Admin   04-14-2020, 12:22 PM
#1
«Солатун Нария» (оловга оид салавот) ҳукми

Савол: Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Ушбу рисола Жазоирдан, Абу Аҳмад мана буни юбориб сўрайдики:
اللهم صلِّ صلاة كاملة ، وسلِّم سلاما تاما على سيدنا محمد الذي تَنْحَلّ به العقد و تنفرجُ به الكرب و تُقضَى به الحوائج و تُنال به الرغائب و حسن الخواتيم و يُستسقى الغمام بوجهه الكريم و على آله و صحبه في كل لمحة و نَفَس
«Аллаҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад, ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин».
Маъноси: «Эй Аллоҳ! Мукаммал салавоту салом ила саййидимиз Муҳаммадга салавот юбор. Шу сабаб мушкуллар, қийинчиликлар хал этилади, ғам-ташвишлар ғойибдан йўқ бўлади. Ушбу салоту салом ила орзу қилинган тилак ва муродлар амалга оширилади. Хайрли оқибатлар, яхши натижалар ушбу салоту салом ила рўёбга чиқади. Унинг олийжаноб юзининг ҳурмати учун булутлардан ёмғир тўкилади. Уни оиласига ва саҳобаларига айни салоту саломни юбор. Шундайки ҳар он, ҳар нафас сенга маълум бўлган нарсалар ҳисобича».
Айтадики: Бу келтирилган (салавот) солатун нария деб номланади. Агар фожеа рўй берса, ёки уйларнинг бирида фалокат содир бўлса ва мана шуни ўқиса, ушбу фалокат йўқолади ва сен билан ҳеч қачон бало юз бермайди. Мана шу тўғрими?
Жавоб: Бу шубҳасиз ёлғон. Унинг оловга оид эканига келсак, зоҳирига қараганда бу тўғри. Чунки агарда у шу билан ўлса, оловга (яъни дўзахга) ўлади. Ким ғамдан халос этади? Ким яхшиликларни олиб келади ва ёмонликларни даф қилади? Набий соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи ва саллам ўзларига бундай дуо қилмаганлар. Бундай дейишларидан худо сақласин! Бироқ ширкда вафот этган Абу Толибнинг қасидасидаги Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва ала алиҳи салламни ҳимоя қилиб айтган сўзини эслаб ўтганига келсак, унда айтганки:
Унинг оқ юзи ҳурмати булутлардан ёмғир тўкилади, етимлар меваси бевалар бўйинбоғи бўлади.
Агар мана шу сўзни эшитган (ва салавотида келтирган) бўлса, қачондан бери мушриклар сўзи динда ҳужжат бўлиб қолди? Бу ботил ва ёлғон. Ким буни унга эътиқод қилган ҳолда айтса, мана шу айни катта ширкдир. Аллоҳдан офият сўраймиз.

Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан ҳафизаҳуллоҳ
http://www.al-sunan.org/vb/showthread.php?t=7990
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.