Pages (2):    1 2
Муслим   10-30-2012, 08:53 PM
#11
Ҳозирги аср хаворижларининг исноди

Ҳозирги асрда хаворижларнинг фикрини энг кўп тарқатганлардан бири Ҳасан ал-Банно асос солган Мисрдаги «Ихвон ал-Муслимин» жамоатидир. Саййид Қутб хаворижларнинг заҳридан нафас олди. Абдуллоҳ Аззом эса ундан бир қадаҳ олди-(сипқорди). Завоҳирий ва Усома бин Ладинлар эса қултумлаб ичдилар. Уни жамийки издошларига эмлаб тарқатдилар. Ҳатто мана ушбу фикрдан заҳарландилар. У ҳақиқатда аччиқ. Чунки биз фарзандларимиз орасида ўшаларга олқиш айтаётганларни учратяпмиз. Уни таълим ва тарбия бераётганлардан ўшаларга ўхшаганларга олқиш ва мақтов айтилиш эшитилган вақтда бу нарса мавжуд эканлигидан ажабланманг.


عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   02-09-2015, 10:59 AM
#12
Ихвон ал-Муслимуннинг аҳли суннага хилоф нуқтаси

Савол: Сиз ва Ихвон ал-Муслимун ихтилоф қиладиган энг муҳим нуқталар нима? Уларни муолажа қилса бўладими?
Жавоб: Энг муҳим нуқталар шуки, биз суннат сари йўналамиз. Уларнинг йўналиши эса (мансаб) курсилари сари. Агар суннатга қайтсалар уни муолажа қилиш мумкин. Биз эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан бирор нарсадан дунё деб чекинмаймиз. «Ғоя воситани оқлайди», деб айтмаймиз. Балки: «Биз тўғри-(устивор) бўлишга буюрилганмиз. Нусрат эса Аллоҳнинг ҳузуридан», деймиз.

Шайх Муқбил ибн Ҳадий ал-Вадиъий раҳимаҳуллоҳ
(«Махраж мин ал-Фитна» (163)).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   02-12-2015, 04:34 PM
#13
Бу Саййид Қутб тарбияси самараси

Шайх Робеъ ҳафизаҳуллоҳ дедилар: «Ер юзида Саййид Қутбнинг издошларидан кўра ёлғончироқларни топмадик. Улардан кўра ёлғончироқ ва улардан кўра пок номусларни оёқости қилишда журъатлироқларни топмадик. Аллоҳга қасамки, рофизаларга қараганда кўпроқ туқия-(асл манҳажини яшириш) ва ёлғончи эканликларини топдик. Ана шу, Саййид Қутб тарбиясининг самарасидир. Бизга ёлғончи, фожир авлодни вужудга келтирди. Сиёсатлари гуноҳ, бўҳтон, ёлғон, ботил аҳлини ботил йўлга кўра ҳимоя қилиш ва ҳақ аҳлини ёлғон туҳматлар билан айблаш асосига барпо бўлган» («Марҳабан я толиб илм» (394)).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
0546   12-12-2018, 12:00 AM
#14
Ассаламу Алейкум варохматуллох.? Савол: Ихвон ал муслимин жамоатидаги одамлаиринг айтишича Саудия Арабистон муфтийси Абдул- азиз ибн Абдуллах Аль аш- Щейх фатволарининг бирида ихвон ал муслимин жамоати фирка эмас балки ахлу сунна уал жамоага киради деган фатво чикарибти шу хабар канчалик рост ??? Жавобга олдиндан рахмат!
Ихвонул Муслимийн аҳли суннадан ҳисобланадими?

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/ixvonul_muslimiyn_ahli_sunnadan_hisoblanadimi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.