Admin   09-17-2010, 10:28 PM
#1
[Image: favzon_bidatda_yaxshilik_yoq.jpg]

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ дедилар:

البدع لا خير فيها بل الخير في السنن والتمسك بها

«Бидъатда яхшилик йўқ. Бироқ яхшилик суннатларда, ҳамда уни маҳкам ушлашликда».

«Набий ﷺ васияти» шарҳи, 18-саҳифа.

© Тавҳид
https://t.me/tavhid/2878
rinat80_09   09-28-2010, 01:31 AM
#2
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух![b]
1) Мадраса куриш, Куръонни жамлаш, шу каби ишлар бидъат хасанми? ва Бидатни 5 хилга булишган экан Шайхнинг "Рухий тарбия" китобида укидим. Бидъатнинг 5 хил турларибор экан деб эътикод килсак буладими ёки барча бидъат залолат деган фикрдами?
2) Остона утсида (эшикнинг бусагасида) саломлашиб булмайдими? ва бу ирим эмасми, мен бу ишни ирим деб уйлаб юргандим шу фикрим тугрими?
aboo Ibraheem   10-04-2012, 02:13 PM
#3
Assalamu aleikum!
BismiLlah:
Islomda yaxshi bid'at yoqdir!
Savolga Madinalik olim, Masjid an-Nabaviyda muallim sheix Salih as-Suheimiy(hafizahuLlah) javob beradilar.
Savol: Islomda yaxshi(hasan, ma'qullangan) bid'at(ibodatga kiritilgan yangicha ish va usullar) mavjudmi?
Javob: Biz buni ilgari ham bayon qilganmiz. Islomda yaxshi bid'at degan nom bilan keladigan hech narsa yoqdir!
Va hadisda kelgan "Kim Islomda yaxshi sunnat qilsa" so'zlar, ba'zi kimsalar tushunganiday "kim Islomda yaxshi bid'at qilsa" degan ma'noni bermaidi! Jarir ibn A'bdiLlahdan kelgan hadis haqida aytyapmiz.
Lekin "kim yaxshi sunnat qilsa" degan so'zlar RasuluLloh, sallaLlahu aleihi wasallamning Sunnatlaridan birontasini hayotga tadbiq qilsa deganidir, va bunga shar'iy dalillar ko'rsatib turibdi!
abu Huzayfa   02-08-2013, 06:23 PM
#4
Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ
Исломда яхши бидъат
(бидъати ҳасана) йўқ!


Савол: Исломда яхши (ҳасан, маъқулланган) бидъат (ибодатга киритилган янгича иш ва усуллар) мавжудми?
Жавоб: Биз буни илгари ҳам баён қилганмиз. Исломда яхши бидъат деган ном билан келадиган ҳеч нарса йўқдир!
Ва ҳадисда келган «Ким Исломда яхши суннат қилса» сўзлар, баъзи кимсалар тушунганидек «Ким Исломда яхши бидъат қилса» деган маънони англатмайди! Жарир ибн Абдуллоҳдан келган ҳадис ҳақида айтяпмиз.
Лекин «Ким яхши суннат қилса» деган сўзлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннатларидан бирортасини тирилтирса деганидир, ва бунга шаръий далиллар далолат қилиб турибди. Ҳа (шундай).

Манба: http://alsoheemy.net/play.php?catsmktba=2342
aboo Ibraheemнинг таржимасидан фойдаланилди.

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Дилмурод Абу Муҳаммад   12-01-2018, 10:33 PM
#5
Исломда яхши бидъат борми?

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/islomda_yaxshi_bidat_bormi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.