Admin   11-19-2010, 09:49 PM
#1
Нажот топган фирқа манҳажи (тутган йўли)

1. Нажот топгувчи фирқа - бу Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётликларидаги манҳажларини ва уларнинг вафотларидан сўнг саҳобалар манҳажларини ушлаганлардир.
Бу манҳаж - Аллоҳ томонидан Ўз элчисига юборилган ва Пайғамбаримиз томонидан саҳобаларга тушунтирилиб, маъноларини очиб берилган Қуръони Каримдир.
Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни ва суннатларини маҳкам ушлашликни ҳар бир мусулмонга буюриб шундай марҳамат қилганлар:
”Мен ўзимдан кейин икки нарсани қолдириб кетаяпман. Агар уларни маҳкам ушласанглар, ҳеч адашиб кетмайсизлар: (1) Аллоҳнинг китоби ва (2) менинг суннатим. Улар ҳавзи Кавсаргача (яъни Қиёматгача) ажралмас бўлиб қоладилар” (Саҳиҳ, Ҳоким ривояти).
2. Нажот топгувчи фирқа баҳслашганда ва ихтилофлар пайдо бўлганда Аллоҳнинг Каломига (Қуръонга) ва Пайғамбаримиздан собит бўлган саҳиҳ ривоятларга мурожаат қилишади. Аллоҳнинг қуйидаги оятига амал қилишади:
“Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Пайғамбарга итоат қилингиз, ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйин сунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, - ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз - у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир” (Нисо сураси, 59-оят).
Аллоҳ таоло яна шундай деган:
”Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича - бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар” (Нисо сураси, 65-оят).
3. Нажот топгувчи фирқа Аллоҳ таоло ва унинг элчиси Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзидан ҳеч кимнинг сўзини устун қўйишмайди. Улар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига биноан иш тутишади:
“Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва Унинг элчиси олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманглар! Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ (ҳамма нарсани) Эшитгувчи ва Билгувчидир” (Ҳужурот сураси, 1-оят).
Ибн Аббос разияллаҳу анҳу шундай деган эканлар:
قَالَ إبْن عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: يُوشِكُ أَنْ تَنْزِلَ عَلَيْكُم حِجَارَةٌ مِنْ السّمَاء, أَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْه وَ سَلَّمَ وَ تَقُولُونَ: قَالَ أَبُو بَكْرٍ وَ عُمَر. (رواه أحْمَد, حَديثٌ صَحِيحٌ)
“Мен сизларнинг устингизга тош ёғилишидан қўрқаман: Мен, Аллоҳнинг элчиси саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар десам, сизлар эса: Абу Бакр ва Умар бундай деганлар демоқдасизлар (яъни саҳиҳ ҳадисга хилоф сўз айтмоқдасизлар)…” (Саҳиҳ, Имом Аҳмад ва ибн Абдул Барр ривоятлари).
4. Нажот топгувчи фирқа тавҳидни ўзлари учун муҳим қилиб оладилар. Бу - Аллоҳни ҳар бир ибодат турида яккалаш, Унга дуо қилиш, қийинчиликлар ва осоишталик пайтларида Ундангина мадад сўраш, Унгагина қурбонликлар ва назрлар қилиш, Аллоҳгагина таваккул қилмоқ, Аллоҳ таоло нозил қилган ҳукмлар билан ҳукм қилмоқ ва шу каби бошқа ибодатларни ўз ичига олади.
Тавҳид бу ҳақиқий Ислом давлатининг пойдевори ва унинг асосидир. Шу билан бирга Исломий давлатларда мавжуд бўлган ҳар қандай ширк ва унинг ҳар қандай намоён бўлган турларини йўқотишлик лозим бўлади - бу ҳам тавҳиднинг талабларидандир.
Тавҳидни инкор қилган ёки унга бепарво бўлган ва ширкнинг ҳар қандай турига пайғамбарлар ва хусусан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мисолида қарши кураш олиб бормаган ҳар қандай жамоат Аллоҳ таолонинг нусратига ва ғалабасига эришишлиги мумкин эмас.
5. Нажот топгувчи фирқа ўзларининг ибодат, муомала ва ижтимоий ҳаётларида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини тирилтиришади ва шу билан улар одамлар орасида ғариб бўлиб қолишади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَدَأَ الْإِسْلَامُ غَرِيبًا وَسَيَعُودُ كَمَا بَدَأَ غَرِيبًا فَطُوبَى لِلْغُرَبَاء (صحِيح)
“Ислом ғариб бўлиб бошланган ва ғарибликка қайтади. Ғарибларга Тубо (яъни хушхабар бўлсин ёки Жаннатаги Тубо дарахти) бўлсин”, - деганлар (Имом Муслимнинг Абу Ҳурайрадан ривоятлари). Бошқа ҳадисда эса: “Ғарибларга Тубо бўлсин, улар одамлар бузилганда салоҳиятда мустаҳкам турган зотлардир”, - деганлар (Абу Амр ад-Даани, саҳиҳ).
6. Нажот топгувчи фирқа Аллоҳ ва унинг Расули саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳеч кимга мутаасиблик қилишмайди.
Quote:Мутаасиблик - бир имомни сўзини хато ёки тўғри бўлишидан қатъий назар маҳкам ушлаб олишлик.
Аллоҳнинг Расули ҳаводан гапирмайдилар, улардан бошқалар эса албатта хато қилишлари табиий ҳолдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар:
عَنْ أَنَسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: كُلُّ ابْنِ آدَمَ خَطَّاءٌ فَخَيْرُ الْخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ وَلَوْ أَنَّ لِابْنِ آدَمَ وَادِيَيْنِ مِنْ مَالٍ لَابْتَغَى لَهُمَا ثَالِثًا وَلَا يَمْلَأُ جَوْفَ ابْنِ آدَمَ إِلَّا التُّرَابُ (رواه أَحْمَد, حَدِيثٌ حَسَنٌ).
”Ҳар бир инсон боласи хатокордир ва хатокорларнинг энг яхшилари кўп тавба қилувчиларидир. Агар инсон боласида икки водий молу дунё бўлганида ҳам учунчисини хоҳлар эди. Инсон боласининг қорнини турпоқдан бошқа ҳеч нарса қониқтира олмайди (яъни вафот этгунича у яна бошқа нарсаларни хоҳлаб яшайди) (Имом Аҳмад, Анас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадис, ҳасан).
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: ”Пайғамбаримиздан ташқари ҳар қандай кимсанинг гапи олинади ҳам, ташланади ҳам, лекин Пайғамбарнинг гапи албатта олинади”, - деганлар.
Quote:Ушбу сўзни Имом Моликка нисбат берилиши кейинги уламоларда машҳур бўлган. Буни Ибн Абдулҳодий саҳиҳ йўл билан “Иршодиус-Салик” китобининг 1-жузъи 227-саҳифасида ва бошқалар ривоят қилган.

7. Нажот топгувчи фирқа – Аҳлул ҳадисдир (ҳадис аҳлидир). Пайғамбаримиз улар ҳақида:
عَنْ ثَوْبَانَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ عَلَى الْحَقِّ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللَّهِ وَهُمْ كَذَلِكَ وَلَيْسَ فِي حَدِيثِ قُتَيْبَةَ وَهُمْ كَذَلِكَ (رواه مُسْلِمٌ)
”Менинг Умматимдан бир тоифа ҳақда намоён бўлиб бораверади. Уларни ташлаб кетганлар уларга зарар бера олишмайди, то Аллоҳнинг амри (Қиёмат куни) келмагунча (улар давом этаверишади) - деб марҳамат қилганлар (Савбон разияллаҳу анҳудан, Имом Муслим ривояти).
Бир шоир шундай деган экан: ”Аҳлул ҳадис Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамларидир. Улар билан бирга бўлишмаса ҳам уларнинг сўзлари билан биргадурлар”.
Quote:Яъни уларнинг сўзларини маҳкам ушлаб, амал қилиб ва бошқаларни ҳам шу йўлга чақирадилар.
8. Нажот топгувчи фирқа ҳақда бўлган имомларни ҳурмат қиладилар ва уларнинг (ўрни) муҳимлигини биладилар. Улар бирон бир имомнинг мазҳабини маҳкам ушлаб унга даъват қилишмайди. Балки улар ҳамма имомларнинг Қуръон ва саҳиҳ ҳадисларга асосланган сўзларини қабул қилишади. Бу – имомларнинг ўзлари уларга эргашганлардан талаб қилган нарсадир, яъни (Қуръон ва) саҳиҳ иснодлик ривоятларни қабул қилиб ундан ўзгаларини тарк қилишлик.
Quote:Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, демак у менинг мазҳабимдир” (Ибни Обидийн “Ал-Ҳошия” рисоласининг 1-жузъ 63-саҳифаси).
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтганларки: “Мен фақат одамман холос. Хато ҳам киламан, тўғри ҳам қиламан. Сизлар эса менинг фикримга қаранглар. Китоб ва суннатга мувофиқ келган барча сўзларимни олинглар, Китоб ва суннатга мувофиқ келмаган барча сўзларимни эса тарк этинглар” (Ибн Абдулбарр “Жомиъ” (2/32)да ривоят қилган).
Имом Шофеъий раҳмаҳуллоҳ айтганлар: “Агар мен бир масала хусусида сўз айтган бўлсам-у, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган саҳиҳ хабарга тўғри келмаса ва шундай бўлганини ҳадис аҳли аниқласа, мен тирик бўлсам ҳам, вафот этган бўлсам ҳам, ўша сўзимдан қайтаман” (Абу Нуъайм (9/107), Ҳаравий (47/1), Ибнул-Қоййим “Иъламул-Муваққиъийн” (2/363) ва Ал-Фуланий (104-с.)).
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Менга тақлид қилма, Молик, Шофеъий, Авзоъий ва Саврийларга ҳам тақлид қилма. Улар қаердан олган бўлишса, ўша жойдан олгин” (Ибнул-Қоййим, “Иъламул- муваққиъийн” 2/203).
9. Нажот топгувчи фирқа - яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарадилар (Амру маъруф ва наҳий мункар). Шулардан – ширкдан, бидъатдан қайтариш, умматни бўлиб ташлаган ва динда янгиликлар киритиб пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг асҳоблари бўлган йўлдан узоқ қилган фирқаланишдан қайтариш кабилардир.
10. Нажот топгувчи фирқа то Аллоҳнинг ғалабаси келгунча ва Аллоҳнинг Раҳмати ила Пайғамбаримизнинг Аллоҳдан бўлган шафоатлари туфайлик Жаннатга киргунларича мусулмонларни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва унинг асҳоблари разиялаҳу анҳум бўлган суннатни маҳкам ушлашликка ва у йўлда собитқадам бўлишликка чақирадилар.
11. Нажот топгувчи фирқа ҳар қандай Ислом ҳукмларига зид бўлган инсон тарафидан тўқиб чиқарилган қонунни ман қилишади. Нажот топгувчи фирқа Аллоҳнинг инсониятнинг дунё ва охиратини бахт-саодатлиги учун юборилган Китоби (Қуръон) билан ҳукм қилишликка чақиради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсониятга қайси ҳукм тўғри эканлигини ўзи билгувчи зотдир. Аллоҳ ўзининг қонунларини ўзгармас эканлигини ва инсонларнинг қонуни вақтлар ўтиши билан ўзгариб туришини бизга билдирди. Шундай экан бутун дунёдаги ва хусусан Ислом дунёсидаги қийинчилик, мушкулотлар, хорлик ва қолоқлик - буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг Китоби билан ҳукм юритилмаганлигидан ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини тарк қилганликлари сабаблидир. Мусулмонларнинг азизлиги, обрўси фақатгина Ислом дини бўлмиш ҳақ динга шахсий ва ижтимоий ҳаётга қайтишлик билан эришилур. Улар Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятига амал қиладилар:
“Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича (яъни ўзларини Аллоҳга гуноҳкор бўлишликдан тиймагунларича, Аллоҳга шукр ва итоат қилмагунларича) Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (Раъд сураси, 11-оят).

Admin   11-24-2010, 11:09 PM
#2
Нажот топган фирқанинг баъзи белгилари

1. Нажот топгувчи  фирқа - одамлар  орасида  сонлари  оз  бўлган фирқадир. Расулуллоҳ саллалоҳу  алайҳи  ва  саллам  улар  ҳаққига дуо қилиб шундай деганлар:
”Ғарибларга, солиҳ одамларга Тубо (хушхабар, Жаннат) бўлсин. Улар кўп балоларга дучор бўлишади. Улар(нинг йўлига) тескари бўлганлар уларга эргашганларга нисбатан кўпроқ бўлади” (Саҳиҳ, Аҳмад ривояти). Биз бу ҳақда Қуръоннинг мана бу оятидан ҳам билиб олсак бўлади:
“Бандаларим орасида шукр қилгувчи (зотлар жуда)лар оздир” (Сабаъ сураси, 13-оят).
2. Нажот  топгувчи фирқанинг  одамлар орасида уларга  доим  совуқ   муомалада бўладиган, уларга ҳар хил лақаблар қўядиган душманлари кўпдир. Бундай кимсаларга ҳамма Пайғамбарларнинг мисоллари кифоядир,
Quote:Яъни ҳақ йўлда бўлган кимса албатта шундай озорларга дучор бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръонда айтади:
“Шунингдек, ҳар бир Пайғамбар учун инсу жин (дан бўлган) шайтонларни душман  қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса  қиладилар” (Анъом сураси, 112-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қавмларини тавҳидга (Аллоҳнинг яккалигига) чақирганларида уларни “ёлғончи сеҳргар” деб номлашди. Аммо пайғамбарлик вазифасини ўташларидан илгари (яъни ваҳий келишидан илгари) ҳамма уларни ростгўй, омонатлик деб чақирар эди.
3. Шайх Абдулазиз Ибн Боздан нажот топгувчи фирқа ҳақида сўралганида шундай деган эдилар: ”Улар Салафийлардир, (чунки) кимда ким салаф-солиҳларнинг йўлида бўлган бўлса – ана ўшалардир”.
Quote:Салаф-солиҳлар - Пайғамбаримиз, саҳобалар ва уларга манҳажда эргашганлардир.
Юқоридаги санаб ўтилганлар нажот топгувчи фирқанинг баъзи манҳаж ва белгиларидир. Кейинги бобларда мен нажот топгувчи фирқанинг ақидаси ҳақида баҳс юритаман. Зеро биз,  иншааллоҳ, улар эътиқод қилган ақидада бўлишлигимиз учун.

  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.