rinat80_09   09-20-2010, 12:13 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Шариатимизда оилада (агар аёл тугмаса) бола асраб олишннг хукми кандай? асраб олган бола отасига Ота, Онасига Она деб айтса буладими, ва у онасига номахрам буладими?

2) Отадан колган (уй-жой) Мерос хакида тушунтириб берсангизлар? Аллох рози булси сизлардан!!!
Муваҳҳид   09-20-2010, 05:07 PM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи боракатуҳ.
Бола асраб олиш деганда биз нима тушунишимизга боғлиқ
Бири- болани ота-онасилиги даъво қилиш, иккинчиси ўз қарамоғига унинг аслида ким эканлиги билдириб олишлик. Биринчи турини Аллоҳ ҳаром қилди, асраб олинган билан унинг ҳақиқий ота-онаси бўлишмайди. Аммо албатда асраб ўз тарбиясига олиши мумкин бу ҳақда ҳужжатлар етарли ҳозир келтириб ўтирмайман.

Абу Усмондан ривоят қилинади, у киши айтди: .... Мен Саъд ибн Абу Ваққосдан қуйидагиларни айтганини эшитдим: «Менинг икки қулоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ким Исломда била туриб (насабини) отасидан бошқасига (нисбат бериб) даъво қилса, унга жаннат ҳаром бўлади» деганларини эшитди. Муслим(63/114)

Абу Зарр розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг шундай деганлирини эшитдим: "Кимки отасидан бошқасини оталикка давоъ қилса у куфр келтирибти. Кимки қонли алоқаси(қариндош) бўлмай туриб ўзини насабини улардан деб давоъ қилса жойини жаҳаннамга ҳозирлаверсин!" Бухорий 3317, Муслим 61.
Бу ердаги куфр дан мурод бу амал кофирларнинг амали эканини билдиришдир, диндан чиқиб кофир бўлди дегани эмас!.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Зайд ибн Хорисани ўз қарамоғига олганлар. Зайд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам олдиларига Зайнаб ҳақида шикоят қилиб келиб, у билан бирга ортиқ яшай олмаслигини айтади. Дарвоқе, бу орада Аллоҳ таоло томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга ваҳий келган бўлиб, унда Зайд Зайнаб билан ажрашиб кетишлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Зайнабга уйланишлари ҳақида хабар берилган эди.
Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам одамларнинг «Муҳаммад ўзи асраб олган ўғлининг хотинига уйланди», деб таъна қилишларидан чўчиб бу ваҳийни ошкор қилмай келар эдилар. Шунинг учун ҳам Зайд келиб хотини билан ажрашмоқчи эканини билдирганида, унга сабр қилишни маслаҳат берадилар. Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига мана шу иши учун танбеҳ беради.

(Эй Муҳаммад), эсланг, сиз Аллоҳ (Исломга ҳидоят қилиш билан) инъом-марҳамат қилган ва сиз (қулликдан озод қилиб, ўзингизга ўғил қилиб олиш билан) инъом қилган кишига (яъни Зайд бинни Хорисага): «Жуфтингни ўз ҳузурингда ушлагин (яъни талоқ қилишга шошмагин), Аллоҳдан қўрқгин», деб Аллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани ичингизга яширган эдингиз ва Аллоҳдан қўрқишингиз ҳақроқ бўлгани ҳолда, сиз одамлардан (яъни уларнинг таъна қилишларидан) қўрққан эдингиз. Бас, қачонки Зайд ундан (яъни Зайнабдан) ҳожатини адо қилгач (яъни уни талоқ қилгач), Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо қилишгач (яъни уларни талоқ қилишгач) уларнинг (хотинларига уйланишларида танглик бўлмаслиги учун (шундай) қилдик). Ва Аллоҳнинг амри иродаси қилингувчи бўлди. (Аҳзоб-37)

Одамлар ҳақиқий асл насабини билиши лозимлигини келтирилган ҳадисдан тушуниш мумкин. Ўғил бўлмагандан кейин барча ҳукмлар ҳам шунга қараб бўлади яъни у уни ўстирган оилага номаҳрам саналади, мерос масаласи ҳам ҳудди шундай.

Валлоҳу аълам.
This post was last modified: 09-20-2010, 05:09 PM by Муваҳҳид.
rinat80_09   03-06-2014, 02:03 PM
#3
Ассаламу алейкум!

1) Бир ёш оила 5 йилдан буён фарзанд куришмади, якинда эса хотини узинин енгасининг (келинойисининг) фарзандини (яъни хотин узи тугишган акасининг фарзанди хали 3-4 кунлик бола) тугрикхонадан тугри уйига олиб келди. бу болани эр-хотин узларининг номига фамилиясига утказиб олишди. бунинг хукми канака булади?

Аллох рози булсин!
This post was last modified: 03-06-2014, 10:19 PM by rinat80_09.

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
Abdulloh Salafiy   03-10-2014, 11:29 AM
#4
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи боракатуҳ!
Болага асл кимнинг зурриёди экани билдириш лозим ва фамилиядан ҳам ўзини фарзанди дейишни қасд қилса у ҳолда ҳам хато бўлади.
Юқорида ушбу хадис келтирилган: Абу Усмондан ривоят қилинади, у киши айтди: .... Мен Саъд ибн Абу Ваққосдан қуйидагиларни айтганини эшитдим: «Менинг икки қулоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ким Исломда била туриб (насабини) отасидан бошқасига (нисбат бериб) даъво қилса, унга жаннат ҳаром бўлади» деганларини эшитди. Муслим(63/114)

Агар боланинг аммасини ўзининг сути билан боқса у ҳолда у сутдош она бўлади, шундай қилиш авлороқ. Аллоҳу аълам.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
1431   05-14-2016, 01:39 PM
#5
Фарзанд асраб олишнинг хукми кандай.
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.