Pages (5):    1 2 3 4 5   
mutaallim   06-21-2011, 06:52 PM
#21
20-ТАНҚИД
104-саҳифанинг охирги қисмидаги ушбу сўзи: “Ҳаёти дунёда исломнинг таъсири иймондан алоҳида ва ажрарган ҳолатда намоён бўлади”.
Бу гапи (кишида) норозилик (уйғотади): Чунки саҳиҳ (соғлом) ислом бу дунёда ҳам, охиратда ҳам иймондан алсо ажралмайди. Агар ундан ажраладиган бўлса саҳиҳ ислом ҳисобланмайди. Балки у мунофиқликдир. Мунофиқ эса мусулмон деб номланмайди. Балки Аллоҳу-Росули номлаганидек мунофиқ деб номланади. Унга ҳаёти дунёда мусулмонга қилинган муомала каби муомала қилинишидан, на бу дунёда ва на охиратда (у мунофиқ) ҳақиқий мусулмон экан деган хулоса келиб чиқмайди.
This post was last modified: 06-23-2011, 01:56 AM by mutaallim.
Abu Solih   06-21-2011, 09:01 PM
#22
21-TANQID.
Muallif 107-sahifada aytadi: "Inson o'z fe'llarini o'zi yaratadi, degan so'z mu'taziliylarning mazhabidir va bu kufr emas."
Men aytaman: Bu so'zlarning kufr ekanligini inkor qilish xatodir. Chunki bu so'zlarni aytuvchi agar chuqur ketgan qadarylar kabi Allohning ilmini inkor qilsa u kofirdir. Agar inkor qilmasa va birovga taqlid qilgan holda aytsa u adashgandir. Agar taqlid qiluvchi bo'lmasa, iymonning bir ruknini inkor qilibdi, bu ilmga asoslangan taqdirga iymon keltirish. Bu halotda qanday qilib kofir bo'lmaydi?
Yana u yaratishlikda Allohning sherigi borligini isbot qilmoqda. Salaflar bundaylar haqida aytadilar: Ular bu Ummatning majuslaridir (otashparastlaridir)!
This post was last modified: 06-21-2011, 09:36 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-22-2011, 01:59 AM
#23
22-ТАНҚИД
111-112 саҳифаларда пайғамбарлик сифатларини Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга (хос деб) қўйиб бериш, бази муридлар ўзларини шайхларида маъсумликни (асло хатога тушмаслик) эътиқод қилишлари ҳамда (шиалардан бўлган) имом Хумайний ўзларининг имомларини (Аллоҳга) яқин фаришта ва жўнатилган пайғамбарлар рутбасидан ҳам олийга кўтар-кўтар қилишларини эслаб ўтиб, ушбу (юқоридаги) ишлар шоз (бир ишончли киши ўзиданда ишончли бўлган шахсларга хилоф келиши) деб қаралади ва ушбу ишларни қилганлар куфр амалини қилганлар ва ислом миллатидан чиқиб кетганлар деган якуний хулосани бермайди деб айтади. 110-бетда ҳам ушбу сўзларни айтиб ўтган. 112-бетнинг (1) рақам остидаги изоҳ киритишида, эронлик бази биродарлар бўлмиш шиа уламоларига шундай савол бердимки, деб айтади…
Биз унга айтамизки: юқоридаги сўзларни айтган кимсаларга куфр ҳукмини бермаслик, (аксинча) уларни биродар деб ҳисоблаш очиқ-ойдин хатодир. Чунки у сўзлар аниқ-равшан муртадликка олиб борувчи сабаблардандир. Энди қандай қилиб уларга куфр ҳукми берилмасин?! Ахир ўз имомларини (Аллоҳга) яқин бўлган фаришталардан ва жўнатилган элчилардан ҳам афзал деб билиб, уларга нисбатан маъсумликни даъво қилишди. Ҳамда ўзларининг китобларида ва айтган сўзларида келганидек, ўша имомларига шариат тузиб бериш ҳаққини беришди. Бу эса муртад бўлиш турларининг энг катталаридандир. Мўмин кишига уларни яхши кўриб, уларга нисбатан биродарларим деб айтиши алсо жоиз бўлмайди. Аллоҳ таоло шундай деди: “Эй мўминлар, Менинг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган ҳақ (дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар!”. (Мумтаҳана-1).
Аллоҳ таоло айтдики: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан - гарчи улар ўзларининг оталари ёки ўғиллари ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да - дўстлашаётганларини топмассиз”. (Мужодала-22).
Abu Solih   06-22-2011, 02:34 PM
#24
23-ТАНҚИД.
114-саҳифадаги сўзлари: "Таътилни қаршисида тажсим ёки ташбиҳ туради. Тажсим ва ташбиҳнинг маъноси бу (сифталар ҳақидаги) оятларни зоҳирий маъносида қолдириш. Ушбу оятлардан махлуқотлар ва яралмишларнинг ҳаётида одатга кирган нарсаларни (кўникиш ҳосил қилинган маъноларни) тушунишлик. (Аллоҳнинг қўли дейилганда) қўлдан мурод Аллоҳ бизларда яратган аъзо сифатида тушунишлик. Истивонинг (кўтарилишликнинг) маъноси бирортамиз курсисига ёки ётоғига чиқиб ўтиргандек тушуниш. (Аллоҳ) келишни эса бирор кўринишга эга бўлган ҳаракат каби тушуниш ва бундан бошқалар."
Бунга жавобан биз айтамиз:
Биринчидан. Оятларни зоҳирий маъносда қолдиришимиз лозим. Чунки бу ҳақдир, Аллоҳнинг муроди шудир. Баъзи инсонлар ундан ёмон маъноларни тушунишлиги унинг хато фаҳмининг офатидандир. У тушунган маъно шу оятнинг зоҳири эмас. Шоир айтганидек: Тўғри сўзни айблаган қанча инсонлар, бу ишлари касал фаҳмларининг офтидандир.
Иккинчидан. Оятлар Аллоҳнинг ҳақиқий сифатларига далолат қилади. Уни ҳақиқий ўзига лойиқ бўлган қўли бордир, махлуқотларнинг қўлларига ўхшамайди. Истивонинг маъноси ҳақиқийдир, буни салафларимиз, суннат ва луғат имомларимиз тафсир қилишган. Унинг маъноси олий бўлиш, кўтарилиш, қарор топиш ва чиқиш маъноларида. Бу маъноларнинг ҳаммасии Аллоҳга лойиқ суратда, махлуқотларнинг олий бўлиши, кўтарилиши, қарор топиши ва чиқиши каби эмас. Аллоҳ таоло бу (махлуқотларга хос) маънолардан олий ва юқоридир. Ҳудди шундай Аллоҳнинг келиши ҳақиқийдир, араб тилидаги маънога мувофиқ. Бошқа оятларда ворид бўлганиде келиши ҳам (ҳақиқий маънода). Бу махлуқларнинг келишига ўхшашликни лозим қилмайди. Аъзолар ва ҳажмлар умумий (мужмал) лафзлардир. Аллоҳ таолонинг ҳаққида (бу сўзлрни маъносини) инкор қилиш ҳам, исбот қилиш ҳам ворид бўлмаган.
This post was last modified: 06-23-2011, 02:32 AM by Abu Solih.
mutaallim   06-22-2011, 03:32 PM
#25
24-ТАНҚИД
118-119 саҳифаларда Қушайрий каби бази сўфийларни ва уларнинг асарларини мақтаб ўтади. (Уларга бундай) Мақтов айтиш (умуман) ноўриндир. Чунки тасаввуф исломга кириб келган бидъатлардандир. Дарҳақиқат (сўфийлик) илҳодий (худосизлик) фикрларига ҳам етаклайди. Тадқиқотчи уламолар сўфийликдан ва унинг эргашувчиларидан, хоссатан Қушайрийдан доим огоҳлантириб келадилар. Шайхул Ислом ибн Таймия роҳимаҳуллоҳни унинг (Қушайрийнинг) рисоласига, ундаги (салафий ақидасига) хилоф ўринлари ва (сўфийларда) шатҳа (ҳушдан кетиш, беҳуш бўлиш они) масалаларига муфассал тарзда (ёритиб ўтилган) раддиялари бор. Унга (Қушайрийга) ва унинг ўхшашларига мақтов айтишда, уларнинг ҳақиқий ҳолатларини билмайдиган кишини йўлдан уриш бордир.
Abu Solih   06-23-2011, 02:26 AM
#26
25-ТАНҚИД.
132-саҳифадан 144-саҳифагача Аллоҳ азза ва жалланинг сифталари ҳақида гапирибди. Унинг сўзларида кўп хатолар бор. Шу хатоларнинг муҳимларидан қуйидагилар:
1 - Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оятларни муташобиҳ оятлар, деб қарашлиги. Бу хатодир. Чунки умматнинг салафлари ва имомларининг наздида Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги оятлар муҳкам оятлардандир. Бу оятлар муташобиҳ деб, фақат кейинги замонда чиққанлар айтдилар. Уларнинг сўзлари далил қилинмайди ва хилоф (фикрлари) эътиборга олинмайди.
У айтади:
2 - Аллоҳнинг оятлари икки маънода тушунилади.
Биринчи маъно: Аллоҳ таолони шерикдан ва унга ўхшашидан поклаган ҳолда оятлар зоҳирий маъносида тушуниш. Айтдики: Бу умумлаштирилган таъвилдир. Чунки оятларнинг зоҳири махлуқотларнинг сифатлари кабидир.

Биз унга жавоб берамиз: Ҳолат сен айтганингдек эмас, оятларнинг зоҳири махлуқотларнинг сифатларига ўхшашликга далолат қилмайди. Албатта бу сенинг гумонинг ва сендан бошқасини гумонидир, бу оятларнинг зоҳири эмас. Чунки оятларнинг зоҳири Аллоҳнинг улуғлигига лойиқ маънодадир. Яратувчининг сифатлари ўзига хосдир, яралмишларнинг сифатлари ўзига хосдир.
У яна айтди:
Иккинчи маъно: Оятларни мажозий маънода тушуниш. Истивони (олий бўлишликни) истиъло (эгаллаб олиш) ва тасаллут (султонлиги остига киргазиш) деб тушуниш, қўлни - қувват деб тушуниш.
Биз унга жавоб берамиз: Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларини маъносини мажозий маънога йўйиш мумкин эмас. Чунки бу ўша сифат далолат қилган маънони йўққа чиқаришдир. Аллоҳга лойиқ суратда ҳақиқий маъносида тушуниш вожиб бўлади. Чунки каломда асл ҳақиқатдир, айниқса Аллоҳ азза ва жалланинг каломида. Аллоҳга боғлиқ хабарлар исмлари ва сифатларида бу таъкидлироқдир. Каломни мажозий маънода тушунишлик мумкин эмас, фақатгина ҳақиқий маъносида тушуниб бўлмасагина шундай қилинади. Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги нусусларни мажозий маънода тушунилмаган, уни мажозий маънода тушунишга лозим қиладиган бирор сабаб йўқ. Айтган бу ботилини оқлаш учун, баъзи салафларга баъзи сифатларни таъвил қилишган, деб нисбат берди. Имом Аҳмадга нисбат берди, Аллоҳнинг "Роббингиз келди" оятини маъносини таъвил қилиб, Роббингизнинг амри келди, деган маънода. Кулишликни - раҳмат деб таъвил қилишликни, Имом Бухорийга нисбат берди. Аллоҳ дунё осмонига нозил бўлишини - Аллоҳ жалла жалалуҳу бандалари тамонга иқбол қилиши (юришлиги), деб Имом Ҳаммод ибн Зайд таъвил қилганлар, деб нисбат берди.
Бу шубҳаларга жавоб берамиз:
Биринчидан. Имом Аҳмадга нисбат берган ривоят собит бўлмаган. Муаллиф буни Имом Аҳмднинг китобларидан ёки у кишининг асҳобларининг китобларидан келтирмаган. Имом Байҳақий буни зикр қилишлари эса эътиборга олинмайди. Чунки Байҳақий роҳимҳуллоҳда Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилганликлари топилади. Бу бобдаги рвоятлари қабул қилинмайди. Чунки у киши (шу бобдаги хабарларни) нақл қилишда енгил санаган бўлишлари мумкин.
Имом Аҳмаддан аниқ собит бўлган нарса эса, сифатларни ҳақиқатини исбот қилишликдир ва уларни таъвил қилмасликдир. Аҳмаддан аниқ маълум бўлган хабарни қўйиб, гумонли ва собит бўлмаган нарсани олинмайди. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг шу мавзудаги жаҳмийлар ва зиндиқларга раддиялари машҳурдир, чоп этилган ва кенг тарқалгандир.
Иккинчидан. Имом Бухорийга нисбат берган хабарлари саҳиҳ эмас (асли йўқ). Муаллиф зикр қилган Имом Бухорийнинг Саҳиҳ тўпламларидаги Аллоҳнинг "Ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар." оятининг тафсирида келган ҳадисни қарадим. У ерда кулгини - раҳмат деб таъвил қилмаганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар "Фатҳ"да кулгини - ризо деб таъвил қилганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ашъарийлардан таъсирланганлар, шунинг учун бу масалада у кишининг сўзларини эътибори йўқдир.
Учинчидан. Ҳаммод ибн Зайдга нузулни (тушушликни) - иқбол қилишлик, деб таъвил қилганларини нисбат берганини икки тарафдан жавоб берамиз.
  • Бу ривоят у кишидан собит бўлмади, чунки бу Байҳақийнинг ривоятларидир. Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг баъзи сифатларини таъвил қилдилар, шунинг учун балки ривоятда енгил қарадилар. Агарчи Ҳаммоддан бу ривоят собит бўлганида ҳам, нузулни ҳақиқатини исбот қилиш ҳақидаги салафлардан бўлган ижмоъ билан унинг сўзи мардуддир (қайтарилгандир).
  • Нузулнинг ҳақиқатини исбот қилишлик Аллоҳнинг бандаларига иқбол қилишини йўққа чиқармайди. Айтиладики, Аллоҳ нозил бўлади ва бандаларига иқбол қилади. Доктор гумон қилганидек, бу мажозий маънога буриш, деб тушунилмайди.
This post was last modified: 06-23-2011, 06:00 PM by Abu Solih.
Abu Solih   06-23-2011, 05:16 PM
#27
3-Ибн Таймия ва бошқалар юзни - тараф, ёки қибла, ёки Зот деб таъвил қилишган, деди. Бу таъвиллар Аллоҳ азза ва жалланинг зотий сифати бўлган юзининг таъвили, деган гумонга борди. Бу муаллифдан содир бўлган очиқ хатодир. Ўша уламолар бу гумон қилган нарсани қасд қилишмаган, чунки юз сўзи бир неча ўринларда ишлатилади. Баъзида юз деган сўздан зотий сифат мақсад қилинса, баъзида бўйсуниш ва мақсад маъносида ишлатилади, яна баъзида тараф ва йўналиш мақсад қилинади. Гапнинг оқими ҳар бирини ўз ўрнига мувофиқ маъносини белгилайди. Агар юзни бир ўринда гапнинг оқимига мувофиқ равишда шу маъноларнинг бири билан тафсир қилинса, бу тўғри бўлади, таъвил ҳисобланмайди. Балки бу шу хабарнинг тафсиридир ва унинг муродини баён қилишдир. Айтиб ўтганларимиздан шу маълум бўладики, Доктор айтган сўз, сифатлар ҳақидаги оятларни ва ҳадисларни мажозий маъносида тушуниш ва зоҳирий маъносидан буриш жоизлиги тўғри эмасдир. Баъзи салафлардан келтирган ривоятларга асосланилмайди, чунки бу хабарлар ёки саҳиҳ эмас, ёки муаллиф гумон қилган нарса ҳақида гапиришмаган.
4-Муаллиф Хаттобийнинг баъзи сифатларни таъвил қилганига асосланди. Шу сабабдан уни мақтади.
Бунга жавоб берамиз. Хаттобий роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилувчилардан бўлган, у кишини сўзи эътиборга олинмайди, у кишининг райи ҳужжат бўлмайди. Уни таъвиллари кўпдир, Аллоҳ бизни ҳам у кишини ҳам ўзи кечирсин.
Сўнгра Доктор ўз сўзларига тескари чиқиб, ғариб иш қилди. Юқорида айтганимиздек, китобнинг 99, 101, 113, 115 саҳифаларида Аллоҳни ташбиҳ ва тамсилдан поклаган ҳолда, Аллоҳнинг сифатларини собит бўлганидек исбот қилиш керак деди. Кейин эса, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилиш ва мажозий маънога буриш жоиз деяётганини кўрдик. Бу унинг аввалги гапидан қайтишими ёки зиддиятми?
This post was last modified: 06-24-2011, 06:50 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-23-2011, 05:25 PM
#28
26-ТАНҚИД
138-саҳифада Сифатларни ўзининг ҳақиқатига кўра исбот қилишда салафларга хилоф чиқишни жоиз санаб, айтадики: балки салафлардан -уларга Аллоҳнинг Розилиги бўлсин- бирлари ўзи учун Аллоҳ Ўзининг Зотига исбот қилган (Сифатларни), унинг (Сифатларнинг) ортидаги илму-тафсилотларини Аллоҳ азза ва жаллага хавола қилишдан (تفويض"”, Сифатларнинг фақат лафзини исбот қилиб, маносини Аллоҳ билади деб, маносини Аллоҳга хавола қилиш) ортиқ нарсани эп кўрмади. Демак бу ҳолат уларнинг тутган бу мавқифларида хилоф чиқишни мутлақ ҳаром қилади деган ҳужжатни қоим қилмайди.
Биз айтамизки: ийе субҳаналлоҳ (Аллоҳни барча айбу-нуқсонлардан поклайман). Ахир салафлар тўхтаган жойда тўхтамаймизми? Ахир уларга хилоф чиқиш, ҳолбуки уларни ичида муҳожиру-ансорлар, тўғри йўлдаги халифалар ва бошқа саҳобалар -розияллоҳу анҳум- ҳамда мақталган асрдагилар бўла туриб, хоссатан ақида бобида уларга хилоф чиқиш, ахир бу бидъат бўлиб, ҳар-бир бидъат залолат эмасми?! Далил Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир: “Сизларга мени йўлимни ва тўғри йўлдаги, ҳидоятланган халифаларнинг йўлларини (ушлашингиз) вожиб бўлади. Уни маҳкам тутинглар ва озиқ тишларингиз билан тишланглар. Ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъатдир. Ва ҳар бир бидъат залолатдир”. Аллоҳ таоло айтадики: ”Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар - Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар”. (Тавба-100).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло муҳожиру-ансорлардан кейин келганлардан рози бўлишини ўша зотларга гўзаллик билан эргашишга шарт қилиб қўйди. Доктор эса: “Аллоҳ азза ва жалланинг Сифатлари борасида уларга (салафларга) хилоф чиқиш ҳаром бўлмайди”, деб турибдия. Ахир Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни асрларнинг энг яхшисидагилар деб хабар бермадиларми? Бунинг маноси уларга иқтидо қилишга тарғиб ва уларга хилоф чиқишдан қайтарувдир, хоссатан диннинг асосига оид масалаларда. Энди шундан кейин ҳам ақида масалаларида уларга хилоф чиқиш жоиз бўладими? Ахир ақида боби ижтиҳоду-ихтилофларга ўрин йўқ бўлган тавқифий ( эшитибла тасдиқ қилинадиган) боб эмасми?!

This post was last modified: 06-23-2011, 05:28 PM by mutaallim.
Abu Solih   06-24-2011, 07:20 PM
#29
27-ТАНҚИД
146-Саҳифанинг охирги қисмида: Дўзхнинг фоний бўлишлиги ҳақидаги сўз бидъат, бу сўз мусулмонларнинг ижмоъси билан бидъатлар қаторига киради, деди. Унга икки жиҳатдан раддия берамиз.
Биринчидан. У гумон қилганидек, дўзахни фоний бўлиши ҳақидаги сўз хатолиги ва бидъатлар қаторига кириши ижмоъ бўлмаган. Бу масала ихтилофли масаладир. Жумҳур бў сўзни нотўғри деб билишса ҳам, бу масалада ижмоъ бўлмаган. Бу ихтилофли масалалардан бўлиб, бу сабабли бидъатчи дейилмайди.
Иккинчидан. Дўзахни фоний бўлишлигини айтганлар Қуръон ва суннатда ворид бўлган далилларга таянишган. Улар далилларни тўғри келтиришган ёки нотўғри келтиришганлигига қарамай туриб, бу сўз бидъат деб ҳисобланмайди, чунки улар далилларга таянишди. Бидъатнинг эса умуман далили бўлмайди. Сўзимиздан мурод, Дўзахнинг фоний бўлиши ҳақидаги сўз хато қавл ёки тўғри бўлмаган райдир (фикрдир). Менинг мақсадим бу фикрни ҳимоя қилиш эмас, балки бу бидъат эмаслигини баён қилиш. Бунга бидъатнинг қоидалари қўлланилмайди, бу ихтилофли масалалардандир.
This post was last modified: 06-24-2011, 07:50 PM by Abu Solih.
mutaallim   06-24-2011, 07:35 PM
#30
28-ТАНҚИД
149-саҳифада айтадики: “Қуръон борасида изланиш олиб бораётган киши, ундаги нафсий (ички) манолари ораси билан нутқ қилинаётган лафзлари ва бунга қўшимча ўлароқ (Қуърон бизни қўлимизга тайёр китоб шаклида етиб келгунча фойдаланилган) сиёҳ, қоғоз ва муқовалари орасида, аввалгиси (яни ички манолари) азалий, махлуқ эмас, иккинчиси эса (Қуръоннинг лафзи, ёзилгандаги сиёҳи, қоғози ва муқоваси) яратилган махлуқдир деб айтиш учун орага (шундай) фарқ (ажратиш) киргазиши тақиқланган бидъат деб қараладими?! Чунки (Қуръон борасида) орага шундай ажратиш киритилиши Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларида малум бўлмаган иш эди. Шундай экан (юқоридаги) тафсилот ва ажратиш киритилмай, Қуръон азалийдир, махлуқ эмас деб мутлоқ айтиш лозим бўлган. Ақалли бундай (тафсилот) киритиш бидъат ҳисобланмай, саҳобалар олдиндан ўзлари умумий суратда билган масалаларига шарҳ ва (масалани кенг ёритиб) баён қилиб беришдир. Демак (ушбу сўзни айтишда) ҳеч қандай монелик йўқ. Айниқса талим бериш ўринларида ушбу (юқорида ўтган) фарқлаш ва тафсилот киритиб ўтишда (ҳеч қандай монелик йўқ)”.
Уни танқид қилган ҳолатда айтаманки, ушбу сўзи (билан) Аллоҳнинг Каломи борасида маъно билан лафз орасини ажратадиган ашъарийлар йўлидан юряпти. Улар (ашъарийлар) айтадиларки, (Қуръон ўқилгандан ҳосил бўлган) маънолар азалий бўлиб, махлуқ эмасдир. Ана шу уларнинг наздида Аллоҳнинг Каломидир.
(Қуръоннинг) Лафзи эса уларнинг наздида Жаброил ёки Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ушбу манони ифодаламоқдир ва у махлуқдир. Ушбу (фарқлаш) ботил фарқловдир. (154-саҳифадаги ушбу сўз Имом Шофеийга нисбат берилаётган бўлса, бу саҳиҳ бўлмаган нисбат беришликдир). Аҳли Сунна вал Жамоанинг аввалда ўтган ва ҳозирги (имомлари) тутган йўли шуки - Аллоҳнинг Каломи, лафзию-маноси билла бўлиб, махлуқ эмас. Чунки у Аллоҳнинг Каломидир, Унинг Сифатларидан бир Сифатдир ва У махлуқ эмас. Муаллифнинг ушбу: “Саҳобалар Аллоҳнинг Каломи борасида лафз билан мано орасини ажратиш (лозимлигини) билишган”, деб айтган сўзи, саҳобаларга нисбатан бўҳтондир. Ва уларга, улар умуман пок бўлган сўзни чаплашдир.
Pages (5):    1 2 3 4 5   
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.