rinat80_09   10-16-2010, 12:43 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

акида масаласида куйидагиларни тушунтириб кетсангизлар Аллох розилиги учун?

1) Ашъария
2) Мотрудийя
Муслим   10-17-2010, 02:51 PM
#2
(10-16-2010, 12:43 AM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

акида масаласида куйидагиларни тушунтириб кетсангизлар Аллох розилиги учун?

1) Ашъария
2) Мотрудийя

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ашъария ва Мотридия - бу икки фирқа бир-бирлари билан кўп нуқталарда бир хилдирлар. Ҳамда бу фирқаларнинг асосчилари бир замонда яшаб, уларнинг тушунча ва эътиқодларининг шаклланишининг сабаби ҳам бир хилдир.

(10-16-2010, 12:43 AM)beruni2008 Wrote: 1) Ашъария

• Ашъария фирқасининг асосчиси Басралик Абул Ҳасан Али бин Исмоил Ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳдир. У киши саҳобий Абу Муса Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳунинг зурриётидан бўлиб, ҳижрий 270 йил туғилиб - 324 йилда вафот этганлар. Ҳаётларида Ҳақ Йўлни излаб қуйидаги уч босқични босиб ўтганлар.
1) Аввалида “Мўътазила” фирқасининг шайхи бўлмиш Абу Али Ал-Жайаъийнинг шогирди ва кейинчалик эса унинг ноиби бўлган ҳолда бу фирқани Ҳақ деб эътироф қилганлар.
2) Сўнгра, у билан “Ас-солаҳ ва Ал-Аслаҳ” масаласида тортишиб қолдилар ва ўз уйларида ўн беш кун фикрлаб, изланиб, истихора қилган ҳолда эътикоф қилганларидан кейин бу фирқани хато ва залолат эканини билиб, ундан юз ўгирганлар. Ва Басра шаҳридаги жомеъ масжидида жума куни жума намозидан сўнг минбарга чиқиб, баланд овозлари билан “Мўътазила” фирқасидан қайтганларини ва уни хато-залолат эканини эълон қилганлар. Сўнгра, Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибни Саъид бин Килоб йўлини ушлаганлар. Бу йўл фалсафадан таъсирланган йўл бўлиб, Аллоҳнинг Исм-Сифатларини баъзиларини исбот қилган ҳолда, Уларни фалсафа орқали “тахриф” қилишликдир. Улар бу “тахриф”ни “таъвил” деб номладилар. Мана шу йўлни ушлаганларида Ал-Ашъарий роҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан кейин пайдо бўлган ва ҳозирги кундаги кенг тарқалган “Ал-Ашъария” фирқасидаги тушунча ва эътиқодда эдилар. Бу фирқа “Аҳлис сунат вал жамоат” билан “Жаҳмия” фирқалари ўртасидаги бир йўл бўлиб, унда Аллоҳнинг фақат етти сифатигина исбот қилинади. Улар қуйидагилардир: Ҳаййун, Алиймун, Қодийрун, Калам, Иродатун, Самъун, Басорун. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ушбу Сифатларни исбот қилишлик билан бир қаторда Уларни фалсафий йўл билан тахриф қилинади. Ва бу эса, бу фирқанинг “Аҳлис суннат вал жамоат”нинг ақидасига зид бўлган ўринларидан биридир.
3) Сўнгра, умрларининг охирларида бу фирқадан ҳам воз кечиб, “Аҳлис суннат вал жамоат” йўлини тутдилар. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг барча Сифатларини қандай собит бўлган бўлса ана шундай бирон таъвилсиз, тахрифсиз, ташбиҳсиз, такйифсиз, тамсилсиз ва таътилсиз исбот қилишликдир. Ва бу ҳақида ўзларининг охирги китоблари бўлмиш “Ал-Ибонату фи усулид диянати” ва “Мақолатул исламийин”ларда эълон қилганлар.

(10-16-2010, 12:43 AM)beruni2008 Wrote: 2) Мотрудийя

• Мотридия фирқасининг асосчиси Абу Мансур Муҳаммад бин Муҳаммад бин Махмуд Ал-Мотридий Ас-Самарқандийдир. Самарқанднинг яқинидаги “Матрид” қишлоғидан бўлиб, ҳижрий 333 йилда вафот этганлар. Бу кишининг таржимаи ҳолини ёзганлар унчалик кўп маълумотларни келтирмаганлар. Қандай катта бўлди, қандай таълим олди ва кимлардан таъсирланди ва ҳоказо. Хатто устозларидан фақат бир неча кишигина зикр қилингандир. Мисол учун устозларидан бири Насир ёки Наср бин яҳё Ал-Балхий бўлиб, ундан “Ҳанафий” фиқҳини ва “Калом” илмини ўрганганлар. Имом Ал-Мотридий имом Ал-Ашъарий сингари турли хил босқичларда бўлмасдан бошидан охиригача фиқҳда Ҳанафий мазҳабида ва ақидада эса Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибни Саъид бин Килобнинг мазҳабида яшаб ўтганлар. Имом Ал-Ашъарий билан бир замонда яшаганлар ва лекин бир-бирлари билан кўришмаганлар. Ҳамда Аҳли ҳадис ва Аҳли каломларнинг ўрталаридаги бир йўналишда бўлганлар. Бу фирқа ҳам худди “Ашъария” фирқаси имомининг вафотидан кейин пайдо бўлгани каби имоми Ал-Мотридийнинг вафотидан кейин пайдо бўлиб, аввало Самарқандда ва кейинчалик эса унинг атрофларида кенг тарқалган.

Интернетда шу икки фирқа ҳақида бир маълумотни учратдим, у билан ҳам танишиб чиқсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди деб умид қиламан:

Quote:"Мотуридйя", "Ашъарийя" ва бошқа эътиқодий масалаларда хатога йўл қўйган тоифалар Саҳобаи киромлар даврида йўқ бўлган, кейинчалик пайдо бўлиб, эътиқод масалаларини ўзларининг ақлий ва фалсафий тасаввурларига биноан изоҳлашга ҳаракат қилган тоифалардандир.

Бу тоифаларнинг хатога йўл қўйишига энг катта сабаб:

Қуръону Суннатни худди саҳобаи киромлар қабул қилганидек қабул қилмасдан, ақлий ва фалсафий тасаввурларини Қуръон ва Ҳадисдан -ўзлари билиб ёки билмасдан- устун қўйиб қўйишганидир.

Натижада, Аллоҳнинг исм-сифатлари ва бошқа бир неча масалалар борасида, Қуръону ҳадисда келган очиқ-ойдин баён қилинган ҳужатларни "бу ақлга тўғри келмайди, бу оят-ҳадисларнинг зоҳирий маъносини қабул қилиб бўлмайди, Аллоҳга бундай сифатларни нисбат бериш ноқислик билан сифатлаш бўлиб қолади, бошқача маънога буришимиз керак, мана бундай деб тафсир қилишмиз керак" деб ақл ва фалсафаларини Қуръону Ҳадиснинг зоҳирий маъноларидан устун қўйишган ва охир оқибат бир қанча эътиқодий масалаларда жуда катта хаторларга йўл қўйишган.

Ваҳоланки, Қуръону Суннат ва Саҳобаи киромлар тўхтаган нуқтада тўхтаб, инсон ақли кўтара олмайдиган масалаларга аралашмасдан, "Аллоҳ ва Расули нима деган бўлса ана шундай иймон келтирамиз" деб тўхтаганларида эди "Аҳлуссунна вал-жамоат"га ўхшаб бу каби хато фикрлардан саломат бўлишарди.

Тўртта мазҳаб имомларининг барчалари ҳам анашундай Қуръону Суннат ва Саҳобаи киромлар чекланган чегарада тўхташлик билан "Аҳлуссуннат имомлари" деб танилишган ва қиёматгача ушбу ҳақ тоифа ҳақ йўлда экани барча инсофли одамларга равшан ҳолида давом этиши башроат берилган.
Муҳим иккита масала:

Биринчиси
"Мотурийдийя" фикри билан "Мотрудий" шахснинг фарқини билиб олишмиз зарур.

Биз - Аҳлуссуннаҳлар: "Мотуридийя фикри ботил ва бидъат" деб эътиқод қиламиз, аммо шахслар ҳақида умумий ҳукм чиқариб "Мотуридийлар адашганлар, аҳлибидъатлар, залолатга кетганлар" деб айтмаймиз асло!
Чунки, "Мотуридий" деб айтиладиган уламоларнинг кўпчиликлари аслида бу йўлдан узоқ бўлишган, баъзи бир мужмал сўзларини ҳужжат қилиб олган ҳақиқий Мотуридийлар уларни "бу уламолар биздан бўлишган" деб нотўғри даъво қилишади.

Бундан ташқари, "Хатодан холи инсон йўқ" дегандай,баъзи бир уламолар ҳақиқатан ҳам Мотуридий эътиқодда бўлишган, аммолекин уларнинг кўпчиликлари кейинчалик Аҳлуссуннат йўлига қайтишган.

Мотуридийя ва Ашъарийя фикридан қайтмаган уламоларни эса "улар адашган тоифалардан" деб айтолмаймиз, чунки шахсларга ҳукм чиқариш зарурат бўлмаса керак бўлмаган нотўғри ишдир.

Хусусан, Мотурдий ва Ашъарий тоифаларидан бўлган уламоларнинг кўпчиликлари қастан адашишмаган, балки Аллоҳ берган илмларига биноан ижтиҳод қилиб, хатога йўл қўйишган, ишааллоҳ ниятлари холис бўлган, имкон қадар ҳақиқатни қидирган аҳли илмларни Аллоҳ Ўз афвига дохил қилади, хатоларини кечиради, чунки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:

"إذا اجتهد الحاكم فأصاب فله أجران، وإذا أخطأ فله أجر واحد وخطؤه مغفور له".

"Ҳукм чиқарувчи киши (яъни, аҳли илмлар ва мусулмон бошлиқлар) агар имкон қадар ижтиҳод қилса ва тўғри ҳукм чиқарса (Яъни, Қуръону Суннатга мувофиқ келадиган ҳукм чиқарса) Аллоҳ унга иккита ажр беради (бири: ижтиҳоди учун, иккинчиси: тўғри ҳукм чиқаргани учун), аммо хато қилиб қўйса: унга битта ажр беради (ижтиҳоди учун), хатосини эса кечириб юборади".
Демак, биз (яъни, ҳар бир мусулмон киши) Қуръону Суннатга ва Саҳобаи киромларнинг йўлларига очиқ зид ва хилоф бўлган фикрларни умуман қабул қилмаймиз, ҳар қанча кучли олим одам айтган бўлса ҳам.

Чунки, биз (мусулмонлар) уламоларни ҳурмат қилишимиз билан бирга, уларни барчаларимиз иттифоқ қилган торозудан устун қўя олмаймиз!!

Барча мусулмонларнинг торзулари "Қуръон, Ҳадис ва Саҳобаи киромалар йўли" бўлиши шарт!

Бошқа шахслар эса, қанчалик ушбу торозуга тўғри келишса шунчалик улар ҳақ йўлда эканини билиб бораверамиз.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:
{فإن تنازعتم في شيء فردوه إلى الله والرسول}

"Бирон бир масалада тортишиб қолсангизлар Аллоҳга ва Унинг Расулига қайтаринглар!"

"Аллоҳга қайтариш Қуръони каримни ҳукмрон қилиш, Расулига қайтариш Суннатни ҳукмрон қилишдир" деб барча муфассирлар иттифоқ қилишган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки:

"Яҳудийлар 71 фирқага бўлиниб кетди, Насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетди, яқинда менинг умматим 73 фирқага бўлиниб кетади, ҳаммаси дўзахга киради, магарам битта фирқа, у ҳам бўлса: Мени вам менинг асҳобларим йўлидан юрган тоифа жаннатга киради" деганлар.

Демак, олдимизда жуда ҳам равшан торозу бор: Қуръону Суннат ва Саҳобаи киромларнинг йўллари.

Аллоҳга беҳад ҳамду санолар бўлсинки, Ислом тарихида Аҳлуссуннат уламолари доимо ҳақ йўлни очиқ ойдин ҳужжатлар билан баён қилиб келишган, баъзи бир улмолар баъзи бир масалаларда хато қилиб қўйишлари бу -юқорида айтганимиздек- улар ҳам инсон сифатида баъзи бир хатоларга йўл қўйишлари мумкинлигини кўрсатади ва бу нарса жуда ҳам кам масалаларда учраган ва аксар уламолар тарафларидан очиқ-ойдин Ояту ҳадислар билан анашу фикрлар хато экани баён қилиб қўйилган.
Иккинчи масала:

Мусулмонлар бир-бирлари билан муомала қилаётганларида асл қоида шуки: ҳар бир мусулмон "Аҳлуссуннат"дан деб ҳисобланади, то у инсон ҳақиқатан ҳам ботил эътиқодларга кириб кетгани очиқ-ойдин исбот бўлгунга қадар.

Омма мусулмонларнинг барчалари "аҳлуссуннат" деб ҳисобланиб, уларга аста секинлик билан Ислом динини Қуръону Суннат ва Саҳобалар йўллари асосида таълим бериб борилаверади. Адашган тоифаларнинг турли хил шубҳаларидан уларнинг қулоқ мийяларини узоқ тутиб, саломат сақлаш лозим бўлади.

Чунки, инсоннинг қалби "оччоқ идиш" кабидир, унга соф асал қуйиб борсангиз соф ҳолида давом этади. Аммо ҳар хил кир, яғир нарсаларни аралаштириб юборсангиз худди асалга заҳар сочгандай бўлиб қолади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадиларки:

"Ҳар бир чақалоқ Ислом дини асосида туғилади, кейин унинг ота-онаси ё Яҳудий, ёки Насроний, ёки Мажусчий қилиб юборади".

http://www.topic21.com/id/3275616

Валлоҳу аълам.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Buxari   03-10-2014, 02:53 AM
#3
Abul Musa Al-Ash'ari rahimahulloh o'zlarining Al-Ibaana An-Usoolid Diyaanah kitoblarida shunday degan ekanlar:

قَولُنَا الَّذِي نَقُول بِهِ، وَدِياَنَتُناَ الَّتِي نَدِيْنُ بِهَا: التَّمَسُّكُ بِكِتَابِ اللهِ رَبِّناَ عَزَّ وَجَلَّ، وَبِسُنَّةِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَمَا روى عَنِ السَّادَةِ الصَّحَابَةِ وَالتَّابِعِيْنِ وَأَئِمَّةِ الْحَدِيْثِ، وَنَحْنُ بِذَلِكَ مُعْتَصِمُونَ، وَبِمَا كَانَ يَقُولُ بِهِ أَبُو عَبْدِ اللهِ أَحْمَد بْنِ مُحَمَّد بْنِ حَنْبَلٍ - نَضَّرَ الله وَجْهَهُ وَرَفَعَ دَرَجَتَهُ وَأَجزل مَثُوبَتَهُ - قَائِلُونَ، وَلَمَّا خَالَفَ قَولَهُ مُخَالِفُونَ؛ لِأَنَّهُ الإِمَامُ الفَاضِلُ، وَالرَّئِيْسُ الْكَامِلُ، الَّذِي (2/ 21) أَبَانَ الله بِهِ الْحَقَّ، وَدَفَعَ بِهِ الضَّلاَلَ، وَأَوْضَحَ بِهِ الْمَنْهَاج، وَقَمَعَ بِهِ بِدْعَ الْمُبْتَدِعِيْنَ، وَزَيْعَ الزَائِغِيْنَ، وَشَكَّ الشَّاكِيْنَ، فَرَحْمَةُ اللهِ عَلَيْهِ مِنْ إِمَامِ مقدم.

"Bizning aytadigan qavlimiz va din qilib olgan diynimiz: Robbimiz Azza val Jazzaning Kitobiga, Payg'ambarimiz Muhammad sallallohu alayhi va sallamning Sunnatlariga, va Sahoba, Tobe'in va Hadis Imomlaridan bo'lgan rivoyatlarga mahkam ergashishlikdur. Mana shuni biz mahkam ushlaymiz va (bundan tashqari) Abu Abdulloh Ahmad ibn Muhammad ibn Hanbal - Alloh yuzlarini yoritsin, daralarini ko'tarsin va katta ajrlar ato qilsin - nima aytgan bo'lsalar biz ham aytguvchimiz va ularning gaplariga qarshi chiqquvchlar bilan qarshi chiqquvchimiz, chunki u (Ahmad ibn Hanbal) buyuk Imomdurlar va komil yo'lboshchidurlar. Ular orqari Alloh haqni ochiq-oydin qildi va Zalolatni yo'q qildi va Manhajni ravshan qildi va ular orqali Bid'atchilarning bid'atlarini, Zalolatdagilarning zalolatini, shubha qilguvchilarning shubhalarini yakson qildi. Allohning rahmatu bo'lsin u kishiga." [Al-Ibaana 'an-Usoolid-Diyanah ]
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.