67. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)” (Зумар/67), қовли ҳақидаги боб
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят:
“(Яҳудийларнинг) олимларидан бири Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: “Эй Муҳаммад! Биз (Тавротда шундай сатрларга) дуч келамизки, Аллоҳ осмонларни бир бармоққа, ерларни бир бармоққа, дарахтларни бир бармоққа, тупроқни бир бармоққа ва бошқа махлуқотларни бир бармоққа олиб шундай дейди: Мен Подшохман. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу (яҳудий) олимнинг сўзини тасдиқлаган ҳолда кулдилар, ҳатто тишларининг оқи кўринди. Сўнг (ушбу оятни) қироат қилдилар: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)”. (Бухорий (3/285), (7414, 7415, 7451, 7513), Муслим (4/2147)).
Муслимнинг ривоятида (шундай ворид бўлган):
“Тоғ ва дарахтлар бир бармоқда (бўлиб), сўнг уларни силкитиб, шундай дейди: Мен Подшохман, Мен Аллоҳман”. (Муслим (4/2147)).
Бухорийнинг ривоятида эса (шундай ворид бўлган):
“Осмонларни бир бармоққа, сув ва тупроқни бир бармоққа ва бошқа махлуқотларни бир бармоққа қўяди”. Иккилари ривоят қилди.
(Бухорий (3/285)).
Муслим Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди:
“Аллоҳ қиёмат куни осмонларни ўрайди-(тахлайди). Сўнг уларни ўнг қўли билан олади. Сўнг шундай дейди: Мен подшохман, зўравон (ҳукмдор)лар қаерда? Мутакаббирлар қаерда? Сўнг етти ерни ўрайди-(тахлайди). Сўнг уларни бошқа қўли билан олади. Сўнг шундай дейди: Мен подшохман, зўравон (ҳукмдор)лар қаерда? Мутакаббирлар қаерда?”. (Муслим (4/2148)).
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан шундай ривоят қилинади:
“Етти осмон ва етти ер Раҳмоннинг кафтида сизлардан бирингизнинг қўлидаги хардал уруғи кабидир”. (Ибн Жарир (24/17)).
Ибн Жарир шундай деди:
“Юнус менга шундай ҳадис айтди. Ибн Ваҳб бизга шундай хабар берди: Ибн Зайд шундай деди: отам менга шундай ҳадис айтди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Етти осмон курси-(га нисбатан), қалқонга ташланган етти дирҳам кабидир”,
дедилар”.
Абу Зар розияллоҳу анҳу:
“Росулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим, деди: “Курси аршга нисбатан ердаги саҳро ўртасига ташланган темир ҳалқа кабидир”. (Ибн Жарир (3/7-8)).
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят:
“Дунё осмони билан ундан кейинги (осмон) ораси беш юз йилдир. Ҳар бир осмон ораси беш юз йилдир. Еттинчи осмон билан курси ораси беш юз йилдир. Курси билан сув ораси беш юз йилдир. Арш сувнинг устида. Аллоҳ эса арш устидадир. Унга амалларингиздан бирор нарс махфий қолмайди”. Ушбу ҳадисни Ибн Маҳдий Ҳаммод ибн Саламадан, (у эса) Осимдан, (у) Зиррдан, (у эса) Абдуллоҳдан ривоят қилди. Ва яна шунга ўхшашини Масъудий Осимдан, (у) Абу Воилдан, (у эса) Абдуллоҳдан ривоят қилди. Ҳофиз Заҳабий роҳимаҳуллоҳ у ҳақда шундай деди:
“Ушбу (ривоят) бир неча йўлга кўра ривоят қилинди”. (Доримий “Род алалжаҳмийя” (26), Ибн Хузайма “Тавҳид” (105, 106, 376, 377), Табароний “Кабир” (8987), Байҳақий “Асмо” (401)).
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Осмон билан ер ораси қанча эканини (биласизларми)?”. Биз: “Аллоҳ ва Росули билувчироқ”, дедик. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У иккиси ораси беш юз йилдир. Ҳар бир осмондан кейинги осмонгача беш юз йилдир. Ҳар бир осмон қалинлиги беш юз йилдир. Еттинчи осмон билан арш орасида денгиз бўлиб, қуйи ва юқориси оралиғи осмон билан ер оралиғи кабидир. Аллоҳ таоло эса ушбунинг устидадир. Унга одам болаларининг амалларидан бирор нарса махфий қолмайди”. Абу Довуд ва бошқалар ривояти.
(Аҳмад (1/206-207), Абу Довуд (5/93), Термизий (9/60), Ибн Можжа (1/96)).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳ таолонинг ушбу:
“Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)”, қовли изоҳи.
2) Ушбу ва шунга ўхшаш илмлар у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидаги яҳудийлар наздида боқий қолгани ва улар уни инкор ва таъвил қилмаганликлари.
3) Яҳудий олим ушбуни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга зикр қилганда у киши уни тасдиқладилар ва Қуръон ҳам ушбуга иқрор ўлароқ нозил бўлди.
4) Яҳудий олим ушбу улкан илмни зикр қилганда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан кулгу рўй бергани.
5) (Аллоҳнинг) икки қўли бор экани ва осмонлар ўнг қўлида, ерлар эса бошқа (қўлида) бўлиши очиқ айтилди.
6) Унинг чап (қўл) дея аталиши.
7) Ана шу дамда золим ҳукмдорлар ва мутакаббирлар зикр қилиниши.
8) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қовллари:
“Сизлардан бирингизнинг қўлидаги хардал уруғи кабидир”.
9) Курсийни осмонларга нисбатан нақадар улкан эканлиги.
10) Аршни курсийга нисбатан нақадар улкан эканлиги.
11) Арш курсий ва сувдан бошқа нарса эканлиги.
12) Ҳар бир осмон оралиғи қанча?
13) Еттинчи осмон билан курсий оралиғи қанча?
14) Курсий билан сув оралиғи қанча?
15) Арш сув устида экани.
16) Аллоҳ арш устида экани.
17) Осмон билан ер ораси қанча?
18) Ҳар бир осмон қалинлиги беш юз йилдир.
19) Осмонлар юқорисидаги денгизнинг қуйи ва юқориси оралиғи беш юз йилдир.
Валлоҳу Аълам.