Ал-Қоида, Бин Ладин, Зарақовий ва бошқалар борасида уламоларнинг сўзлари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Оламлар Роббиси - Аллоҳга ҳамдлар, пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Бин Ладин, Зарақовий ва шу кабилар ким ўзи? «Ал-Қоида» ташкилоти қандай ташкилот ва унинг тутган йўли тўғрими?
Ушбу саволлар, бугунги кунда кўпчилик мусулмонларни қизиқтираётган саволдир. Ким учундир бу инсонлар диндор одамлар ва халқ қаҳрамонидир. «Ал-Қоида» эса – Ислом озодлик армиясидир. Кимдир учун эса улар Ислом жиҳоди номи остида ер юзида фасод тарқатаётган оддий бир босқинчилардир.
Хайриятки, бизни бу одамлар ва бу ташкилотнинг ҳаракат ва қилмишларига нисбатан оддий одамларнинг фикри қизиқтирмайди. Бизни айни уламоларнинг – пайғамбарларнинг меросхўри бўлган ва Аллоҳ таоло билмаганимизда мурожаат қилишимизга амр этган, «аҳли сунна» уламоларининг фикри қизиқтиради. Аллоҳ таоло айтади:
«Агар (бу ҳақда)
билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!» (Наҳл: 43).
Шайх Ибн Боз фатвоси:
Аллоҳнинг мадади билан ушбу юз йилликнинг имоми – шайх Абдулазиз ибн Бознинг сўзлари билан бошлаймиз. У айтади:
«Усома бин Ладин – ерда фасод тарқатувчилардандир!» (Қаранг: «Жаридатул-муслимин» № 607. 8/5/1417 ҳ.й.).
Айтиб ўтишимиз лозимки, баъзи одамлар шайх Ибн Бознинг Бин Ладин борасидаги ушбу сўзларининг саҳиҳлиги ҳақидаги шубҳаларни тарқатишмоқда. Бунга шайх Ибн Жибриннинг фатвоси сабаб бўлди. Шайх Жибринга берилган: «Шайх Ибн Боз ўз фатволарида айтганидек, Усома Бин Ладин ерда фасод тарқатувчиларданми?» саволга мана бундай жавоб бердилар:
«Шайх Ибн Боз бундай демаган, бу унга нисбат берилган гап».
Аслида эса шайх Жибрин адашди ва эҳтимолки, у ўз устозининг бу сўзларни айтганини билмаган бўлса керак. Шайх Ибн Бознинг бу сўзларини бошқа уламолар тасдиқлаган. Масалан, шайх Солиҳ Фавзондан бу ҳақида сўрашди: «Ҳурматли шайх. Аллоҳ сизга яхшилик қилсин. Савол берувчи одам айтмоқда: «Мен саволимни айни қандай ёзган бўлсам, худди шундай қилиб ўқиб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳга қасамки, акс ҳолда мен кечирмайман ва Қиёмат куни Аллоҳдан ўз ҳаққимнм талаб қиламан! Ал-Масъарий, ал-Фақиҳий ва Усома Бин Ладин мусулмонлар жамоасидан ажралганлар ҳисобландими? «Шайх Ибн Боз Усома Бин Ладинга нисбатан ёмон фикрда бўлмаганлар. Унинг номидан айтилган у ҳақидаги фатво эса - ёлғондир» деяётган одамлар ҳақида нима дея оласиз? Ахир одамлар бу гапни далил сифатида келтирмоқдалар»».
Шайх Фавзон жавоб бердилар:
«Ал-Фақиҳий, ал-Масъарий ва Бин Ладинга келсак, сиз улар борасида уларнинг сўз ва амалларига асосланиб баҳо бермоқдасиз, бу бор нарса. Бироқ уларга ёлғонни нисбатан берманг, аммо хатоларига асосланиб улар ҳақидаги хулосангизни қилинг. Шайх Ибн Бознинг фатвосини ёлғон деб даъво қилаётганларга келсак, унинг ўзи ёлғончидир! Бу фатво уйдирма эмас. Биз ўзимиз ушбу сўзларни шайх раҳимаҳуллоҳдан эшитганмиз. Бу унинг фатволарида ёзилган ва у (фатво) унга ҳали тириклик чоғида ўқиб берилган эди. Шунингдек бу фатво унинг вафотидан кейин шайхларга ўқиб берилган ва улар уни тасдиқлашган. Шунинг учун ҳам кимки ушбу фатовни ёлғон деса, ўзи ёлғончидир!» (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 7071).
http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSe...ageID=7071
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/00233-04_favzon_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]
Бироқ шайх Фавзон шайх Жибринни ёлғончи деб атади дейишлик мумкин эмас. Чунки шайх Фавзон умумий қилиб гапирдилар. Шайх Жибринга келсак, унинг хато қилганида ажабланарли жойи йўқ. Ахир у ўзининг устози Ибн Бознинг бу сўзларини билмаган бўлиши мумкинку.
Шайх Ибн Бознинг Бин Ладин ва у кабилар борасидаги фикрига унинг бошқа фатвоси ойдинлик киритади. Шайх Ибн Боз унда айтади:
«Ҳозирда Муҳаммад ал-Масъарий, Саъд ал-Фақиҳ ва буларга ўхшашларнинг қилаётган ёлғон даъватлари шак-шубҳасиз катта ёвузликдир. Улар катта ёмонлик ва чуқур фасод даъватчиларидир. Уларнинг варақаларидан огоҳ қилиш, уларга суянмаслик лозим. Шунингдек, фасод, ёмонлик, ботил ва фитнага олиб борувчи барча ишларда уларга ёрдам бермаслик лозим. Чунки Аллоҳ яхшилик ва тақвода ёрдамлашишга буюради. Фасод, ёмонлик, ёлғонни тарқатиш, фирқаланишга сабаб бўладиган ва тинчлик осмонини ғубор билан булғашга сабабчи бўлган ва шу каби ботил даъватларни тарқатишда ёрдамлашишга буюрмаган. Ал-Фақиҳий ёки ал-Масъарий ёки улар каби ёлғон ва ёвузлик даъватчилари тарқатаётган нарсаларни тарқатиш мумкин эмас. Шунингдек, улар бу йўлларини тарк қилишлари учун уларга насиҳат қилиш керак...
Менинг ал-Масъарий, ал-Фақиҳий, Бин Ладин ва барча уларнинг йўлларини танлаганларга насиҳатим шуки, улар ушбу ҳалокатли йўлларини тарк қилишсин, Аллоҳдан қўрқишсин ва унинг ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин!» (Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 9/100).
Шайх Ибн Бознинг ушбу сўзлари унинг фатволар тўпламига киритилган. Бу сўзларни шунингдек овозли кўриниши мавжуд. Қуйидаги манзилдан уларни эшитишингиз мумкин:
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/bin_baz_duat_batil.mp3[/mp3]
Шайх Солиҳ Фавзон фатвоси:
Шайх Солиҳ Фавзондан сўрашди: «Ҳурматли шайх ҳафизаҳуллоҳ. Усома бин Ладин ерда фасод тарқатаётгани ва бунга ёшларни даъват этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Менинг саволим қуйидагича: биз бу кимсани ҳавориж дея номлай оламизми? Ахир у хоҳ бизнинг юртимизда бўлсин, хоҳ бошқа юртлардаги портлатиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди».
У жавоб берди:
«Ҳар қандай бу каби эътиқодда бўлган инсон ҳавориждир. Яна бу каби эътиқодда бўлган, яшаш жойи ва шахсияти ким бўлишидан қатъий назар унга (эътиқодига) одамларни даъват қилган ва ундаган кимса ҳаворижлардандир. Бу қоидадир: кимки одамларни мусулмон ҳукмдорга қарши чиқишга, мусулмонларни такфир (кофирликда айблашга) қилишга, ҳамда мусулмонларни ўлдиришга даъват қилса, ўша ҳавориждир!» (Қаранг: «Фатава ал-Фавзан» № 6587).
http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSe...ageID=6587
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/00203-18_favzon_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]
Шайх Аҳмад Нажмий фатвоси:
Шайх Аҳмад Нажмийдан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, Бин Ладин кутилаётган Маҳдий эмиш ва уни мўминларнинг амири деб номламоқдалар. Сиз бунга қандай изоҳ берасиз?»
Шайх жавоб берди:
«Бу одамлар – шайтонлардир! Бин Ладин – ҳабис шайтон ва ҳавориждир. Ҳеч кимга уни мақташ мумкин эмас! Уни мақтаётганларга келсак, бу уларнинг у каби худди шундай ҳавориж эканининг далилидир».
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/najmiy_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод фатвоси:
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббоддан сўрашди: «Баъзи одамларнинг айтишича, бугунги кунимиздаги «ал-Қоида» ташкилоти – ҳаворижлар экан. Бошқалар эса уларни мужоҳидлар деб айтишмоқда. Сизнинг фикрингиз қандай?»
Шайх ал-Аббод қисқа ва аниқ жавоб бердилар:
«Ҳа, улар шайтон йўлидаги мужоҳидлардир».
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/abbod_al_qoida_haqida.mp3[/mp3]
Шайх Солиҳ ал-Луҳайдон фатвоси:
Шайх Солиҳ ал-Луҳайдондан сўрашди: «Мусулмон кишининг Бин Ладин бошчилигидаги «ал-Қоида» ташкилотига нисбатан қандай муносабатда бўлмоғи лозим?»
Шайх жавоб бердилар:
«Бу ташкилотда яхшилик йўқ! Улар мусулмонлар орасини парчаладилар, ҳалокат ва ёвузлик сабабчиси бўлдилар, ҳамда қон тўкдилар!»
http://www.sohari.com/nawader_v/fatawe/l...a3edah.ram
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/luhaydon_al_qoida_haqida.mp3[/mp3]
Муфтий, шайх Абдулазиз Оли Шайх фатвоси:
Шайх Абдулазиз Оли Шайхдан сўрашди: «Бин Ладин адашган дейиш мумкинми? Шунингдек, етарли илмга эга бўлмаган мусулмон унинг интернетда жойлаштирилган чиқишларини эшитиши мумкинми?»
Шайх жавоб берди:
«Эй менинг биродарларим! Улар ёвузлик ва фасод сабабчиларидир! Улар ўз йўлларида адашганларида шубҳа йўқ. Энг бошидан, ва мен ўйлайманки ҳозиргача улар Ислом душманлари ҳаракатининг самарасидир. Ислом душманларинг ўзи уларни етиштирди. Улар Ислом душманлари сояси остида яшайдилар. Улар нима остида ниқобланмасинлар, улар Ислом душманларидир ва қолган Ислом душманларига ёрдам бермоқдалар».
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/abdulaziz_oli_shayx_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]
Шайх Муқбил ибн Ходий фатвоси:
Шайх Муқбил ибн Ходий деди:
«Мен Усома бин Ладиндан (унинг қилмишларини инкор қилиб, ундан воз кечган ҳолимда) Аллоҳга суянаман. Усома шум, уммат бошига тушган балодир. Унинг амаллари ёмонликдир».
Унга айтишди: «Ер юзининг барча бурчакларидаги портлашлар сабабидан Европа давлатларидаги мусулмонларни сиқувга олишмоқда».
Шайх жавоб берди:
«Мени бундан хабарим бор. Менга Британиядан биродарлар сиқувга олинаётганлари сабабидан арз қилиб қўнғироқ қилишди ва сўрашди: уларга Усома бин Ладинга дахлдорликларини очиқчасига инкор этишлари жоизми? Биз айтдикки, биз ундан ва унинг қилмишларидан аллақачон воз кечганмиз. Воқелик шу нарсани кўрсатмоқдаки, Европа давлатларидаги мусулмонлар ихвон ал-муфлисин (омадсиз биродарлар) ва шу кабилар парваришлаган турли партиялар сабабидан сиқувга олинмоқда» (Қаранг: «Жарида ар-роъюл-ъамм» № 11503).
Яна шайх Муқбил айтганлар:
«Эй Аллоҳ, Усома бин Ладин, Абу Ҳазм ва ҳар қайси Ислом юртларида фитна тарқатувчиларни ушлагин! Эй Аллоҳ, уларнинг умуртқаларини синдиргин!»
Бу ва бошқа кўпгина сўзларни шайх Муқбилнинг қуйидаги манзилда жойлашган маърузасини юклаб эшитишингиз мумкин:
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/muqbil_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]
Шайх Солиҳ Оли Шайх фатвоси:
Шайх Солиҳ Оли Шайх деди:
«Сиз баъзи муаллимларнинг Усома бин Ладинни мақтаганини эшитган бўлишингиз мумкин. Бу эса Исломни тушунишдаги хатоликдир» (Қаранг: «Жарида ар-Рияд» 8/11/2001).
Шайх Солиҳ Суҳаймий фатвоси:
Шайх Солиҳ Суҳаймийдан сўрашди: ««Биз аз-Зарақовийни яхши кўрмаймиз ҳам, ҳақорат ҳам қилмаймиз. Чунки у аҳли илмлардандир» деб айтаётганларга бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши лозим?»
Шайх жавоб берди:
«Баъзи жойларда гаплари тарқалган ушбу даъватчилар сабабидан бирлари адашди, бошқаси хиёнатга учради ва учинчилари ўлдирилди. Қанчадан қанча мусулмонлар адолатсиз ва душманона ўлдирилди. Яна, қони ҳаром қилинган, мусулмонлар билан аҳди бўлган кофирларни гапирмаса ҳам бўлади! Бу сўзлар ва жоҳилларнинг гапираётган нарсалари сизни адаштирмасин!
Мен сиздан сўрайман: Унинг (Зарақовийнинг) устозлари ким?! У мусулмонларга қотиллик ва вайроналикдан бошқа нима қолдирди?!
Ҳеч нарса! На у, на Усома бин Ладин, на улардан бўлган бошқа даъватчилар (ҳеч нарса қолдирмадилар)!...
Аллоҳга қасамки, 11 сентаябр воқеаси содир этилишидан аввал Ислом ёйилаётган эди. Ушбу воқеа содир этилмасидан икки ҳафта олдин мен Америкада, Филаделфияда исломий семинарда (давра) эдим. Одамлар Аллоҳнинг динига тўдалашиб кираётган эди! Бу ҳолат Америка, Британия, Ҳиндистон, Хитойда бўлаётган эди, диний мактаблар очилаётган эди...
Буларнинг барчаси қани энди?! Қани ўша ўқув масканлари?! Улар борми?! Йўқ!...
Ҳозир ғарб мамлакатларидаги мусулмонлар бошларини юқори кўтариб юрганларидан кейин, бошларини қуйи қилиб юришибди, ҳижоблар ечилди. Баъзи инсонларнинг бу воқеа (11 сентябр) одамларнинг Исломга қизиқа бошлашига ва уни қабул қила бошлаганларига сабаб бўлди деган баёнотлари сизларни адаштириб қўймасин. Аллоҳга қасамки, бу ёлғон! Ҳозир Америкадаги 150 та даъватчи биродарларимиз шу ерда, улар ҳозир Маккадалар, шайхлардан икки ҳафтадан бери илм талаб қилмоқдалар. Бир ҳафта Маккада ва бир ҳафта Мадинада бўлдилар. Улар Умрага келишди. Мана ўшалардан сўранг у ерда нима бўлганини. Уларнинг барчаси толиби илм, уларнинг барчаси ҳозир Маккада. Филаделфияда ҳижобли аёллар жуда кўп эди. Ҳозир эса у шунчаки ҳижоблари ечилган шаҳар ва бор нарса йўқ бўлди. Бунга сабаб ҳаворижлар!...
Илмни илми бордан олиш керак. Бу одамларга келсак (Зарақовий ва Бин Ладин кабиларга), бизнинг уларда ҳожатимиз йўқ! Уларнинг баъзилар ҳаётдан кўз юмиб бўлган ва биз унинг Роббиси ҳузуридаги хотимаси қандайлигини билмаймиз. Бироқ у сабабли бирорта мусулмон фойда кўрмади, аксинча, улар Исломга зарар келтирдилар ва уларнинг зарарининг мавжудлиги тўхтамаган.
Ҳақиқий уламоларга эргашинг, уларни зиёрат қилинг. Чунки илм, унга эришиш учун интилиш орқали эгалланади. Илм – бу эҳтирослар эмас! Илм – бу нашидлар эмас! Илм – бу театр саҳналари эмас! Илм бу дискларга ёзилган оддий овозлар эмас! Илм – уни уламолардан бевосита эгаллашдир!
Аллоҳ айтади:
«Қачон уларга (жангга кетган мусулмон аскарлар ҳақида)
тинчлик ёки хавф-хатар (яъни ғалаба ёки мағлубият)
хабари келса, уни ёйиб юборадилар. Агар (улар ўзларига келган хабарни ҳар кимга ёйиб юрмасдан)
пайғамбарга ва ўзларидан бўлган бошлиқларгагина етказганларида эди, уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини)
билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар» (Нисо: 83)» («Ан аз-Зарақавий ва Бин Ладин»).
http://www.alsoheemy.net/play.php?catsmktba=1016
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/M006_suhaymiy_zaraqoviy_bin_ladin_haqida.mp3[/mp3]
Кенг тарқалган шубҳаларга жавоб
Бир қарашда, шунча уламонинг сўзи, кўплаб мусулмонларни қизиқтираётган, тўхтаб ўтилган нарсаларни тушуниш учун етарлидек. Аммо баъзи фитна ва шубҳа тарафдорлари пайдо бўлиб, интернетда шайх Ибн Усайминнинг Бин Ладинни мақтагани ҳақидаги сўзлари ёзилган аудио ёзувни тарқатишни бошламоқда.
Бунга жавоб жуда оддий:
Бинринчидан, шайх Ибн Усайминнинг Бин Ладин ҳақида айтган мақтови биринчи афғон уруши даврида эди. Бироқ ўша даврдан кейин орада кўп вақт ўтди ва Бин Ладин ўша даврдаги Бин Ладин эмас.
Иккинчидан, шайх Ибн Усайминни ҳозирги Бин Ладин тарафдори қилиб кўрсатишга ҳаракат қилаётганлар, унга нисбатан туҳмат қилмоқдалар. Чунки, бундан гўёки шайх Ибн Усаймин Бин Ладиннинг Саудия Арабистонини кофирликда айблаши, бу ва бошқа давлатларда у томонидан уюштирилган портлатишларига рози бўлгани келиб чиқмоқда.
Аслида эса шайх Ибн Усайминнинг бу борадаги фикрлари жуда яхши маълум. У киши бу ишларни оқламаган ва бу каби ҳаракатларни, ким қилишидан ва ким уюштиришидан қатъий назар, хоҳ у Бин Ладин бўлсин, хоҳ бошқаси бўлсин, ниҳоятда қаттиқ қоралаган. Саудия Арабистонида содир этилган мана шу каби террорчилик ҳаракатларининг биридан сўнг шайх Ибн Усаймин дедилар:
«Шубҳа йўқки, бу каби ҳаракатлардан ақли бор ҳар қандай инсон рози бўлмайди, айниқса мўмин. Чунки бу Қуръон ва Суннатга зиддир. Бунда Исломга ичидан ҳам, ташидан ҳам зарар бор. Бу улкан жиноят, аммо золимлар муваффақиятга эришмайдилар. Яқинда иншааллоҳ улар ўзларининг «мукофот»ларини тўлиқ оладилар. Илм талабида бўлган толиби илмлар одамларга ушбу йўл – расво йўл, ҳаворижларнинг йўли эканини тушунтириб беришлари вожибдир. Улар (ҳаворижлар), мушрикларнинг қонини қўйиб, мусулмонларнинг қонини тўкишни ҳалол қилиб олдилар» (Қаранг: «Фатава аш-шаръия фи қадая ал-асрия» 47).
Ахир бу сўзларни айтган кимса Бин Ладиннинг манҳажини оқлайдими?!
Учинчидан, шайх Ибн Усаймин шайх Ибн Бознинг:
«Менинг ал-Масъарий, ал-Фақиҳий, Бин Ладин ва барча уларнинг йўлларини танлаганларга насиҳатим шуки, улар ушбу ҳалокатли йўлларини тарк қилишсин, Аллоҳдан қўрқишсин ва унинг ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин!» (Қаранг: «Фатава Ибн Баз» 9/100), фатвосини қўллаб-қувватлаб айтган сўзи ушбу масалага нуқта қўяди.
Шайх Ибн Усаймин айни ўша, ал-Масъарий, ал-Фақиҳий ва бошқалар тарқатаётган варақалар ҳақида деди:
«Охирги вақтларда юртимиз ташқарисида варақалар тарқалибди. Балки бу бизнинг юртларда ёзилган бўлиши ҳам мумкин. Уларда ҳукмдорлар қораланган. Унда улар (ҳукмдорлар) қилган яхшиликларнинг бирортаси қайд этилмаган. Бу эса шубҳасиз ғийбат, демак уни ўқиш ҳаром! Буни одамлар орасида тарқатиш ҳеч кимга жоиз эмас. Ким буни кўрса йиртиши ёки ёқиб юбориши керак. Чунки бу фитна, зулм ва бебошликни келтириб чиқаради. Дарҳақиқат, бундан ушбу давлат муфтийси – бизнинг устозимиз Абдулазиз ибн Боз ҳафизаҳуллоҳ, огоҳлантирди. У бундан огоҳ қилди, ҳамда ушбу варақалар катта фитна ва ҳукумат билан халқ орасини парчалаш сабабчиси эканини тушунтириб берди. Шунингдек мен ҳам бундан огоҳ қиламан. Яна бизнинг бошқа биродарлар – уламолар ўз қавмларини ушбу варақаларни тарқатишдан огоҳлантирадилар».
Шайх Ибн Усайминнинг ушбу маърузасини у кишининг сайтидан юклаб олишингиз мумкин:
http://www.binothaimeen.com/sound/snd/a0188/a0188-45.rm
Зикр қилиб ўтилган сўзлар 11 минут, 20 секунддан бошланади.
Юклаб олиш
[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/a0188-45_ibn_usaymin.mp3[/mp3]
Шунча айтилган гапдан сўнг, ким шайх Ибн Усаймин Бин Ладинни қўллаб қувватлайди дея олади?! Фақатгина каззоб, ўз нафси-ҳавосига эргашгангина бундай дейиши мумкин. Агар Ибн Усаймин ўша Бин Ладиннинг жамоати тарқатаётган варақалардан огоҳ қилган экан, ҳамда шайх Ибн Боз Бин Ладин ва жамоатининг йўли – ҳалокат, деган фатвосини қўллаб қувватлаётган экан, қандай қилиб у Бин Ладин манҳажини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Шунингдек Усома бин Ладиндан шайх Абдулмалик Рамазоний ва шайх Валид ибн Сайф ан-Наср огоҳлантиришган. Уларда Бин Ладиннинг хатоларига, ҳамда уламоларни такфир қилган ва ёмонлаганларга аталган талайгина маърузалари бор.
Ҳатто доктор Салмон Авдо ҳам Бин Ладин тутган йўлни оқламаган ва унга мурожаат қилиб айтган: «Менинг биродарим Усома, қанчадан қанча қонлар тўкилди?! Қанчадан қанча одамлар, болалар, қариялар ва аёллар «ал-Қоида» байроғи остида ўлдирилди?! Устингда бу юз минглаб ва миллионлаб қурбонлар юкини кўтариб Қудратли Аллоҳни учратганингда бахтли бўласанми?!»
Тўлиқ мурожаатни қуйидаги манзилда эшитиб ва ўқиб чиқишингиз мумкин:
[youtube]http://www.youtube.com/watch?v=7xxpCTJimkE[/youtube]
Сўзимиз охирида эса оламлар Роббиси – Аллоҳга ҳамдлар айтамиз!