Abdulloh Salafiy   10-02-2010, 09:58 PM
#1
40 йил Қуръон оятлари билан гапирган аёл ҳақида

Бир пайтлар Қуръон оятлари билан гапирган аёл ҳақида бир ҳикоя ўқиган эдим. У пайтлар кўп нарса ўқисакда кам илмга эга бўлганимиз боис бу қиссадан таъсирланиб кўп ўйланиб ўтирмаганман.
Ўша қиссадан бир парча келтираман:
Quote:Абдуллоҳ ибни Муборак (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!), тобеин ёки табаътобеинлардан айтадилар: Мен ҳаж амалини бажараётган эди. Ироқ ва Сурия мамлакатларида саёр қилаётиб, мен бир аёлни учратдим. Мен унга салом бердим у эса менга Қурьондаги «(Уларга) Меҳрибон Парвардигори томонидан салом айтилур”.(ёсин-58) ояти билан жавоб берди. “Сиз бу ерда нима қилияпсиз?”деб сўраганимда. У “ Кимни Аллоҳ адаштириб қўйса, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас. (Аллоҳ) ундайларни ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилур.”(Бақара-186) деб жавоб берди. Мен унинг адашиб қолганини тушундим. Мен ундан қаерга йўл олганини сўраганимда, у қурьоннинг ушбу ояти билан жавоб берди “(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир”(Бақара-1). Мен унинг олдинги ҳожилар гуруҳи билан бирга ҳаж амалини бажарганини, энди эса Қуддусга аъни Исроилга йўл олганини тушундим.
Қачон адашиб қолдингиз?-деб сўрадимм ундан. У «Парвардигорим, мен учун бирон белги-аломат қилсанг», деди у. (Аллоҳ) айтди: «Сенга белги шуки, соппа-соғ бўлган ҳолингда уч кунгача одамларга гапира олмайсан» деб жавоб берди. Мен унга егулик таклиф қилдим: “кечгача рўза тутинглар”(2-187). Деди. Аҳир ҳозир Рамазон ойи эмаску-деганимда “Ва ким ўз ихтиёри-ла яхшиликни ният қилса, бас, албатта Аллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир.”(2-158) деб жавоб берди. МЕн унга сафарда рўзани бузишга руҳсат этилган деганимда. “Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса (лозим бўлганидан ортиқроқ эваз тўласа), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун (эваз бериш ёки ҳатто узрли ҳолатда рўза тутмасликка нисбатан) яхшироқдир.”(2-184) деб жавоб берди.
.....
Албатда бу ҳадис эмас, бу ҳиқоя кўпчилик қисосчи(қисса айтувчи)лар орасида тарқалиб машҳур бўлсада на исноди ва маъноси билан саҳиҳ эмасдир.
Бу қиссани баъзи имомлар ўз китобларида келтирганлар, Масалан Ибн Хиббан “Раудатул-уъқаъла" 46да. Бу ҳикоя иснодида Мухаммад ибн Закариё ал-Гулабий исмли киши бор. Бу киши ҳақида имом Дорқутий “Бу киши ҳадисларни тўқишда айбланган” деган эди. Ибн Хиббон эса эса “ У ҳабарларни номаълум шахслардан етказар эди” деган эди.
Шунинг учун кўпчилик текширувчилар бу қиссани ўйлаб топилган деган, масалан шайх Абдулазиз ас-Садхан “Кутуб, ахбар, риджал, ахадис тахта миджхар” да, шайх Усаймин “Дурул ал-харам ал-Маккий”да ва шайх Машҳур ибн Хасан “Фатава”(17савол)да айтиб ўтганлар.
Буларнинг бари исноднинг саҳиҳ эмаслиги ҳақида эди.

Энди унинг таркиби, маъносига келсак:
Биринчидан имомлар Аллоҳнинг каломинини, бирор ишнинг моҳиятни тушунтиришда ишлатишдан қайтарган!

Имом Ибн ал-Жавзий “Талбис иблис”да, имом Абн Ақил -Абу Исҳақ ал-Хазазга ишнинг моҳиятини тушунтиришда Қурьон оятларини ишлатгани учун танбеҳ бериб “Аллоҳга итоат деб тушунганинг, аслида итоатсизликдир! Дарҳақиқат, Қурьон шариат қонунларини тушунтириш учун тушурилган, маиший ишларда ишлатиш учун эмас!”

Шайх ибн Усаймин: “Олимлар оддий сўзлар ўрнини Қурьон оятлари билан алмаштириш ҳаром деган” (Шарх ал-мумтиъ 4/337га қаранг)
Шу ернинг ўзида Ибн Усаймин Куръон оятларини аниқ бир ҳолат ёки ҳодисада ишлатишда бирор муаммо йўқ, аммо уни оддий сўзларнинг ўрнила ишлатишлик мумкин эмас.. деганлар.

Иккинчидан, бунда Ибни Муборакдек буюк имомга туҳмат қилинган. Ҳуддийки у шундай тарзда номаҳрам аёл билан суҳбатлашгани, у билан ёлғиз қолгани, ёки уни ўзининг маркабининг (ўзининг)орқасига ўтиргизгани тўғридек.

Учинчидан, сафарда Аллоҳни зикр қилиш қонунлаштирилган бўлсада бу қиссада буюк имомни Аллоҳнинг каломидан кўра шерларни ҳуш кўрувчи аҳмоққа чиқариб, аёлни эса имом Ибни Муборакка насиҳат қиладиган анча доно қилиб кўрсатилган.

Бир сўз билан айтганда бу қисса исноди тарафдан ёлғон ҳам, маъноси, таркиби жиҳатдан аҳмоқонадир. Шайх ас-Садхан айтганидек бу қиссага эслатилган ва келиб чиқадиган саволлар унинг ўйлаб топилганидан далолат қилади. Аҳир Куръон оятлари билан 40 йил мобайнида саволларга жавоб бериб, саволлар ҳам бериб бўлмайдику. Бундан ташқари бу мақтайдиган сифат эмас, тескариси бундан қайтарилган.

Аллоҳу аълам.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Меҳмон   10-14-2010, 09:15 PM
#2
Assalomu alaykum!
Barakallohi fiyk!
This post was last modified: 10-14-2010, 09:16 PM by Меҳмон.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
d-sayfiddin   01-02-2011, 03:25 AM
#3
ҚИССА ЎЗ НОМИ БИЛАН ҚИССА. ҚИССА ЖАНРИНИНГШ ЎЗ ХАРАКТЕР ВА ХУСУСИЯТИ БЎЛАДИ. ШУНИНГ УЧУН АДАБИЁТ ФАНИНИ ҲАМ ЎҚИШ КЕРАК. БАЪЗИ КИШИЛАЛАРГА ЎХШАБ ШЕЪРНИ ЭШИТСАМ СОЧЛАРИМ ТИККА БЎЛАДИ, ДЕЙИШ ЖОҲИЛЛИКДИР. ҲАР БИР НАРСАДАН ИСНОД АХТАРИШ ҲАМ МЕНИМЧА, УНЧА ДУРУСТ ЭМАС. БИР КИШИ СЕНГА ҲАЁТИЙ БИР НАРСАНИ ГАПИРИБ БЕРСА, ИСНОДИ КИМДАН, ДЕМАЙСАН. ХОҲЛАСАНГ ИШОНАСАН ХОҲЛАМАСАНГ ЙЎҚ. РОСТГЎЙ БЎЛСА, ИШОНАСАН АЛБАТТА.ЮҚОРИДАГИ ҚИССА ҲАҚИДА ҲАМ ШУНДАЙ ДЕЙИШ МУМКИН. МУҲИМИ, ҚИССА ТАГИДАГИ "ҲИССА"НИНГ ТУШУНИШДА. УНДАН ЯХШИ ХУЛОСА ЧИҚАРСАК, ДЕМАК НИМАНИДИР ОЛИБМИЗ. КЕЛИНГЛАР БИРДАНИГА ҲАММАНИ АҲМАҚҚА ЧИҚАРМАЙЛИК, АЗИЗЛАР!
Abdulloh Salafiy   01-03-2011, 02:31 PM
#4
Ассаламу алайкум.
d-sayfiddin бу масалада мана буни ўқинг -> http://forum.tavhid.com/showthread.php?t...55#pid1155

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Муслим   01-23-2011, 06:02 PM
#5
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

(01-02-2011, 03:25 AM)d-sayfiddin Wrote: ҲАР БИР НАРСАДАН ИСНОД АХТАРИШ ҲАМ МЕНИМЧА, УНЧА ДУРУСТ ЭМАС. БИР КИШИ СЕНГА ҲАЁТИЙ БИР НАРСАНИ ГАПИРИБ БЕРСА, ИСНОДИ КИМДАН, ДЕМАЙСАН. ХОҲЛАСАНГ ИШОНАСАН ХОҲЛАМАСАНГ ЙЎҚ. РОСТГЎЙ БЎЛСА, ИШОНАСАН АЛБАТТА.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кишининг эшитган нарсасини гапиравериши, унинг ёлғончи эканига кифоя қилади» (Муслим 1/10).
Имом Ибн Ҳиббон дедилар: «Ушбу ҳадис саҳиҳлигини (ишончли эканини) аниқламай барча нарсани гапиравериш ҳаром эканига далолат қилади» (Қаранг: «ад-Дуъафа» 1/19).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Меҳмон   01-23-2011, 08:40 PM
#6
Jazakalloh, juda chiroyli javob bo`libti.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
shahob   08-06-2011, 04:10 PM
#7
Аллох хидоят берсин.жуда катта дарс булди
жуда катта дарс булди
mustofabachchan   08-27-2013, 09:27 PM
#8
jazakumullohu hayron va barokallohu fiykum
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.