Манбаъ: «Йўлдаги ёғду»
радио дастури фатволари.
Аллома Абдулазиз ибн
Абдуллоҳ ибн Боз жавоб
беради (фатво №
11):«Аллоҳдан бошқа илоҳ
йўқ ва Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам Унинг элчиси»
эканини талаффуз қилиш,
намоз ўқиш ва диннинг
бошқа амрларини бажо
келтириш фарздир. Агар
намоз ўқиса зиммасидаги
бандаликни адо этган
бўлиб, намозни ўқимаса
кофир бўлади. Чунки,
намозни тарк қилиш –
куфрдир!
Имом Термизий ва Имом
Ҳоким саҳиҳ санад билан
Абдуллоҳ ибн Шақиқдан
ривоят қилишларича, Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам
асҳоблари амаллар ичида
фақат намозни тарк
этмоқнигина куфр деб
билардилар», деганлар.
Шайх Усаймин
раҳимаҳуллоҳ айтганлар:
«Агар бенамозни куфрга
ҳукм қилсак, бу унга
муртадларга
қўлланиладиган ҳукмлар
қўлланиши кераклигини
тақозо қилади. Уни
никоҳлаш дуруст
бўлмайди. Агар бенамоз
ҳолида никоҳ қилинган
бўлса, никоҳи ботил
бўлади. Агар никоҳ ақди
тузилганидан кейин
намозни ташласа, никоҳи
бекор бўлади, аёли унга
ҳалол бўлмайди. У сўйган
ҳайвонни еб бўлмайди,
чунки ҳаром бўлади. Уни
Маккага киритилмайди.
Бирон қариндоши вафот
этса, унинг меросда ҳаққи
бўлмайди. Ўлса,
ювилмайди,
кафанланмайди, жаноза
ўқилмайди, мусулмонлар
қабристонига қўйилмайди.
Қиёмат куни кофирлар
билан бирга туради.
Жаннатга кирмайди. Аҳли-
оиласи унга раҳмат ва
мағфират тилаб дуо
қилишлари дуруст
бўлмайди, чунки у
кофирдир».
Iltimos shu gaplarni tekshirib
bersela? Va bu gapladan qandoq
hukm chiqariladi?