Риёзда 2003 йилнинг май ойида содир бўлган ўз-ўзини портлатиш воқеаларига нисбатан кибор уламоларнинг салафий мавқеълари хусусида
بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العلمين، و الصلاة و السلام على محمد وعلى آله وأصحابه أجمعين، أما بعد:
Аммо баъд:
Кибор уламоларнинг ҳайъати 1424 ҳижрий йилнинг 11-Рабиъул-Аввал душанба куни Риёзда содир бўлиб, мусулмонлар ва улардан бошқаларнинг ўлдирилишига, (мулкларининг) бузилишига, қўрқувга солинишига ва уларга зиён етказилишига олиб келган портлаш борасида 1424 йилнинг 13-Рабиъул-Аввал чоршанба куни Риёзда махсус йиғилиш ўтказди.
Ислом шариати бешта зарур нарсани ҳимоя қилиб уларга қарши тажовуз қилишни ман қилиш учун келгани яхши маълумдир. Улар: 1) Дин; 2) Ҳаёт; 3) Мол-мулк; 4) Ор-номус; 5) Ақл.
Ҳимояланишга ҳаққи бор кишиларга тажовуз қилишнинг ман қилинишида мусулмонлар бошқалардан фарқли эмас. Ислом динига асосан ҳимояга ҳаққи бор кишилар қуйидагилардир:
Мусулмонлар. Бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга ҳечам рухсат йўқ. Ким буни содир қилса, улкан гуноҳ, катта гуноҳи кабиралардан бирини қилган бўлади! Аллоҳ таъоло айтди:
“Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло)
унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо: 93).
Ҳамда Ул Зот субҳанаҳу ва таъоло:
“Бани Исроилга буюрганмиз, ким бир одамни қотилликдан қасд олишдан бошқа (нарса)
учун ёки ерда фасод тарқатиш учун ўлдирса, у худди барча одамларни ўлдиргани каби бўлади” (Моида: 32), деди.
Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтди:
“Бу гуноҳи (яъни унинг гуноҳи шундай оғирки, у бутун башариятни ўлдирганидек бўлади), одамни ноҳақ ўлдиришнинг оғирлигини кўрсатади”.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Аллоҳдан бошқа ибодатга бирон бир нарса лойиқ эмаслиги ва мен Аллоҳнинг элчиси эканлигимга гувоҳлик берган мусулмоннинг қонини уч ҳолатдан бошқасида тўкиш мумкин эмас: 1) бошқа одамни ўлдирганига жазо сифатида; 2) турмуш қурганнинг зиноси; 3) жамоатни тарк қилиб диндан чиқиш” (Бухорий ва Муслим ривояти, Бухорий келтирган лафз билан).
Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки:
“Одамлар то Ла илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммад Расулуллоҳ деб гувоҳлик бермагунларича, намоз ўқиб закот бермагунларича улар билан курашишга буюрилдим. Агар улар бундай қилишса, улар ҳаёти ва молини Ислом менга рухсат берган ҳоллардан ташқари мендан сақлашган бўлишади. Уларнинг ҳисоби-жавоби эса Аллоҳнинг ҳузурида бўлади” (Бухорий ва Муслим Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди).
Насоийнинг “Сунан”ларида Абдуллоҳ бин Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мусулмоннинг ўлдиришидан кўра аҳамиятсизроқдир” (Муслим ва бошқалар ривояти).
Бир куни Ибн Умар розияллоҳу анҳу Байн, ёки Каъбага қараб:
“Сен қандай буюксан, муқаддаслигинг нақадар улкан, лекин Аллоҳнинг хузурида мўминнинг муқаддаслиги сендан ҳам улуғроқдир” деди (яъни Ҳарам уруш ва қон тўкилишидан хавфсиз ва ҳимоялангандир, бироқ мўмин қон тўкилишидан хавфсиз ва ҳимояланган бўлишига бундан кўра ҳам ҳақлироқдир).
Бу ва бошқа нусуслар мусулмон қонининг муқаддаслигини ва шариат нассларида баён қилинган сабаблардан бошқа сабабдан мусулмонни ўлдириш тақиқланганини кўрсатади. Демак, бирон мусулмонга ноҳақ тажовуз қилиш мумкин эмас ...
Усома бин Зайд ривоят қилади: “Бизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳуруқога жўнатдилар. Эрталаб биз уларга хужум қилдик ва уларни мағлуб қилдик. Мен ва бир ансорий улардан бир кишининг кетидан қувдик. Биз унга етганимизда, у:
“Ла илаҳа иллаллоҳ” деди. Буни эшитиб ансорий тўхтади. Лекин мен уни қиличим билан уриб ўлдирдим. Биз қайтганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда билиш учун келдилар ва айтдиларки:
“Эй Усома! Сен уни Ла илаҳа иллаллоҳ деганидан кейин ўлдирдингми?” Мен:
“Бироқ у бу (гап)ни фақат ўзини сақлаш учун айтди” дедим. Ул Зот ўша (сўзлари)ни шундай кўп такрорлайвердиларки, мен Исломга бундан олдин кирмаслигимни орзу қилиб қолдим” (Муттафақун алайҳ. Бу Бухорий лафзи).
Бу ҳаётнинг муқаддаслигини улкан ишоралар билан кўрсатади. У (юқоридаги ҳадисда ўлдирилган киши) мушрик эди ва улар (саҳобалар) жанг майдонида жиҳод қилишаётган эди. Улар бунга (мушрикка) етиб олиб устидан қурол кўтаришганида, у тавҳид (калимаси)ни айтди. Усома бин Зайд эса уни ўз ҳаётини сақлаб қолиш учунгина айтяпти деб ҳисоблаб уни ўлдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг узрини ва унинг (вазият) таъвилини қабул қилмадилар. Бу мусулмон қонининг муқаддаслигини ва унга тажовуз этганнинг катта жиноят қилаётганига ишора қилувчи улкан ишлардандир.
Мусулмонларнинг қонлари ҳаром бўлгани каби, уларнинг мол-мулки ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидга сўзлари билан ҳимоялангандир:
“Қонларингиз ва молларингиз бир-бирларингизга бу куннинг бу (муқаддас) шаҳар (Макка)да бу ойдаги муқаддаслиги кабидир” (Муслим ривоят қилган). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ваъзни Арафа кунида хутбада сўзладилар ва Бухорий ҳамда Муслим иккаласи бу ҳадисни қурбонлик кунига нисбат беришди.
Юқорида айтиб ўтилгандан жонни ноҳақ ўлдиришнинг ман қилингани очиқ-равшан бўлди.
Исломда ҳаётлари ҳимоя қилинганлардан яна: 1) шартнома (кафолат)даги (номусулмонлар), 2) зиммийлар, 3) (мусулмонларга) ҳимоя излаб келганлар.
Абдуллоҳ бин Амр бин Ал-Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Ким мусулмонлар билан шартномада бўлган кишини ўлдирса, Жаннат ҳиди (иси)ни ҳидламайди. Ваҳоланки, у (жаннат)нинг ҳиди қирқ йиллик масофадан исиб туради” (Бухорий ривояти).
Кимга валиюл-амр (ҳукмдор, раҳбар) унинг хавфсизлигини кафолатлайдиган шартнома ва ваъда билан (диёрга) киритса, унинг ҳаёти ва мол-мулки ҳимояланган бўлади ва унга зиён етказиш мумкин бўлмайди. Ким уни ўлдирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
“... жаннат ҳиди (иси)ни ҳидламайди ...” деган сўзларига тушади. Шартнома берилганларга тажовуз қилувчиларга нисбатан бу жуда қаттиқ огоҳлантиришдир.
Шунингдек маълумки, Ислом аҳлининг ҳимояси (паноҳи) бир яхлитдир (яъни, жамоъий, баб-баробардир). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Мўминларнинг қони (бир бирларига) бир хилдир, уларнинг энг ози уларнинг ҳимояси учун курашади” дедилар.
Фатҳ куни Умму Ҳоний розияллоҳу анҳо мушриклардан бирига паноҳ берганида, Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу уни ўлдирмоқчи бўлди. Шунда у (Умму Ҳоний) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига бориб (бу ҳақда) хабар берди. Кейин Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Эй Умму Ҳоний, сен паноҳ берган одамга, биз ҳам паноҳ берамиз” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоят қилишди).
Бундан мурод, кимки (диёрга) шахсий хавфсизлик шартномаси билан кирса, ёки унда ҳукуматнинг бирон вакилидан (ҳукумат вакили унга кафолат беришдан) фойда кўриб берган кафолати (ваъдаси) бўлса, унга қарши (хуруж) қилиш ёки унинг ўзи ёки мулкига тажовуз қилиш мумкин бўлмайди.
Буларнинг барчаси очиқ-равшан бўлди, бас, Риёзда содир бўлган портлашлар Ислом дини қўлламайдиган ва ман қилинган ишлардир. Уларнинг ноқонунийлиги бир неча жиҳатдан келади:
Бу ҳаракат мусулмонлар ерининг муқаддаслигига тажовуз қилиш ва бу ердаги хавфсиз ва тинч-амин бўлганларни қўрқитиш-безовта қилишдир.
Бу Исломий шариат ҳимоя қилган жонларни ўлдиришни ўз ичига олади.
Бу ерда фасод-бузғунчиликка олиб келади.
Ҳимоя қилинган мол-мулк ва нарсаларни бузишни ўз ичига олади.
Кибор уламолар ҳайъатининг бу йиғилиши бу масалани тушунтиришидан мақсад мусулмонларни бузилиши ман қилинган нарсаларни бузишга кириб кетишларидан ва шайтон фитнасидан огоҳлантиришдир. У (шайтон) токи бандани бузғунчиликка олиб кирмагунича, ёки динда ғулув кетиш, ҳаддан ошиш ёҳуд ундан (диндан) узоқ бўлиш, унга қарши курашишга олиб кирмагунича банданинг ишини тўхтата олмайди. Бундан паноҳ эса Аллоҳдадир. Шайтонга бу икки йўлнинг қайси бири билан банданинг устидан ғалаба қозонишига фарқи йўқ. Зеро бу йўлнинг иккови – ғулув кетиш ва нуқсонли бўлиш ҳам – шайтоннинг йўлларидир ва бандани Раҳмоннинг ғазаби ва жазосига туширади.
Бу ҳаракатларни амалга ошириб, ўзларини портлатиб ўлдирганлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Ким ўзини бу дунёда нима билан ўлдирса, Аллоҳ уни Қиёмат куни ўша нарса билан жазолайди” деган сўзларининг умумига тушади. Абу Авона ўз “Мустахраж”ларида Собит бин Ад-Даҳак розияллоҳу анҳудан ривоят қилди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Кимки ўзини темир билан ўлдирса, бу темирни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да у билан ўзини уриб туради, (у ерга у) абадий (солинади). Кимки (қасддан) заҳар ичиб ўзини ўлдирса, бу заҳарни қўлида ушлаб дўзах (ўти)да уни ичиб доим туради, (у ерга у) абадий (солинади). Кимки (қасддан) тоғдан ташланиб ўзини ўлдирса, доим дўзах (ўти)да пастга қулаб (тушиб, йиқилиб) туради, (у ерга у) абадий (солинади)”. Ва бу Бухорийда ўхшаш лафз билан келган.
Ҳамма билиб қўйсинки, ҳозирги кунда душманлар ҳар бир бурчакдан исломий умматга ҳукмрон бўлиш шайида турибдилар. Улар ислом аҳли устидан ҳукмронликни оқлайдиган ва уларни (ислом аҳлини) хорлайдиган барча йўлларга хурсанд бўлмоқда ва (бу мақсадда) ўз имкониятлари ва бойликларидан фойдаланмоқда. Демак, кимки уларга бу мақсадларида ёрдам берса ва уларга мусулмонлар ичига ва мусулмонларнинг ерига йўл очиб берса, у мусумлоналарнинг зиёнига ва уларнинг (душманларнинг) мусулмонлар еридаги ҳукмронлигига ёрдам берган бўлади. Бу энг улкан зулмлардан бири.
(Барчага) Қуръон ва Суннат ва уммат салафларининг тушунчасига асосланган шариат илми билан иш тутиш вожиб бўлади. Бу нарса уламолар ичида, универститет ва масжидларда, оммавий ахборот воситаларида содир бўлмоқда. Шунингдек, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш, ҳақиқат узра кенг миқёсли насиҳат қилиш ҳам вожибдир. Зеро бу нарсалар олдин ўтган замонлардан ҳам кўра муҳимроқ бўлмоқда. Шу билан бирга мусулмон ёшларга ўз олимларининг яхши фикрларини билиш ва улардан бу (фикрлар)ни олиш вожиб бўлади. Чунки душман уммат ёшлари ва уламолари, улар ва ҳокимлар орасида қоралаш-айблашга қаратилган кураш қандай эканлигини (ёшлар) билишлари керак. Бу нарсадан мақсад у (мусулмон)ларнинг кучини заифлаштириш ва уларнинг устидан ҳукмронлик ўрнатиш енгилроқ бўлишидир. Бундан огоҳ бўлиш вожибдир.
Аллоҳ барчани душманнинг макридан ҳимоя қилсин! Мусулмонлар Аллоҳдан махфий ва ошкора қўрқишлари ва ихлосли, ҳақиқий тавба қилишлари лозим. Чунки мусибат фақат гуноҳлар сабабли келади ва фақат тавба билан кўтарилади. Аллоҳдан мусулмонларнинг аҳволларини тўғрилашини ва мусулмонларнинг ерларини ҳар қандай ёмонлик ҳамда ёқимсиз нарсадан узоқ қилишини сўраймиз.
Ва соллаллоҳу ъала набиййина Муҳаммадин ва ъала ъалиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн.
Кибор уламолар ҳайъати:
Ҳайъат раиси Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад Оли Шайх
Солиҳ бин Муҳаммад Ал-Луҳайдан
Абдуллоҳ бин Сулаймон Ал-Муниъ
Абдуллоҳ бин Абдурроҳман Ғудаян
Доктор Солиҳ бин Солиҳ Ал-Фавзон
Ҳасан бин Жаъфар Ал-Атамий
Муҳаммад бин Абдуллоҳ Субаййил
Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад бин Иброҳим Оли Шайх
Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Бадр
Доктор Абдуллоҳ бин Муҳсин Ат-Туркий
Муҳаммад бин Зайд Ас-Сулаймон
Доктор Бакр бин Абдуллоҳ Абу Зайд (касаллиги сабабли қатнашмади)
Доктор Абдулваҳҳоб бин Иброҳим Ас-Сулаймон (қатнашмади)
Доктор Солиҳ бин Абдуллоҳ Ал-Ҳумайд
Доктор Аҳмад бин Сайр Ал-Муборакий
Доктор Абдуллоҳ бин Али Ар-Рукбан
Доктор Абдуллоҳ бин Муҳаммад Ал-Мутлақ