Hayot   11-16-2009, 07:22 PM
#1
Assalamu alaykum wr wb. Alloh rozi bosin. Iltimos Qo'shiq haqida ma'lumot bersangizlar.
Admin   11-16-2009, 11:02 PM
#2
Қўшиқ ва куйнинг ҳукми

بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله الذي خلق السماوات و الأرض و ما فيهن، و الصلاة و السلام على المبعوث محمد و على آله و أصحابه و من تبعهم بإحسان إلى يوم الدين
أما بعد:

Бугунги кунда Аллоҳнинг ибодатидан тўсадиган, бузғунчилик ва маст қилгувчи ичимликка чақирадиган қўшиқлар ниҳоятда кўпайиб кетди. Уят пардалари йиртилиб бўлган, шоирлар шеърларига басталанган беҳаё куйловчилар қўшиқлари уёқ буёқда қулоққа чалинганда одам тугул ер ҳам ҳаё қилса керак. Мусулмон биродарларимизни куй ва қўшиқ разолатидан огоҳлантириш учун, бу мавзуни баён қилишни ихтиёр қилдик. Чолғу асбоблари, мусиқа ва қўшиқнинг ҳаромлиги ҳақида Аҳли суннат уламолари орасида ихтилоф йўқ. Зеро бунинг ҳаромлигига асос бўлган далиллар Қуръон ва ҳадисларда оз эмас. Аллоҳнинг изни ила шу далилларни салаф уламоларимиз сўзлари билан баён қиламиз:
Аллоҳ таоло Луқмон сурасининг 6-оятида бундай дейди:
Маъноси: «Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар жоҳиллик билан одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириш ва Аллоҳнинг йўлини масхара қилиш учун лаҳвул-ҳадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга Қиёмат кунида жаҳаннамнинг хор қилгувчи азоблари бор».
Оятдаги лаҳвул-ҳадис калимасини муфассир уламоларимиз бир неча маънода шарҳлашган. Шу ўринда мавзудан четга чиқиб, Қуръонни қандай тушуниш борасида бироз тўхталиб ўтсак. Азиз биродарлар, Қуръонни тушуниш учун араб тилининг ўзи етарли бўлмайди. Шунинг учун араб тилини тушунганлар ўз ақллари билан Қуръонни тафсир қилишлари жоиз эмас.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
عن ابن عباس عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "اتقوا الحديث عني إلا ما علمتم فمن كذب علي متعمدا فليتبوأ مقعده من النار ومن قال في القرآن برأيه فليتبوأ مقعده من النار"
رواه الترمذي و قال:هذا حديث حسن.
Маъноси: «Менинг номимдан билмаган ҳадисингизни сўзлашдан қўрқингиз. Кимда ким менинг шаънимга қасддан ёлғон ҳадис айтса, унинг жойи дўзахда бўлади ва кимки Қуръон оятларини ўз фикри билан тафсир қилса, унинг ҳам жойи дўзахдадир».
Аҳли суннат уламоларимиз Қуръонни тафсир қилиш тартибини қуйидагича баён қилишади:
Биринчи: Қуръонни Қуръоннинг бошқа оятлари билан тафсир қилиш.
Иккинчи: Қуръонни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари билан тафсир қилиш. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари Қуръон оятларини баён қилиб келади.
Учинчи: Саҳобаларнинг асарлари ила Қуръон тафсир қилиш. Чунки, Қуръон уланинг замонида, уларнинг тилида нозил бўлди ва уларнинг устозлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. Илмда ва яхшиликда саҳобаларга тенг бўла оладиган одам йўқ.
Тўртинчи: Саҳобаларнинг ўқувчилари бўлган тобеъинлар асарлари билан тафсир қилиш. Чунки бундай зотлар саҳобаларни лозим топиб, уларнинг вафотларига қадар улардан илм ўрганишган.
Булардан кейинги замонларда Қуръонни тафсир қилган кишининг сўзлари, уларнинг тафсирлари билан солиштирилади. Мувофиқ келса олинади, мухолиф бўлса тарк этилади.
Мавзумизга қайтишдан аввал юқоридаги оят маъносини яна бир бор эсга оламиз: «Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар жоҳиллик билан одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириш ва Аллоҳнинг йўлини масхара қилиш учун лаҳвул-ҳадисни сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга Қиёмат кунида жаҳаннамнинг хор қилгувчи азоблари бор».
Мазкур оятдаги лаҳвул-ҳадис калимасининг маъносини муфассирлар имоми бўлмиш Муҳаммад бин Жарир Ат-Тобарий (224-310 – ҳижрий. Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олсин) бундай тафсир қиладилар:
- Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳу лаҳвул-ҳадис ҳақида сўралганларида бундай жавоб бердилар: «Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақли бирор илоҳ йўқ бўлган зотга қасам ичиб айтаманки, лаҳвул-ҳадис қўшиқ деганидир». Ушбу сўзларини уч марта қайтардилар.
- Абдуллоҳ бин Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: «Лаҳвул-ҳадис қўшиқ ва унга ўхшаш нарсалардир».
- Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: «Лаҳвул-ҳадис қўшиқ ва уни эшитишдир».
Зикри ўтган саҳобалардан ташқари Мужоҳид, Икрима, Убайд каби муфассир тобеъинлар ва бошқалар ҳам лаҳвул-ҳадисни қўшиқ деб тафсир қилишган.
Лаҳвул-ҳадис калимаси тўғрисида бошқа бир машҳур тафсирга кўчсак. Бу тафсир соҳиби Муҳаммад бин Аҳмад Ал-Қуртубий (671-ҳижрий йилда вафот этганлар. Аллоҳ таоло бу кишини Ўз раҳматига олсин) лаҳвул-ҳадис калимасини тафсир қилиб айтадиларки: Ибни Масъуд, Ибни Аббос ва булардан бошқаларнинг сўзларига кўра лаҳвул-ҳадис қўшиқ бўлиб, Китоб ва Суннат асосига биноан таъқиқланган. Абдуллоҳ бин Умар розияллоҳу анҳу ҳам лаҳвул-ҳадисни қўшиқ дедилар. Икрима, Маймун бин Меҳрон ва Макҳул каби уламолар ҳам лаҳвул-ҳадисни қўшиқ дейишган. Абдуллоҳ бин Масъуд розияллоҳу анҳу айтадиларки: «Сув ердан ўт-ўланлар ўстирганидек, қўшиқ инсоннинг қалбида мунофиқликни ўстиради» (Ибни Абиддунё ривоятлари). Ал-Қосим бин Муҳаммад айтадиларки: «Қўшиқ ботил нарса, ботил эса дўзахда бўлади».
Азиз биродарлар, келинг энди юқоридаги оятни лаҳвул-ҳадис калимаси ўрнига муфассирлар сўзини қўйиб яна бир марта эсга олсак: «Одамлар орасида шунақа кимсалар борки, улар жоҳиллик билан одамларни Аллоҳнинг йўлидан адаштириш ва Аллоҳнинг йўлини масхара қилиш учун қўшиқни ва ботил сўзларни (аскияларни) сотиб оладилар. Мана шундай кимсаларга Қиёмат кунида жаҳаннамнинг хор қилгувчи азоблари бор». Шундай экан, донишманд мусулмонлар қўшиқ ва куйни ортларига улоқтириб юбормайдиларми?! Жаннатга бехатар етиб олиш учун, ҳаром нарсаларни тарк этишда сабрли бўлмоқ лозим. Эй Аллоҳ, бизнинг қалбларимизда қўшиққа нафрат ўйғотиб, Қуръонинг муҳаббатини ўрнаштир!
Қўшиқнинг ҳаромлигига Нажм сурасининг охирги оятлари ҳам асос бўлади. Аллоҳ таоло у оятларда айтади:
«(Эй мушриклар), ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қуръондан) ажабланурсизларми?! (Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насиҳатларидан таъсирланиб) йиғламасдан, ғофил бўлган ҳолларингизда кулурсизларми?! Бас, сизлар ёлғиз Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар!» (Нажм: 59-62).
Ушбу оятлар маъноларини Ат-Тобарий раҳимаҳуллоҳ бундай тушунтирадилар: Аллоҳ таоло Қурайш мушрикларига хитоб қилади: Эй одамлар, бу Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлганидан ажабланяпсизларми? Уни масхара қилиб куляпсизларми? Унда Аллоҳга осий бўлганларга айтилган қўрқитувларни эшитиб йиғламайсизларми? Ҳолбуки, сизлар Аллоҳнинг осий қулларисиз. Сизлар Қуръондаги ибрат ва эслатмаларни ўйин қилиб, Аллоҳнинг оятларидан юз ўгириб, куй ва қўшиққ берилган ғофилларсиз. Бас, Аллоҳга сажда ва ибодат қилинг.
Икрима Ибни Аббосдан ривоят қиладилар, бул киши айтадиларки: (Мазкур оятдаги) «саамидууна» калимаси қўшиқ деганидир. Макка мушриклари Қуръонни эшитишганда ашула айтиб ўйин қилишарди. «Саамидууна» калимаси Яман аҳлининг тили бўлиб, қўшиқ маъносини англатади.
«Саамидууна» калимасида қўшиқ маъноси борлигини Ал-Қуртубий раҳимаҳуллоҳ ҳам ўз тафсирларида келтирадилар.
Имом Ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Саҳаҳул-Бухорий» китобларининг 4-мужалладида «саамидууна» калимасини Икрима қўшиқ айтувчилар деб тафсир қилганини нақл қиладилар.
Имом Аш-Шофиъий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Аҳкамул Қуръон» китобларида «саамидууна» калимасини қўшиқ деб тафсир қилганлар.
Ибнул-Қоййим раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Иғосатул-лаҳфон» китобларида нақл қиладиларки: Молик раҳимаҳуллоҳ ашула айтиш ва уни эшитишдан қайтарар эдилар.
Ибни Таймия раҳимаҳуллоҳ эса «Минҳажус суннатун набавийя» китобларида ёзадиларки: Абу Ҳанифа ва Моликдан (буларни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин) бўлган ривоятда қўшиқнинг ўзи ҳам ҳаромдир.
Қўшиқ ва куйнинг ҳаромлигига асос бўладиган кейинги далил Исро сурасининг 64-оятидир. Аллоҳ таоло бу оятда Шайтонга қарата айтади:
Маъноси: «Одам болаларидан кучинг етганини ўз овозинг билан (гуноҳ қилишга) қўзғат». Ат-Тобарий, Ал-Қуртубий ва Ибни Касийр раҳимаҳумуллоҳлар мазкур оятдаги «ўз овозинг билан» калимасини баъзи салаф уламоларимиз қўшиқ ва куй деб тафсир қилишганини нақл қиладилар.
Ҳурматли мўъминлар, Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 163-165 оятларида бир денгиз соҳилида яшовчи қишлоқ аҳлининг ҳалокати ҳақида хабар беради. Улар Аллоҳ таолога осий бўлишганда, Аллоҳ уларни хор қилиб маймунларга айлантириб қўйган. Шу қишлоқ аҳлининг хор бўлиш сабабларидан бири, уларнинг куй ва қўшиқларга берилиб, ўйин қилганликлари экан. Келинг, бу ҳақда Ат-Тобарий раҳимаҳуллоҳнинг шу оятлар остида Маҳон Ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилган тафсирлари билан танишамиз. (Қиссани қисқартириб таржима қилдик). Бул киши айтадиларки: Денгиз соҳилида яшовчи яҳудлардан бўлган бир қишлоқ аҳли бўлиб, улар ўзларича шанба кунини бошқа кунлардан ажратишиб, у кунга хос қонунлар тузиб олишди. Шунда Аллоҳ таоло ҳам шанба кунини уларга оғирлаштириб қўйди ва бу кунда уларни балиқлар билан имтиҳон қилди. Улар Аллоҳга кўп маъсиятлар қилишди. Бориб-бориб улар шанба куни ва тунини байрам қилиб олишди. У кунда маст қилгувчи ичимликлар ичишиб, қўшиқ ва куйлар билан ўйин қилишарди. У қишлоқ аҳлининг яхши ва солиҳ кишилари уларга насиҳат қилиб айтишарди: Шўрларинг қурисин, қилаётган қилмишларингиздан тийилингиз! Шубҳасиз Аллоҳ сизларни ё ҳалок қилади, ё каттиқ азоб ила азоблайди. Ахир ақл юритмайсизларми? Шанба кунида ҳаддингиздан ошмангиз! У фосиқлар бу насиҳатларга қулоқ тутмасдан юз ўгиришарди. Шунда у яхши кишилар: Ундай бўлса, сизлар билан ўзимиз орамизга бир девор кўтарамиз, деб девор кўтаришди. Ҳар қачон шанба куни келганда, солиҳлар у фосиқлардан эшитаётган товушлар ва қўшиғу-куйларнинг овозлари туфайли озор чекишарди. Шундай қилиб у фосиқларга бало келадиган кеча келади. Бу кечада Аллоҳ таоло уларни маймунларга айлантириб қўяди. Шунда бу кечанинг бошланишидаёқ у фосиқларнинг қийқириқлари ўчади. Солиҳлар бир бирларига: Бу қавмингизга не бўлдики, бу кечада овозлари чиқмаяпти, дейишса, бошқалари: маст қилгувчи ичимлик зўр келиб, уларни ухлатиб қўйган бўлса керак, дейишди. Солиҳлар тонг оттиришганда ҳам у фосиқлардан бирор нарса ҳис қилишмади. Яна бир бирларига гап қилишиб, бизга не бўлдики, фосиқ қавмларимиздан бирон нарса ҳис қилмаябмиз. Девор тепасига чиқиб уларнинг аҳволига бир назар солчи, дейишди бир кишига. Бу киши тепага чиқиб қараса, у фосиқлар бир бирларининг устларида тўлқин каби маймунларга айлантирилган ҳолда ётишган экан. Шунда бу киши солиҳларга қарата: Келинглар, бу фосиқ қавмингизга келган балони кўринглар, деб нидо қилди. Улар ҳам чиқишиб маймунларга айлантириб қўйилганларга қарашарди. Улардан бирининг белгиларига қараб: Ҳой, сен фалончи эмасмисан? деган савол беришганда, у қўли билан кўкрагига ишора қилиб, ҳа, менман, қилган қилмишларим сабабли шунақа бўлиб қолдим, деган белгилар билан имо қиларди (Ат-Тобарий тафсири 9-жуз, 98-саҳифа).
Азиз биродарлар, энди қўшиқ ва куйнинг ҳаромлигига далил бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини баён қиламиз, иншааллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:
وقال ابن أبي الدنيا عن أبي هريرة رضي الله تعالى عنه قال قال رسول الله يمسخ قوم من هذه الأمة في آخر الزمان قردة وخنازير قالوا يا رسول الله أليس يشهدون أن لا إله إلا الله وأن محمدا رسول الله قال بلى ويصومون ويصلون ويحجون قيل فما بالهم قال اتخذوا المعازف والدفوف والقينات فباتوا على شربهم ولهوهم فأصبحوا وقد مسخوا قردة وخنازير
(إغاثة اللهفان:1/262 ابن القيم رحمه الله).
Маъноси: «Замон охирлашганда бу умматдан бўлган бир қавм маймунлар ва чўчқаларга айлантирилиб қўйилади». «Ё Расулаллоҳ, улар «Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб гувоҳлик беришмайдими?» деган саволни саҳобалар сўрашганда, Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гувоҳлик беришади, рўза тутишади, намоз ўқиб ҳаж қилишга ҳам боришади», дедилар. «Ундай бўлса, не сабабдан хорланишади?» дейилганда, Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар қўшиғу-куйлар, чилдирмалар ва куйловчи аёлларга берилиб, маст қилгувчи ичимлик ва ўйин кулгулари билан тунашади. Тонг оттиришганда маймунлар ва чўчқаларга айлантириб қўйилишади». Мазкур ҳадисни шарҳлаб Ибнул-Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Маймун ва чўчқалар суратига айлатирилиб қўйилиш бу умматда воқеъ бўлган. Бўлиши ҳам керак эди. Бу нарса икки тоифада воқеъ бўлади. Биринчилари: Ёмон уламолар. Булар Аллоҳ таолонинг дини ва шариатини айлантириб юборган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари шаънига ёлғонларни тўқигувчи кимсалар бўлади. Бундай кимсалар Аллоҳнинг динини айлантириб юборганларидек, Аллоҳ ҳам уларнинг суратларини маймунлар ва чўчқаларга айлантириб юборади. Иккинчилари: Фосиқлик ва ҳаромни ошкора қилгувчилар. Бу тоифалардан кимки бу дунёда маймун ва чўчқаларга айлантирилмаган бўлса, албатта қабрида ёки Охират кунида айлантириб қўйилади.
Ё Аллоҳ, биз ҳам тонг оттирганимизда кимнидир маймун ё чўчқага айлантириб қўйилишини кўришимиз ажабланарли нарса эмас экан-да! Ё Аллоҳ, бу хорликдан Ўзинг асра!
Имом Ал-Бухорий роҳимаҳуллоҳ «Саҳаҳул-Бухорий» китобларида келтирадилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:
ليكونن من أمتي أقوام يستحلون الحر والحرير والخمر والمعازف
(البخاري: ج.5/5268)
Маъноси: «Менинг умматимдан ҳақиқатда шундай қавмлар бўладики, улар зинони, ипакни, маст қилгувчи ичимликни ва қўшиғу-куйни ҳалолга чиқариб олишади». Билиб туриб ҳаромни ҳалолга чиқариш куфр эканлиги ақида масалаларидан маълумдир.
Муҳтарам мўъминлар, бу далиллардан кейин куй ва қўшиқнинг ҳаромлиги ва хунук оқибатга олиб бориши тўғрисида иккиланмасангиз керак деб ўйлаймиз. Сизларни ҳам, бизни ҳам, Аллоҳ таоло ҳаромдан асрасин!
Азиз биродарлар, биз бир масала тўғрисида сўз юритганимизда ўрта йўлдан чиқиб кетмаслигимиз керак. Ашуланинг ҳаммасини батамом ҳаммага ҳаром қилиш ўрта йўлдан чиқиш бўлади, деган маънода Ибни Таймия роҳимаҳуллоҳ «Мажмуъул-фатава» китобларининг 3-мужаллади 360-саҳифасида ўз сўзларини келтириб айтадилар: Ёш болалар ва аёлларга хурсандчилик кунларда (ҳаром бўлмаган, ҳикматли сўзлардан иборат бўлган ва шилдироқларсиз чилдирма каби асбоб билан) ашула айтишлари ё эшитишлари ҳаром эмас. Аллоҳ билгувчироқ!
Масаланинг бу томонига далиллар келтиришга кўп ҳожат бўмаса керак деган ўй билан ушбу рисолага нуқта қўйдик. Фақат тадқиқотчиларга ёрдам бўлсин деб Ибни Таймия роҳимаҳуллоҳнинг чиройли сўзларини ўз ҳолича қуйида келтирдик:
فصل قاعدة الانحراف عن الوسط كثير في أكثر الأمور في أغلب الناس مثل تقابلهم في بعض الأفعال يتخذها بعضهم دينا واجبا أو مستحبا أو مأمورا به في الجملة وبعضهم يعتقدها حراما مكروها أو محرما أو منهيا عنه في الجملة مثال ذلك سماع الغناء فإن طائفة من المتصوفة والمتفقرة تتخذه دينا وإن لم تقل بألسنتها أو تعتقد بقلوبها أنه قربة فإن دينهم حال لا اعتقاد فحالهم وعملهم هو استحسانها في قلوبهم ومحبتهم لها ديانة وتقربا إلى الله وإن كان بعضهم قد يعتقد ذلك ويقوله بلسانه وفيهم من يعتقد ويقول ليس قربة لكن حالهم هو كونه قربة ونافعا في الدين ومصلحا للقلوب ويغلو فيه من يغلو حتى يجعل التاركين له كلهم خارجين عن ولاية الله وثمراتها من المنازل العلية بآرائهم من ينكر جميع أنواع الغناء ويحرمه ولا يفصل بين غناء الصغير والنساء في الأفراح وغناء غيرهم وغنائهن في غير الأفراح ويغلو من يغلو في فاعليه حتى يجعلهم كلهم فساقا أو كفارا وهذا الطرفان من اتخاذ ما ليس بمشروع دينا أو تحريم ما لم يحرم دين الجاهلية والنصارى الذي عابه الله عليهم كما قال تعالى سيقول الذين أشركوا لو شاء الله ما عبدنا من دونه من شيء نحن ولا آباؤنا ولا حرمنا من دونه من شيء وقال تعالى فيما رواه مسلم في صحيحه من حديث عياض بن حمار إني خلقت عبادي حنفاء فاجتالتهم الشياطين وحرمت عليهم ما أحللت لهم وأمرتهم أن يشركوا بي ما لم أنزل به سلطانا وقال في حق النصارى ولا يحرمون ما حرم الله ورسوله ولا يدينون دين الحق ومثال ذلك أن يحصل من بعضهم تقصير في المأمور أو اعتداء في المنهي إما من جنس الشبهات وإما من جنس الشهوات فيقابل ذلك بعضهم بالاعتداء في الأمر بالمعروف والنهي عن المنكر أو بالتقصير في الأمر بالمعروف والنهي عن المنكر والتقصير والاعتداء إما في المأمور به والمنهي عنه شرعا وإما في نفس أمر الناس ونهيهم هو الذي استحق به أهل الكتاب العقوبة حيث قال وضربت عليهم الذلة والمسكنة وباؤوا بغضب من الله وضربت عليه المسكنة (مجموع الفتاوى ج: 3/ص: 360)
وأما سماع الغناء على وجه اللعب فهذا من خصوصية الأفراح للنساء والصبيان كما جاءت به الآثار فإن دين الإسلام واسع لا حرج فيه (ج:3/ص:427)

Ушбу рисолани фақат Ўз розилиги ва даҳшатли Қиёмат кунида жаҳаннам азобидан нажот топишимга сабаб бўладиган амал қилишини Роббул-аламийн Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан илтижо қиламан!

Фойдаланилган китоблар:

- Муҳаммад бин Жарир Ат-Тобарийнинг тафсир китоблари;
- Муҳаммад бин Аҳмад Ал-Қуртубийнинг тафсир китоблари;
- Ибни Касийрнинг тафсир китоблари;
- Ал-Бухорийнинг "صحيح البخاري" китоблари;
- Ат-Тирмизийнинг "الجامع الصحيح" китоблари;
- Аш-Шофиъийнинг "أحكام القرآن" китоблари
- Ибни Таймиянинг "منهاج السنة النبوية" китоблари
- Ибни Таймиянинг "مجموع الفتاوى" китоблари
- Ибнул-Қоййим "إغاثة اللهفان" китоблари
- Ибни Ҳажар Ал-Асқалонийнинг "فتح الباري" китоблари ва бошқалар.

Admin   09-30-2010, 09:06 AM
#3
Мусиқа чалиш ва тинглашнинг ҳукми

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳи Роббил Аъламин. Вас-солату вас-салааму ъала саййидина Муҳаммад ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин. Амма баъд.
Биз мусиқа масаласида аввало мазҳаб уламоларининг сўзларига мурожаат қилайлик. Ҳанафий мазҳаб уламолари мусиқа асбобларининг барча турини ҳаром дейишган. Жумладан, чертиб чалинадиган, уриб чалинадиган, пуфлаб чалинадиган асбобларни улар рад этганлар. Фақат тўйда, яъни никоҳ тўйида чалинадиган доира билан жангда чалинадиган дўмбиранигина ҳалол дейишган.
«Ҳашият ибну ъАбидийн» китобида ёзадилар:
«Ҳар қандай беҳуда ишлар, ҳаракатлар макруҳдир. Ҳар қандай беҳуда иш деганда ўша ишларнинг ўзи ҳам ва уни томоша қилган, эшитганлар ҳам мана шу ҳукмга дохил бўладилар. Рақс бўлсин, масхарабозлик бўлсин, чапак чалиш бўлсин, тор чалиш, танбур чалиш, барбад, рубоб, қонун, сурнай, чанг, карнай – буларнинг барчаси макруҳдир. Чунки буларнинг ҳаммаси кофирларнинг одатларидир. Доира ва сурнай овозига қулоқ солиб, тинглаб туриш ва булардан бошқаларини ҳам эшитиш ҳаромдир. Агар буларни қўққисдан, беихтиёр эшитиб қолса, узрли бўлади. У эшитмасликка ҳаракат қилиши лозим», – деб ёзадилар «Раддул Мухтор» муаллифи Ибни Обидийн.
Астараҳсий раҳимаҳуллоҳ «Ал-Мабсут» китобида ёзадилар:
«Мана бу айтилган ашула ёки йиғи солиш, сурнай чалиш, дўмбира чалиш – мана шунга ўхшаш беҳуда ишлар учун пул тўлаб, уларни ёллаш жоиз эмас. Чунки улар маъсиятдир – маъсиятга пул тўлаб ёллаш ботилдир». Яна Астараҳсий давом этиб, бу сўзларнинг охирида айталидар: «Никоҳ тўйида чалинадиган дўмбирани эса, унинг зарари йўқ». Яъни унга пул тўланса, ёлланса, жоиз.
«Такмияту Ҳашият Раддул Мухтор» китобида ёзадилар, яъни бу китобда шаҳодати (гувоҳлиги) рад этиладиган одамларни мана шу ўринда зикр қилганларида, жумладан, муҳаннаслар ва айтиб йиғловчилар, азада айтиб йиғлаб берувчилар, тўйда ашула айтиб берувчилар, қушлар ва чолғу асбоблар билан ўйновчилар (мана шулар, ва яна), салафларни сўкувчилар – булар, шаҳодати (гувоҳлиги) қабул қилинмайдиган одамлар қаторида саналганлар.
Мана шу айтилган масалалар машҳур ҳанафий мазҳаби уламолар томонларидан айтилган сўзлардир. Аммо бугунги кунда кўпгина одамлар мусиқа ҳақидаги сўзларни «ваҳҳобийлар»нинг сўзи деб гапирадилар. Буни улар ё билмасдан гапирадилар, ёки била туриб одамларни чалғитиш ва алдаш учун тўқиб тарқатадилар.
Энди мана шу ҳанафий мазҳабининг китобларига асос бўлган ҳадисларга мурожаат қиламиз.
Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган мана бу ҳадисга эътибор берайлик:
Абу Молик Ашъарийдан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимдан бир гуруҳ одамлар ароқни ўз отидан бошқача исм билан атаб ичадилар. Уларнинг бошлари узра чолғу асбоблари ва ашулачи аёллар билан базм уюштиришади. Аллоҳ уларни ерга ютқизиб юборади ва улардан баъзиларини маймун ва тўнғизларга айлантиради» (Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва бошқалар ривояти. Албоний саҳиҳ санаганлар).
Яна, мана шу ҳадисни бошқача иборалар билан имом Бухорий ҳам ривоят қилганлар.
Шу ҳадиснинг шарҳида «Фатҳул Борий» соҳиблари Ибн Ҳажар айтадиларки: «Ал-маъазифнинг маъноси, чолғу асбобларидир». Яна баъзилар маъазифдан мурод ашулалар дейишган.
Яна, шу ҳадиснинг бир ривоятида «Аллоҳ тоғни уларнинг устига қулатади» дейилган. Яъни, бир гуруҳ одамлар тоғ ёнбағрига бориб базм уюштиришади, мусиқа чалишади, ароқ ичишади ва кечаси билан мана шундай ўйин-кулгу қилиб чиқишади. Тонг яқинлашганда, саҳар пайтида, тоғнинг бир чўққиси қулаб, уларнинг устига тушади ва уларнинг бир қанчалари ҳалок бўладилар. Қолганларини эса Аллоҳ тўнғиз ва маймунларга айлантиради дейилган.
Ибн Ҳажар мана шу борада давом этиб айтадилар: «Бу тўнғиз ва маймунларга айлантирилади деган ибора ҳақиқатан бўлиши мумкин. Ўтган замондаги баъзи умматларга бўлгани каби. Ёки уларнинг хулқларининг ўзгариши назарда тутилган киноя бўлиши мумкин (яъни бир мажозий тарзда айтилган бўлиши мумкин бу ҳадис). Лекин менинг назаримда биринчи фикр тўғрироқдир». Юқоридаги ҳадиснинг сиёқи келиши ҳолатига қарасангиз, биринчи таъвил мувофиқроқ келади. Яъни бу маймун ёки тўнғизларга айланиб қолиши бу ҳақиқатдан бўлиши эҳтимолга яқин дейдилар Ибн Ҳажар.
Ибн Ҳажар давом этадилар: «Бу ҳадисда ҳаром бўлган нарсанинг отини ўзгартириб, уни ҳалол қилиб олиш учун қилинадиган ҳийла, ана шундай ҳийла қилувчи одамларга нисбатан қаттиқ бир ваъийд (яъни қаттиқ азоблар) айтилганлигини англаш керак. Нарсаларга чиқариладиган ҳукм асли моҳиятга қараб, иллатга, сабабга қараб бўлади, зоҳирига қараб эмас». Ароқнинг ҳаром қилинишининг иллати, сабаби маст қилиш жиҳатидир. Ана шу маст қилиш жиҳати нима нарсада топилса, унинг оти ароқми, бошқами, нима бўлишидан қатъий назар, маст қилувчилик сифати-ҳислати бўлса, у ҳаром бўлади.
Ана шунга кўра, инсонларни йўлдан адаштирадиган, уларни худди ароқ каби ҳаёлларини бузадиган, аҳлоқларини бузадиган, бошқа нарсалар ҳам харом бўлади, деб масаланинг бу жиҳатига ҳам эътибор бериб кетганлар Ибн Ҳажар.
Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ мана шу мавзудаги ҳадисларнинг шарҳида айтадилар:
«Ғино – ашуланинг барчаси ҳаром деб айтилмайди. Балки уларнинг ичларидан аёлларнинг қад-қомати, уларнинг ҳаракатлари ва бошқа шунга ўхшаган нарсаларни таърифлаган ашулалар бўлса, улар қатъий ҳаромдир. Аммо ўшандай ҳаром нарсалардан ҳоли бўлган ашула бўлса, унинг кўпи макруҳдир (яъни шунга берилиш яхши иш эмас). Аммо чолғу асбоблари эса, улар ҳаромдир. Чолғу асбобларининг ҳаром дейилганига сабаб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу ҳадисларидир: «Менинг умматимдан шундай бир қавмлар пайдо бўладилар. Улар зинони ва ипак кийимни, ароқни ва чолғу асбобларини ҳалол санайдилар (яъни ҳалол қилиб олган бўладилар)». Имом Бухорий таълиқ тарзида ривоят қилганлар, Абу Довуд ва бошқалар эса саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар» дейдилар шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ.
Демак, мана шу юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, хулоса қиламизки, мусиқасиз ёки фақат дўмбира ва доира билан айтилган ашулаларни тинглаш мумкин. Доирани никоҳ тўйида аёллар чалишади. Дўмбирани эса қадимда жанг пайтида эркаклар чалишган.
Валлоҳу аълам.

Admin   01-15-2015, 12:48 AM
#4
Admin   03-08-2015, 12:56 AM
#5
Admin   05-19-2016, 08:50 PM
#6

Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Мунофиқлик аломатларидан Аллоҳни кам зикр қилиш, намозга турганда дангасалик қилиш, намозда (саждада товуқ дон чўқигандек) чўқилаш. Ашула (эшитиш) билан фитналанган кимсанинг сифатлари шундай эмаслигини жуда кам учратасиз» («Фатава» (3/415)).
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.