36-ТАНҚИД
201-212 саҳифаларда сўфийлар, уларнинг ҳолатлари ва айтиб кетган сўзлари ҳақида гапириб, ўзидаги бор имкониятдан фойдаланган ҳолатда уларни ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг ичидаги ушбу сўзни айтган кишига ҳам қўлидан келганча узр қидириб кўришга уринади: “Чўпонни ичида Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса йўқ”, ҳамда улардан ушбу сўзни айтган киши ҳақида ҳам: “Сенга дўзахингдан қўрқиб ва жаннатингга умид боғлаган ҳолатда ибодат қилмадим”. Ушбу икки ибора ўзида куфр ва залолатни акс эттиришига қарамай, (муаллиф) ҳозир бу ўринда эслаб ўтиришга ҳожати йўқ бўлган сўзлар билан ушбу икки иборани таъвил қилишга ҳаракат қилади. Чунки ушбу икки ибора ўзининг (жирканч) маноси ҳақида хабар бериб турибди ва ушбу иборалар таъвил қабул қилмайди. “Чўпонни ичида Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса йўқ”, деб айтган кишининг ушбу сўзи ҳулулия ва иттиҳодия (Аллоҳ барча махлуқотларида мужассам бўлган) ақидаси экани аниқ-равшандир. Ва яна “Сенга дўзахингдан қўрқиб ва жаннатингга умид боғлаган ҳолатда ибодат қилмадим”, деб айтган кишининг сўзи эса пайғамбарларнинг барчаларини йўлига зиддир. Чунки Аллоҳ таоло уларни Ўзига рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар деб сифатлади. Ва бу сўз яна Роббиларига қўрқув ва умид билан ибодат қиладиган мўминларнинг сифатларига ҳам хилофдир. Бу билан ўша зотлар Унга фақат қўрқув ва умид сабабидангина ибодат қиладилар деган маъно келиб чиқмайди. Балки, шу билан бирга уларнинг У Зотга бўлган муҳаббатлари ниҳоятда кучлидир ҳамда Унга хокисор бўладилар. Аллоҳ таоло айтдики: “Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир”. (Бақара-165). Ва яна Аллоҳ таоло айтдики: “Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар”. (Моида-54). Демак ибодат ушбу рукнлар мукаммал бўлгандагина саҳиҳ бўлади: муҳаббат, хокисорлик, хавф ва ражо (умид).
Сўнг Ибн Аробий ва унинг китобларидаги ваҳдатул вужуд (Нимаики бўлса, ҳаммаси Аллоҳдир. Аллоҳ ҳамма жойда ва У махлуқотларида намоён бўлади) деган сўзини ҳимоя қилишга уринади. (Муаллиф) 104-105 саҳифаларнинг ҳошиясида (қисқа изоҳ киритиш ўрнида) айтдики: “Унга (ҳақдан) очиқ оғишиш бўлган ушбу сўзидан келиб чиқиб куфр ҳукмини бериш жоиз бўлмайди. Тоинки қалбидаги нияти маълум бўлсин. Айтаётган гапига эътиқод қўйяптими ёки йўқми?”.
Докторнинг ушбу сўзи тўғри бўладиган бўлса, бирор киши сўзининг ва феълининг қай даражада ярамас, қабиҳ, куфр ва илҳод бўлишига қарамай, то қалби ёриб кўрилиб, (ичида) нима эътиқод борлиги маълум бўлмагунча кофир бўлмасаканда. Шундай деб оладиган бўлсак, мусулмонларнинг кофирларга қарши жанг олиб боришлари ва муртадларни бошини танасидан жудо қилишлари борасида олиб борган ишлари, докторни сўзидан келиб чиқадиган бўлсак хато эканда. Чунки улар ўша кофирларни айтаётган ва қилаётган ишларидаги куфрга эътиқод қўяптиларми ёки йўқми, ахир буни билишмаганку?!
Бу борадаги унинг ушбу иборасига бир қулоқ тутинг, айтадики: “Муаммонинг хулосаси шуки, у (Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳни назарда тутяпти) ва унинг манҳажида унга тақлид қиладиганлар ибн Аробий ва унга ўхшаганларни сўзлари лозим тутган маънони олиб, (такфир қилиб) юраверишади. Ўзлари эса (Ибн Аробий ва унга ўхшаганларни) сўзидан келиб чиққан ва улар куфр деб тасаввур қилган (маъноларга), ҳақиқатда этиқод қўйганмилар ёки йўқми деб аниқлик киритишга ҳеч унамайдилар… (Субҳаналлоҳ ичларида нима деб этиқод қўяётганларини ким ҳам биларди)”. Сўнг яна айтадики: “Ибн Аробийнинг китобларида саҳиҳ ақидага хилоф келадиган кўплаб сўзларни топилиши ва ушбу сўзлар куфрни вожиб қилиб қўйиши, бу шак-шубҳа бўлмаган ва бахсга ҳожат йўқ бўлган масала бўлсада ва яна ушбу ҳолатлар ибн Аробийни узил-кесил кофир эканига далолат қилиши ҳамда кишининг тасаввурида ушбу сўзлар асли куфрку деган якуний хулосани юзага чиқарсада, (ушбу куфрий сўзлар) яна бир бор шошмасдан текширув олиб борилиши лозим бўлган ишдир. Бу эса на ибн Таймия ва на ундан бошқаси унга (ибн Аробийга) қарши бирор далилга эга бўлмайдиган бир ҳолатдир”.
Унинг гапидан ушбу ўрнини келтиришимга сабаб, унинг ушбу гапида куфр калимасини мажбурланмаган ҳолатда айтган кишининг кофир эканига Китобу-Суннат далиллари ҳамда мусулмонларнинг (шу кунгача ушбу далилларга биноан) қўллаган амалларига зид келиш, ботилга чиқариш ва ноаниқлик билан ёндашиш борлигини ўқувчига бир кўрсатиб қўйиш учун эди. Аллоҳ таоло айтдики: “Ҳолбуки, куфр сўзини аниқ айтган эдилар ва исломга кирганларидан сўнг яна куфрга қайтган эдилар”. (Тавба-74).
Унинг ушбу гапидан келиб чиқадиган бўлсак, унда икки шаҳодат калимасини нутқ қилган кофирни ҳам то қалбида ушбу (икки шаҳодатнинг маносига) этиқод қиляптими ё йўқми деб маълум бўлмагунча исломга кирди деб ҳукм қилинмас эканда?! Хуллас гапидан келиб чиқадиган бузуқ маънолар жуда кўпдир. Яна гапидан келиб чиқадиган бузуқ маънолардан, Аллоҳдан ўзгасига дуо қилган кимсани ҳам то қалбидаги этиқоди маълум бўлмагунча кофир деб ҳукм қилинмас экан.
Сўнг ибн Аробийга унинг китобларида куфрий сўзини йўққа чиқарадиган бошқа гаплари ҳам бор деб узр ахтаришга тушади. Биз унга унинг ушбу сўзига жавоб бериб айтамизки: сени наздингда у ўзининг куфрий сўзидан қайтгани ва ушбу гапларини тавба қилгач қоғозга қоралагани ёки у ушбу сўзларини гапни яшириш ва ўраб кўрсатиш бобидан ёзган экани собитми (аниқми)? Кейин сен унинг ушбу айтган гапига (китобидан бирор) иқтибос келтирмадинг.
(Доктор) яна айтадики: “Ибн Таймия -Аллоҳ у кишини ўз Раҳматига олган бўлсин- ибн Аробийнинг сўзларида мавжуд бўлган куфрий лафзларни далил қилиб келтирган ҳолатда кофир деб айтишга чорлаши ҳамда унинг куфрий лафзларини йўққа чиқарадиган ва турли китоблари ҳамда сўзларидаги (ўша куфрий лафзларига) рад берадиган узундан-узун саҳифалардан юз ўгириши, шак-шубҳасиз у киши (ибн Таймия) томонидан яна бир бор (тўғри ақидадан) тойган фалсафий залолатларини далил қилиб келтирган ҳолатда уни (ибн Аробийни) кофир деб ҳукм қилишимизга чақириқдир”. Бу гапи билан аввалги (танқидларда) зикри ўтган масалани назарда тутяпти. У ҳам бўлса шайх роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзларидир: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг феълларини бошланиши йўқдир”.
Биз айтамизки: Субҳаналлоҳ, ахир у киши -роҳимаҳуллоҳ- Роб жалла ва алани Феъллари ва мукаммал Сифатларини азалий ва абадий экани билан ҳамда залолат аҳли ўзларининг сўзларида васф қилишадиган таътилдан (Аллоҳни Сифатларидан холий қилиш) поклаган ҳолатда Ўзига лойиқ бўлган мукаммаллик билан сифатладиларку. Залолат аҳлининг сўзлари қуидагича: “Ундан -Аллоҳ таоло улар айтаётган нуқсонлардан олийда бўлган Зотдир- шундай бир давр бўлганки, ўша даврда бирор феъл (иш-ҳаракат) содир бўлмаган. Ана шундан сўнг ундан феъл содир бўлди”. Ахир ушбу қовл олам азалий деб Холиқни инкор қиладиган файласуфларнинг сўзи эмасми? Балки залолат, бу - калом уламоларининг сўзида келганидек, Аллоҳ таолони феълларидан холий қилиб, Унга бирор феъл қилмаган бир даврни тўқийдиган кимсаларнинг сўзидир.
Ибн Таймиянинг ушбу масаладаги сўзлари ҳақдир ва ҳақ аҳлининг сўзидир. Ибн Аробийни куфрий лафзлари ва ваҳдатул вужуд ҳақидаги сўзи ҳамда санамларга ибодат қилаётган кимса фақат Аллоҳгагина ибодат қилибди деб айтган сўзлари қолиб, энди у кишини хатоларини қидиришга тушдими?! Кейин ибн Аробийни кофир деб айтган ёлғиз ибн Таймия роҳимаҳуллоҳни ўзлари эмаслар. Уни кўплаб уламолар кофир деб айтишган, ҳатто сўфийларни ўзлари ҳам. Уларни бу ҳақда ёзиб қолдирган асарларини ўқиб кўр. Шулардан (мисол учун) Бақоийни “Танбиҳ ал-ғобий ила такфир ибн Аробий” деб номланган китоблари ва бундан бошқа китоблар. Тақиюддин ал-Фаасийни ибн Аробийни кофир деб айтганлари ҳақида алоҳида бир рисолалари бор. (Ўша рисолада) Ибн Аробийни кофир деб айтган бошқа уламоларни ҳам эслаб ўтадилар. Ушбу рисола босмадан чиққан ва одамларни қўлига етиб борган. Энди Бутий ўша уламоларни кофир деб айтишга имконият тополса, қани шу ишга бир қўл уриб кўрсинчи.
This post was last modified: 06-29-2011, 07:22 PM by mutaallim.