм илоҳиётга боғлиқ бўлади. Мана бундай деганлари каби: “(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?!”. (Сод: 5). Бу, шубҳани кўндаланг қилишдир. Ва дедилар: “«Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Гоҳида эса фиқҳда бўлади. Шундай деб айтганлари каби: “«Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?» — деганларидир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган”. (Бақара: 275). Ва шунга ўхшаш. Ушбу умматга қарши қўйилган илмларнинг жинси элчиларнинг душманларида мавжуд. Ё илоҳиёт жиҳатидан ёки шариат жиҳатидан. Ўзларидаги илм билан элчиларга қарши чиқдилар. Балки Аллоҳ азза ва жалла ундаги шубҳанинг кучли экани жиҳатидан уни улканлаштириш нуқтаи назаридан уларнинг сўзларини ҳужжат деб атади. Шундай деди: “Аллоҳ (дини) ҳақида уни қабул қилинганидан сўнг (одамларни йўлдан оздириш учун) талашиб-тортишадиган кимсаларнинг ҳужжатлари (яъни талашиб-тортишишлари) Парвардигор наздида ботил-беҳудадир”. (Шўро: 16).
“Гоҳида тавҳид душманлари кўп илм, китоб ва ҳужжатларга эга бўлади”. Ундаги кўплаб китоблар, фиқҳ, (ровийларнинг) таржимаи ҳоллари, тафсир ва шунга ўхшашлар тавҳидга душманлик ва ширкни маъқуллаш ҳақида асар ёзиб, одамларни шунга даъват қилса уни тавҳид душмани қилиб қўймайдими? Жавоб: йўқ. Балки тавҳиднинг душмани ҳамда ширк ёрдамчиси бўлади. Бирор қадр-қийматга эга эмас. Гарчи пешонасида сажда изи бўлса-да. Гарчи унинг асарлари Суютий ва ундан бошқалар каби кўп китоб ёзганларникидан кўпроқ бўлса-да. Бу, эътиборга молик эмас. Шунингдек, сўзи ҳам эътиборга молик эмас. Чунки у тавҳид уламоларидан эмас. Унинг илми зарарли, фойдали эмас.
У киши раҳимаҳуллоҳ шундан кейин дедилар: “Ана шуни билиб олган бўлсангиз”. Яъни, юқорида ўтганидек элчиларнинг душманлари гоҳида илм, ёзган асарлар, илгари сурадиган ҳужжатларга эга бўлади. Гоҳида Китоб ва суннат, тадқиқотчи илм аҳлининг сўзларидан ҳужжат келтирадилар. Ҳудди (имом) Аҳмаддан баъзи нарсаларни нақл қилганлари каби. Шайхул Ислом, Ибнул Қаййим ва Ибн Ҳажарлардан нақл қиладилар. Нақл қиладилар ва нақл қилаверадилар. Буларнинг бари зарарли илмдан, фойдали илмдан эмас.
“Ана шуни билиб олган бўлсангиз, Аллоҳ сари йўлда фасоҳат, илм ва ҳужжат аҳлидан бўлган у (йўл)нинг устида ўтирувчи душманлар бўлиши муқаррар эканини биласиз”. Ушбу сўзга аҳамият беринг: “Муқаррар”. Юқорида ўтганидек тавҳид йўлида душманлар бўлиши муқаррар. У душманлар гоҳида уламолар бўлади. У уламолар фасоҳат, илм ва ҳужжат аҳлидир. Сизни ҳидоятдан тўсиб, залолатга киргазишлари ёки сизга динингизни чигал қилиб кўрсатишларидан тўсилган-(ҳимояланган) бўлишингиз лозим. Фасоҳат меъёр эмас. Иблис фасоҳатли эди. Илмни айни ўзи ҳам меъёр эмас. Балки илм, у фойдали илм бўлиши лозим. Ҳужжат, иқтибос ва раддиялар ҳам меъёр-(тарози) эмас. Бу мавжуд бўлар экан, демак, шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу улкан рисола “Кашф аш-Шубуҳат”нинг муқаддимасидаги васиятларига эътибор беринг.
“Сизга вожиб бўлади”. Душманлар мавжуд эканини билсангиз, душманлар гоҳида уламолар бўлиб, уларда фасоҳат, илм ва ҳужжатлар бор. Бу эса душманлик маҳкам экани, сизга қарши ташаббус кўрсатиб чиқишлар, сизга қарши энг улкан қуроллар йўналтирилади деганидир. Унда сизга вожиб бўлган нарса нима? Бу ўринда сизга ўзингизни мудофа қилишингиз, бу борада адашган кимса абадий зиён кўрувчилардан бўладиган ушбу олий ишда ўзингизни ниҳоятда ҳимоя қилишингиз вожиб бўлади.
“Сизга вожиб бўлади”. Шаръан вожиб бўлади. “Жанг қиладиган қуролингизга айланиши учун Аллоҳнинг динидан таълим олишингиз”. “Аллоҳнинг динидан” сўзлари, баъзисини (таълим олишингиз маъносида). Чунки илмнинг фарзи айн ва фарзи кифояси бор. “Аллоҳнинг динидан таълим олишингиз сизга вожиб бўлади”. Яъни, ҳар бир кишига фарзи айн бўлган дин(ни таълим олишингиз). У эса бирор киши бу борада тақлид қилиш билан маъзур тутилмайдиганидир. Бу икки шаҳодатнинг маъноси, Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким?, бўлмиш қабрдаги уч масалани рўёбга чиқаришдир. Буни далиллари билан билиш вожиб бўлади. У эса шайх сиз учун бу борада мушрикларнинг уламолари орасида ушбу хатарли ишда нажот топишингиз учун ёзган улкан рисола бўлмиш “Уч асос”дир.
“Ўша шайтонларга қарши жанг қиладиган қуролингизга айланиши учун Аллоҳнинг динидан таълим олишингиз сизга вожиб бўлади”. У билан аввал бошдаёқ жанг қиласизми ёки ҳимояланиш учун жанг қиласизми?
Жавоб: ҳар иккиси. Ўз вақтида ҳимояланиш лозим. Ва ўз вақтида аввал бошлаш лозим.
Ҳужжат ва баён қилиш билан жанг қилиш (лозим). Агар қуролга эга бўлмасангиз, сизга хавф устига хавф бўлади. Шунинг учун бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи бўлган оламлар Раббисининг тавҳиди бўлмиш ушбу буюк ишнинг ҳимоячилари бўлишлари кутилган ва гумон қилинган фитрат ва тавҳид аҳлининг айримларини тавҳид борасидаги шубҳаларга қулоқ солмаётганларини топасиз. Бироқ ҳозир уларнинг баъзиларида сеҳр ва фолбинлик борасида шубҳалар борлигини топасиз. Ана у қабр ва санамларга ибодат қилаётганлар, Аллоҳ азза ва жаллагина қодир бўладиган ёки улар ҳам қодир бўладиган нарсаларда ўлик ва ғойиб кишиларга нидо қилаётганлар, уларда шундай-шундай нарсалар бор. Уларни кофир деб ҳукм қилиш қийин. Уларни мушрик деб ҳукм қилиш қийин. Чунки уларда намоз бор, улар Аллоҳни танийдилар, уларда динни яхши кўришлик бор ва шунга ўхшаш сўзларни қайтараётганларини топасиз. Бу эса муваҳҳиднинг зеҳниятини тебратади. Чунки у ушбу масалада модомики намоз ва закот соҳиби, яхшиликни яхши кўрадиган киши бўлар экан, бас, у Аллоҳ азза ва жаллани ҳақоратлайдиган кимса бўлишига қарамай унга мушрик ёки кофир деб ҳукм қилинмайди деган гумонга боради. Бу (Аллоҳни ҳақорат қилиши) Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилиш билан бўлади. Муваҳҳиднинг зеҳниятига ушбу мақомда кўп турли ҳужумлар қилинади. Гоҳида психологик нарсаларда, гоҳида илмий нарсаларда, гоҳида эса тавҳид аҳлининг баъзисини нафсидаги заифликка қйтадиган нарсаларда.
Демак, бунга огоҳ бўлиш лозим. У ҳам бўлса киши у билан ўша шайтонларга қарши курашадиган қуролига айланиши учун Аллоҳнинг динидан таълим олиши вожиб эканидир.
Ушбу қурол нима? У тавҳид ва унинг зиддини таълим олиш. Ширк ва унинг турларини таълим олиш. Ҳудди шайх раҳимаҳуллоҳ “Тавҳид китоби” бўлмиш китобларини тасниф этганларидек. Сўнг қавмда тавҳид ҳақида мужодала бўлса тавҳид борасида шубҳалар қўйган мушрикларнинг уламоларига имомларнинг раддияларидан хабардор бўлиш лозим бўлади. Сизга муқаддимада айтганимдек ушбу боб, яъни, шубҳаларни аритишни билиш бир қанча нарсалар устига қурилган. Шулардан: даъват ва тавҳидга қарши чиққан шубҳа уйғотувчиларнинг шубҳаларига раддия борасидаги уламоларнинг китобларини мутолаа қилиш.
“Уларнинг раҳнамо ва бошлиқлари Раббингиз азза ва жаллага шундай деган: “Сенинг тўғри йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман”. (Аъроф: 16)”. Яъни, тўғри йўлда кетаётган бўлишингиз мумкин. Ушбу тўғри йўлда сизни ундан буриб юбориш учун олдингизга иблис ва у билан бирга бўлган инс ва жинлар келади. Сўнг деди: “Сўнгра уларга … келиб”. (Аъроф: 117). Яъни, улар тўғри йўлда эканларида. “Олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр қилган ҳолларида топмайсан”. (Аъроф: 117). Яъни, ҳар томондан ҳужум. Бу эса мусибат ва синовни улканлаштиради. Демак, таълим олиш ва қўлга қурол олиш четлаб бўлмас вожиб бўлади.
У киши раҳимаҳуллоҳ шундан кейин дедилар: “Бироқ Аллоҳ таолога юзлансангиз”. Сидқ, ихлос, тавба-тазарру, куч ва қувват(им билан эришдим деган ўй)дан халос бўлиш, У сизни шайтон ва Унинг душманлари шубҳа ва шаҳватлар билан макр қилишидан қутқаришини сўраб Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида йиқилиш билан.
Сўнг дедилар: “Ҳамда Аллоҳнинг ҳужжат ва очиқ-ойдин далилларига қулоқ солсангиз, бас, қўрқманг ва маҳзун бўлманг”. Яъни, Аллоҳ азза ва жалла ўз Китобида баён қилган ҳужжат ва очиқ-ойдин далилларни таълим олишдан иборат зиммангиздаги вожиб бўлган сабабни қилсангиз ҳамда тавба-тазарру қилувчи, чинакам, мухлис, Аллоҳнинг ҳузуридаги ажрни яхши кўрувчи, яхшиликка рағбатли ва уни изловчи қалб билан Аллоҳга юзлансангиз, бас, қўрқманг ва маҳзун бўлманг.
Шайх бу (асар)ни ёзганларида ўз замонлари ҳамда тавҳид аҳли оз бўлган ўша замондаги баъзи юртлар, атрофларидаги ва қариндошларининг аксари, юртларидаги уламоларнинг аксари ширкни ҳимоя қилиб, унга даъват қилишини тасаввур қилганлар. Батаҳқиқ, киши ўзини хавфда ва ҳазир бўлиш(им лозим деб) билади. Айниқса заиф бўлганда мусибат етишидан хавфда бўлади. Дарҳақиқат, унда ушбу ишда иккиланиш бўлади. Бироқ ундан четлаб ўтилмайдиган ушбу олий ишга юзланса (иккиланиш кетади). “Ҳамда Аллоҳнинг ҳужжат ва очиқ-ойдин далилларига қулоқ солсангиз, бас, қўрқманг ва маҳзун бўлманг: “Иймон эгалари Аллоҳ йўлида жанг қиладилар”. (Нисо: 76)”. Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Зотан, Аллоҳ тақводор бўлган ва чиройли амаллар қилгувчи зотлар билан биргадир”. (Наҳл: 128).
“Муваҳҳидлардан бўлган оми киши ана ўша мушрикларнинг уламоларидан мингтасини мағлуб қилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар”. (Соффат: 173)”. Муваҳҳидлардан бўлган оми кишида муҳкамлар бор. У юқорида баён қилинганидек банданинг исломи фақат у билан тўғри бўладиган вожиб илмдир. Унда (муваҳҳидлрдан бўлган оми кишида) шубҳа уйғотувчи ва мушрикларнинг уламолари шубҳаларига раддия берадиган муҳкам (далил)лар бор.
Мисол учун: ушбу даъват имомлари зикр қилишларича муваҳҳид авомлардан бўлган бир киши Мадинада, Масжидун Набавийда экан. Шунда уни шу томонлардан эканини билган уламолардан бири унга –бу аввалги замонда бўлган-: сизлар ўликлардан (ҳожатлар) талаб қилинмайди дейсизлар. Мана бу шаҳидлар эса Қуръон матни билан тириклардир. Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: “Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар … баҳраманд бўлмоқдалар (ризқланмоқдалар)”. (Оли Имрон: 169). Демак, улар тирик, ўлик эмас. Унда нима учун улардан (ҳожатларни) талаб қилмаймиз?-деди. Оми киши унга –у албатта муваҳҳидлардан-: агар Аллоҳ азза ва жалла: “Йўқ, улар тириклардир! У зотлар … баҳраманд бўлмоқдалар (ризқланмоқдалар)”, деганида албатта улардан талаб қилардик. Бироқ У шундай деди: “Баҳраманд бўлмоқдалар (ризқланмоқдалар)”. Уларга ризқ келиб турибди, ҳудди бизга ризқ келаётгани каби. Унда (ҳожатларни) Раззоқдан талаб қилиб қўяқолайлик, деди.Бу, муҳкам (далил)ларга қайтишдир. Муваҳҳид гарчи оми бўлса-да ушбу улкан бобда муҳкамларни маҳкам тутиши лозим. Муҳкамлардан:
Тавҳид сўзининг таърифи
Ибодатнинг таърифи
Ибодатни Аллоҳдан ўзгаси учун сарф қилиш куфр, кимки ибодатни Аллоҳдан ўзгаси учун сарф қилса, бас, у мушрик, ҳамда уламолар муртад ҳукми ҳақидаги бобда айтиб ўтганларидек мусулмон (маълум бир) нарсалар сабаб муртад бўлиши ҳақидаги илм аҳлининг ижмоъси.
Араб мушриклари бут ва санамларга ибодат қилишган. Улар тош бўлгани учун эмас. Бироқ уларга солиҳ ва авлиёларнинг руҳи тушгани учун ибодат қилиб, Аллоҳдан ўзга дўст тутдилар. “(Улардан): «Бас, Ўша (Аллоҳни қўйиб, (ўзгалар эмас, ҳатто ўзларига ҳам фойда-зиён етказишга қодир бўлмайдиган бутларни ушлаб олдингизми?» деб сўранг”. (Раъд: 16). Бут, санам ёки солиҳ кишиларни Аллоҳдан ўзга дўстлар қилиб олдилар.
Демак, ушбу ўринда мурожаат қилинадиган муҳкамлардан бири шуки, араб мушрикларининг ширки санамга ибодат қилиш билан бўлмаган. Бу эса муҳкам ва асослардаги муҳим нарса.
Агар ушбу тўрт муҳкам қарор топган бўлса ҳамда Аллоҳ сизга бу ўринда баъзи оятларни ёдлашдан иборат бунга зиёда нарсалар билан марҳамат кўрсатса, Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: “(Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар. Агар сизлар уларни чорласангизлар, дуоларингизни эшитмаслар. Агар эшитсалар-да, сизларга жавоб қила олмаслар ва қиёмат кунида уларни (Аллоҳга) шерик қилиб олганларингизни инкор қилурлар. (Эй Муҳаммад, дунё-ю, охират ҳақида ҳеч ким) сизга хабардор зот (яъни Аллоҳ) каби хабар бера олмас”. (Фотир: 13-14). Ва Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби: “Ҳолбуки у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! (Қиёмат кунида) инсонлар (ҳисоб-китоб учун) тўпланган вақтида ўша (бутлар) уларга (мушрикларга) душман бўлурлар ва уларнинг (Аллоҳни қўйиб, ўзларига) ибодат қилганларини ҳам инкор этурлар!”. (Аҳқоф: 5-6). Чунки ушбу оятлар дунёда (унга) дуо қилинганидан ғофил ҳолда қиёмат куни қайта тирилиб, жавоб берадиганлар ҳақида. Одамлар қиёмат куни қайта тирилганда улар (ибодат қилинганлар) уларга (ибодат қилганларга) душман бўлади. Яъни, уларга ибодат қилганларга. Мушрикларнинг Аллоҳдан ўзгасига ибодати санамларга ибодат қилиш эди деб айтадиган ҳар бир кимсага раддия беришингиздаги муҳкамлардан, ҳудди кейинги муфассирларнинг аксари унинг атрофида кўп гапирганлари каби. Ҳар сафар Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилиш ҳақида оят келганда уни санамлар ҳақида дейдилар. Ҳолбуки Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳнинг тафсирига қарасангиз, Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига ибодат қилиш ҳақидаги ҳар бир ҳужжатни санам, бут ва тенгдошларнинг бари ҳақида дейди. Бу шак-шубҳасиз Қуръон ҳужжатларидаги улкан фиқҳдир. Агар унга мурожаат қиладиганингиз муҳкамларни билиб олсангиз, бас, муваҳҳидлардан бўлган оми киши тафсилотларнинг барини билишга эҳтиёж сезмайди. Агар уч асосни далиллари билан билса, мисол учун юқорида баён қилинган тўрт муқаддимани билса, батаҳқиқ, у мушрикларнинг уламоларидан мингтасини мағлуб қилади. Нима учун? Чунки унда муҳкам, анавиларда эса муташобиҳ бор. Унда муҳкам бўлган киши унда муташобиҳ бўлган кимсани мағлуб этади. Чунки муташобиҳ иштибоҳли. Муҳкамга келсак, бас, у очиқ-ойдин. Сизга шубҳали бўлган ҳар бир нарсани аслига, унинг муҳкамига қайтаринг. Шунда масала равшанлашганини топасиз. Ҳамда мунозара ва мужодаладаги муташобиҳни ташлайсиз. Муҳкамларга мурожаат қиласиз, натижада ҳужжат олий-(зоҳир) бўлади.
“Аллоҳ таоло айтганидек: “Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар”. (Соффат: 173). Аллоҳ таолонинг лашкари ҳужжат ва тил билан ғолибдирлар. Ҳудди улар қилич ва тиғ билан ғолиб бўлганлари каби”. Ушбу оят: “Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар” ҳақида Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ва у кишидан кейин бир жамоа шундай деди (“Жаваб ас-Саҳиҳ” (5/92), “Мажмуъ Фатово” (18/299-304)): бу уммат ғолиб. Ушбу умматдан бир тоифа ҳидоят ва ҳақ дин билан мудом қойим, Аллоҳ ер ва унинг юзидагиларга ворис бўлгунча ҳужжат, баён, қўл ва тиғ билан мудом ғолибдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлари ҳақида саҳиҳ ҳадис ворид бўлганидек: “Умматимдан бир тоифа ҳақ устида мудом ғолибдирлар. Ёрдамсиз ташлаб кетганлар уларга зиён етказмайди. Аллоҳнинг амри келгунча улар шундай бўладилар”. Ҳар замонда зоҳир ва ғолиб. Ушбу умматда ҳақ устида зоҳир, ғолиб тоифа бўлмайдиган замон бўлиши тасаввурга сиғмайди. Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар”. Бу оятда таъкидлаб айтди. Ушбу ғолиблик ва устун бўлиш гоҳида ҳужжат ва баён билан, гоҳида эса қилич ва тиғ билан бўлади. Агар ҳақ аҳли қилич ва тиғ билан ғолиб бўлмасалар, бас, улар ҳар замонда ҳужжат ва баён билан ғолибдирлар. Маълумки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада бир муддат қолдилар ва уларга қарши Қуръон билан жиҳод қилардилар. Демак, жиҳод ва жанг ҳар вақт қойим. Ҳатто ушбу лаҳзада ҳам биз билан мушриклар, ислом миллати ва дин душманлари ўртасида мавжуддир. Уларга қарши ё ҳужжат ва баён билан ёки қилич ва тиғ билан жиҳод қиламиз. Қилич ва тиғнинг шариатда эътиборга молик ўз шартлари бор. Ҳужжат ва баён эса ҳар бир замонда қойим.
Демак, ушбу умматдан бир тоифа ҳақ устида ғолиб бўлади. Қиёмат кунигача хилоф чиққанлар ва ёрдамсиз ташлаб кетганлар уларга зиён келтирмайди. Улар ҳужжат ва баён билан ғолибдир. Тавҳид аҳли душманлари устидан ҳужжат ва баён билан ғолиб. Чунки уларнинг ҳужжатлари аниқ-равшан муҳкам. Ўзгаларнинг ҳужжатлари эса пуч. Чунки улар шубҳалардир.
“Балки ўзи билан қуроли бўлмаган ҳолда йўл юрган муваҳҳидга хавф бор”. Бу, Аллоҳга қасамки, ҳақ. Қуроли бўлмаган ҳолда юриб бораётган муваҳҳидга хавф бор. Гоҳида баъзи тавҳид аҳли ва уларга мансуб бўлганлардан динларнинг ихтилофи ўртасида енгил ёндашаётганлари эшитилиб қолади. Гоҳида баъзилари уларни уч самовий динлар деб атайди. Улардан яна сеҳргарларни очиқлаб бериш ишига енгил ёндашаётганлари эшитилиб қолади. Улардан ширк аҳлининг куфри, бут ва санам ваҳаказоларга ибодат қилувчиларнинг куфри борасида шак-шубҳа уйғотаётгани эшитилиб қолади. Балки ҳаракатга келтиринг, одамларда ўзингиз кўрасиз. Гоҳида шу замонда ва бизда, хусусан шу юртда бўлиши мумкин. Бошқа (юрт) ҳақида нима дейсиз? Агар уни тавҳид масалаларида тебратсангиз сиз билан бир ёки бир қанча нарсаларда келишади. Ҳамда бир қанча очиқ-ойдин нарсаларда сиз билан мужодала қилади. Чунки улар йўлга шўнғиб, одамлар билан аралашдилар. Бордилар, келдилар, сафар қилдилар, қуролсиз улар учун турли сўз ва турли ахборот воситалари очилди. Шайх раҳимаҳуллоҳ бу ўринда айтганлари каби: “Балки ўзи билан қуроли бўлмаган ҳолда йўл юрган муваҳҳидга хавф бор”. Унга ҳар бир киши тегади. Унда қурол йўқ. Бу (пичоқ) санчиш билан унга тегади. Буниси эса шубҳаларни санчиш билан унга тегади. Ҳатто зеҳни ҳақдан ўзгаси устида қойим бўлади. Аллоҳ азза ва жалладан офият сўраймиз.
“Дарҳақиқат, Аллоҳ бизга “Ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар”. (Наҳл: 89), қилган китоби билан марҳамат кўрсатди”. Бу сўз асос ўрнатишдир. Чунки мушрикларга раддия бериш ва шубҳаларни аритишдаги асос Аллоҳ азза ва жалланинг Китоби. Биздаги ҳар бир ҳужжат Қуръонда. Ушбу улкан иш – тавҳид ҳамда ширк ва унинг аҳлига қаршилик қилиш иши борасидаги (ҳужжатлар) Қуръонда. Нима учун? Чунки Қуръон Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар”. (Наҳл: 89). Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли: “Ҳамма нарсани баён қилиб берувчи” унда барча нарсанинг баёни бор. Баён қилишга муҳтож бўлган нарсаларнинг энг улкани тавҳид ва ширк масаласи. Тавҳид ва ширкни баён қилиш. Бу, бандалар муҳтож бўладиган нарсанинг энг улкани. Ва бу Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли остига бирламчи ўлароқ дохил бўлади: “Ҳамма нарсани баён қилиб берувчи”. Демак, баён қилиш ва ҳужжатда Қуръонга мурожаат қилинади. Бу, қуйида келадигани каби ҳужжатнинг бари Қуръондан (олинади). Суннат Қуръонни баён қилиб берувчи.
“Ботил эгаси бирор ҳужжат олиб келса, албатта, Қуръонда уни йўққа чиқариб, ботилини баён қилиб берадиган нарса бор”. Бу, ақида ва тавҳид масалаларидаги ҳар бир нарсада умумий қоида. Унда шариат ҳукмига эҳтиёж сезиладиган ҳар бир масала, батаҳқиқ, у Қуръонда бор. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек: “Китобда (яъни тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)”. (Анъом: 38). Тафсирнинг икки важҳини бирига кўра (Ибнул Жавзий “Зодул Масир” (3/35)да шундай деди: “Аллоҳ таолонинг ушбу қавли “Китобда (яъни тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)”. (Анъом: 38). “Китоб” борасида икки қавл бор: Бири: у лавҳул маҳфуз. Ибн Абу Талҳа Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилди: бирор нарсани тарк этмай, албатта, уни уммул китобда ёздик. Қатода ва Ибн Зайд шу маънони тўғри деди. Иккинчи: у Қуръон. Ато Ибн Аббосдан ривоят қилди: бирор нарсани тарк этмай, албатта, уни сизларга баён қилдик. Шунга кўра у хос ирода қилинган умум жумласидан бўлади. Шунда сизларнинг ҳожатингиз бўлган бирор нарсада камчиликка йўл қўймай, албатта, уни Китобда баён қилдик маъносида бўлади. Ё очиқ матн, ёки умумий суратда ёки далолат қилиш нуқтаи назаридан (баён қилдик). Аллоҳ таолонинг ушбу қавли каби: “Ва сизга — ҳамма нарсани баён қилиб берувчи … Китобни – Қуръонни нозил қилдик”. (Наҳл: 89). Яъни, дин ишида унга эҳтиёж сезиладиган ҳар бир нарсани”. Сўзи тугади. Табарий тафсири (7/188), Қуртубий тафсири (6/420), “Даръут Таъаруз” (9/39), Суютий “Дуррул Мансур” (3/267), Алусий “Руҳул Маъоний” (7/144), Саъдий тафсири (1/255)га қаранг).
“Албатта, Қуръонда уни йўққа чиқариб, ботилини баён қилиб берадиган нарса бор. Аллоҳ таоло айтганидек: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар, албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. (Фурқон: 33)”. Мисол-саволдан мурод одамлар орасида юрмаган-(тарқалмаган) нарса эмас. Ҳудди мисолларда шундай-шундай дейилгани каби. Балки мисол, у ҳужжатга эга ҳамда ундаги шубҳа боис қаноат ҳосил бўлиш жиҳатидан одамлар орасида тарқалган сўздир. У ҳақда: бунга ўхшаш-(мисоли), дейилади. Аллоҳ азза ва жалла бу ўринда шундай деди: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар…”. Яъни, тавҳидни ботилга чиқариш ёки ширкни чиройли кўрсатиш ёҳуд шубҳаларни келтириш ҳамда улар кофир ва мушрик эмасликлари ҳақида ботил ҳужжат (келтирсалар). Бу борада ҳақни баён қилиш: “Ва энг гўзал шарҳни”. Энг аниқ-равшан баён ва бу мисолнинг энг гўзал изоҳи ва шарҳини (келтирамиз). Ундаги ҳақнинг (шарҳи). Чунки Қуръон ғолиб. Баъзи муфассирлар шундай деди (“Минҳожус Сунна ан-Набавия” (3/403), “Мажмуъ Фатово” (4/106)): ушбу оят қиёмат кунигача ботил аҳли олиб келадиган ҳар бир ҳужжатни ўз ичига олади.
mutaallim   08-08-2015, 08:03 PM
#17
Мен сенга замонамиз мушриклари бизга қарши ҳужжат қилаётган сўзларига жавоб ўлароқ Аллоҳ таоло ўз Китобида зикр қилганлардан (бир қанча) нарсаларни ёдга оламан. Ботил аҳлига жавоб икки йўлга кўра: мужмал-(умумий) ва муфассал, деб айтамиз.
Мужмалга келсак: у ақл юргизган киши учун улкан иш ва катта фойда. Ва бу Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у(Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар”. (Оли Имрон: 7). Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганлари саҳиҳдир: “Муташобиҳга эргашиб, муҳкамни тарк этаётганларни кўрсангиз, бас, ана ўшаларни Аллоҳ ўз Китобида номлаганлардир. Улардан ҳазир бўлинглар”. (Бухорий (4547) ва Муслим (2665) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят).
Бунга мисол: Агар сизга баъзи мушриклар айтсаки: “Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар”. (Юнус: 62). Ёки албатта шафоат ҳақ ёҳуд батаҳқиқ пайғамбарларнинг Аллоҳ ҳузурида ўз обрўлари бор ёкида сиз у зикр қилган сўзнинг маъносига тушунмаган ҳолингизда ўзининг ботилидан иборат бирор нарсага далил қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мансуб бир сўзни ёдга олади. Шунда унга ушбу сўзингиз билан жавоб беринг: Аллоҳ таоло ўз Китобида қалбларида оғишиш бўлган кимсалар муҳкамни тарк этиб, муташобиҳга эргашишларини зикр қилди. Аллоҳ таоло мушриклар рубубиятга иқрор бўлганларини зикр қилиши ва: “Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз”. (Юнус: 18)-деган сўзлари билан бирга фаришта, пайғамбар ва авлиёларга боғланишлари сабабли кофир деганидан иборат мен сенга эслаб ўтганларим муҳкам, аниқ-равшан иш бўлиб, бирор киши унинг маъносини ўзгартиришга қодир бўлмайди. Сен эй мушрик, Қуръон ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан иборат менга эслаб ўтганларинг эса, мен унинг маъносини билмайман. Бироқ Аллоҳнинг Каломи ўзаро зид келмайди ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари Аллоҳ таолонинг Каломига хилоф келмайди деб қатъий айтаман. Ана шу яхши, тўғри жавоб. Бироқ уни Аллоҳ таоло тавфиқ ато этган кишигина тушунади. Унга беписанд бўлма. Батаҳқиқ, у Аллоҳ таоло айтганидекдир: “Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур”. (Фуссилат: 35).

Шарҳ:
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ шу ердан шубҳалар ва уларни ботилга чиқариш ҳақидаги сўзни бошладилар. Бундан олдин эслаб ўтганлари бағоят муҳим муқаддималар ҳамда муваҳҳид ботил, зулм ва туғён аҳли билан ҳужжатлашганда мурожат қилишга эҳтиёж сезадиган муҳкамлардир.
Имом раҳимаҳуллоҳ бу ўринда шундай дедилар: “Мен сенга замонамиз мушриклари бизга қарши ҳужжат қилаётган сўзларига жавоб ўлароқ Аллоҳ таоло ўз Китобида зикр қилганлардан (бир қанча) нарсаларни ёдга оламан. Ботил аҳлига жавоб икки йўлга кўра: мужмал-(умумий) ва муфассал, деб айтамиз”. Мушрикларнинг сўзида келтирилаётган ҳар бир шубҳанинг жавоби Қуръонда мавжуд. Ё мужмал жавоб тарзида ёки муфассал тарзда. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан: “Улар сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) бирон мисол-савол келтирсалар, албатта Биз сизга ҳақ (жавобни) ва энг гўзал шарҳни келтириб қўйдик”. (Фурқон: 33). Аллоҳ азза ва жалла мушрикларнинг ҳужжатларини умумий ва тафсилий суратда ботилга чиқарди. Бу ўринда шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу қавллари: “Ботил аҳлига жавоб икки йўлга кўра: мужмал-(умумий) ва муфассал”. “Мужмал-(умумий)” сўзи гоҳида мубайян-(очиқ-ойдин) қаршисида, гоҳида эса муфассал қаршисида бўлади. Очиқ-ойдин (сўзи)нинг қаршисида келгандаги маъноси муфассалнинг қаршисида келгандаги маъносидан фарқ қилади.
Биринчи: у ҳақда усулчилар изланишларида фиқҳ асосларининг рукнларидан учинчи рукнда –далил келтиришдаги баҳс- мужмални очиқ-ойдиннинг қаршисига қўйганларида изланиш олиб борадилар. Очиқ-ойдиннинг қаршисида бўлган мужмалнинг таърифида иборалари турлича бўлди. Бироқ унинг хулосаси қуйидагиларга қайтади:
Мужмал – далолати аниқ-равшан бўлмаган.
Ёки икки нарсанинг эҳтимоли бўлиб, рожиҳ қилувчиси бўлмаган.
Ёҳуд маъноси бир бўлмаган ва ундаги бу маънони ёритиб берадиган нарсаси ҳам бўлмаган. (“Равдо ан-Назир” (180), Баълий “Мухтасар фий Усул ал-Фиқҳ” (158), Ибн Нажжор “Мухтасар ат-Таҳрир” (167), Шавконий “Иршод ал-Фуҳул” (1/283)).
Демак, очиқ-ойдиннинг қаршисидаги мужмал, бу ерда лафзлар далолати ва далил келтириш жиҳатидан изланиш олиб борилиб: бу мужмал, бу эса мубайян-(очиқ-ойдин), дейилади.
Маълумки, ҳужжатларда мужмал нарса келса, далил келтириш тўкис бўлиши учун уни очиқлаб берадиган нарсани излашлик лозим бўлади. Чунки мужмал билан далил келтириш тўғри бўлмайди. Чунки унда бир қанча нарса эҳтимоли бўлиб, лафз ёки жумладаги эҳтимолотлардан бирини рожиҳ қилувчи мавжуд эмас. Балки бошқа далиллардан ёритиб берувчини излаш лозим.
Далил ўрни ҳамда ҳужжат ва истидлол аҳли наздида эса, улар “мужмал” лафзини “муфассал”нинг қаршисида қўллайдилар. Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу ўринда назарда тутганлари ҳам айни шудир: “Икки йўлга кўра: мужмал-(умумий) ва муфассал”. Бу ўринда мужмал, ҳужжат ва истидлол ҳамда далил қойим қилиш бобидаги мужмал. Чунки ҳужжатлар, уни қойим қилишда: мужмал ҳужжатлар ва муфассал ҳужжатларга тақсимланади.
Мужмал деганда ҳужжатлашиш нуқтаи назаридан кўплаб маънолар унга қайтиши мумкин бўладиган умумий далил мақсад қилинади. Натижада у чекланмаган тарзда кўплаб нарсаларга ҳужжат ўлароқ ярайди.
Мужмалнинг қаршисидаги муфассалга келсак, у ҳар бир шубҳанинг алоҳида қаршисида турадиган раддиядир. Шунда шубҳанинг тафсилий раддияси бўлади. Гоҳида эса тафсилий раддияда у ва бу раддия ўртасидаги муштараклик бўлади. Бу қуйида келади иншааллоҳ.
Хулоса шуки, имом раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари: “Ботил аҳлига жавоб икки йўлга кўра: мужмал-(умумий) ва муфассал”:
Мужмал: тортишувчи ёки муноқаша қилувчи келтирадиган ҳар бир ҳужжатга ярайдиган умумий жавоб, умумий далил ва умумий ҳужжат.
Муфассал: ҳар бир шубҳани алоҳида тафсилий суратда ботилга чиқариш учун бўлган ҳужжат ва далилдир.
Демак, бу ўринда бизда фиқҳ асосларида маъруф бўлган мужмалдан ўзга мужмал бор. Бу ўриндаги мужмал аниқ-равшан. Бу, фиқҳ асосларидаги мужмалга хилоф равишдаки, унинг далолати аниқ-равшан бўлмайди.
Демак, шайх раҳимаҳуллоҳнинг бу ўриндаги сўзлари: “Мужмалга келсак: у … улкан иш ва катта фойда”. Яъни, ботил аҳли шубҳаларининг кўпини рад қилиш учун, балки ботил аҳли келтирадиган ҳар бир шубҳани рад қилиш учун умумий ва кенгқамровли ҳужжат ва далилга эга жавобга келсак, шундай дедилар: “У ақл юргизган киши учун улкан иш ва катта фойда”. Бу аниқ-равшан. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оли Имрон (сурасидаги) оятнинг баёнида мана бу қавлларида ушбу умумий жавоб ва бу умумий ишга ишора қилдилар: “Муташобиҳга эргашиб, муҳкамни тарк этаётганларни кўрсангиз, бас, ана ўшаларни Аллоҳ ўз Китобида номлаганлардир. Улардан ҳазир бўлинглар”. Бу, ҳар бир шубҳа эгасидан умумий эҳтиёт бўлишга ишорадир. Ҳар бир мусулмон, ҳар бир муваҳҳид унга эҳтиёж сезади. Чунки илм даражалари турлича. Ҳатто айрим илм эгаларига гоҳида баъзи англашилмовчиликларнинг жавоби махфий бўлиб қолади. Бироқ у илмда собитқадам ва тавфиқ ато этилганлардан бўлса муташобиҳга иймон келтиради ва жавобни муҳкамга буради-(қўйиб беради). Бундан ҳар бир шубҳани ҳар бир олим наздида раддияси мавжуд экани лозим бўлмайди. Бунинг баёни қуйида келади иншааллоҳ.
Бироқ муҳкамлардан –мужмал, умумий иш- тавҳид аҳли, аҳли сунна вал жамоа, солиҳ салафлар йўлига хилоф қиладиган кимса сиз билан мужодала қиладиган мавқифларнинг ҳар бирида истифода қиласиз. Ушбу умумий жавобни маҳкам ушлаш ғоятда аҳамиятлидир. Чунки гоҳида талаба (қалбида) ҳозир қилолмайди ёки муваҳҳид ҳар бир шубҳанинг жавобини тафсилий суратда ҳозир қилолмайди. Агар ушбу умумий жавобни қўлга киритса, батаҳқиқ, ботил аҳли келтираётган ҳар бир шубҳани рад қилишга имкон топади.
Ушбу умумий далил тафсилоти тавҳид борасида ботил аҳлининг сўзини рад қилиш билан бўлади ҳамда у сабабли уларнинг барча шубҳалари арийди. Бу борада шундай дедилар: “Ва бу Аллоҳ таолонинг ушбу қавли: “У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у(Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар”. (Оли Имрон: 7)”. Ушбу оятда Ҳақ азза ва жалла томонидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган бу Қуръон икки қисм экани баён қилиняпти: муҳкам ва муташобиҳ.
Муташобиҳ ва муҳкам, лафзлар далолатига қайтади ҳамда ундан ирода қилинган нарсага эмас, маънога қайтади. Муҳкамнинг таърифи борасида уламоларнинг сўзлари турлича бўлди. (“Иршод ал-Фуҳул” (1/64), “Мусваддаҳ” (144), Ғаззолий “Манхул” (170)). Муҳмак нима? Муташобиҳ нима?
Баъзилари: муҳкам – маъноси аниқ бўлган, далолати рашван бўлган. Унда чигаллик ва англашилмовчилик бўлмаган. Ҳар бир киши учун аниқ-равшан бўлганидир. Муташобиҳ – ундан ирода қилинган маъно ноаниқ бўлган, аниқ-равшан бўлмаганидир, дедилар.
Демак, ушбу таърифга муҳкам аниқ-равшан, очиқ-ойдин, муташобиҳ эса ижтиҳод ва назарга эҳтиёж тушадиган, маъноси аниқ-равшан бўлмагани дохил бўлади. Бу борадаги сўзлардан Алий ибн Абу Талҳа тафсирда ўзининг маъруф саҳифасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг шундай деганларини ривоят қилади: “Муҳкам – унинг носихи-(бекор қилувчиси), ҳалоли, ҳароми, ҳад-ҳудудлари, фарзлари, иймон келтириб, амал қилинадиганлари”. (Табарий ўз тафсирида (3/172), Ибн Абу Ҳотим ўз тафсирида (2/592)). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо муҳкамни амал жиҳатидан бўлганларга қайтардилар. Хабарларга келсак, унинг таъвилини Аллоҳ азза ва жаллагина билади. Чунки унинг ҳақиқати номаълум, яъни, ғайбий ишларда. Бу қуйида келади.
Илм аҳлидан иборат бошқалар шундай деди: муҳкам – далолати бир неча ададда бўлмагани. Муташобиҳ – далолати бир қанча бўлгани.
Бу борадаги сўз кўп бўлиб, усулчиларнинг китобларида маъруфдир.
Ушбу таърифотлардаги ботил жумласидан муҳкам фиқҳ –ҳукмлар- масалаларига қайтади, муташобиҳ эса ақида масалаларига қайтади деб айтилишидир. Чунки бунинг маъноси Аллоҳ азза ва жалла бизга ақида масалаларидан бирор нарсани муҳкам-(аниқ-равшан) тарзда баён қилиб бермаган деганидир. Бу эса ботил.
Бу борадаги ботил жумласидан яна: муташобиҳ – сифат оятларидир, дейилиши. (“Мажмуъ Фатово” (13/294), “Соваиқ Мурсала” (2/422)). Суралар аввалидаги тарқоқ ҳарфлар ҳам шу жумладандир (дейилиши). (Бағавий тафсири (1/44), Қуртубий тафсири (1/154)). Бу ҳам ботил сўзлардан. Бу, муҳкам ва муташобиҳ борасидаги сўзни аниқлаш ўрни эмас.
Бироқ бундан мақсад шуки, илм аҳли наздида рожиҳ бўлгани:
Муҳкам – далолати очиқ-ойдин ва аниқ-равшан бўлгани.
Муташобиҳ – далолатини баён қилишда ижтиҳод ва назарга эҳтиёж тушадигани.
Аллоҳ азза ва жалла Қуръоннинг барини муҳкам қилди. Бошқа оятларда эса уни (Қуръонни) бари муташобиҳ деди. У азза ва жалла Қуръоннинг бари муҳкам эканини баён қилиб, шундай деди:
كِتَابٌ أُحْكِمَتْ آيَاتُهُ ثُمَّ فُصِّلَتْ مِن لَّدُنْ حَكِيمٍ خَبِيرٍ

“Ҳикмат соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот — Аллоҳ томонидан оятлари бузилмайдиган мустаҳкам ва муфассал қилинган бир Китобдир”. (Ҳуд: 1). Бу (оятга) биноан Қуръоннинг бари муҳкам. Яъни, унда ўзаро тафовут ва ихтилоф йўқ. На хабар жиҳатидан ва на буйруқ ва қайтариқлар жиҳатидан. У азза ва жалла уни (Қуръонни) пухта қилди, унда ихтилоф йўқ. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ахир улар Қуръон ҳақида фикр юритмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?!”. (Нисо: 82). Яна Қуръоннинг бари муташобиҳ. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек:
اللَّهُ نَزَّلَ أَحْسَنَ الْحَدِيثِ كِتَاباً مُّتَشَابِهاً

“Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари фасоҳат ва балоғатда) бир-бирига ўхшаган … бир Китоб-Қуръон қилиб нозил қилдики…”. (Зумар: 23). Демак, Қуръон муташобиҳ. Чунки баъзиси баъзисига ўхшаш. Тавҳид ҳақидаги оятлар, пайғамбарлардан бирининг васфи ҳақидаги оятлар, унинг қавми билан бўлган ҳолатининг баёни ва шунга ўхшаш оятлар. Жаннат ҳақидаги оятлар ва (яна) жаннат ҳақидаги оятлар. Дўзах ҳақидаги оятлар ва (яна) дўзах ҳақидаги оятлар. Шунингдек охират ҳақида, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақида, буйруқ ва қайтариқ ҳақида, ҳалол ва ҳаром ҳақида ваҳаказо. Бир-бирига ўхшайди.
Ушбу икки қисм бу оят (Оли Имрон: 7)даги қисмдан ўзгадир. Бу оятда Қуръоннинг учинчи тақсимоти мавжуд. У ҳам бўлса Қуръоннинг муҳкам ва муташобиҳи бор. Муҳкам – далолати аниқ-равшан ва очиқ-ойдин бўлгани. Муташобиҳ – далолатини очиқлаб беришда илм аҳлининг ижтиҳоди ёки муҳкамга қайтаришга эҳтиёж тушгани. Муҳкамга қайтариш ҳам ижтиҳод жумласидан. Қуръоннинг муташобиҳи далолати айни ўзида аниқ-равшан бўлмагани. Унга назар ташловчига ноаниқ бўлади. Бу У субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавли каби:
إِنَّ البَقَرَ تَشَابَهَ عَلَيْنَا

“Бу мол бизга иштибоҳли бўлиб қолди”. (Бақара: 70). Сигирлардан қай бирини буйруқ бериб ирода қилганингни билмай қолдик. Ана шу бу ўринда У субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавлида ирода қилинганидир:
وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ

“Ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир)”. (Оли Имрон: 7). Яъни, баъзиси далолат ва буйруқ нуқтаи назаридан иштибоҳли-(ноаниқ) бўлади. Шунда уни муҳкамга қайтариш лозим. Шундай бўлар экан, батаҳқиқ, муҳкамларни маҳкам ушлаш шубҳаларни рад қилишдаги аслу асосдир. Тавҳид борасида ботил аҳли шубҳаларининг барини рад этишдаги ушбу муҳкам оятлар бир неча турли:
Биринчи тур: кофирлар рубубият тавҳидига иқрор бўлганлари ва бу борада улар наздида англашилмовчилик йўқ экани баён қилинган оятлар.
Иккинчи тур: кофирлар ибодат қилган нарсаларига фақат Аллоҳ азза ва жаллага яқин бўлиш билан қурбат ҳосил қилиш ва шафоат учун ибодат қилишни хоҳлаганлари баён қилинган оятлар.
Учинчи тур: ибодат қилинган ўликлар бирор нарсага эгалик қилмаслиги ва улар қиёмат куни уларга ибодат қилганлардан пок-(безор) эканликларини эълон қилишлари баён қилинган оятлар.
Тўртинчи тур: Аллоҳ азза ва жалла фарзанд, шерик, валий ва шафоатчи тутмагани-(асраб олмагани) баён қилинган оятлар. Сабаъ сурасидаги оят, Исро сурасидаги оят, Фурқон сурасидаги оят ва шунга ўхшашлар каби.
Бешинчи тур: Қуръонда мушрикларнинг маъбудотлари турлича экани баён қилинган оятлар: улардан санамларга ибодат қилганлари бўлган ва улар орасида бутларга ибодат қилганлари бўлган. Санам – ўйилиб тасвири сурат сиймосида бўлган нарса. (“Лисан ал-Араб” (12/349), “Мўжам ал-Васит” (1/526), “Таж ал-Аърус” (32/524)). Бут – сурат кўринишида бўлмаган нарса. Тош, сигир, юлдуз ва шунга ўхшашлар. (“Лисан ал-Араб” (13/442), “Мўжам ал-Мақойис ал-луға” (6/85), “Таж ал-Аърус” (36/239), “Ан-Ниҳая фий Ғориб ал-Ҳадис” (5/150) ва Табарий тафсири (11/469)га қаранг). Улар орасида фаришта, авлиё, жин, дарахт, тошларга….ибодат қилганлари бўлган.
Оятлардаги мушриклар маъбудотларининг ушбу синфларига ҳозирги замон, ундан олдинги ва ундан кейинги ширк аҳлининг ҳолатларидан ҳар бир ҳолати туширилади. Ушбу оятлар ибодат тавҳиди бобида муҳкам, асослардир. Шунинг учун шайхул ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб раҳимаҳуллоҳ ушбу далиларни турли-туман қилиб кўп келтиришларини кўрасиз. Чунки у бу бобда ҳужжат, муҳкам. Бирор киши уни бузиш ва рад қилишга қодир бўлмайди.
Аллоҳ азза ва жалла деди:
هُوَ الَّذِيَ أَنزَلَ عَلَيْكَ الْكِتَابَ مِنْهُ آيَاتٌ مُّحْكَمَاتٌ هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ
“У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у(Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир)”. (Оли Имрон: 7).
هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ

“У(Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти”нинг маъноси: улар бу Китобда қайтиладиган асос. Муҳкам – очиқ-ойдин, аниқ-равшан. Қуръонда бирор муташобиҳ оят бўлса, албатта, уни ундаги (Қуръондаги) муҳкамга қайтариш мумкин бўлади.
هُنَّ أُمُّ الْكِتَابِ

“У(Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти”. Яъни, ушбу Китобнинг қайтиладиган асли. Чунки она, боланинг асли. Китобнинг онаси, Китоб ўз оятларида унга қайтадиган асоси. Бунинг сабаби, у Китоб маъноларини ўз ичига олган. (Табарий тафсири (3/170), Ибн Касир тафсири (1/345)). Шу сабабли ҳам Фотиҳа Қуръоннинг онаси бўлди. (“Мажмуъ Фатово” (17/15), “Фатҳул Борий (8/156)). Чунки Қуръон оятларининг бари Фотиҳа (сурасидаги) оятларга қайтади. Ё зоҳир суратда ёки бироз аниқлик киритиш билан.
وَأُخَرُ مُتَشَابِهَاتٌ

“Ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам”. Бу ўринда Қуръонда у ҳам, бу ҳам бор эканини баён қилди. Унда муҳкам ҳамда далолати аниқ-равшан бўлмаган муташобиҳ ҳам мавжуд. Бу муташобиҳ гоҳида хабарларда, гоҳида эса буйруқ ва қайтариқда бўлади. Муташобиҳ хабар қолиб, буйруқ ва қайтариқ қисмига ёки буйруқ ва қайтариқ қолиб, хабарлар қисмига чекланмаган. Балки иштибоҳ каломнинг икки қисмида юз беради: хабарлар ҳамда буйруқ ва қайтариқ. Хабарлар, яъни, унга бўйсунишлик татбиқ билан бўлади. Буйруқ ва қайтариқ, яъни, унга бўйсунишлик амал билан бўлади.
mutaallim   08-08-2015, 08:19 PM
#18
Бу ўринда оғишганларнинг мавқифини баён қилишда шундай деди:
فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ

“Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар”. (Оли Имрон: 7). Бу ерда Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига эътибор қаратинг:
في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ

“Дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган”. Бу ўринда қалблар Қуръонга боқишдан олдин оғишган экани исбот қилиняпти. Улар аввал оғишди, сўнг шундан кейин оғишишларига далил қидирдилар. Айтдики:
فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ

“Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар … эргашадилар”. Қалблари оғишди сўнгра унинг (Қуръоннинг) муташобиҳига эргашдилар.
فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ

“Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар”. (Оли Имрон: 7). Муташобиҳини далил сифатида келтирадилар: маъноси аниқ-равшан бўлмагани ёки (турли) эҳтимоли бўлгани ёҳуд агар муҳкамга қайтарилса, албатта, маъноси аниқ равшан бўладигани. Унга эргашадилар ва уни далил қилиш учун жамлайдилар. Ҳамда муҳкамни тарк этадилар.
Бу ҳудди насоролар томонидан юз бергани кабики, улар Қуръонга қараб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари арабларга хос дея даъво қилдилар. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига биноан:
وَإِنَّهُ لَذِكْرٌ لَّكَ وَلِقَوْمِكَ

“Албатта у (Қуръон) сиз учун ҳам, қавмингиз-умматингиз учун ҳам бир шарафдир”. (Зухруф: 44). Яна Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлида: “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!”. (Шуъаро: 214). Оятларни Муҳаммад солллаллоҳу алайҳи ва салламнинг арабларга хос пайғамбар қилиб юборилганларига ҳужжат қилиб келтирдилар.
Бу эса муташобиҳни ҳужжат қилиш ва унга эргашишдир. Чунки қалбларида оғишиш мавжуд. Сабаб шуки, қалбларида оғишиш бор. У эса Китобни рад этиш, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмаслик. Натижада далил излаб, қидирдилар. Шунингдек, ушбу умматда зоҳир бўлганидек, хавориж, муржиа, қадария, мўътазила ва шунга ўхшаш фирқалардан иборат залолатга оғган тоифалар. Батаҳқиқ, ҳар бир фирқа муташобиҳни ҳужжат қилди ва муҳкамни тарк этди.
Хаворижлар айрим оятларни олдилар ва қолганини тарк этдилар. Гуноҳи кабирага қўл урган кимсани кофирга чиқаришдаги бидъатларига Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлини далил қилдилар:
وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُّتَعَمِّداً فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا

“Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак”. (Нисо: 93). Айтишдики: бу, гуноҳи кабирага қўл урувчи кофир эканига далолат қилади. Чунки унга дўзахда абадий қолади дея ҳукм қилинди.
Муржиалар ҳам ўз бидъатларига бир қанча оятларни ҳужжат қилдилар. Қадарийлар ҳам ўз бидъатларига бир қанча оятларни ҳужжат қилдилар. Шунингдек, жабарийлар ҳам ўз бидъатларига бир қанча оятларни ҳужжат қилдилар.
Демак, Қуръонда ҳар бир оғишган кимсага ҳужжат бор. Ҳатто шу асрда бир тоифа келиб, шундай деди: Қуръонда намоз уч (маҳал). Чунки Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда беш (маҳал) намозни зикр қилмади. Демак, фақат уч (маҳал) намоз ўқиймиз.
Бу ўринда муфассир ва бошқа илм эгаларидан иборат бир қанча кишилар шундай деди: Қуръонда муташобиҳ мавжуд эканидаги ҳикмат синов-(имтиҳон қилиш учун)дир. (Ибн Касир тафсири (1/346)). Чунки Қуръон аниқ-равшан бўлганида, ундан оғишган кимса фақат саркаш-(қайсар) бўлиб қоларди. Чунки у аниқ-равшан экан фақат саркаш оғишади. Аллоҳ азза ва жалла ўз Ҳикмати билан одамлар қандай йўл тутадилар, муташобиҳни далил қилиб ўз ҳавои нафсларини ҳукмрон қиладиларми ёки ҳавои нафсдан халос бўлиб, муташобиҳни муҳкамга қайтарадиларми, буни илмда собитқадам бўлганлар ҳамда муташобиҳ ва муҳкамларни тушунадиган илм эгаларига қайтарадиларми дея имтиҳон қилиш учун Қуръонни муҳкам ҳамда далолати аниқ-равшан бўлмаган муташобиҳ қилди.
Демак, Қуръонда муташобиҳ бўлишидаги ҳикмат имтиҳон қилишликдир. Аллоҳ азза ва жалла одамларнинг қайсилари чиройлироқ амал қилишларини имтиҳон қилиш учун ҳаёт билан уларни синади. Уларни Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан, у кишига иймон келтирадиларми ёки иймон келтирмайдиларми дея имтиҳон қилди. Саҳиҳ Муслимда ворид бўлганидек (Муслим (2865) Иёз ибн Ҳимор ал-Мужашаъий розияллоҳу анҳудан ривоят): “Албатта Мен сени синаш учун ҳамда сен билан (инс ва жинни) синаш учун пайғамбар қилиб юбордим”. Шунингдек, Аллоҳ азза ва жалла Қуръоннинг баъзисини муташобиҳ қилиш билан одамларни Қуръон билан синади. Уни муҳкамга қайтариб, илм эгаларига топширадиларми ёки муташобиҳга киришиб, фитнага тушадиларми? Шунинг учун илм аҳли Аллоҳ таолонинг ушбу қавли маъносини изоҳлаб шундай дедилар:
فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ

“Одамларни алдаб фитнага солиш … учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар”. (Оли Имрон: 7). Яъни, издошларини фитнага солиш истагида. Ибн Касир ўз тафсирида айтганидек: “Улар ўзлари билан издошларни залолатга бошлаш ва фитналантириш учун унинг (Қуръоннинг) муташобиҳига эргашдилар”. (Ибн Касир тафсири (1/346)).
Демак, уларнинг наздида бир қанча нарсалар қарор топган. Сўнг назар ташладилар ва илмда собитқадам илм эгаларига итоат қилишни топширмадилар. Хаворижлар саҳобалар розияллоҳу анҳумга мурожат қилмадилар. Қадарийлар саҳобалар розияллоҳу анҳумга мурожат қилмадилар. Кўплаб нарсаларда ана шундай. Мўътазилалар суннат пешволарига мурожат қилмадилар. Ашъарийлар ихтилоф қилинган нарсаларда ҳадис аҳли пешволари ва ўзларидан олдинги салафларга мурожат қилмадилар. Натижада унинг (Қуръоннинг) муташобиҳига эргашдилар ҳамда фитна истагида муҳкамларни ташладилар. Яъни, уларга издошлар эргашиши ҳосил бўлиши учун.
ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ

“Одамларни алдаб фитнага солиш…”. Бундан шуни тушунамизки, кимда-ким шубҳа билан залолатга бошласа, бас, у фитна истовчидир. Хоҳ: мен залолатга бошлашни истамагандим ёки мен уни хоҳлагандим, десин баробардир. Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди:
فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ

“Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш … учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар”. (Оли Имрон: 7). Агар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига назар ташласангиз: “Муташобиҳга эргашиб, муҳкамни тарк этаётганларни кўрсангиз, бас, ана ўшаларни Аллоҳ ўз Китобида номлаганлардир. Улардан ҳазир бўлинглар”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) улар залолатга бошлашни мақсад қилган ҳолда ўзларини ботилда эканларини билиб, натижада одамларни йўлдан уриш учун одамлар орасида фитна истаганлар дея баён қилмаяптилар. Бу ирода қилинмаяпти. Балки улар унинг (Қуръоннинг) муташобиҳига эргашган кезлари ўз ҳолатлари ўлароқ фитна истадилар. Ўз ҳолатлари билан фитна хоҳладилар. Муташобиҳга эргашиб, муҳкамни ташлаган кездаги ҳолатлари шундайки, улар фитна истадилар. Натижада шуни (фитнани) мақсад қилувчи манзилатига туширилдилар. Чунки улар муҳкамни ташладилар ва муташобиҳга эргашдилар. Ҳидоят ва унинг йўли аниқ-равшан эканига қарамай оғишишдан халос бўлмадилар ва муҳкамга эргашмадилар. Балки муташобиҳга эргашдилар. Демак, ҳолат шундайки, улар ўзларининг бу йўллари билан ўзлари ва издошларини фитнага солишни хоҳладилар. Гўёки улар буни чинакамига мақсад қилгандек. Гарчи: фақат яхшиликни хоҳлагандик, десалар-да. Хаворижлар одамларнинг ибодатда энг тиришқоқлари эди. Саҳобалар розияллоҳу анҳумдан-да ибодатда тиришқоқроқ эди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг сифатлари ҳақида айтганларидек: “Сизлардан бирингиз намозини уларнинг намозига нисбатан, рўзасини уларнинг рўзасига нисбатан арзимас санайди. Қуръон ўқийдилар. У (Қуръон) уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Диндан ёй ўлжадан чиққани каби чиқиб кетадилар”. (Бухорий (3610) ва Муслим (1064) Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят). Улар ҳақида Қуръонга қарши чиқиш мақсадида ва залолатга бошлаш мақсадида Қуръоннинг муташобиҳига эргашдилар деган ўйга борилмасин. Балки улар томондан икки нарса сабабли залолат юз берди:
Биринчи: муҳкамни тарк этиб, муташобиҳга эргашдилар.
Иккинчи: ўз замонларида, саҳобалар розияллоҳу анҳум замонида муташобиҳни баён қилиш учун илмда собитқадам бўлганларга мурожат қилмадилар.
Аллоҳ азза ва жалла деди:
وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ

“Ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун”. Бу ўринда улар хоҳлаган таъвил, муташобиҳни улар истаган нарса-(маъно)га туширишларидир. Яъни, уни тафсир қилиш илинжида. Вожиб бўлгани шуки, агар муташобиҳга дуч келса, батаҳқиқ, уни тафсир қилишда муҳкамга қайтарилади. Уни тафсир қилишда илм аҳлига қайтарилади. Муташобиҳга дуч келиб, ўзининг жоҳиллиги, ҳавои нафси ва ўз наздидаги нарса билан уни таъвил қилишга кирган кимсага келсак, бас, шак-шубҳа йўқки, у оғишиш ва залолатга тушади. Чунки у ҳар бир масалада муташобиҳни муҳкамга қайтариш ёки муташобиҳнинг маъносини ёритиб беришга лойиқ эмас.
Таъвил Қуръонда икки маънога кўра ворид бўлади (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди: “Таъвил лафзидан салафлар каломида фақат тафсир ёки (зеҳндан) ташқарида мавжуд бўлган ниҳоий ҳақиқат ирода қилинган. Таъвил – лафзни рожиҳ эҳтимолдан қўшимча ёки кейинроқ келган далил ёҳуд мутлақ далил боис маржуҳ эҳтимолга буриш маъносида истеъмол қилишга келсак, бас, бу айрим кейинги келганларнинг истилоҳидир. Таъвилдан бу маъно ирода қилингани салафлардан бирор кишининг лафзида бўлмаган”. “Мажмуъ Фатово” (3/55, 349), “Даръ Таъаруз ал-Ақл ва ан-Нақл” (1/14), (5/234)):
Биринчи маъно: Оятларнинг ҳақиқати унга қайтадиган нарса. Оятлар икки қисм: хабар оятлари. Буйруқ ва қайтариқ оятлари. У субҳанаҳу ва таоло шундай деди:
وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ صِدْقاً وَعَدْلاً

“Парвардигорингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди”. (Анъом: 115). Хабарларда рост, буйруқ ва қайтариқда эса адолат. (Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди: “Калом икки турли: иншо ва хабарлар. Иншо: буйруқ ва қайтариқ, ҳалол қилиш. Буйруқ ва қайтариқнинг таъвили айни буюрилган ишни қилиш ва айни қайтарилган ишни ташлаш”. “Мажмуъ Фатово” (17/368), “Даръ Таъаруз ал-Ақл ва ан-Нақл” (5/222), Ибн Касир тафсири (1/61,166)).
Хабарларнинг таъвили, унинг ҳақиқати қайтадиган-(охир қарор топадиган) нарса. Агар хабарлар Аллоҳ азза ва жалланинг сифатлари ҳақида ғайбга оид бўлса, ушбу хабарнинг таъвили унинг ҳақиқати ҳамда Аллоҳ азза ва жалла унда бўлган моҳиятидир. Агар хабар мисол учун жаннат васфи ҳақида бўлса, унинг таъвили жаннатнинг асл ҳақиқатини баён қилишлик. Ана шу таъвилнинг маъноси. Аллоҳ азза ва жалланинг мана бу қавли ҳам шу жумладандир:
هَلْ يَنظُرُونَ إِلاَّ تَأْوِيلَهُ يَوْمَ يَأْتِي تَأْوِيلُهُ يَقُولُ الَّذِينَ نَسُوهُ مِن قَبْلُ قَدْ جَاءتْ رُسُلُ رَبِّنَا بِالْحَقِّ
“Улар эса (бу Китобнинг) таъвийл-оқибатини (яъни ундаги оятлар ҳақ эканлиги исботланишини) кутадилар, холос. Унинг таъвийли келадиган КУНда илгари уни унутган (яъни ундан юз ўгирган) кимсалар: «Парвардигоримизнинг пайғамбарлари ҳақ динни келтирган эканлар, …», деб қоладилар”. (Аъроф: 53). Яъни, Аллоҳ азза ва жалла хабар берган хабарлар ҳақиқатининг оқибатини кутмоқдалар.
يَوْمَ يَأْتِي تَأْوِيلُهُ

“Унинг таъвийли келадиган КУНда…”. Яъни, хабарлар ҳақиқатининг оқибати (келадиган кунда) жаннат ва дўзахни кўрадилар ҳамда қайта тирилиш куни юз беради.
Иккинчи маъно: таъвил тафсир маъносида. Бу Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлидагидек:
وَمَا نَحْنُ بِتَأْوِيلِ الأَحْلاَمِ بِعَالِمِينَ
“Биз бундай тушларнинг таъбирини билгувчи эмасмиз”. (Юсуф: 44). Ва Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли:
أَنَاْ أُنَبِّئُكُم بِتَأْوِيلِهِ
“Унинг таъбирини сизларга мен айтиб берурман”. (Юсуф: 45). Ва шунга ўхшашлар. Демак, таъвил бу ўринда тафсир маъносида. Тушларнинг таъвили тушларнинг тафсир-(изоҳ, таъбир)и маъносида. Ибн Жарир ат-Табарий ўз тафсирида таянгани ана шудир. У: таъвил аҳли шундай деди. Ушбу оятда айтганимизга ўхшашини таъвил аҳли ҳат айтган, дейди. (Ибн Жарир тафсиридан мисол тариқасида (1/147, 148, 305, 352)). Шундай деган кишини ёдга олади. Демак: таъвил аҳли шундай деди, деган сўзи, яъни, тафсир аҳли шундай деди (маъносида).
Бу ўринда таъвилнинг на Қуръонда ва на суннатда бўлмаган учинчи маъноси ҳам бор. Балки у усулчиларнинг янги пайдо бўлган истилоҳи. Бу эса ушбу ўринда ирода қилингани эмас. Чунки таъвил уларнинг наздида зоҳирнинг қаршисидадир. У ҳам бўлса лафзни аввалги дафъа (зеҳнга) келган зоҳиридан бошқа яқин маънога буриш. Бу, янги истилоҳий маъно. Ва у уч қисмга бўлинади. Усулчилар наздида маъруф бўлганидек (“Равдо ан-Назир” (176), Ибн Лаҳҳам “Мухтасар фий Усул ал-Фиқҳ” (172), Ибн Нажжор “Мухтасар ат-Таҳрир” (171), Шавконий “Иршод ал-Фуҳул” (1/283)): саҳиҳ, заиф ва ботил. Бу ўринда Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидан мурод:
وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ
“Ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун”. (Оли Имрон: 7). Биринчи ва иккинчи маънолар эҳтимоли бор.
وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ
“Ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун”. Яъни, хабарлар ҳамда буйруқ ва қайтариқларининг оқибатини билиш истагида ёки уни тафсир қилишни хоҳлаб маъносида. Шунда биринчи ва иккинчи (маънолар) ҳам тўғри бўлади.
Бу ўринда Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида тўхталамиз:
وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ

“.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса...”. (Оли Имрон: 7).
Салафлар бу ўриндаги вақф-(тўхташ) борасида ихтилоф қилдилар. Вақф Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидами:
وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ

“Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур”.
Ёки ушбу қавлидами:
وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ
“Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса…”. Шунда (оятнинг бу қисми) ўзидан олдингига атф-(боғланган) бўлади.
وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ
“.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса…”. Салафлар икки қавлга кўра (ихтилоф қилдилар). (Табарий тафсири (3/182-184), Ибн Касир тафсири (1/347)). Ихтилофнинг сабаби шуки, бу ўринда таъвилдан мурод борасида икки қавл мавжуд.
Кимки таъвил хабарлар ҳақиқатининг оқибатини билиш дея қараса: Аллоҳ азза ва жалла сифатларининг ҳақиқати, жаннатнинг ҳақиқати, дўзах ҳақидаги хабарларнинг ҳақиқати, фаришталар ҳақидаги хабарларнинг ҳақиқати. Бу шак-шубҳа йўқки бирор киши билмайдиган ғайбий иш. Ким шундай қараса-(ёндашса): тўхташлик лафзи жалолададир, деди.
وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ

“.— Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.—”. Яъни, хабарлар ҳақиқатининг оқибати – таъвилини Аллоҳ азза ва жаллагина билур. Бу тўғри маъно. Хабарлар ҳақиқати ва оқибатини Аллоҳ азза ва жалладан бошқа биладиган бирортаси йўқ.
Кимки таъвилдан ирода қилингани буйруқ ва қайтариқ ҳақиқатининг оқибати дея назар ташласа: буйруқнинг таъвили унга бўйсуниш, шаръий ҳукм тарзида уларга амал қилиш, қайтариқнинг таъвили эса ундан узоқлашиш, шаръий ҳукмлар асосида ундан йироқ бўлиш, деди. Ва бу иншо-(буйруқ ва қайтариқ)лардаҳи таъвилдан бўлиб, илму амалнинг ҳар иккиси нуқтаи назаридан илмда собитқадам бўлганлар уни билади. Бу ҳақда баъзилар: (оятдаги) “العلم” (“илм” калимасида) тўхталади, деди. Чунки илмда собитқадам бўлганлар юқорида баён қилинганга биноан таъвилни биладилар. Яъни, буйруқнинг ҳақиқати шаръий сифатга биноан буйруққа бўйсуниш, қайтариқнинг ҳақиқати эса шаръий амрга биноан қайтариққа бўйсуниш, яъни, тийилишга бўлган амр.
Бошқалар: (оятдаги) “العلم” (“илм” калимасида) тўхталади, деди. Уламолар биладилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларидек: “Мен унинг таъвилини биладиганларданман”. (Ибн Жарир ат-Табарий ўз тафсирида ривоят қилди (3/183)). Шунда таъвилнинг маъноси бу ўринда тафсир демакдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳақларига дуо қилиб, шундай дедилар: “Эй Аллоҳ! Унга таъвилни ўргат”. (Ибн Ҳиббон (15/531), Имом Аҳмад “Муснад” (1/266), Ибн Абу Шайба (6/383), Ҳоким “Мустадрок” (3/615)да саҳиҳ деди). Шунда маъно:
وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ

“Ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун…”. (Оли Имрон: 7). Яъни, тафсир қилиш учун. Унинг ҳақ тафсирини Аллоҳ азза ва жалла ва илмда собитқадам бўлганларгина билади. Шундай тафсилот киритиш тўғридир.
Демак, айтамизки: (оятдаги) вақф-(тўхташ) лафзи жалолада (Аллоҳ лафзида) бўлиш эҳтимоли ва “илм” (лафзида) бўлиш эҳтимоли бор. Кимки лафзи жалолада тўхтаса –аҳли сунна ва саҳобалардан бўлганлар- ҳамда илмда собитқадам бўлганлар таъвилни билмайдилар деб билса, бас, у таъвилдан фақат хабарлар ҳақиқатининг оқибати-(моҳияти)ни назарда тутган бўлади.
Кимки вақф-(тўхташ) “илм” (лафзида) бўлади деб билса: таъвил буйруқ ва қайтариқлар ҳақиқатининг оқибати, дейди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларидек: “Муҳкам – унинг (Қуръоннинг) носихи-(бекор қилувчиси), ҳалоли, ҳароми, ҳад-ҳудуди, фарзлари, иймон келтирилиб, амал қилинадиганларидир”. Ёки таъвил бу ўринда тафсир маъносида.
Кимки: муташобиҳни албатта Аллоҳ азза ва жалладан бошқа ҳеч ким билмайди. Муташобиҳни билиш махлуқотлардан бирор кишига лойиқ эмас, деса бу хато сўз ва уни аҳли суннадан бирор кишига нисбат бериш саҳиҳ бўлмайди. Чунки бирор киши билмайдиган мутлақ муташобиҳ аҳли сунна вал жамоанинг муҳаққиқ-(тадқиқотчи)лари наздида Қуръонда мавжуд эмас. Қуръондаги мавжуд муташобиҳ нисбий, изофий муташобиҳдир. Бу ўринда ушбу оятдаги муташобиҳ икки қисм: мутлақ муташобиҳ ва нисбий муташобиҳ.
Мутлақ муташобиҳ албатта мавжуд эмас. Яъни, маъноси ноаниқ бўлиб, умуман маъноси маълум бўлмаган.
Иккинчиси нисбий, изофий муташобиҳ. Менга иштибоҳли бўлди-(ноаниқ бўлди) ёки фалончи олимга маъно иштибоҳли бўлди ёҳуд имомга ушбу масаладаги (тўғри) сўз иштибоҳли бўлди ёкида оятнинг таъвил-(тафсир)и унга иштибоҳли бўлди ва шунга ўхшаш дейсиз. Бу (бўлиши) мумкин. Шунда изофий муташобиҳ бўлади.
Бироқ Қуръонда ушбу умматнинг илмда собитқадам бўлганларнинг барига маъноси иштибоҳли бўлган оят мавжуд эмас. (“Мажмуъ Фатово” (17/380-387), “Даръ Таъаруз ал-Ақл ва ан-Нақл” (1/205), “Соваиқ ал-Мурсала” (3/921)). Бу, аҳли сунна вал жамоанинг сўзи эмас. Балки у жоҳиллаштириш мазҳабидан борган бидъат аҳлининг сўзларидандир. Демак, тўғриси шуки, илмда собиқадам бўлганлар биладилар. Бироқ уларга уни билишлик мумкин бўлган муташобиҳни биладилар. У эса иншо-(буйруқ ва қайтариқ) бобида ёки маънони тафсир қилиш бобида бўлади. Бу таъйиндир. Чунки Аллоҳ азза ва жалла шундай деди:
وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا
“Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар”. (Оли Имрон: 7). Агар илмда собитқадам бўлганлар умуман билмасалар, фақат:
آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا
“«У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,”-десалар, бас, муташобиҳ борасида уларнинг ўзгалардан фазилати бўлмас эди. Агар муҳкамни биладиган ва муташобиҳнинг барчасини билмайдиган ҳамда бу борада:
آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا
“«У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,”. (Оли Имрон: 7)-дейдиган мусулмонларнинг авомлари каби бўлсалар илмда собитқадам бўлганларнинг муташобиҳ борасида нима фазилатлари бор?
mutaallim   08-08-2015, 08:33 PM
#19
Бу ерда илм аҳлининг илмдаги хос хусусиятлари ботилга чиқарилмоқда.
Муҳкам, зикр қилганимзидек унинг маъноси: маъноси аниқ-равшан бўлган, далолати очиқ бўлган. Муташобиҳ: маъноси яширин бўлиб, далолати аниқ-равшан бўлмаган. Демак, илмда собитқадам бўлганлар билмайдилар дейдиган кимсанинг сўзига кўра Ибн Атия раҳимаҳуллоҳ ва Хаттобий таҳрир қилганларидек бу ерда илм аҳлининг хос хусусияти ботилга чиқарилмоқда. Иккилари буни яхши баён қилишди. Бунинг маъноси шуки, илмда собитқадам бўлган киши билади.
Шундай бўлар экан кўпчиликка оят таркибини тушуниш мушкул бўлади:
وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ

“Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. …»,— дейдилар”. (Оли Имрон: 7). Бу важҳга кўра таркиб қандай бўлади?
Айтамизки: тафсир имомлари шундай деди (Ибн Касир тафсири (1/348)): таркиб шундай бўладики, мўминларнинг ҳолати шундайки, улар унга (Қуръонга) иймон келтирдик, дейдилар. Унга иймон келтириш билан бирга биладилар ва бари Раббимиз ҳузуридан дейдилар. Муташобиҳ ворид бўлиши сабаб қалбларига шак-шубҳа ораламайди. Иймони заиф ва илми заифларга келсак, дарҳақиқат, Қуръонда муташобиҳ мавжуд экани боис қалбларига шак-шубҳа оралайди. Умар розияллоҳу анҳу замонларидаги Собиғ ибн Исл қиссаси маъруфдир. У Қуръоннинг муташобиҳи ҳақида чуқурлашган ҳолда савол берарди. “(Булутларни) суриб кетгувчи (шамол)ларга… қасамки”. (Зорият: 1). Бу билан одамларни шубҳага соларди. Умар розияллоҳу анҳу боши ёрилиб, қон юзига оқиб тушгунича уни урдилар. (Доримий (1/66), Баззор “Муснад” (1/423), Лалакаий “Эътиқод” (2/635), Ибн Асокир “Тарих Димашқ” (23/408, 409)).
Агар илм заифлашса Қуръонга шунчаки кўз югуртирадиганлар томондан қалбга шубҳа тушиши мумкин. Илмда собитқадам бўлганларга келсак, улар илмга эга ва:
آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا

“«У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»”-дейдилар. Қуръонда муташобиҳ ворид бўлгани сабабли қалбларига шак-шубҳа ораламайди. Чунки улар Қуръондаги муташобиҳ одамларни синаш учун эканини биладилар.
Бу, оят маъносининг хулосаси эди. У ана шу мавзуда муҳимдир.
“Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганлари саҳиҳдир: “Муташобиҳга эргашиб, муҳкамни тарк этаётганларни кўрсангиз, бас, ана ўшаларни Аллоҳ ўз Китобида номлаганлардир. Улардан ҳазир бўлинглар”.”.
Муваҳҳид мусулмон киши тавҳид турлари ва шариатдаги муҳкамларни аниқлаб олса сўнг унинг муташобиҳига эргашадиган кимса келса, батаҳқиқ, унга икки ишни қилиш вожиб бўлади:
Биринчи: ҳазир бўлиш. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан буюрганларидек: “Бас, ана ўшаларни Аллоҳ ўз Китобида номлаганлардир. Улардан ҳазир бўлинглар”. Бу ҳазир бўлишлик гапига қулоқ солмаслик ва бирор киши динини чигал қилиб кўрсатмаслиги учун қалбда ажралишликни вожиб қилади.
Иккинчи: унга шундай дейишлиги вожиб бўлади:
آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا

“У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир”. (Оли Имрон: 7). Англашилмовчилик сабабини ўзининг билимсизлигига қайтаради. Оятнинг ўзига келсак, бас, у аниқ-равшан бўлиб, илмда собитқадам бўлганлар уни билади. Шунинг учун мисол тариқасида тавҳид бобида олдингизга муташобиҳларни ҳужжат қиладиган кимса келади. Бу қуйида келади. Бироқ бу ўринда ушбу мақомга аниқлик киритиш учун келтирамиз. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли ҳақида айтадики:
وَكَانَ أَبُوهُمَا صَالِحاً

“Уларнинг оталари жуда яхши киши эди”. (Каҳф: 82). Бу ўринда солиҳликни кейинчалик таъсири бор эканига далил бор. Ёки айтадики: шаҳидлар тирик. Сен улардан сўраётганингда маййитдан сўрамайсан. Балки Қуръон матни билан тирикдан сўрайсан. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавлидагидек:
وَلاَ تَقُولُواْ لِمَنْ يُقْتَلُ فِي سَبيلِ اللّهِ أَمْوَاتٌ

“Ва Аллоҳ йўлида ҳалок бўлган шаҳидлар ҳақида: «Булар ўликлар», демангиз!”. (Бақара: 154). Ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қавли:
وَلاَ تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ أَمْوَاتاً
“Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг!”. (Оли имрон: 169). Ва шунга ўхшаш.
Демак, бу ўринда ибодат тавҳиди борасида Қуръон оятлари билан ҳужжат келтириш мавжуд. Исм ва сифатлардаги тавҳидда ҳам Қуръон оятлари билан (ҳужжат келтириш мавжуд) ваҳаказо. Ҳатто маст қилувчи ичимлик ичувчилар, Аллоҳ сақласин, судхўрлар ва шунга ўхшаш ҳалок қилувчи гуноҳларга қўл урадиганлар баъзи муташобиҳларни топиб, уни ҳужжат сифатида келтирадилар.
Муваҳҳид мусулмон киши қалбига шубҳа соладиган кимсадан ҳазир бўлишга ниҳоятда ошиқади. Шунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қавлига огоҳ бўл:
فَأَمَّا الَّذِينَ في قُلُوبِهِمْ زَيْغٌ فَيَتَّبِعُونَ
“Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар … эргашадилар”. (Оли Имрон: 7). Бирор киши қулоғинга шубҳа ташлашидан ниҳоятда ҳазир бўл. У (қалбингда) қолиб кетиб, унга раддия беришга қодир бўлмайсан. Сўнг шайтон то қалбга оғишиш солгунича уни ўстиради. Шунинг учун баъзи салафлар айтишдики: “Бидъатга асло қулоқ тутма. Батаҳқиқ, сен ундан қалбинга нима илакишиб қолишини билмайсан”. (Абу Нуъайм “Ҳиля” (4/85), Заҳабий “Сияр Аълам ан-Нубала” (5/77), Ибн Касир “Ал-Бидая ва ан-Ниҳая” (9/315) Маймун ибн Миҳрон раҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан). Агар киши илмни пухта эгалламаган бўлса, бас, шубҳа аҳли билан ўтиришдан ҳазир бўлсин. Чунки диндаги саломатлик ошиқиш лозим бўладиган нарсаларнинг энг улканидир.
Шайх раҳимаҳуллоҳ бу ўринда дедилар: “Бунга мисол”. Ҳозир мужмал жавоб аниқ-равшан бўлди. Ҳар бир масалада уни муҳкамга қайтарасиз. Агар бирор шубҳа олиб келса уни муҳкамга қайтарасиз. Қуръондаги муҳкам оятлар турлари юқорида баён қилинди. Агар бирор киши бирор муташобиҳ олиб келса, бас, сиз уни муҳкам оятлардан бирор турга қайтарасиз. Натижада унинг шубҳаси ботилга чиқади. Гарчи кўплаб шубҳаларни ташласа-да. Сиз унга: мендаги далиллар муҳкам, очиқ-ойдин. Бирор киши уни даф қилишга қодир бўлмайди. Сен олиб келган нарса эса шубҳа. Мен бари Аллоҳнинг ҳузуридан дея иймон келтираман. Бироқ муташобиҳни деб муҳкамни ташламайман. Чунки бу оғишганларнинг йўли. Бас, уни маҳкам тут. Чунки бу энг улкан фойдалардан.
Мужмал жавоб, муташобиҳ ворид бўлганда муҳкамни маҳкам тутиш билан бўлишини билиб олдик. Агар унга жавобни билмайдиганингиз муташобиҳ далил келса ёки жавоб берсангиз-у, сизга иккинчи шубҳани ташласа, бас, муҳкамни маҳкам тутинг ва муташобиҳга қулоқ солишни тарк этинг.
“Бунга мисол: Агар сизга баъзи мушриклар айтсаки: “Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар”. (Юнус: 62)”. Агар мушрик ушбу оятни далил сифатида келтирса: “Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар. Иймон келтирган ва (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлган зотлар учун ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзлари (оятлари) ўзгартирилмас. Мана шу (мазкур неъматларга эришиш) улуғ бахтдир”. (Юнус: 62-64). Ушбу оятлар авлиёларнинг Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида манзилатлари бор эканига далолат қилади. Чунки уларга хавф йўқ ва улар маҳзун бўлмайдилар. Улар иймон келтирган ва тақводор бўлган зотлардир. Улар учун ҳаёти дунёда ва охиратда хушхабар бор. Бунинг маъноси эса, валийнинг Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида улкан манзилати бор демакдир.
Сўнг шафоат ҳақ эканига далил келтириб: валийнинг Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида обрўси, ҳурмати ва манзилати бор. Шафоат эса ҳақдир. Пайғамбарларнинг ҳам Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида обрўлари ва улкан манзилатлари бор. Ахир Аллоҳ ҳузуридаги юқори манзилатлари, шафоат ҳақ экани ва уларнинг манзилати собит бўлишига қарамай ўликлардан бўлган авлиё ёки ўликлардан бўлган пайғамбарлардан сўраётган ёки уларга дуо қилаётган кишини қандай қилиб мушрикка чиқарасан?-дейди.
Бу шубҳанинг жавоби муфассал суратда келади. Бироқ ушбу шубҳа қулоққа чалинса ва қалбга кўндаланг бўлса қандай жавоб берилади? Агар ушбу улкан шубҳага тафсилий суратда жавоб беришни билмасангиз нима деб айтасиз? Айтасизки: мендаги илм муҳкам. Бу эса (турлича) эҳтимолга эга. Чунки Аллоҳ азза ва жалла ўз авлиё-(дўстлар)и фазлга эга эканини ушбу қавли билан баён қилди:
لاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ

“(Охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар”. (Юнус: 62). Яъни, Аллоҳ уларни мукаррам қилди. Шубҳа эгаси эса ушбу мукаррамликни уларнинг Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида обрўлари бор дея далил қиляпти. Ана шу тур муташобиҳ бўлиб қолди. Чунки у Аллоҳ азза ва жалла авлиё, шаҳидлар ва анбиёларга ўлганларидан кейин ато этган фазлни обрўларига далил қилди. Ва ушбу обрў, агар уни васила қилинса рад этилмаслигига (далил қилди). У оят маъносига зиёда нарсалар киритгани мулоҳаза қилиняпти. Оятда маъно борасида иштибоҳ бор. Бироқ илм аҳли уни тафсир қилса бунинг маъносини очиқлаб берадилар ва иштибоҳ-(ноанлиқлик) кетади.
Демак, бу ўринда бизга тафсилий раддия келади. Бироқ ҳозир унга раддия бериб, шундай дейсиз: мендаги нарса муҳкам. У ҳам бўлса Аллоҳ азза ва жалла Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кофир дея уларга қарши жанг қилган мушриклар яқинлик ва қурбат ҳосил қилишнигина хоҳлаганликларини баён қилди. Улар фақат авлиёларга юзланардилар:
وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاء مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى
“У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Улар авлиёларга нима учун қурбат ҳосил қилдилар? Яқин қилиши учун. Ана шу муҳкам, маъноси аниқ-равшан.
Шунингдек, мушриклар рубубиятга иқрор бўлганликлари ва улар мушрик бўлиб (қолаверганликларининг) баёни. Ширкларининг сабаби –юқорида зикр қилинган нарсалар билан тоат-ибодат қилишларига қарамай- шафоат талаби эди. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек:
قُل لِّلَّهِ الشَّفَاعَةُ جَمِيعاً أَمِ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ شُفَعَاء قُلْ أَوَلَوْ كَانُوا لَا يَمْلِكُونَ شَيْئاً وَلَا يَعْقِلُونَ
“(Йўқ, мушриклар тафаккур қилмадилар), балки улар Аллоҳдан ўзга «оқловчилар»ни (яъни ўзларининг гумонларича уларни Аллоҳ ҳузурида шафоат қиладиган «оқловчилар»ни — бутларни) ушладилар. (Эй Муҳаммад), айтинг: «(Ўша жонсиз бутлар сизларни оқлайдими?!) Агар улар бирон нарсага эга бўла олмайдиган ва (бирон нарсани) англамайдиган бўлсалар ҳам-а!». Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир…»”. (Зумар: 43-44). Улардан шафоатни инкор қилди. Мана шу асосдир. Шунингдек, Аллоҳ азза ва жалла Ийсони илоҳ қилиб олганларга куфр ҳукмини бериши баён қилинган оятлар ҳам муҳкамлардандир. У деди: “«Аллоҳ - Масиҳ бинни Марямдир», деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ҳолбуки, Масиҳ: «Эй Бани Исроил, Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилингиз!» — демишдир. Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас”. (Моида: 72). Демак, у сизга шубҳа келтиряпти, сиз эса унга муҳкамларни келтирасиз. Муҳкам – маъноси аниқ-равшан. Бироқ у ушбу оятда келтирган бу шубҳани далил қилиб келтиришда муқаддима бўлгани мулоҳаза қилинади. У азза ва жалла деди: “Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг дўстларига (охиратда) бирон хавф-хатар йўқдир ва улар ғамгин бўлмайдилар”. (Юнус: 62). У келиб, айтяптики: бунинг маъноси, уларнинг Аллоҳ ҳузурида обрўлари бор демакдир. Ана шу натижани олиш муташобиҳга эргашишликдир. Чунки оят улар мукаррам эканликларига далолат қиляпти, обрў эгалари эканига эмас. Оятда Аллоҳ азза ва жалла уларга ато этган фазл (баён қилиняпти). Бироқ уларнинг обрўлари бор экани оятда келмади. Лекин муташобиҳга эргашган кимса юқори ўрин ва манзилат ораси билан уларнинг обрўлари бор экани орасида ўзаро лозим тутишлик бор деди. Обрўнинг маъноси нима? Обрўнинг маъноси, воситачалик қилганда рад этилмайдиган демакдир. Бу (манзилати бор экани) уни (воситачилик қилганда рад этилмас обрўси бор эканига) лозим тутувчи қилди. Бу шак-шубҳасиз муташобиҳга эргашишликдир. Чунки оят бунга далолат қилмаяпти. Демак, бу, мушрик келтирадиган ҳужжатнинг мисоли. Агар шу ҳужжатни келтирса, бас, сиз уни кўплаб муҳкамлар билан асоссиз эканини исботлаб берасиз.
“Ёкида сиз у зикр қилган сўзнинг маъносига тушунмаган ҳолингизда ўзининг ботилидан иборат бирор нарсага далил қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мансуб бир сўзни ёдга олади”. Яъни, унинг тўғри маъносини тушунмайсиз. Бу борадаги муфассирларнинг сўзи ҳамда у ирода қилаётган истидлолни ботилга чиқарадиган илм аҳлининг сўзини унга ёритиб беришга қодир бўлмайсиз. “Шунда унга ушбу сўзингиз билан жавоб беринг: Аллоҳ таоло ўз Китобида қалбларида оғишиш бўлган кимсалар муҳкамни тарк этиб, муташобиҳга эргашишларини зикр қилди. Аллоҳ таоло мушриклар рубубиятга иқрор бўлганларини зикр қилиши ва: “Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз”. (Юнус: 18)-деган сўзлари билан бирга фаришта, пайғамбар ва авлиёларга боғланишлари сабабли кофир деганидан иборат мен сенга эслаб ўтганларим муҳкам, аниқ-равшан иш бўлиб, бирор киши унинг маъносини ўзгартиришга қодир бўлмайди”. Яъни, у икки маънога эга эмас. Чунки мушриклар Аллоҳдан ўзгасига яқинлаштириши учун ибодат қилганлар. У субҳанаҳу ва таоло деди:
مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّهِ زُلْفَى

“«Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). Бу очиқ-ойдин, аниқ-равшан бўлиб, далил келтиришда муқаддимага эҳтиёж сезмайди. Шунингдек ушбу қавллари:
هَـؤُلاء شُفَعَاؤُنَا عِندَ اللّهِ
“Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз”. Улар шафоат ҳам талаб қилганлар. Бу эса очиқ-ойдин, аниқ-равшан иш.
“Муҳкам, аниқ-равшан иш бўлиб, бирор киши унинг маъносини ўзгартиришга қодир бўлмайди. Сен эй мушрик, Қуръон ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан иборат менга эслаб ўтганларинг эса, мен унинг маъносини билмайман”. Бирор киши шубҳа ташлаганда муваҳҳид ана шундай жавоб беради. Айтадики: мен маънони била олмадим. Баъзи оятларни билмаслигингиз, бу айб эмас. Чунки илм кенг. Айтасизки: мен ушбу оятнинг саҳиҳ маъносини билмайман. Бироқ муҳкам шундай-шундай эканини биламан. Ҳамда Аллоҳнинг Каломи ўзаро зид келмаслигини қатъий айтаман. Нима учун? Чунки Қуръоннинг бари Аллоҳ азза ва жалла ҳузуридан ва у муҳкам. Бари ҳақ. Ҳақ эса ҳаққа зид келмайди. Балки уни қўллаб-қувватлайди ва унга далолат қилади.
“Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари Аллоҳ таолонинг Каломига хилоф келмайди”. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатлари собит бўлса ҳужжат ўлароқ мақбул бўлган бўлса, батаҳқиқ, у Қуръонни баён қилувчи ва унга далолат қилувчидир. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек:
وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ
“Сизга эса одамларга нозил қилган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун … бу эслатмани — Қуръонни нозил қилдик”. (Наҳл: 44). Суннат ҳам нозил бўлган. “Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръон олиб тушганидек суннатни олиб тушарди”. (Доримий (588), Ибн Муборак “Зуҳд” (23), Марвазий “Сунна” (32,33), Лалакаий “Эътиқод Аҳли Сунна” (1/83) иснод тобеъинларнинг ишончлиларидан бўлган Ҳассон ибн Атияда тўхтаган). Бу, зикрнинг маъносини баён қилиш учун. Гоҳида лафзий жиҳатдан баён қилинади. Гоҳида эса амалий жиҳатдан баён қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари Қуръонда келган нарсага хилоф келмайди. Бироқ бу билан унинг ўртасини мувофиқлаштиришга келсак: мен уни билмайман, деб айтасиз. Айтасизки: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари очиқ-ойдин бўлиб, Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига хилоф келмайди. Аллоҳ азза ва жалланинг Каломи Ўзининг Каломига зид келмайди. Бироқ у оят билан бу оят ўртасини мувофиқлаштириш маъно аниқ-равшан бўлиши учун муташобиҳни муҳкамга қайтариш билан бўлади. Ва айтасизки: мен буни билмайман. Балки уни илмда собитқадам бўлганлар билади. Бироқ менда тавҳид илми бор. Бу очиқ-ойдин, муҳкам. Бирор киши уни рад этиш ёки унинг далолати борасида шак-шубҳа уйғотишга қодир бўлмайди.
У киши раҳимаҳуллоҳ шундай кейин ушбу мужмал жавоб сўнгида: “Ана шу яхши, тўғри жавоб. Бироқ уни Аллоҳ таоло тавфиқ ато этган кишигина тушунади”-дедилар. Ушбу тавфиқ банда ҳавои нафсдан халос бўлиш билан келади. Банда ўз ақли ва нафсига ўзгача қарашдан халос бўлиш билан келади. Айрим одамлар муташобиҳга келиб, унга шўнғиб кетади. Мени ақлим яхши. Нима учун уни ёлғиз ўзим тушунишга уриниб кўрмайман?-дейди. Муташобиҳга киради. Шўнғиб кетади ва яна шўнғиб кетади. Ундан шундай нарсалар чиқадики, у сабаб залолатга оғади. Аллоҳ азза ва жалла айтганидек:
فَيَتَّبِعُونَ مَا تَشَابَهَ مِنْهُ ابْتِغَاء الْفِتْنَةِ وَابْتِغَاء تَأْوِيلِهِ
“Одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар”. (Оли Имрон: 7). Тафсир қилиш талаби ва хоҳиши билан маъноси мушкил бўлган муташобиҳга шўнғиб кетади. Натижада (уни) тафсир қилишда адашади. Ва ўзининг тафсирини тўғри деб эътиқод қилади. Оятни тушуниши тўғри, суннатни фаҳмлаши тўғри деб эътиқод қилади. Натижада муҳкамни ташлаб, муташобиҳга эргашган кимсалар жумласидан бўлади. Бунга шўнғимаслик ва унинг маъносини бу борада илмда собитқадам бўлганларга қайтариши унга вожибдир.
Агар бу бобда яхшилик хоҳласанг, бас, ақлинга катта баҳо бериш ва шундай-шундай илмларни ҳосил қилдим деб айтишдан йироқ бўл сўнг яна йироқ бўл! Акс ҳолда кўп нарсаларга шўнғиб ўз фаҳминг билан илм аҳлининг фаҳмини ёмонотлиқ қиласан. Агар ўз фаҳминг билан илмда собитқадам бўлганларнинг фаҳмига хилоф келсанг, бас, билгинки, агар ўз фаҳмингда давом этсанг, батаҳқиқ, бу муташобиҳга эргашишдандир. Чунки биз илмда собитқадам бўлганлар маънони биладилар, илмда мустаҳкам бўлганлардан маъно ғойиб бўлиб, илмда собитқадам бўлмаганга берилиши мумкин эмас дея қатъий айтамиз. Чунки Аллоҳ азза ва жалла деди:
وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ
“Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳ ва илмда собитқадам бўлган кишиларгина билур”. (Оли Имрон: 7).
“Унга беписанд бўлма. Батаҳқиқ, у Аллоҳ таоло айтганидекдир: “Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур”. (Фуссилат: 35)”. У сабрга эҳтиёж сезади. Чунки нафс низолашади. Хусусан талаба ёки қироат, сақофат ва шунга ўхшашларга эга кишининг нафси ҳар бир англашилмовчилик ҳамда ҳар бир муташобиҳни далил қилишга киришишда у билан тортишади. Шунинг учун ҳозирда айрим талабаларни ёки баъзи илмга нисбат бериладиган ва қориларни кўрасизки, улар кўплаб тушунмовчиликларни келтирадилар. Олим эса уларга муҳкамлар билан раддия беради. Муташобиҳ келгани учун каловланиб қолмайди. Бироқ илмда собитқадам бўлмаган кимсага муташобиҳ келса, батаҳқиқ, у каловланади. Нима учун каловланади? Чунки у муҳкамларнинг буюклиги, кўплиги ва маъноси аниқ-равшан эканини билмайди. Далилларда муҳкамлар, ақидада муҳкамлар, аҳкомларда муҳкамлар. Булар илм аҳли наздида аниқ-равшан, очиқ-ойдинки, биз бу борада каловланиб қолишимиз мумкин. Гоҳида англашилмовчилик бўлади ва: Аллоҳга қасамки, бу мушкил экан. Жавобини излаймиз. Илм аҳли унинг жавоби ҳақида нима деганини излаймиз, деб айтамиз. Бироқ кимки муҳкамлар билан кифояланишда сабрли бўлмса, батаҳқиқ, шошилганча муташобиҳларга киришади. Ва тезда англашилмовчилик ҳақида изланяпман ёки ҳал қиляпман деган ўйда адашиб кетади.
Шунинг учун бу ўринда муташобиҳ борасида сабр қилиш чорасиз.
وَمَا يُلَقَّاهَا إِلَّا الَّذِينَ صَبَرُوا
“Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар”. (Фуссилат: 35). Шайх –Аллоҳ у кишини ўз Раҳматига олсин ва у кишига мўл ажр-у савоб ато этсин- зикр қилганларидек муташобиҳ сабр қилишга эҳтиёж сезади. Кўпчиликка шубҳа келади ва унга эргашиб кетадилар, сабр қилмайдилар. Унга ўз ҳавои нафс ва раъйлари билан кирадилар. Агар улардан бири узоқ вақт сабр қилса ва муҳкамларни маҳкам ушласа, албатта, зиммасидаги нарсани адо этган бўларди.
Шак-шубҳа йўқки, муташобиҳни қайтаришда муҳкамни маҳкам ушлаган киши, батаҳқиқ, гарданидаги вазифани адо этибди ва Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавлига бўйсунибди:
وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ يَقُولُونَ آمَنَّا بِهِ كُلٌّ مِّنْ عِندِ رَبِّنَا
“Илмда собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар”. (Оли Имрон: 7). Синов ва муташобиҳ билан фитналанишдан халос бўлади. Ҳамда унинг ҳолати улкан насиба эгаси(нинг ҳолати) бўлади. Чунки у бу билан синовга тутилишдан саломат қолди. Фитнадан саломат қолди. Муташобиҳга эргашмагани ва муташобиҳни муҳкамга қайтаргани жиҳатидан омад қозонди.
Шак-шубҳа йўқки, ушбу сўзни барча илм масалаларида қайтариб юришингиз сизга лозим бўлади. Хусусан ибодат тавҳиди ишида шубҳа ташланиши юз берадиган масалаларда. Шунингдек умумий суратда ақида масалаларида ҳам (Ибнул Вазир “Ийсор ал-Ҳақ аъла ал-Холқ” (199)):
Унинг қадридан жоҳил қолма, уни махлуқотларга ҳаёт бағш этадиган Зотга шукр қилган ҳолда ол!
mutaallim   08-12-2015, 02:37 PM
#20
Муфассал жавобга келсак: батаҳқиқ, Аллоҳ душманларининг элчилар динига кўплаб эътирозлари бўлиб, бу билан одамларни ундан (диндан) тўсадилар. Мана бу сўзлари шулар жумласидандир: “Биз Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаймиз. Балки шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина яратади, ризқ беради, фойда ва зарар беради ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун на фойда ва на зарарга эгалик қилади дея гувоҳлик берамиз. Абдулқодир ёки ундан бошқаларнику қўя туринг. Бироқ мен гуноҳкорман. Солиҳ кишиларни эса Аллоҳ ҳузурида обрўлари бор. Мен Аллоҳдан улар воситасида талаб қиламан”. Шунда унга юқорида ўтганлар билан жавоб беринг. У ҳам бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилган кимсалар сен менга зикр қилган нарсаларга иқрор бўлгандилар, эй сафсатабоз! Улар бутлари бирор нарсани бошқармаслигига иқрор бўлардилар. Балки мақсад қилган кишиларидан обрў ва шафоатни хоҳлардилар. Унга Аллоҳ ўз Китобида зикр қилган ва ёритиб берганларини ўқиб беринг!
Шарҳ:
(Тавҳид) даъвати имоми раҳимаҳуллоҳ ботил аҳлига жавоб мужмал ва муфассал бўлмиш икки йўлга кўра эканини ёдга олиб, мужмални зикр қилдилар. Сўнг муфассални зикр қилдилар. Китоб ёзиш фанида маълум бўлган нарсалардан бири шуки, тақсимотлар ворид бўлганда, батаҳқиқ, мухтасар бўлган сўз муқаддам қилиниши, узун сўз эса кейинга қўйилиши муносиб бўлади. Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ бир неча эътиборга кўра мужмални муфассалдан муқаддам қилдилар. Шулардан: мужмал борасидаги сўз оз. Муфассал борасидаги сўз эса кўп. Агар оз сўз кейинга қўйилса, албатта, зеҳн муфассалга кетиб қолади-(банд бўлади). Ҳамда (қуйида) келадиган мужмални унутади.
Мужмални муфассалга муқаддам қилиш фойдаларидан бири шуки, мужмални ҳар бир киши тушунади ва ҳар бир муваҳҳид унга эҳтиёж сезади. Агар тавҳид ақидасини билса ва баъзи далилларини тушунса, батаҳқиқ, унга буни муҳкам қилиб олишлиги мумкин бўлади. Агар унга динида шубҳа ташлайдиган кимса келса, уни шунинг баъзисида иккилантирса ёки шубҳа уйғотса ёҳуд унга шубҳа ташласа, албатта, у унга муҳкамни ҳужжат қилиб келтиради ҳамда бунда қийинчилик сезмайди. Муфассалга келсак, у илмга эҳтиёж сезади. Муқаддималарга эҳтиёж сезади: гоҳида луғавий, гоҳида усулга оид, гоҳида эса араблар ҳолатининг воқеълигидан. У киши раҳимаҳуллоҳ шубҳани рад этишда мужмалдан кейин муфассални бошладиларки, у фикр юритишга муҳтож. Чунки уларда тавҳидга яқинлик ва уни қабул қилишдан бир нав бўлганларнинг аксарига ушбу (сўз)лар бошқасига қараганда кўпроқ ташвиқот қилинган. У киши дедилар: “Муфассал жавобга келсак: батаҳқиқ, Аллоҳ душманларининг элчилар динига кўплаб эътирозлари бўлиб, бу билан одамларни ундан (диндан) тўсадилар”. Ушбу жумла: “Муфассал жавобга келсак”, босмадан чиққан нусхаларнинг кўпида мавжуд эмас. У мавжудми ёки йўқлигини аниқлаш учун қўлёзма нусхасини кўрганимча йўқ.
Умуман олганда у киши яқинда тафсилий жавоб берадиган шубҳа ушбу қавлдир: “Биз Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаймиз…”. Демак, ушбу сўзлари: “Муфассал жавобга келсак: батаҳқиқ, Аллоҳ душманларининг элчилар динига кўплаб эътирозлари бўлиб, бу билан одамларни ундан (диндан) тўсадилар”, ана шу катта эътирозларни тафсилий суратда келтиришликдир. Эътирозларни келтиргандан кейин жавобларни ҳам келтириш лозим бўлади. Ушбу қавллари: “Аллоҳ душманларининг … кўплаб эътирозлари бўлиб”, эътирозлардан кейин жавобларни келтиришлари учундир. Бу, услуб жиҳатидан ҳамда таълиф-(асар битиш) жиҳатидан. Бироқ маъно зоҳир.
“Мана бу сўзлари шулар жумласидандир: “Биз Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаймиз. Балки шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина яратади, ризқ беради, фойда ва зарар беради ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун на фойда ва на зарарга эгалик қилади дея гувоҳлик берамиз. Абдулқодир ёки ундан бошқаларнику қўя туринг. Бироқ мен гуноҳкорман. Солиҳ кишиларни эса Аллоҳ ҳузурида обрўлари бор. Мен Аллоҳдан улар воситасида талаб қиламан”. Шунда унга юқорида ўтганлар билан жавоб беринг. У ҳам бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши жанг қилган кимсалар сен менга зикр қилган нарсаларга иқрор бўлгандилар, эй сафсатабоз! Улар бутлари бирор нарсани бошқармаслигига иқрор бўлардилар. Балки мақсад қилган кишиларидан обрў ва шафоатни хоҳлардилар. Унга Аллоҳ ўз Китобида зикр қилган ва ёритиб берганларини ўқиб беринг!”. Ушбу шубҳани бир неча қисмга бўлиш мумкин:
Биринчи жумла: ушбу қавллари: “Биз Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаймиз”. Улар ушбу сўз билан Аллоҳга рубубиятда ширк келтиришни ирода қиладилар. Шунинг учун ундан кейин шундай дедилар: “Балки шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина яратади, ризқ беради, … дея гувоҳлик берамиз”. Ушбу сўзлари: “Биз Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаймиз”, ширк ҳужжатларда келган ўзининг шаръий ҳақиқатига эга эканига қайтади. Бироқ ушбу ҳақиқат ўзгартирилди ва ўзининг важҳидан бурилди.
Ҳужжатларда ширк келтириш ва ширк (Насоий “Сунан ал-Кубро” (2/290)да Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдагидек: “Эй Расулуллоҳ! Энг улкан гуноҳ қайси?”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У сени яратганига қарамай Аллоҳга тенгдош (исбот) қилишинг”, дедилар”) муҳаббат ва ибодатда Аллоҳ азза ва жаллага тенгдош тутишликдир. Яъни, Аллоҳга ё рубубиятида ёки улуҳиятида ёҳуд исм ва сифатларида шерик қилиниши. Сифатланиш ва исмларида Унинг ўхшаши борлиги эътиқод қилинади. Шунинг учун ҳужжатларда ширк гоҳида улуҳиятдаги ширкка йўналтирилади. Гоҳида эса рубубиятдаги ширкка йўналтирилади.
Рубубиятдаги ширкка келсак, у Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби:
وَمَا لَهُمْ فِيهِمَا مِن شِرْكٍ وَمَا لَهُ مِنْهُم مِّن ظَهِيرٍ

“Ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир”. (Сабаъ: 22). Яъни, бошқарув ва тасарруф этишда шериклик. Гоҳида улуҳиятдаги ширк рад этилади ёки ундан қайтарилади. Аллоҳ азза ва жалланинг Каҳф сураси охиридаги ушбу қавли каби:
فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاء رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلاً صَالِحاً وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَداً

“Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)»”. (Каҳф: 110). Бу улуҳиятдаги, ибодатдаги ширк. Бу борада ҳам оятлар кўп.
Учинчи ширк исм ва сифатларда. Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли каби:
وَلَا يُشْرِكُ فِي حُكْمِهِ أَحَداً

“У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас”. (Каҳф: 26). Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли:
فَلاَ تَضْرِبُواْ لِلّهِ الأَمْثَالَ

“Бас, Аллоҳнинг ўхшашини қидирманглар! (У зотнинг мисли — ўхшаши йўқдир.)”. (Наҳл: 74). Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қавли:
لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ وَهُوَ السَّمِيعُ البَصِيرُ

“Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир”. (Шўро: 11). У азза ва жалланинг ушбу қавли:
وَلَمْ يَكُن لَّهُ كُفُواً أَحَدٌ

“Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир”. (Ихлос: 4).
Илм аҳли оятлар матни далолат қилишига биноан уни биладилар. Ва бу араблар наздида маълум бўлиб, ўз луғатлари билан уни тушунардилар.
Юнонлар ўз китоблари билан мусулмонларнинг юртига келганда, яъни, ўша маълум бўлган қиссада айрим мусулмонлар юнон китобларини талаб қилдилар. Уни эслаб ўтишимизни ҳечқиси йўқ. Аббосий ҳукмдорларидан бири Рум подшоҳига элчилар гуруҳини жўнатиб, ундан ўзидаги мавжуд аввалгиларнинг китобларини юборишлигини талаб қилади. У рум ва юнон китоблари эди. Ҳамда ҳаким-(донишманд) ва файласуф деб атайдиганларнинг китоблари. Улар кутубхонада мавжуд эди. Шунда бу (нома)ни подшоҳга кўрсатдилар. У: менга муҳлат беринглар, деди. Насроний уламолари ва юртидаги олимлар билан машварат қилди. Улар унга: булар мамлакатимиз зийнати. Ахир уларни қандай бериб юборасиз?-дедилар. Унга рад жавобини берди ва бу (китоб)лар уларнинг юртидан чиқарилишлиги дуруст эмаслигини (айтди). Улардан (уламоларидан) бири сукут сақлаб турди. Шунда подшоҳ унга: сенга нима бўлдики жимсан?-деди. У уларнинг донишмандлари ҳамда дин ва миллат уламоларининг билимдонларидан эди. У: эй қавмимиз улуғи! Уларга китобларни жўнатишингиз ва уларни маън қилмаслигингизни тўғри деб биламан, деди. У (подшоҳ): нима учун?-деди. У эса: чунки ушбу китоблар бирор халққа кириб борса, албатта, унинг динини барбод қилади, деди. Унга бу борада қолганлар ҳам мувофиқ бўлдилар. Натижада юнон китоблари жўнатилди ва арабчага таржима қилинди. Аресто ва Афлотун каби юнон файласуфларининг китоблари юборилди. Ушбу фалсафа ғояси рубубият тавҳиди, коинотга боқиш, борлиққа назар ташлаш ҳамда ушбу борлиқнинг Яратувчиси бор эканини исбот қилишдир. Чунки бу ҳикмат ғоясики, ушбу борлиқ сабабининг натижаси. Бу сабаб оқибатдир. Уни бош сабаб ёки биринчи ақл деб атайдилар. Бу фалсафий сўзда мавжуд бўлиб, ўзининг тафсилотлари бор.
Бу, мусулмонларга кириб келди. Ушбу китоблар таржима қилинганидан кейин ўқиб кўрган киши, ана шулар ҳикмат китоблари ҳамда донишманд ва файласуфларнинг китоблари деб биларди. Яъни, “ҳикмат талаби”. Айтдиларки: Ана шу ғоядир. Шариат билан ушбу китоблар ва юнон фалсафаси ўртасини жамлаш учун қандай восита топамиз? Шунда “калом илми” дея аталмиш бир нарса чиқардилар. У, шариат ҳужжатлари билан фалсафа ақли ўртасидаги омухта-(аралашма)дир.
Ушбу омухтада шариат ва ақл жойланиб, буни (шариатни) унга (ақлга) қиёс қилдилар. Бу унга солиштирилди-(тенглаштирилди). Яъни, шариатни ақлдан, ақлни шариатдан олдинга қўймадилар. Унга ҳам назар ташладилар, бунга ҳам назар ташладилар. Бироқ шариатга ақл билан назар ташладилар. Ақлониятга шариат билан назар ташладилар. Бу ўринда ғоялар ғояси боқлиққа назар ташлаш деб билдилар. Шунинг учун мутакаллимлар бандага аввалги вожиб бўлгани борлиққа назар ташлаш ва Аллоҳ азза ва жалла бор эканини исбот қилишликдир, дейдилар.
Ушбу асос улар наздида ўрганилган бўлиб, ундан четлаб ўтолмайдилар. Хусусан, Жаҳм ибн Сафвон ақидаси зоҳир бўлгандан кейин. (Жаҳм ибн Софван Абу Миҳриз ар-Росибий ас-Самарқандий. Адашган бидъатчи, жаҳмиялик асосчиси. Кичик тобеинлар замонида ҳалок бўлди. Дарҳақиқат, улкан ёмонликни қадаб-(экиб) кетди. Таътил (Аллоҳнинг исм ва сифатларини бекорга чиқариш)да бошлиқ. Азалий сифатларни инкор қилишда мўътазилаларга мувофиқ келди ва уларга қанча нарсаларни зиёда қилди. Қуръон махлуқ дея даъво қилди. Банда асло ўз қудратига эга эмас, балки унинг фели қалтираётган кишининг ҳаракати ёки шамолда эсган пат каби ёҳуд дарахт шоҳларининг ҳаракати каби. Банда улар наздида ўз фелига мажбур қилинган. Жаннат ва дўзах, у иккисининг аҳли кирганидан кейин фоний-(йўқ) бўлади. Ҳатто Аллоҳ таолодан ўзга мавжуд қолмайди деган сўзга борди. Салм ибн Аҳваз бир юз йигирма саккизинчи йили уни қатл қилди. Шаҳристоний “Ал-Милал ва ан-Ниҳал” (1/86), “Ал-Фарқ байнал Фироқ” (199), Заҳабий “Меъзон ал-Эътидол” (2/159), Журжоний “Ат-Таърифат” (108), “Фатҳул Борий” (13/345), Ибн Абул Изз “Шарҳ ат-Таҳовий” (590)). Унинг наздидаги ғоя ҳам суманийлар тоифаси билан кечган мунозарада Аллоҳнинг борлигини исбот қилишликдир. (Сумания Ҳиндистондаги Сумнат қишлоғига нисбат берилади. У санамларга сиғинадиган фирқа бўлиб, оламнинг қадим-(азал) экани ҳамда назар ва далилни ботил дейди. Фақат беш ҳис қилиш (1-ушлаш-(қўл), 2-кўриш-(кўз), 3-эшитиш-(қулоқ), 4-ҳидлаш-(бурун), 5-ялаш-(тил)) аъзолари билангина (нарсалар) маълум бўлади дея даъво қиладилар. Кўплари ўлимдан кейин қайта тирилишни инкор этади. Улардан бир тоифа руҳлар турли суратларга кўчиб ўтади дейди. “Ал-Фарқ байнал Фироқ” (253), “Мажмуъ Фатово” (4/218), “Баян Талбис ал-Жаҳмия” (1/319), “Лисан ал-Араб” (13/220), “Мухтор ас-Сиҳоҳ” (132), “Ал-Мисбаҳ ал-Мунир” (1/290), Мунавий “Ат-Таъарийф” (415)).
Юзага чиққан ушбу қоришма-(омухта) кўплаб одамлар наздида ғояга айланди. Тавҳид калимасининг тафсирига қараб, шариатда “Ла илаҳа иллаллоҳ” бор эканини топдилар. Бу эса тавҳид асоси. Ҳакимларнинг сўзида эса –уларнинг айтишича- табиат ортидаги мавжуд ҳикматни излаш учун ғоя Аллоҳнинг борлигини исбот қилиш, бош сабабга назар ташлаш, коинотга боқиш. Айтдиларки: чунки бу саҳиҳ ақл, бу эса саҳиҳ шариат. Бу иллат-(сабаб) билан изоҳланиши демакдир: бош сабаб. Чунки шариатда аввалги вожибот “Ла илаҳа иллаллоҳ”дир. Фалсафада аввалги вожибот эса коинотга назар ташлаш. Ва ушбу борлиқни, (борлиқ) унинг ортидан юзага келган иллат-(сабаб)и бор эканини исбот қилинишидир.
Бу (шариат) ва у (ақл) ўртасини қориштириб юбордилар. Айтдиларки: ақл хатога йўл қўйган бўлиши мумкин эмас –улар наздида файласуфлар хулосаси қатъий ақл- шариат ҳам фосид бўлиши мумкин эмас. Бу ҳам тўғри, у ҳам тўғри. Яна айтдиларки: демак, илоҳни Холиқ, яратишга Қодир деб изоҳлаймиз. Бироқ илоҳнинг маъноси луғатда Холиқ эмас. Шунда луғат китобларида келган нарсаларга назар ташлаб, ўйлаб кўрдилар. Ва илоҳ, ўзгасини ҳайрон қолдирган вақтда “آله” (“Аалиҳ”) маъносида бўлади деб айтган кишини топдилар. “أله الرجل” Киши ҳайрон бўлди, иккиланди. Ушбу маъно баъзи араб истеъмолларида мавжуд бўлиши мумкин. (“Ан-Ниҳая фий Ғориб ал-Ҳадис” (1/62), “Лисан ал-Араб” (13/467)). “أله الرجل” (“Алиҳа ар-Рожул”), яъни, киши ҳайрон бўлди, иккиланди. Айтишдики: демак, “Ла илаҳа иллаллоҳ” илоҳ Холиқ, яратишга Қодир маъносида бўлар экан, У Зот борасида фаҳмлар ҳайрон қолади. Чунки уларнинг мақсади назар ташланишлигидир. Улар назар ташлаб, ўйлаб кўришгач (илоҳ)нинг борлигини исбот қилгунча фаҳмлар ҳайрон қолди. Ва: бу ерда луғат шариат билан, ақл билан қўшилди, дедилар.
Улар буни ўз китобларида тақрир қилганлар. Хулоса шуки, улар наздида “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: яратишга фақат Аллоҳ Қодир, Аллоҳгина Холиқ. Шундай бўлар экан, бас, тавҳид калимасидан чиқарадиган ширк, у: Аллоҳ азза ва жалладан ўзга яратишга Қодир Зот бор ёки ризқ берувчи бор ёҳуд У азза ва жалладан ўзга ҳақиқатида фаҳмлар ҳайрон қоладиган зот бор, дейилишидир.
Улар наздида киши қачон мушрик бўлади? “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни исбот қилмаганда. “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни қачон исбот қилмаган бўлади? Аллоҳ азза ва жалладан ўзга Холиқ бор деб эътиқод қилганда.
Ақл ва улар нақл қилган заиф ва оз (қўлланадиган) луғат ҳамда улар назар ташлашига кўра шариатдан, яъни айрим ҳужжатлардан иборат ушбу қоришма уларга шу натижани бердики: ширк, у рубубиятдаги ширкдир. Яъни, Аллоҳ азза ва жалла билан бирга Яратувчи бор деб эътиқод қилиш. Бу аввалги мутакаллимларнинг китобларида битилган ва ашъарийлар уни улардан нақл қилган. Буни ўз китобларида исбот қилганлар. Шунинг учун ашъарий ва мотуридийлар: банда зиммасидаги аввалги вожиб назар-(қараш, изланиш), дедилар. Баъзилари эса: шак-шубҳа қилиш, дедилар. Айримлари: назар ташлашни мақсад қилиш, дедилар. Илоҳ маъносининг изоҳи борасида бир неча қавлга ихтилоф қилдилар:
Улар орасида: илоҳ – яратишга Қодир, дейдиганлари бор.
Улар орасида: илоҳ – ўзгасидан беҳожат, Ундан ўзга барча нарса Унга муҳтож, дейдиганлари бор.
Улар орасида: илоҳ – ҳайрон қолдирувчи ва Унинг ҳақиқатига етиб бўлмас. У эса Аллоҳ азза ва жалладир, дейдиганлари бор.
Бу эса шу кунимизгача мутакаллимларнинг китоблари ҳамда ашъарий ва мотуридийларнинг китобларида мавжуд. Бунинг натижаси ўлароқ умматда хатарли оғишиш юз берди. У ҳам бўлса илоҳ у маъбуд эмас. “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: Аллоҳгина яратишга Қодир. Аллоҳгина ўзгасидан беҳожат ва Ундан ўзга барча нарса Унга муҳтож. Аллоҳгина ўз ҳақиқатида ҳайрон қолдирувчи. Бунинг натижаси эса убудиятни тавҳид калимасида бўлишидан чиқаришликдир. Бунинг натижаси хатарли оғишишки, “Ла илаҳа иллаллоҳ” Аллоҳ азза ва жалла билан бирга бирортаси ибодатга лойиқ эканини инкор қилишлик эмас.
Яна шу натижа келиб чиқадики, у шайх бу ўринда тақдим қилган натижа, мусулмонлардан иборат кўплаб тоифаларда тавҳид калимасининг маъноси борасида ашъарийларнинг сўзи, мутакаллимларнинг сўзи ва ушбу бидъатчиларнинг сўзи тарқалди. Улар наздида ширкнинг маъноси ҳужжатлар далолат қилганлардан бирига қайтади. У ҳам бўлса мисол учун Сабаъ ва бошқа сураларда келган рубубиятда ширк келтиришдир. Ибодатдаги ширкка келсак:
فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاء رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلاً صَالِحاً وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَداً

“Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф: 110). Бу эса улар наздида тавҳид калимасини бузмайди. Сўнг шундан кейин араблар қилган ишларга назар ташладилар, бу яқинда кейинги шубҳада келади, араблар нима сабаб ширк келтирди? Айтишдики: санамларга ибодат қилгани сабабли ширк келтирди. Араблар Аллоҳни рубубиятида яккаламадилар ва: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтмадилар. Балки: санамлар илоҳиётдан улуш-(насиба)га эга дедилар. Яъни, улар рубубиятдан насибага эга.
Олдинги ва кейинги муфассирларнинг кўпида тарқалган ҳамда турли юрт уламоларининг кўпида тарқалган нарсаларнинг энг каттаси: улуҳият рубубият деб ҳамда “Ла илаҳа иллаллоҳ” рубубият талаблари билан тафсир қилинишидир. Бу эса ана шу оғишиш натижасидир. Шунинг учун ўз шубҳасида гоҳида билиб, гоҳида эса билмай: “Биз Аллоҳга ширк келтирмаймиз”, деб айтган ушбу мушрик буни ўз эътиқодига биноан айтди. У Аллоҳга ширк келтирмаяпман деб эътиқод қилади. Балки ширк унинг эътиқодига кўра рубубиятдаги ширкдир, улуҳиятдаги эмас.
Демак ушбу сўз: “Биз Аллоҳга ширк келтирмаяпмиз”, унга раддиянгиз ва ушбу шубҳани аритиш шайх раҳимаҳуллоҳ сўзнинг охирида зикр қилганларидек ва сизга ёритиб ўтганимга кўрадир:
Биринчи: Қуръондаги ширк ворид бўлган ўринларни ёритиб берасиз. Аллоҳга ширк келтирилишининг нимаси инкор қилинди? Юқорида баён қилинган уч нарса инкор қилинди. Уларнинг ҳар бирини далиллари бор. Агар ушбу далилларни ҳар бир ўринда, яъни, ҳар бир турда жамласангиз ва буни ёд олсангиз қандай ҳам яхши бўларди.
Иккинчи: ҳужжатлардаги ширк келтиришнинг маъносини баён қиласиз.
Учинчи: оғишиш юз берганини баён қиласиз. Ширк келтиришнинг маъноси ҳужжатлардаги маъносидан ботил маънога бурилди. Унинг натижаси ўлароқ тавҳид калимаси ҳам хато тушунча билан тушунилди. Ундан Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасининг рубубиятини инкор қилиш тушунилди. Бу эса ботил.
Демак ушбу қавллари: “Биз Аллоҳга ширк келтирмаяпмиз”, ушбу жумлага тафсилий раддия беришингиз мумкин. Улар келтирган ушбу шубҳага шайх раҳимаҳуллоҳ келтирган нарсада раддия бор.
Шайх ҳар бир жумлага жумлама-жумла жавоб бермадилар. Бироқ ушбу ботил муқаддималар билан улар етиб борган натижага жавоб бердилар. Улар: “Биз Аллоҳга ширк келтирмаяпмиз”, дедилар. Нима учун Аллоҳга ширк келтирмаяпсизлар? Улар: “Балки шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина яратади, ризқ беради, фойда ва зарар беради … дея гувоҳлик берамиз”, дедилар. Яъни, шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳгина мустақил равишда яратади ва ризқ беради ҳамда мустақил равишда фойда ва зарар беради. “Ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун на фойда ва на зарарга эгалик қилади”. Ҳужжатларда келганидек. Улар: биз шундай деймиз, дейдилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам мустақил равишда фойда ва зарарга эга эмаслар. У киши бизга бирор нарса бериш ёки биздан маън қилишлари мумкин эмас. Бироқ у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга восита, қурбат ва яқинлик қилиш орқали ато қилишлари мумкин. Яъни, бизни (Аллоҳга) яқинлаштиришлари (орқали).
Мен билишим бўйича ушбу шубҳани аввалги бор Ихвон Сафо ўз китобида келтирган. Машҳур китоб ва рисолалари бўлмиш “Ихвон Сафо рисолалари”да. Машҳур эллик рисола. (Ихвон Сафо рисолалари эллик битта рисола. Уни тасниф қилишда: Абу Сулаймон Муҳаммад ибн Наср ал-Бустий Мақдисий дея маъруф бўлган. Абул Ҳасан Алий ибн Ҳорун аз-Зинжаний, Абу Аҳмад ан-Наҳржурий, Авфий ва Зайд ибн Рифоъалар жамланган. “Кашф аз-Зунун” (1/902). Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ “Мажмуъ Фатово” (4/79)да шундай дедилар: “Бағдоддаги Бувайҳийлар давлатида бир жамоа Ихвон Сафо рисолаларини тасниф этди. Улар файласув, ҳаниф-(тўғри дин), соибалардан иборат эди. Даъволарига кўра ўзгартирувчи соиба дини билан ҳаниф-(тўғри дин) ўртасини жамлаганлар. Файласуфларнинг сўзлари ҳамда шариатдан бир қанча нарсаларни олиб келдилар. Унда кўплаб куфр ва жоҳиллик мавжуд”). Улар қайдлашича тавҳид, у рубубиятдир. Бу ўринда шубҳани келтирган ушбу кимса айтганидек пайғамбар ва солиҳ кишиларнинг ўликлари на фойда ва на зарарга эгалик қиладилар. Бироқ улар восита қилинади. Нима учун улар восита қилинади?
Буни сабаби, уларнинг руҳлари Аллоҳ ҳузурида дея кўрсатдилар. Чунки Аллоҳ шаҳидлар руҳи ҳақида шундай деди:
أَحْيَاء عِندَ رَبِّهِمْ
“Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида”. (Оли Имрон: 169). “Ҳузурида”нинг маъноси, улар Аллоҳ ҳузурида яқинлардир. Уларнинг Аллоҳ азза ва жалла даргоҳида обрў ва яқинликлари бор. Агар улардан сўрасангиз ва уларга дуо қилсангиз фақат уларни восита қиласиз. Улардан мустақил равишда сўрамайсиз.
Улар айтадики: биз бу мустақил равишда фойда ва зарар беради, мустақил равишда яратади ва мустақил равишда ризқ беради деб эътиқод қилмаймиз. Асло ундай эмас. Бироқ Аллоҳ унинг воситачилигида она бачадонида бола яратиши мумкин. Ундан сўраганимизда Аллоҳ унинг шафоати воситаси билан ризқ беради. Чунки у Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида яқинлардандир.
Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузуридаги ушбу яқинликни ушбу сўзлари билан сифатладилар: “Бироқ мен гуноҳкорман. Солиҳ кишиларни эса Аллоҳ ҳузурида обрўлари бор”. Ушбу икки муқаддимани келтирдилар. “Мен гуноҳкорман”, дейди. Гуноҳкор эса Аллоҳга валий ёки Аллоҳ ҳузурида яқинлардан бўлиши мумкин эмас. Унинг эътиқодига кўра Аллоҳга бевосита-(тўғридан-тўғри) етиши мумкин эмас. Улар айтадиларки: “Солиҳ кишиларни эса Аллоҳ ҳузурида обрўлари бор”. Ушбу обрў нима қилиб беради?
Айтдиларки: ушбу обрў агар у сўраса рад қилинмайди деган маънода. “Албатта Аллоҳнинг бандалари орасида агар Аллоҳга қасам ичса, батаҳқиқ, У Зот уни оқлайдиганлари бор”. (Бухорий (2703) ва Муслим (1675) Анас розияллоҳу анҳудан ривоят). Ушбу шубҳани олиб келади. Ҳамда Аллоҳ азза ва жалла ҳузуридаги ушбу солиҳ киши яқинлардан, Аллоҳ ҳузуридаги ушбу солиҳ киши муқарраб ҳамда Ундан сўраса рад этилмаслиги жиҳатидан олий мақом эгаси деган эътибор билан тавҳидни рад этди. Шубҳанинг охирида шундай дейди: “Мен Аллоҳдан улар воситасида талаб қиламан”. Улардан эмас, Аллоҳдан сўраяпман. Яъни, улардан сўрамаяпман. Бироқ Аллоҳдан улар воситасида сўраяпман. “Улар воситасида” сўзи бу ўринда уларни васила қилиб маъносида эмас. Яъни, обрўларини. Айтадики: Аллоҳдан Набий воситасида сўрайман, Аллоҳдан валий воситасида сўрайман, Аллоҳдан Абу Бакр ва Умар воситасида сўрайман. Чунки Аллоҳдан солиҳ кишилар воситасида сўраш, бу бидъат ва ширкка васила. Катта ширк эмас. Бироқ “Мен Аллоҳдан улар воситасида талаб қиламан” сўзидан мақсад, яъни, Аллоҳдан улар воситачилиги, шафоатлари ҳамда мени Аллоҳга яқинлаштиришлари билан сўрайман.
Демак, “улар воситасида” сўзидан обрўни васила қилиш мақсад қилинмайди. Чунки бу бидъат, ширк эмас. Балки бу билан шафоат ва яқинлашишни мақсад қиладилар.
“Шунда унга юқорида ўтганлар билан жавоб беринг”. Ушбу шубҳа мураккаб экани мулоҳаза қилинади. Шак-шубҳа йўқки, у шубҳа ва у барчага тарқалган. Қандай қилиб бу кимса Аллоҳга иймон келтириб: Аллоҳ рубубиятида ягона. Фақат у фойда беради, фақат У яратади, фақат У ризқ беради … дея иймон келтириб: мен гуноҳкорман. Бироқ солиҳ кишиларнинг шафоатини Аллоҳга васила қиламан, яъни, қурбат ҳосил қиламан. Улар менинг ҳаққимга Аллоҳга дуои хайр қилишлари учун улардан сўрайман. Улар мени Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида шафоат қилишлари учун уларга дуо билан қурбат ҳосил қиламан. Бу мени мушрик қилмайди, дейди. Унинг сўзига кўра маъно шундайки, у Аллоҳга ширк келтирмади ва бу Аллоҳга ширк келтириш эмас. Бунга қандай жавоб берилади?
Pages (3):    1 2 3   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.