БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Албатта ҳамд Аллоҳ учундир. Биз У зотга ҳамд айтамиз, ёрдам сўраймиз, истиғфор айтамиз, нафсларимиз ёмонлигидан ва амалларимиз қабиҳидан Аллоҳ номи ила паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса адаштиргувчи йўқ. Кимни адаштирса ҳидоят қилгувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Ва яна гувоҳлик бераманки, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расудирлар.
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг. Ва фақат мусулмон ҳолингиздагина бу дунёдан ўтинг” (Оли имрон-102).
“Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи зотдир”. (Нисо-1).
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар. Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибди”. (Аҳзоб-70, 71).
Аммо баъд: Бу “Шайх Албонийнинг бир-бирига қарама-қарши ва зид бўлган ўринлари” номли рисоламизнинг биринчи қисми бўлиб, биз унда 250 га яқин бир-бирига қарама-қарши бўлган нуқталарни келтирамиз. Шайх жаноблари бир китобларида ҳадисларни саҳиҳ десалар, бошқа китобларида заиф дейдилар. Бу зот набавий ҳадисларни тахриж қилишларида шу нарсани мулоҳаза қилдимки, забардаст муҳаддислар ривоят қилишган матнларга солиштириб қарасам жуда ҳам зид ва қарама-қарши ҳолатда эди. Хато ва янглишиш кўп эди. Бундан ҳам ажабланарлиси, кўплаб ёшлар ва толиби илмлар шайх тахриж қилган ривоятларга мағрур бўлишар эди. Чунки ёшлар, ҳадис илмида мутахассисликлари бўлмагани учун ҳадисларнинг аслига мурожаат қилишдан ожиз эдилар. Мен ана шу мулоҳазаларни хос дафтарга ёзиб борар эдим. Қачонки зиддият ва қарама-қаршилик кўпайиб кетгач, уларни бир силсилага туширишни бошладим. Шунингдек янглишмовчиликларни яна бир дафтарга ёзар эдим. Камчиликларни эса яна бир бошқа дафтарга ёзар эдим. Энди ҳадис соҳасидаги олим ва имомларни китобларидан нақл қилишдаги камчилик ва қолдириб кетилганларини яна бир бошқа бир дафтарга ёзар эдим. Бу билан ўқувчиларни фитналанганларга қўшилиб қолишини олдини олишга ҳаракат қилар эдим.
Хавф қилмаган ҳолда айтаманки, шайх жаноблари ўзларини замонанинг танҳоси, асрдошларининг биринчиси, деб ҳисоблардилар. Бу кишининг сўзларини тузатиш, ўзгартириш, тўлдириш ва таъқиб қилиш жоиз эмас эди. Бу киши ҳадис соҳасида ва уни атрофлича ўрганишда ҳамда унинг зиёдаю, камчилигини билишда ва муҳаддис ҳамда ҳофизларга махфий бўлган иллатларни идрок қилишда аввалгилардан пешқадам эканликларини ва ушбу соҳада имом Бухорийдан бироз пастроқ мартабада эканликларини айтардилар. Лекин имом Бухорийни танқид қилиб, у зот саҳиҳ деганларини заиф қилишга қодир эканликларини, шунингдек имом Муслимни ҳам таъқиб қила олишларини, айтадилар. Бунга, ҳанузгача олдинги ҳофизлар ҳам аввалги олимлар ҳам журъат қила олишмаган. Баъзи шогирдлари бу кишини ҳофиз, ҳадис илмидаги амирул мўъминин Ибн Ҳажар мартабаларида деб, васф қилиш билан ҳадис уламоларини ҳақларини оёқ ости қилишар эди. Мана шу билан иш хатарли йўлга тушиб қолди. Хусусан шайхнинг ўша тахриж ва таълиқларига мағрур бўлган ёшлар нақл қилинган китоблардан тахриж қилишни билишмайди. Чунки бир кишига нисбатан муҳаббат кўзни кўр ва қулоқни кар қилиб қўядида!
Бу киши уламоларга таъна қилган машҳур китоблари “Тўй одоблари” номли китоблари муқаддимасида бу фанда бирор кишига тақлид қилмаслик хусусида айтганлар.
Энди сизларга илмий ҳужжат ва ҳиссий далил келтиришдан олдин, мана шундай ҳадис илмида танҳоликни даъво қилувчи кимсага айтаманки, исмат (хато қилмаслик ва адашмаслик) набийларга хосдир. Хатолардан ҳоли бўлиш Аллоҳнинг китобига хосдир.
БУ КИШИ ҚАВМНИ БАЪЗИ ИШЛАРДА АЙБЛАБ, ЎЗЛАРИ УНГА БИЛМАГАН ҲОЛДА ЙЎЛИҚИБ ҚОЛДИЛАР
Шайх Албоний имом, муҳаддис Абулфазл Абдуллоҳ ибн Сиддиқ ал-Ғиморийнинг “Канзус самийн” номли китобларида, Абу Ҳурайрадан марфуъ ҳолда қилган қуйидаги “Саломни ёй, таом билан таомлантир, қариндошлар билан алоқани тикла. Одамлар ухлаганида кечаси тур, сўнгра жаннатга саломат ҳолда кир”, дейилган ҳадисни “Заиф ҳадислар” силсила китобларининг (3/492) рақами билан белгилаб, уни Аҳмад ва бошқаларга тааллуқли деган. Бунинг исноди заиф, Дорақутний ҳам шундоқ деган. Қатода эса уни ноаниқ бўлгани учун тарк қилган, дейдилар.
Албоний жаноблари аввалига Суютий сўнгра Мановийни ушбу ҳадис лафзи ва сиёқига чалкаш-чулкаш таваккалига гапириб юборган, деб, (571) рақам билан баён қиладиларда, Ғиморий ҳам хато қилган, дейдилар.
Балки мен айтаманки, эй Албоний жаноблари, сиз ўзингиз чалкаш-чулкаш қилиб, улкан хатога йўлиққансиз. Бунга далил, сиз ўзингиз айнан шу ҳадисни, мазкур санад билан, ўзингиз билмаган ҳолда бошқа ўринда саҳиҳ дегансиз. Буни “Ирвау ғалийл” номли китобингизнинг (3/238) рақамида имом Аҳмад ва Ҳокимлар Қатода йўли билан Абу Маймунадан ривоят қилишган. Исноди саҳиҳ, санаддаги ровийлар икки шайх ривоятидаги кишилардир. Абу Маймуна ҳам ишончлидир. Тақриб китобида ҳам шундай келган. Ҳоким ҳам иснодини саҳиҳ деган. Заҳабий ҳам бунга мувофиқ бўлган, дегансиз.
Ушбу қарама-қаршилик устида фикр юритинглар. Ким ўзи хато қилган. Буюк муҳаддис Ғиморийми? Ёки Албонийми? Қаранглар! Аҳли ҳадисни айблаб, ўзлари айблаган нарсага тушиб қолмоқда.
Мен айтаманки, албатта Абу Маймуна ишончли бўлиб, ривоят қилган ҳадиси саҳиҳдир.
АЛБОНИЙ ЖАНОБЛАРИНИНГ БУХОРИЙ ВА МУСЛИМДАГИ ҲАДИСЛАРНИНГ ЗАИФ ДЕЙИШЛАРИ
Тўрт саҳиҳ китобларидаги ҳадисларни саҳиҳ ва заифга ажратдилар. Ҳозир Ибн Можани китобларини саҳиҳ ва заифга ажратмоқдалар. Биз эса Албоний жанобларининг бошқа ҳадис китоблари яъни, саҳиҳи Бухорий ва саҳиҳи Муслим китобларида нима қилишларини кутмоқдамиз.
Шайх жаноблари саҳиҳи Бухорий ва саҳиҳи Муслимда келтирилган баъзи ҳадисларни заиф қилишга ҳам улгуриб бўлдилар. Бу билан ўзларига зид иш қилган эдилар. Чунки Ибн Абулиззнинг “Шарҳи Таҳовия” китобидаги муқаддимада баъзи уламоларга раддия бериб, бу киши икки саҳиҳ китобида “саҳиҳ” лафзини ҳукм маъносида эмас, балки воқеънинг хабарини беришларини айтадилар.
Бу зот яна ўзларига қарши иш қилдилар. Ана шу китобнинг муқаддимасида тасдиқламасдан балки Бухорийдаги ва Муслимдаги ҳадисларни заиф қилдилар. Биз ҳужжат учун улардан баъзи мисолларни келтирамиз.
1. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: «Мен қиёмат куни уч тоифанинг хусуматчиси бўлурман: Мен билан (аҳд) бериб, кейин алдаган одамнинг, ҳурни сотиб баҳосини еган одамнинг ва одам ишлатиб ҳақини бермаган одамнинг», деган».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (4-мужаллад, 111-саҳифасида) ушбу ҳадисни 4054-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадиси қудсийни имом Аҳмад ва Бухорийлар Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилишган.
2. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусинна сигирдан бошқани сўйманглар. Фақат сизга қийин бўлиб қолгандагина қўйнинг жазаъасини сўйсангиз бўлур», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (6-мужаллад, 64-саҳифасида) ушбу ҳадисни 6222-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар Жобир (р.а.)дан ривоят қилишган.
3. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (2-мужаллад, 197-саҳифасида) ушбу ҳадисни 2005-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Муслим Абу Саид (р.а.)дан ривоят қилганлар.
4. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз кечаси (таҳажжудга) турса, намозини енгилгина икки ракат билан очсин», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (1-мужаллад, 213-саҳифасида) ушбу ҳадисни 718-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Аҳмад ва Муслимлар Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилишган.
5. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар қиёмат куни таҳоратни мукаммал қилганингиз учун пешоналарингиз оқ қашқа бўлур. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (2-мужаллад, 14-саҳифасида) ушбу ҳадисни 1425-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Муслим Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилганлар.
6. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида омонати энг улкани одам аёлига яқинлик қилиб..........», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (2-мужаллад, 192-саҳифасида) ушбу ҳадисни 1986-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Аҳмад, Муслим ва Абу Довудлар Абу Саид (р.а.)дан ривоят қилишган.
7. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Каҳф сурасининг охиридан ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», дедилар».
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (5-мужаллад, 233-саҳифасида) ушбу ҳадисни 5772-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Аҳмад, Муслим ва Насаийлар Абу Дардо (р.а.)дан ривоят қилишган.
8. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Лаҳиф номли отлари бор эди”
Шайх Албоний “Заифул жомеъ ва зиёдатуҳу” китобларининг (4-мужаллад, 208-саҳифасида) ушбу ҳадисни 4489-рақами билан белгилаганлар ва заиф деганлар. Бу ҳадисни имом Бухорий Саҳл ибн Саъд (р.а.)дан ривоят қилганлар.
Бу нарсалар денгиздан бир томчи ва кўпдан ози холос. Агар узайиб кетишидан ва ўқувчи малол кўришидан хавф қилмаганимда уларни батафсил нақл қилган бўлар эдим. Мен бу нарсаларни китобни оддий мутолаа қилганимда топдим холос. Агар уни чуқур тадқиқ қилиб ўқиганимда нима бўлар эди?!
Шайх Албоний хазратлари ҳадисни бир жойда саҳиҳ деб, бошқа ўринда ҳасан дейиш билан бир-бирига зид иш қилганлари
Ҳадисларни бир ўринда ҳасан ва яна бир ўринда худди ўша санаддаги ҳадисни “саҳиҳ”, дейишлари ҳақида ҳеч нарса демасдан келдик. Чунки бунда саҳиҳ билан заиф орасидаги қарама-қаршиликка қараганда аҳамияти оздир. Эҳтимол келажакда бир силсила ёки хос китоб ҳам қилиб қоларман. Мен бу китобимда у ҳақда ҳеч нарса демайман. Бу китобда мен, бир ўринда ҳадисни саҳиҳ ёки ҳасан деб, бошқа ўринда уни заиф ёки тўқима ёки ўта заиф, деганларинигина зикр қиламан. Ушбу зикр қилган нарсамизга мисол келтиришимиз шартдир.
Абу Дардо (р.а.)дан ривоят қилинади:
“Халилим (с.а.в.) менга, агар чопиб ташлансам ҳам ёндириб юборилсам ҳам Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмасликни ва қасддан фарз намозларини тарк этмасликни насиҳат қилдилар. Ким уни қасддан тарк қилса у кишидан кафолат кетади. Ароқ ичмагин, чунки у ҳар бир ёмонликни калитидир, дедилар. Ибн Можа ривоятлари.
Шайх Албоний бу ҳадисни “Саҳиҳи тарғиб ват-Тарҳиб” номли китобнинг 227-бет, 566 рақамли ҳадисда, саҳиҳ деб ҳукм қилганлар.
Сўнгра Ибн Можанинг саҳиҳларида 2-мужаллад, 374-саҳифасидаги 3259-рақамда юқоридаги ҳадисни “ҳасан” деб айтганлар.
“Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса Ҳаммомга фақат иштон билан кирсин” ҳадисини “Мишкот” китобининг 2-мужаллади, 1270-бетида, 4477-рақам билан “саҳиҳ”, деганлар.
“Ғоятул маром” китобининг 134-саҳифасидаги 190-рақамидаги ҳадисда “ҳасан”, деганлар.
Ҳадисни бир ўринда “саҳиҳ”, деб, бошқа ўринда заиф дейишга ҳеч қандай узр йўқ. Бирор кишини, ушбу қарама-қаршиликка узр айтиши мумкин, дейишга ҳаққи йўқ. Бундай сўз кўп сабабларга кўра рад этилгандир. Айниқса ўзини кучли тадқиқотчи, аввалгилардан ҳам ҳадисларни атрофлича ўрганишда билимдон, деб даъво қилувчи кишига бу каби қарама-қарши ва зиддият бўлиши маъқул эмас. Айниқса бу киши ҳадисларни тахриж қилатуриб, четига йўғон ҳарфларда “заиф” ёки “саҳиҳ” деб ёзганларида, тақлид қилиб, кўр-кўрона эргашувчилар ана шу қисқа сўзга эътибор қаратишади холос. Ваҳоланки уни мукаммал тахрижидан бехабардирлар.
Мана шу уларнинг фитналанишларининг энг бош сабабидир. Шу билан бирга улар одамларни ижтиҳод қилишга, имомларга тақлид қилмасликка чақиришади. Балки ўзлари ёмон деб билинган тақлид уммонига ғарқ бўлишади.
Эй биродарлар! Биз бунга уйғоқ ҳолда қарамоғимиз даркор. Ҳақни қабул қилишдан бизни тўсиб қўймаслиги керак. Бу сўзларни айтаётган киши наздимизда рози бўлинган киши эмас. Ҳақиқий ибрат эса сўзни саҳиҳ бўлиши ва ҳақга яқин бўлишидадир. Аллоҳ Ўзи муваффақ қилсин.
“Таноқузоти Албоний ал-Возиҳот фийма вақаъа лаҳу фий тасҳиҳил аҳадис ва тазъийфиҳа мин ахтаин ва ғалатат”
(Албонийнинг очиқча зиддиятлари ҳамда ҳадисларнинг саҳиҳ ва заиф қилишда хато ва янглишишга тушиб қолиши)
Муаллиф: Ҳасан ибн Али ас-Саққоф
كتاب: تناقضات الألباني الواضحات فيما وقع له في تصحيح الأحاديث وتضعيفها من أخطاء وغلطات. (بقلم حسن بن علي السَّقَّاف)
давоми бор Инша Аллоҳ...